196
Францияда 1848 йил инқилоби ва иккинчи республика
Режа:
1. Францияда инқилобнинг келиб чиқиш сабаблари.
2. Инқилобнинг бошланиши ва бориши, иккинчи республиканинг
эълон қилиниши.
3. Инқилобнинг енгилиши ва унинг оқибатлари.
4.Луи Бонапарт Наполеоннинг Франциядаги ҳукумронлиги.
1848 йил бошларида, Францияда инқилобий вазият етилаѐтган вақтда
сайлов реформаси ўтказишни ѐқлаб ҳаракат яънада кучайди. Аммо
министрлар советининг раиси Гизо бошчилигидаги ҳукмрон доиралар
сайлов тизимини демократлаштириш тўғрисидаги ҳамма талабларни рад
этдилар.Бу талаблар молия аристократиясининг ҳукмронлик мавқеига таҳдид
солар эди.
Парижда сайлов реформаси тарафдорларининг навбатдаги банкети
1848 йил 19 январда тайинланган эди. Маъмурлар банкетни тақиқлади.
Шундан сўнг у 22 февралга кўчирилди. Маъмурлар банкетни шу куни ҳам
уюштиришга йўл қўймасликларини айтдилар. Либерал оппозиция ҳукумати
халқнинг оммавий чиқиши юз беришидан қўпроқ қўрққанидан банкет
ўтказишдан воз кечишга қарор қилди.
Лекин омма пассив бўлиб қолаверишни истамади. 1848 йил 22
февралда Париж ме ҳнаткашларининг оммавий намойишлари бўлиб,
Гизони истеъфо беришини ва сайлов реформаси ўтказишни талаб қилдилар.
Кўп ўтмай полиция ва қўшинлар билан олишув бошланди. Эртасига эрталаб
Париж кўчаларида кураш янги куч билан авж олиб кетди. Шу билан бирга
асосан майда ва ўрта табақалардан иборат бўлган миллий гвардия
батальонларининг кўпчилиги реформа килиш ҳаракатига хайрихох
эканлиги маълум бўлди. Луи-Флипп Гизога истеъфо беришга ва бошқа
камроқ реакцион бўлган кабинет тузишга қарор қилди. Гизонинг
197
истеъфоси либерал буржуазия доираларини қувонтириб юборди, аммо
ишчилар ва ҳунармандлар курашни тўхтатмадилар. 23 феврал кечқурун
қуролсиз намойишчилар оломонига иғвогарлик билан қўшинлар ҳужум
қилди. Солдатлар намойишчиларни ўққа тутди. Олти киши ўлди ва кўплаб
кишилар ярадор бўлди.
Бу қонли жазо ҳақидаги хабар дарҳол бутун шаҳарга тарқалди ва
кишиларни қаттиқ ғазабга келтирди.
Либерал буржуазия вакиллари Луи Филипнинг гўдак невараси - граф
Парижскийни қирол деб эълон қилиб, монархияни сақлаб қолмоқчи
бўлдилар. Бирок халқ оммаси бу режани барбод қилди. Кўпчилиги ишчилар
бўлган қуролли баррикада жангчилар оломони депутатлар палатасининг
мажлислар залига бостириб кириб, муваққат ҳукумат тузилишини қаттиқ
туриб талаб қилдилар ва бунга эришдилар.
25 февралда муваққат ҳукумат Францияни республика деб эълон қилди.
Республика Париж ишчиларининг бевосита тазйиқи остида ишчилар
кварталларида машҳур бўлган инқилоб арбоби доктор Распайль
бошчилигидаги вакилларнинг талаби билан эълон қилинган эди.
Париж ва Франциядаги бошқа саноат шаҳарларининг илғор ишчилари
буржуа-монархиясини ағдариб, халқка сиѐсий эркинликликларнигина бериб
қолмасдан, балки меҳнаткашларни капитал зулмдан ҳам озод қиладиган
республика тузишга интилдилар.
Франция пролетариати социал ре спублика ўрнатилишига эриша
олмади, лекин ўша вақтда ишчилар синфининг сиѐсий таъсири шу қадар катта
эдики, муваққат ҳукумат ишчиларга бирмунча ѐн беришга мажбур бўлди.
23 февралда оммавий ишчилар намойиши алохида "меҳнат
министрлиги" тузишни талаб қилиб чиқди. Муваққат ҳукумат Луи Блан
раислигида ишчилар масаласи юзасидан ҳукумат комиссиясини тузишдан
иборат муросасозлик қарорини қабул қилди. Луи Бланнинг ўринбосари қилиб,
Альбер тайинланди. Комиссия ўз мажлисларини Люксембург комиссияси
деб атай бошлади. Люксембург комиссиясининг мажлисларида ишчи
198
иттифоқлари ҳамда корхона эгаларининг делегатлари, шунингдек, бир қанча
назариѐтчи-иқтисодчилар иштирок этдилар. Люксембург комиссиясининг
фаолияти корхона эгалари билан ишчилар ўртасида чиққан жанжалли
масалаларда воситачилик қилиш учун асосий ўрин эгаллади.
Умуман Луи Бланнинг 1848 йилдаги фаолияти ишчилар синфининг тор-мор
этишга тайѐрланган буржуа реакцияси фойдасига хизмат киларди. Муваққат
ҳукумат ишчилар тазйиқи остида иш кунини бир соат қисқартириш тўғрисида
икки марта декрет қабул қилдилар.
Гарчи корхона эгалари бу декретга яхши риоя қилмаган ва уни бекор
қилдириш учун ҳаракат қилган бўлсаларда лекин у француз ишчиларининг муҳим
ғалабаси эди.
Феврал буржуа инқилобидан олдин бошланган иқтисодий кризис кейинги
ойларда кучаяверди. Кризис давомида кўпгина саноат корхоналари ѐпилди,
ишсизлик кўпайди ҳамда шаҳар ва қишлоқ меҳнаткашлари ўртасида
муҳтожлик кучайди. Майда буржуазиянинг кенг табақалари хонвайрон бўлди.
Меҳнаткашлар оммасининг оғир аҳволда қолганлиги халқ ғалаѐнларига
сабаб бўлди. Ғалаѐнлар баъзи жойларда кучли, баъзи жойларда кучсизроқ
бўлсада, бутун мамлакатга ѐйилди. Ишчиларнинг намойишлари, стачкалар,
бўлаѐтганлиги,
ғаллафурушларнинг
омборларига,
судхўрларнинг
уйларига ҳужумлар қилинаѐтганлиги тўғрисида Франциянинг ҳамма еридан
хабарлар келиб турди. Монархиянинг ағдарилиши ва республиканинг эълон
қилиниши Франциянинг оддий кишиларида анча ѐруғлик, келажакка умид
туғдирган ва уларнинг эксплуататор зулмига қарши кураши кучайишига
ѐрдам берган эди. Ишчиларнинг Лион, Сент-Этьен, Рейлес Сен - Кантендаги
чиқишлари айниқса шиддатли бўлди.
Кўпгина департаментларда деҳқонлар йирик ер эгалари бир вақтлар
босиб олган жами ўрмонларидан воз кечишни улардан талаб қилдилар. 24
мартда Ньевр ва Иона департаментларида жойлашган помешчикларнинг қасрини
қуршаб олиб, помешчикни, ―мен шу ердаги ўрмонга бўлган ҳуқуқларимдан
воз кечаман" - деб тилхат беришга мажбур қилдилар.
199
Феврал кунларида Франциянинг давлат молияси тамомила издан
чиққан эди. Шу вақтда хазинада 192 миллион франк нақд пул бор эди.
Биржада давлат рентасининг курси тўхтовсиз пасайиб борарди. Муваққат
ҳукумат йирик капиталистларнинг фойдасини кўзлаб, халқ оммаси устига
тушган илгариги солиқларнинг деярли ҳаммасини сақлаб колди. Лекин
давлат заѐмлари облигацияларига бериладиган фоизлар уларнинг эгаларига
муддатидан олдин тўланди.
Муваққат ҳукумат йирик капиталистларга солиқ солишдан бош
тортиб, янги молия оғирликларини майда буржуазия ва деҳқонлар зим-
масига юклади. 9 мартдаги декретга мувофиқ, омонат кассалари омонат
кўйган кишиларга 100 франкдан ортиқ нақд пул бермаслиги, олинадиган
пул бундан ортиқ бўлса, қиммати жуда пасайиб кетган давлат рентаси
купонлари билан тўлаши кераклигини маълум қилди.
Солиқларнинг кўпайтирилишидан республика
душманлари,
қишлоқ аҳолисининг кенг оммаси билан Париж ва бошқа шаҳар ишчилари
ўртасида адоват солиш учун фойдаландилар Контрреволюцион
элементлар, ишчилар ишлашни хохламаяпти ва давлатни ўзларини боқишга
мажбур қилмоқда, деган иғво тарқатдилар.
Франция жамоатчилиги инқилобий-демократик ўзгартиришни
талаб қилмадилар. Улар поляк халқи ва Европадаги бошқа мазлум
халқларнинг озодлик ҳаракатини Франция фаол қўллаб-қувватлайди деб
ҳаракат қилдилар ва монархия давлатларига қарши урушни ѐқлаб чиқдилар.
Буни тинчликни сақлашнинг зарурий шарти деб билдилар.
Ўнг канот б уржуа республикачилари таъсис мажлисининг тезроқ
чақирилишига ҳаракат қилдилар. Уларнинг мўлжалига қараганда, тасис
мажлиси муваққат ҳукуматга қараганда кўпроқ консерватив бўлиши керак
эди. Инқилобий доиралар эса аксинча, сайловларга яхшироқ тайѐрланиш
ва ўз депутатларининг ғолиб чиқишини таъминлаш учун сайловни
кечиктиршни ѐқлаб чиқдилар.
200
Муваққат ҳукумат олдига: қўшинларнинг қолган қисмини Париждан
олиб чиқиб кетиш ва таъсис мажлисига сайловларни 31 майгача кечиктириш
талаблари қўйилди. Баъзи инқилобий клубларнинг делегатлари ҳукумат
сиѐсатини танқид қилдилар ва унинг таркибини халқнинг тўла ишончига
сазовор эмаслигига ишора қилдилар. Луи Блан ишчиларни, муваққат
ҳукумат сизларнинг эхтиѐжингиз ҳақида тинмай ғамхўрлик қилмокда ва
талабларингизни кўриб чиқишда дарҳол киришади, деб ишонтириш учун
ўзининг бор кучини ишга солди.
1848 йил 23 апрелда таъсис мажлисига сайловлар бўлди. Реакцион
унсурлар демакратик гурухларнинг ўз номзодларини ўтказишга халақит
бериш учун ҳамма воситаларни ишга солдилар Сайловни ўтказиш ишлари
эски монархия маъмурий аппарати қўлига топширилган эди ва реакцион
унсурлар яна шу аппаратларга ишонган эдилар. Кўп ишчилар сайловчилар
рўйхатига киритилмаган эди. Лекин бой одамлар яширинча бир нечтадан
бюллетень олган эдилар. Демократик кайфиятдаги сайловчиларга қўпол
равишда тазйиқ кўрсатдилар, жазо берамиз деб уларни кўрқитдилар.
Иккиланадиган ўрта табақаларни қўрқитишга мўлжалланган тарғибот
нихоятда кенг, авж олди. Ана шуларнинг ҳаммаси натижасида сайловлар ўнг
қанот буржуа республикачиларининг ғалабаси билан тугади.
Сайловлар нихоятда кескин бир вазиятда ўтди. Учта саноат марказида
Руан, Эльбер ва Лиможда иш қуролли курашгача бориб етди. Сайланганлар
орасига ашаддий контрреволюционерлар кириб қолганлигидан ғазабланган
Руан ишчилари сайловлар бўлаѐтган бинога бостириб кириб маъмурият
вакилларини сайловларни сохталаштиришга айбладилар. Руандада икки
кун давомида 27 ва 28 апрелда буржуа миллий гвардияси билан қўзғолон
кўтарган ишчилар ўртасида қаттиқ кўча жанглари бўлиб ўтди.
Руандадаги воқеалар бутун мамлактга кучли таъсир кўрсатди.
Париждаги инқилобий клублар маъмурларнинг шафқатсиз ҳаракатларини
қаттиқ қоралади ва Руанда ишчилари қирғинининг айбдорлари устидан тергов
ва суд ўтказишни талаб қилдилар.
201
Таъсис мажлиси аъзоларининг умумий сони 880 та эди. Унда буржуа
партияси бўлган "уч рангдаги байроқли республикачилар" энг кўп
депутатга ва таъсирга эга бўлган партия эди. Таъсис мажлисида кучларнинг
бундай нисбати ишчилардан феврал инқилоби натижасида қўлга киритилган
демократик эркинликларни тортиб олишга интилаѐтган реакцион
кучларнинг ошкора ҳужумга ўтишига имкон берди.
Таъсис мажлиси Ижроия комиссияси деб аталган янги ҳукумат тузди.
Ундаги аъзоларнинг жуда кўпчилиги ўнг қанот буржуа республикачилари
эди. Бу ҳукумат таркибига биронта ҳам социалист киритилмаган эди. Таъсис
мажлисининг бу иши Париж ишчилари ўртасида қаттиқ норозилик
туғдирди. 15 майда кўпчилиги ишчилар ва майда ҳунармандлардан иборат
бўлган икки юз минг кишилик намойишчилар иш кўраѐтган бурбонлар
саройи биносига қараб юрди. Намойиш ташкилотчилари Париждаги
инқилобий клублар бўлиб, намойишчиларнинг бир қисми мажлислар
залига бостириб кирди. Распайль, Бланки, Барбес ва бошқа инқилобий
арбоблар нутқ сўзлаб, ўз нутқларида йирик капиталистларга 1 миллиард
франк миқдорда солиқ солишни, ҳукумат ишларини назорат қилиб туриш
учун комитет тузишни, қўшинларни Париждан олиб чиқиб кетишни,
ишсизлар ва муҳтожларга ѐрдам беришни, Познандаги полякларнинг
озодлик ҳаракатига мадад бериш учун француз қўшинларини юборишни
таклиф қилди.
Бу таклифлардан биронтаси ҳам таъсис мажлиси депутатлари
томонидан маъқулланмади ва хатто муҳокама ҳам қилинмади.
Депутатларнинг кўпчилиги қочиб кетди. Бланки ва Распайль таъсис
мажлисини тарқатиб юбориш учун сиѐсий вазият ҳали етилгани йўқ деб
ҳисоблаб, намойишчиларни тарқатишга уриндилар. Таъсис мажлиси яна ўз
ишини давом эттирди. Барбес билан Альбер қамоқка олинди, ўша куни
Распайль, бир неча кундан кейин эса Бланки ҳам қамоққа олинди.
Парижнинг ишчилари ва майда буржуа демократлари ўзларининг энг яхши
йўлбошчиларидан ажралдилар. Реакцион матбуот миллий устахоналар
202
ишлаб чиқариш ҳаѐтини тиклашга ҳалақит берди, деган баҳоналар билан
уларни ѐпишни талаб қилиб, уларга қарши ҳужумга ўтди. Миллий
устахоналарда ишлаѐтган ишчиларнинг инқилобй клублар билан
яқинлашаѐтганликлари йирик буржуазияни қаттиқ ташвишга солиб қўйган
эди.
22 июнда ҳукумат фармойиши эълон қилиниб, унда миллий
устахоналарда ишлаѐтган 18 дан 25 ѐшгача бўлган ва Парижда доимий турар
жойи бўлмаган ишчиларнинг армияга олиниши буюрилган эди. 25 ѐшдан
ошган ишчиларга провинцияларда ер қазиш ишларига жўнаш учун
таѐргарлик кўриш таклиф этилган эди.
Бу фармойиш ишчиларни қаттиқ, ғазаблантирди. Ишчилар синфининг
илғор вакиллари Париждан узоқлаштиришга ҳаракат қилинаѐтганини
ишчилар
тушиндилар.
Миллий
устахоналар
бригадалари
марказий
б ю р о с и н и н г аъзолари жамоат ишлари министрига хат билан мурожаат
қилиб, унда "республика тузумининг дахлсизлигини таъминлайдиган
демократик,
социал
химоя
таъминланмагунча
ишчилар
Париждан
кетмаслигини билдирди" лар.
1848 йил июн баррикадалари устида ҳилпираган байроқларга ѐзилган
жанговор чақириқлар июн қўзғолонини пролетар қўзғолони характерида
эканлигини кўрсатар эди. Ё нон, ѐки кўрғошин, ѐ кўрғошин, ѐ иш. Ё ишлаб
яшайлик ѐки жанг қилиб ҳалок бўлайлик! " Йўқолсин кишини киши
экспулатация қилиши!" , "Яшасин ассоциация тузиш йўли билан меҳнатни
ташкил қилиш!" деган сўзлар уларнинг энг умумий шиори эди. Қўзғалон
ғалаба козонганидан сўнг эълон қилиш мўлжалланган "демократик ва социал
республика ҳукумати" аъзоларининг рўйхатлари баррикадаларга тарқатилган эди.
1848 йил июн қўзғалонининг энг кўзга кўринган раҳбарларидан бири иш
ташлаш ҳаракатида иштирок этган инқилобчи, ишчи-механик Ракари эди.
Июн қўзғолони кунларида Вогезлар майдонини мудофаа қилишда раҳбарлик
қилган Ракари зўр ғайрат кўрсатиб, атрофдагиларга сўзи билан ҳам иши билан
ҳам далда бериб турди. Бу қўрқмас қўзғолончи охир-оқибат ҳибсга олиниб,
203
қўзғолонда қатнашгани учун қаторгага сургун қилинди. Июн қўзғолонида
социалистик газета бўлган "Меҳнатни ташкил қилиш" газетасининг
муҳаррири Лаколонж (ѐки Делаколонж) катта рол ўйнади. Қўзғалон
кўтарган
ишчилар саккизинчи
округ
армияси
жойлашган
бинони
эгаллаганларида, қўзғолон раҳбарлари орасида Кензвен клуби раисининг
ўринбосари, оптика мастери Дефер ва инқилобий клубнинг котиби собиқ
офицер Пеллье ҳам бор эди. Ибрюн тўққизинчи округдаги қуролли курашга
раҳбарлик қилди. Дурадгорлик устахонасининг эгаси миллий гвардия 8-
легионнинг раҳбари Дестеракт баррикадаларга қўмондонлик қилди.
Провинциялардаги шаҳарларнинг илғор ишчилари Париж ишчиларига
ҳайрихох эканликларини билдирдилар ва инқилобий чиқишлар билан
уларни қувватлашга уриндилар. Лувьеда катта-катта намойишлар бўлиб,
"ѐки ишлаб яшайлик, ѐки жанг қилиб ҳалок бўлайлик!" деган хитоблар
эшитилар эди. Эссонда, Фентенблюда жойлашган аскарларнинг Парижга
етиб келишига тўсқинлик қилиш учун баррикадалар қурилган эди. Бироқ
провинциялардаги меҳнаткашларнинг Париждаги қўзғолон кўтарган
ишчиларга ѐрдам бериш учун қилган бу уринишлари жуда ҳам кучсиз эди.
Июн баррикадаларида Париж пролетарлари ѐлгиз ўзлари курашдилар,
майда буржуазия ва деҳқонлар йирик буржуазия томонида бўлиб колди.
Йирик буржуазия алдов ва бўҳтонлари билан уларни Париж ишчиларига
қарши қилиб қўйган эди.
1848 йил 12 ноябрда республиканинг иккинчи Конституцияси эълон
қилинди. Уни таъсис мажлиси ишлаб чиққан ва қабул қилган эди. 1848 йил
Конституцияси йирик буржуа манфаатларига тамомила мос келар эди.
Бу Конституцияда эълон қилинган буржуа демократик эркинликларга
кўпгина чеклашлар кўйилган эди. Масалан: Конституция умумий сайлов
ҳуқуқини эълон қилган эди, аммо 21 ѐшга кирган ва сайловлар ўтаѐтган
жойда камида олти ой яшаган эркакларгина сайлов ҳуқуқига эга деб
сайловчилар доираси чеклаб қўйилган эди. Конституцияда сўз, матбуот,
мажлислар, иттифоқ эркинлигини эълон қилган эди. Бу эркинликларнинг
204
ҳаммасидан фойдаланиш "жамият хавфсизлиги" манфаатларига мувофиқ
равишда чекланди ва кейинчалик ишлаб чиқиладиган "асл қонунлар" билан
тартибга солиниб туриши керак деб изоҳ бериб қўйилган эди.
Конституция президентга жуда катта ваколатларни берди. Конституцияда
ҳокимиятнинг бир-биридан мустақил бўлган иккита нуфузли органи: президент ва
парламент бўлиши кўрсатилган эди. Президент иккинчи қайта тўрт йилга сайлана
олмас, мажлисни ҳам бекор кила олмас эди. Лекин назоратсиз иш кўрар эди. Бу
ҳол республика учун жиддий хавф туғдирарди.
1848 йил 10 декабрда республика президентлигига сайлов бўлди. Олтита
номзод кўрсатилган эди. Парижнинг илғор ишчилари бу вақтда турмада ўтирган
Распайлъ
номзодини
кўрсатдилар.
Майда
буржуазия
демократик
табақаларнинг номзоди Ледро Роллен эди. Буржуа республикачиларининг
асосий оммаси Кавиньякни ѐклади. Лекин Кавиньякка Наполеон I нинг
жияни шахзода Луи Бонапартдек хавфли р а қ и б бор эди. Республикани
йўқ қилишга интилган ва Луи Б о н а п а р т н и н г с ай л а н иш и м о н а р хи я
т и к л а н и ш ин и енгилл ашт и ради деб ҳисоблаган йирик буржуазиянинг
эътиборли доиралари уни маблағлар билан таъминлаѐттан эди. Ишчиларга
тилѐғламачилик қилган, ўзини "меҳнаткашлар дўсти" қилиб кўрсатган
маккор авантюрист Луи Бонапарт ҳамма синфларга ваъдалар бериб,
уларнинг қўлтиғини пуч ѐнғоққа тўлдирди. Сайлов натижаси қуйидагича
бўлди: Луи Бонапарт 5534520 овоз (ҳамма овознинг75%), Кавиньяк 1448302
овоз, Ледро Роллян 371431 овоз, Распайль 36964 овоз олди.
Луи Бонопарт сайланишида мамлакат аҳолисининг кўпчилигини ташкил
этган деҳқонларнинг тутган позицияси ҳал қилувчи рол ўйнади. Деҳқонлар Луи
Бонапартта овоз берар эка н, бу билан қишлоқ аҳолиси зиммасидан солиқлар
оғирлигини оширган буржуа-республикачи ҳукумати сиѐсатига қарши ўз
норозилигини билдирган эди. Бонапартнинг агентлари деҳқонларни алдаб,
Луи Бонапарт президент бўлганидан кейин 45 сантелилик кўшимча
солиқни бекор қилади ва қишлоқ аҳолисининг кенг табақаларни судхўрлар
зулмидан холос қилади, деб ишонтирган эдилар. Бонапартчилар Франция
205
қишлоқларида Наполеон I хотираси хали ҳам унитилмаганлигидан
фойдаландилар. Чунки деҳқонларнинг бир қисми феодал зулмни йўқотган
XVIII аср охиридаги буржуа инқилоби хотирасини Наполеон I нинг номи
билан атар эдилар. Деҳқонларнинг бу умидлари рўѐбга чиқмади.
Давлатнинг янги бошлиги йирик капиталистларнинг содиқ хизматкори бўлиб
чиқди.
Луи Бонапарт 1848 йил декабрда президентлик лавозимига ўтирди. 21
декабрда янги министрлик тузилиб, унга демократия ва социализмнинг
ашаддий душмани, Барро бош бўлди. Одилон Барро министрларни
республикачилардан оммавий суратда "тозалади" ва уларнинг ўрнига
монархистларни қўйди. Ўша вақтларда монархистлар бир-бири билан
душманчилик қилаѐтган икки фракцияга: легимистлар ва орлеанчиларга
бўлинган эди.
Легимистлар Бурбонлар монархиясини тиклашга ҳаракат қилар ва
Франция тахтининг давогари қилиб Карл X нинг набираси граф Шамборни
кўрсатдилар Орлеанчилар орлеанлар монархиясининг тикланишига тарафдор
бўлиб,тахт давогарлигига Луи Филипнинг наберасини кўрсатдилар.
1849 йил 13 майда қонун чиқарувчи мажлисга сайловлар бўлди. Сайловда
монархиячи партияларнинг учаласи-легимистлар, орлеанчилар, бонапартчилар
майда буржуа демократлари билан социалистлар блокига қарши турган ягона
"тартиб партияси" 500 та ўрин олди. Унг қанот буржуа республикачилари эса
фақат 70 та овоз ола олдилар. Аммо демократик-социалистик блок 180 ўринга
эга бўлди холос.
1849 йил 26 майда таъсис мажлиси ѐпилди, икки кун утгандан кейин
эса қонун чиқарувчи мажлиснинг йиғилишлари очилди, мажлис ичида унинг
реакцион кўпчилиги билан демократик озчилиги ўртасида кураш қизиб
кетди. Кескин тўқнашувнинг бошланишига Франция кўшинларининг Рим
республикасига қарши кураши учун Италияга юборилиши сабаб бўлди.
Республикачи Франциянинг Римдаги инқилобга қарши интервенцияси
Франция республикасининг қуролли кучларидан бошқа халқнинг эркинлигига
206
қарши фойдалаишни тақиқлаган 1848 йил Конституциясини қўпол равишда
бузиш демак эди.1849 йил 11 июнда Ледро-Роллен демократик - социалистик
блок номидан президент ва унинг министрлигини Конституцияни бузганлиги
учун судга бериш тўғрисида таклиф киритди. Қонун чиқарувчи мажлис
кўпчилик овоз билан бу таклифни рад этди, Парижда қўзғолон кўтариш учун
уринишлар натижа бермади. Майда буржуа демократиясининг етакчилари
оммани курашга чақира олмадилар. Бундан бир йил илгари мағлубиятдан
заифлашиб қолган Париж ишчилар синфи воқеаларнинг боришига жиддий таъсир
кўрсата олмади. Қўшинлар бир неча наридан бери қурилган ва мудофааси бўш
бўлган баррикадаларни осонгина босиб олди. "Тартиб" партиясининг
контрреволюцион сиѐсати республика тузумини ағдариш ва монархияни
ўрнатиш мақсадида бўлган бонапартчилар тўнтаришига йўл очиб берди.
Бонапартчилар матбуоти йирик буржуазияни "кизил шарпа" билан
ишчилар синфининг 1852 йилда президентликка ва янги қонун чиқарувчи
мажлисга сайловлар вақтида гўѐ бошланиши керак бўлган янги инқилоб билан
кўрқитар эдилар.
Луи Бонапарт ва унинг тўдаси кўпдан бери тайѐрлаб келган давлат
тўнтариши 1851 йил 2 декабрга ўтар кечаси амалга оширилди. Артиллерияга
эга бўлган кўп сонли қўшинлар пойтахтни барча стратегик пунктларини
эғаллади. Президент Парижни қамал ҳолатда деб эълон қилди. Қонун
чиқарувчи
мажлисни
тарқатиб
юборди.
Бонапартизмга
қарши
партияларнинг йўлбошчилари қамоққа олинди.
1851 йил 2 декабрда тўнтариш билан бирга шафқатсиз полиция террори
олиб борилди. Қамоқка олинганлар сони 26 минг кишидан ортди. Минглаб
одамлар қамалди, сургун қилинди, Франция тупроғидан чиқариб юборилди.
1852 йил 14 январда янги Конституция эълон қилинди. Бу Конституция
Франциядаги бутун ҳокимиятни ўн йилга сайланадиган республика президенти
кўлига топширди.
1852 йил 2 декабрда Луи Бонапарт Наполеон III номи билан
император
деб эълон қилинди, Иккинчи республика йўқ қилиниб, унинг ўрнини иккинчи
207
империя олди. Бонапартчилар монархиясининг ўрнатилиши йирик
буржуазиянинг
энг
реакцион
ва
энг
агрессив
қатламлари
ҳукмронлигининг мустаҳкамланишини билдирар эди. Францияда узоқ
давом этган сиѐсий реакция даври бошланди.
1848 йил инқилоби ўз характерига кўра буржуа-демократик
инқилоби эди. Франциядаги 1848 йил инқилобининг ҳаракатлантирувчи
кучлари ишчилар синфи ва майда буржуазия эди. Монархияни ағдаришда ва
республикани ўрнатишда пролетариат ҳал қилувчи рол ўйнади.
Пролетариатнинг 1848 йил июнида Парижда кўтарган қўзғолони тарихий
аҳамиятга эга бўлди. Демократик ўзгаришлар секин-аста бекор қилина бошланди
ва ҳокимият борган сари ўнг сиѐсий гуруҳлар қўлига ўтиши билан инқилобий
ўзгаришлар ўрнини реакцион қонунлар эгаллай бошлади. Шундай қилиб
Францияда буржуа - демократик ўзгаришлар охиригача амалга ошмай қолди.
Do'stlaringiz bilan baham: |