Вазирлиги Бухоро Давлат Университети



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/45
Sana01.07.2022
Hajmi2,05 Mb.
#725917
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   45
Bog'liq
evropa va amerika davlatlari yangi tarixi 1640-1918 jillar

Изох талаб сўзлар 
I.Реформа -(французча) ислох қилиш. 
2.Мануфактура - (лотинча) қўл меҳнатига асосланган капиталистик
корхона. 
3. Лордлар палатаси - (инглизча) Англиянинг юқори палатаси номи. 
4.Пропаганда-(лотинча) Бирор таълимотни кенг омма орасига тарқатиш.
5.
Эксплуатация - (лотинча) халқни асоратга солиш. 
6.
Хартия - (юнонча) ижтимоий, сиѐсий аҳамиятга эга бўлган айрим ҳужжат 
декларацияларнинг номи. 
7.
Национализация - (русча) мулкни давлат ихтиѐрига ўтказиш. 
8.Стачка-(лотинча) Иш ташлаш. 
9. Монополия - (лотинча) йирик мулк. 
10.Лудчилик ҳаракати -(инглизча) Англиядаги машина бузувчилар номи 
билан боғлиқ. 
I1. Монархия - (юнонча) давлат бошқарувида якка ҳокимлик шакли. 
12. Колония-(лотинча) мустамлака. 
13.Помешчик - (русча) Шарқий Европа мамлақатларидаги йирик ер эгалари.


180 
Адабиётлар: 
1. Антонова К. А. Аграрная политика английских колонизаторов в 
Индии (қонце ХУШ-начало XIX в). М. 1987 г. 
2.
ТарлеТ.В. Континентальная блокада, нов.изд. Том III. М.1998г. 
3.
Самойлов М. История Англии. М.1983г.
4.
Тойнби А. Промышленный переворот в Англии. М. 1981г. 
5.
Методическое пособие по новой истории (1640-1879). Под.Ред. 
А.В.Ефимова. М. 1964г. 
6. Практикум по новой истории (1640-1870). Составители: 
Ю.Ф.Иванов, А.В.Мурнньев. М. 1983г. 
7.
Новая история. (1640-1870) иод ред. Е.Е. Юровскийи др. М. 1983г. 
8.
Хрестоматия по новой истории (1640-1870). Пособие для учителя. М. 
1990г. 
9.
Всемирная история. В28,29 томах. Минск. 1999 г. 
 
 


181 
Мустақиллик учун олиб борилган урушдан кейинги
дастлабки ўн йилликларда АҚШ
Режа:
1. XIX аср бошларида АҚШ нинг ижтимоий-иқтисодий ахволи. 
2.
XIX аср бошларидаАҚШнинг ташки сиѐсати. 
3.
XIX асрнинг биринчи ярмида АҚШда капитализмнинг ривожланиши. 
4.
1823йилда "Монро доктринаси" нинг жорий қилиниши ва мохияти. 
Америка халқининг мустақиллик учун Англияга қарши олиб борган 
урушда ғалаба қозониши АҚШнинг мустақил миллий тараққиѐти учун қулай 
шароит яратиб берди. Айни замонда Европада узоқ вақт давом этган урушлар 
Америка республикасига ўз чегараларини анча кенгайтиришга имкон берди. 
Қўшма Штатларнинг 1803 йилда Франциядан Луизианани ҳамда 
Миссисипи дарѐсининг ғарбий территориясини сотиб олиши айниқса 
муҳим аҳамиятга эга бўлди. Луизиана сотилган вақтда унинг чегаралари 
аниқланмаган эди. АҚШ бундан фойдаланиб 1810 йилда Испанияга қарашли 
ғарбий Флоридани ҳам эгаллаб олди. 
Луизиана АҚШга қўшиб олиниши билан мамлакатнинг аввалги 
территорияси икки баробар кенгайди. Бу қўшиб олиш ғарбга, Тинч океани 
томонга қараб ҳаракат қилиш учун кенг имконият берди. 
Америкаликлар ғарбга томон силжиб бориш ва янгидан-янги 
территорияларни ўзлаштириш билан бирга туб ҳинду аҳолисини суриб 
чиқарди, унинг ерларини босиб олди ва бу аҳолини вахшийларча қирғин 
қилди. Капиталистик цивилизацияга тўқнаш келган ҳинду қабилаларининг 
кўпчилиги тараққиѐтнинг ибтидоий жамоатчилик босқичида эди. 
Ҳиндулар жуда катта қаршилик кўрсатдилар, ҳинду қабилаларини бир-
биридан ажратиб ташлаш, улар ўртасида
ўзаро адоват туғдириш билан 
ҳиндуларнинг қаршилиги заифлаштирилди. Кўчиб бориб ўрнашувчилар ер 


182 
учун курашда бир қабилани иккинчисига гиж-гижлаб уларнинг бир-
бировларини қириб юборишга ҳаракат қилдилар. 
1810-1811 йилларда ҳиндулар алгонкинлар коцфедерациясининг 
атоқли йўлбошчиси Текумсе раҳбарлигида ўзларининг сўнгги катта урушларини 
бошладилар. Текумсе, америкаликларга қарши Канададан тортиб Флоридагача 
чўзилган территорияга барча қабилаларнинг мудофаа иттифоқини тузишни 
ўз олдига мақсад қилиб қўйган эди. Жуда мардона жанг қилган ҳиндулар айрим 
ютуқлар қозонишларига қарамай тор-мор этилиб, ўз территорияларидан 
ажралдилар. 
Англия билан Америка ўртасида бўлган иккинчи уруш вақтида (1812-1815) 
ҳинду қабилаларининг уруш натижасида кучи шу қадар заифлашдики, айрим 
ютуқларни ҳисобга олмаганда улар энди жиддий қаршилик кўрсатишга 
ожизлик 
қилдилар. 
1815 
йилдан 
кейин 
америкаликлар 
ҳинду
кабилаларининг қолган қутганларини Миссисипи дарѐсининг нариги томонидан 
махсус ажратилган территорияга хайдай бошладилар. 
Англия монархиясига қарашли ерлар ва ар истократларнинг 
латифундиялари инқилобий уруш даврида мусодара қилинди ва кейин кичик-
кичик бўлакларга бўлиб сотилди. 1787 йилда конфедерация конгресси 
ғарбдаги ерларнинг национализация этилганини эълон қилди. 1800 йилги 
қонунга мувофиқ сотиладиган ер участкаларга бўлиниб, уларнинг ҳажми 
камайтирилди яъни 640 акрдан 60 акрга туширилди.
Европада 1793 йилдан 1814 йилгача давом этган уруш даврида озиқ-овқат 
маҳсулотига бўлган эҳтиѐж фермер хўжалигининг ўсишига сабаб бўлди. 
Пахтачиликнинг ўсиши натижасида АҚШнинг жанубида негр қуллар сони 
тез кўпая бошлади. Жанубий Штатларга Африкадан (зўрлик билан) қуллар 
келтирила бошланди. 
Шундай қилиб, АҚШдаги шимолий ва жанубий штатларнинг қишлоқ 
хўжалиги икки йўл билан ривожланди: Жанубда қулларни эксплуатация 
қилишга асосланган йирик плантация хўжалиги ҳукм сурди. Бу хўжаликлар 
ўртасида чуқур ва тобора кескинлашиб борувчи бир неча ўн йилда 


183 
мамлакатнинг шимолий қисмида капиталистик саноат тараққий қилиш билан 
бир вақтда АҚШда "дастлабки жамғариш" жараѐни давом этди. Бу 
жараѐннинг асосий манбалари қулфурушлик ва негрларнинг қуллик 
меҳнати, ҳиндулар билан эквивалентсиз талончиликка асосланган савдо-сотиқ 
олиб бориш ва ер олиб сотиш эди. 
1783 йилда сулҳ тузилганидан кейин, Америка бозорини фабрикаларда 
ишлаб чиқарилган арзон баҳоли инглиз товарлари босиб кетди. Америка 
мануфактурасида ясалган буюмлар инглиз товарлари билан рақобат 
қилолмади. Бундай шароитда Америка савдогарлари катта зарар кўрдилар. 
Инглизларнинг 
денгизда 
қилаѐтган 
зулм 
ва 
ўзбошимчаликларини баҳона қилиб, Америка 1807 йилда Англия билан 
савдо алоқасини узди. Бу эса АҚШнинг иқтисодий тараққиѐти учун, жумладан 
Америка саноатининг ривожланиши учун жуда катта туртки бўлди. 1807-
1809 йилларда 87 та тўқимачилик корхоналари қурилди. Инглиз 
товарларининг йўқ бўлиб кетиши Американинг ўзида ишлаб чиқарилган 
буюмлар учун кенг бозорни вужудга келтирди ва тўқимачилик саноатида 
техника ўзгариши юз беришига сабаб бўлди. 
Биринчи ип-йигирув фабрикаси 1789 йилда Самюэль Слейтер 
томонидан Патукетда (Род Айлендда) қурилди. Орадан 15 йил ўтганидан 
кейин, яъни 1804 йилда АҚШда яна 4 та ип-йигирув фабрикаси ишга тушди. 
Қабул қилинган Конституция асосида АҚШда миллий ҳукумат тузилди. 
Бу эса штатлар ўртасида бож урушига хотима берди. Мамлакат ғарбида янги 
вужудга келаѐтган штатларни ҳуқуқий жиҳатдан аввалги 13 штат билан 
тенглаштириш ва бир давлат қилиб бирлаштириш асосий мақсад қилиб 
қўйилди. 
XIX аср бошларида АҚШда реакция кучайди. Президент федералист 
Жон Адаме ташаббуси билан бир қанча реакцион қонунлар чиқарилди. 
Франция билан Ирландиядан борган инқилобий муҳожирлар "чет элдаги 
муҳожирлар тўғрисида" ги қонун асосида таъқиб қилина бошланди. 


184 
Жон Адамс ҳукуматининг реакцион сиѐсатига жавобан катта 
норозилик ҳаракати кўтарилд и. Ҳаракатга республикачилар раҳбарлик 
қилдилар. 
Кентукки ва Виргиния штатларининг қонун чиқарувчи мажлислари 
агар ҳукумат ўз сиѐсатини ўзгартирмаса "инқилоб қилинади, ѐки қон 
тўкилади" деб ҳукуматга тахдид солувчи қарорлар қабул қилдилар.
Плантаторларнинг ва ўрта даражадаги буржуазиянинг бир қисмидан, 
майда буржуазия ва фермерлардан иборат антифеодалист сиѐсий блокка 
таянган республикачилар 1800 йилги сайловда ғалаба қозондилар ва 
Жефферсонни президент қилиб сайладилар. 
Жефферсон, Адамс чиқарилган реакцион қонунларни бекор қилиб, 
прогрессив реформалар ўтказди. Бу реформалар орасида ғарбдаги 
национализация 
қилинган 
ерларни 
фермерларга 
беришнинг 
енгиллаштирилиши энг катта аҳамиятга эга бўлди. 
1803 йилда Луизиананинг сотиб олиниши ва 1802-1809 йилларда 
Россия билан биринчи марта дипломатик муносабатлар ўрнатилиши 
Жефферсон томонидан ташқи сиѐсат соҳасида амалга оширилган энг муҳим 
тадбирлардан бири эди. 
Европада узоқ вақт давом этган уруш Европа давлатларининг 
диққатини ғарбий ярим шардан чалғитиб, уларнинг бу райондаги 
мустамлакачилик фаолиятини заифлаштирди. Айни замонда урушаѐтган 
давлатларнинг ғаллага ва мустамлака товарларига эхтиѐжи катталигидан 
фойдаланиб, АҚШ буржуазияси Европада ўз маҳсулотлари билан, 
шунингдек, мустамлака товарлари билан савдо қилишни авж олдириб 
юборди. Америка буржуазияси урушаѐтган хар иккала томон билан савдо 
қилишга ҳаракат қилди. Бироқ бу даврда у тўсқинликларга учради. Шу 
даврда, уришаѐтган иккала томон билан АҚШ ўртасида бир қанча катта 
жанжаллар чиқди. Американинг Англияга юк ортиб бораѐтган савдо 
кемаларига 1798 йилда ҳужум қилинди. Бу Франция билан АҚШ ўртасида 
чиққан тортишув, ҳамда иккала давлат ўртасидаги муносабатларнинг 


185 
жиддий суратда кескинлашувига сабаб бўлди. АҚШ билан Франциянинг 
ҳарбий ва қуролланган савдо кемалари бир-бирининг пайига тушди. Уч йил 
ичида (1797-1800) америкаликлар французларнинг 15 та кемасини қўлга 
тушириб олдилар. Наполеон Америка савдосига қарши бўлган тадбирларини 
1799 йилнинг декабрида бекор қилгандан кейингина, АҚШ билан Франция 
ўртасида уруш чиқиш хавфи йўқ бўлди. 
Бирок сал вақт ўтмай, худди ана шу масалада АҚШ билан Англия 
ўртасида муносабатлар ѐмонлашди. 1806 йидда Англия ҳукумати Европа 
китъасининг қамал этишини эълон қилди. Шундан кейин икки томон 
Англия билан Франция АҚШнинг Европадаги савдосини тобора кўпроқ,
чеклай бошладилар, денгизда устун бўлган Англиянинг ҳатти-ҳаракатлари 
Америка савдогарларининг манфаатларига жуда катта зиѐн етказди. 
Инглиз маъмурлари қочоқларни қидириш баҳонаси билан Америка 
кемаларини очиқ денгизда тўхтатар, кема аъзоларини зўрлик билан олиб 
кетар эдилар. 1807 йилда инглиз ҳарбий кемаси Американинг "Чезапик"
номли кичик ҳажмдаги елканли ҳарбий кемасини ўққа тутди. Натижада 20 га 
яқин киши ўлди
ва ярадор бўлди, кемада тинтув ўтказилди ва 
раҳбарларидан 4 аъзоси ҳибсга олинди. Бу воқеага АҚШ да "миллий 
суверенитетга суиқасд қилиш" - деб баҳо берилди. Мамлакатда қаттиқ ғазаб 
алангаси кўтарилди. 
1812 йилда Англия билан Америка ўртасида иккинчи марта уруш
бошланди. Бу урушнинг энг мухим сабаби Англиянинг АҚШ миллий 
суверенитетини тан олмаслиги бўлиб, мустакиллик учун олиб борилган 
урушдан кейинги дастлабки 30 йил давомида Англия АҚШнинг асосий 
душмани 
бўлиб 
қолаверди. 
Ўзининг 
собиқ 
мустамлакалари
мустақиллигини ҳарбий мағлубият натижасидагина тан олишга мажбур 
бўлган Англия ўз мустамлакалари устидан бўлган ҳукмронлиги умидидан 
бутунлай воз кечди.1793 йилги сулҳ шартларига қарама-қарши ўлароқ 
Англия қулай пайт пойлаб, шимолий-ғарбий истеҳкомлардаги қўшинлар 
ѐрдами билан уруш ҳаракатларини яна бошлаб юбориши мумкин эди. 


186 
1812 йилги урушнинг келиб чиқиш сабабларидан бири Луизиананинг 
АҚШ га қўшиб олиниши бўлди. Инглизларнинг Луизиана ва Флоридадаги 
жосуслари зўр бериб АҚШ билан Испания ўртасида ҳарбий тўқнашув 
чиқаришига уринмоқда эдилар. 
Америка савдоси учун қўйилган чеклашларни бекор қилиш ҳақида 
АҚШ билан Англия ўртасида узоқ вақт давом этган музокаралар ижобий 
натижа бермади. 1812 йилнинг 18 июнида конгресснинг иккала палатаси 
Англияга уруш эълон қилишни ѐқлаб овоз берди. Англиянинг душманлик 
сиѐсати натижасида келиб чиққан 1812-1815 йиллардаги уруш АҚШ учун 
озодлик уруши эди. Бу уруш АҚШ тарихида мустақиллик учун олиб борилган 
иккинчи уруш деб аталди. 
АҚШ урушга тайѐр эмасди. Унинг ҳарбий флотида бор-йўғи 16 та кема 
бор эди. Жефферсон армия сонини қисқартириб 3 минг кишига туширган эди 
ва 1809 йилдан кейин, яъни тахт вориси Жеймс Медисон (1809-1817) даврида 
армиянинг сони 10 минг кишига етган эди. 
АҚШнинг ҳарбий жиҳатдан заиф эканлиги курукликда олиб борилган 
уруш ҳаракатларининг бошидаѐк очиқ, маълум бўлиб колди. Англия 
мустамлакачилик кудратининг Шимолий Америкадаги таянчи бўлган Канада 
асосий уруш майдонларидан бирига айланди. У ерда Америка бир неча бор 
мағлубиятга учради. Медисон ҳукумати Канаданинг босиб олинишига қарши 
эди ва ҳужум операциялари олиб боришга тўсқинлик қилиб келаѐттан 
қўмондонликка жуда либераллик билан қаради. 
1814 йилнинг августда инглизлар АҚШнинг пойтахти Вашингтонга 
ѐриб ўтдилар ва унинг энг яхши биноларига (Капитолий, Оқ уй ва 
бошқаларга) ўт кўйдилар. Инглизлар ҳаммаѐқни вайрон қилиб, тинч аҳолини 
талаб, кейин Балтимор ва Нью-Йоркка қараб йўл олдилар. 
Ҳоким синфлар орасидаги келишмовчиликка ва «қўмондонликнинг 
ҳаракатсизлигига қарама-қарши ўлароқ, халқ бир ѐқадан бош чиқариб, 
ватанпарварлик намуналарини намойиш қилди ва лашкар тузиб, 


187 
душманга қаршилик кўрсатди. Балтиморнинг муваффақиятли мудофаа 
қилиниши шарафига АҚШнинг миллий гимни яратилди. 
Денгиздаги уруш америкаликлар учун анча муваффақиятли бўлди. 
Улар Англия флотига катта шикаст етказдилар. Америкаликлар денгиздаги 
урушни асосан кемалар ѐрдамида олиб бориб, инглизларнинг 1300 дан ортиқ 
кемасини босиб олдилар. 
Англия ташаббуси билан 1814 йилнинг августида сулҳ музокаралари 
бошланди. Инглизларнинг АҚШда Миссисипи дарѐси водийсини ажратиб 
олиш тўғрисидаги таклифни муҳокама қилишга америкаликлар 
кўнмаганидан кейин инглизлар ғалаба қозонишга кўзи етмай, 1812 йилдан 
илгариги ҳолатни сақлаб колинишига розилик билдирди, 1814йилнинг 24 
декабрида Гент шаҳрида АҚШ билан Англия ўртасида сулҳ шартномаси 
имзоланди. 
XIX асрнинг биринчи ярмида АҚШнинг иқтисодий тараққиѐти 
мураккаб ва зиддиятли жараѐндан иборат эди. Мамлакатнинг жанубида, 
яъни субтропик экинлар етиштириладиган вилоятларида айниқса 
пахтачилик штатларида негрларни қул қилиб ишлатишга асосланган 
плантация хўжалиги ривожланиб борди. 
Шимолда капиталистик тараққиѐт жиддий тўсиқларга учрамай, тез 
суръатлар билан ўсиб борди. Пенсильвания ва Нью-Йорк штатларида 
хунармандчилик ва мануфактура ўрнини йирик капиталистик ишлаб 
чикариш ола бошлади. Шу 10 йилликлар давомида ғарбда ҳинду 
қабилаларидан зўрлик билан тортиб олинган, қўл тегизилмаган бепоѐн 
ерларда юз минглаб мустақил майда фермер хўжаликлари бунѐд этилди. 
Хусусан 
XIX 
асрнинг 
40-50 
йилларида 
шимолий-шарқнинг 
тез 
индустриялашиб боришига қарамай, мамлакат умуман аграр мамлакат эди. 
Американинг четга чиқарадиган бутун махсулотлари орасида хом-ашѐ, 
асосан пахта муҳим ўрин тутар эди. Четдан келтириладиган саноат 
маҳсулотлари хорижга чиқариладиган саноат махсулотларига қараганда анча 
кўп эди. АҚШ Европадаги илғор мамлакатлар ва айниқса Англия учун хом-


188 
ашѐ олиб кетиладиган саноат моллари сотиладиган бозор бўлиб хизмат қилар 
эди. 
XIX асрнинг биринчи яримида АҚШ тарихий тараққиѐтининг 
характерли хусусияти шу эдики, бу мамлакатда капитализмнинг тез 
ривожланиб борганлиги яққол кўзга ташланди. Бу эса АҚШ ҳукмрон 
синфларининг янги территорияларини босиб олиш сиѐсати билан маҳкам 
боғланган эди. 
1812-1815 йиллардаги урушдан кейин ҳинд у қабилаларини 
Миссисипи дарѐсининг ғарб томонидаги ѐмон ва чекка ерларга, ҳиндулар 
учун ажратилган резервацияларга мажбуран кўчириш бошланди. 
Баъзи қабилалар ўз озодликларини йўқотмаслик учун курашни давом 
эттирдилар. Флоридада ҳинду қабилаларидан Криклар ва Семинолларга 
қарши олиб борилган уруш, 1817-1818 йилларда шу қабилаларнинг 
мағлубияти билан тугади. Аммо Семиноллар қаршилик кўрсатавердилар ва 
1835 йилдан 1842 йилга қадар саккиз йил давом этган иккинчи катта урушдан 
кейингина ўзларига ажратиладиган резервацияларга кетишга рози бўлдилар. 
АҚШ га биринчи паравоз 1828 йилда Англиядан келтирилган эди, 
лекин кўп ўтмай АҚШ темир йўл қурилиш суръати жиҳатидан бошқа 
ҳамма мамлакатлардан ўзиб кетди. 1830 йилда АҚШ да 23 миля темир йўл 
бор эди. 1850 йилда эса 9 минг миляга етди, бироқ рельслар кўп 
вақтгача ҳамон Англиядан келтирилиб турилди. 
АҚШда 1837-1842 йилларда бўлиб ўтган биринчи кризисдан сўнг 
саноат жуда ҳам юксалиб кетди. Мексикадан яқингинада тортиб олинган 
Калифорнияда олтин конларни топилганлиги АҚШнинг индустриялашувига 
ѐрдам берди. Шунга қадар АҚШ молиявий жиҳатдан Англия кредитларига 
бутунлай қарам бўлиб қолаѐтган эди. 
Пахтага талаб жуда катта бўлганлиги сабабли эски ерларни 
ўғитлашдан кўра, янги ерларни ўзлаштириш пахта плантаторлари учун жуда 
қулай эди. Шу сабабли улар жанубий-ғарбдаги янги районларга силжиб 
боравердилар. Қулларнинг сони 1820 йилда 1 миллион 538 минг бўлган 


189 
бўлса, 1850 йилда 3 миллион 200 мингга етди. Шу давр ичида қулнинг бахоси 
400 доллардан 200 минг долларгача кўтарилди. 
1808 йилда конгресс АҚШ га қуллар келтирилишини тақиқлаш 
тўғрисидаги қонунни қабул қилганидан сўнг Виргиния на Мэриленд 
қулдорлари янги штатларга қуллар ва уларнинг болаларини олиб бориб 
сотиш билан шуғуллана бошладилар. Бу эса жуда сердаромад иш эди. 
Плантатор қулдорлар жуда катта моддий бойликка эга бўлиб, улар бойлик 
орттириш кетидан кувиб, қулчилик ―хайрли иш ва худонинг 
иродасидир", деб очиқдан-очиқ даьво қилардилар. 
1812-1815 йиллардаги урушдан кейин федералистлар партияси
инқирозга юз тутган эди. Шу сабабдан республикачилар 1816-1819 йил-
ларда унчалик оппозицияга дуч келмай, президентлик лавозимига ўз номзоди 
Жеймс Монрони ўтказди. Кўп ўтмай республикачилар партияси ичидан 
туғилиб келаѐтган саноат буржуазиясининг манфаатларини кўзлаган гуруҳ 
ажралиб чиқди. Бу гуруҳ ўзини "миллий республикачилар" - деб атай 
бошлади. 1812 йилги сайловларда янги Англия йирик буржуазиясининг 
манфаатларини ифодалаган ва миллий республикачиларга яқин турган 
Жон Квинси Адамс президент қилиб сайланди. Адамс ҳукумати тўрт йил 
ичида тош йўллар ва каналлар қуриш билан шуғулланган корпорацияларга 
субсидиялар бериш учун катта маблағ сарфлади. 
1828 йилги сайловда Жексон қатъий ғалаба қозонди. Плантаторлар 
Жексоннинг 
президентликка 
сайланишини 
қулчиликнинг сақланиб 
қолишини таъминлайдиган восита деб билдилар. Буларнинг ҳаммаси 
Жексон бизни шимолий шарқнинг банкирларига қарздорлик асоратига 
тушиб қолишдан ҳимоя қилади, деб кутган эдилар. Жексон тарафдорлари 
миллий республикачилардан фарқ қилиш учун ўзларини "демократик 
республикачилар" ѐки демократлар деб атай бошладилар. 
Шу тариқа 1828 йилда демократлар партиясига асос солинди. Ўша
вақтда партия йирик капиталнинг сиѐсатига қаршилик кўрсатишдан иборат 
умумий вазифа теварагида бирлашган плантаторлар қулдорлар, фермерлар, 


190 
майда буржуазия ва қисман ишчиларнинг сиѐсий блокига бошчилик қилди. 
У ўзини "оддий кишилар"нинг дўсти ва уларни "пулдор аристократия" дан 
ҳимоя қилувчи деб кўрсатди. Фермерларнинг кенг доиралари ва ҳатто 
ишчиларнинг бир қисми орасида обру-эътибор қозонди. 20- йилларнинг 
бошларида бир қанча штатларда сайлов ҳуқуқининг кенгайтирилиши, 
Жексоннинг ғалаба қозонишига ѐрдам беради. Шу билан бир вақтда шарқда 
сайлов системасини демократлаштириш учун фермерлар, шаҳар майда 
буржуазияси Нью-Йоркда, Виргинияда ва бошқа штатларда эркаклар учун 
сайлов ҳуқуқи кенгайтирилди. Сайловчиларнинг янги табақаларини ўз 
таъсирига олиш учун шимол буржуазияси билан жануб плантаторлари 
ўртасида кураш борди. 
1828 йилда Филадельфияда Томас С кидман раҳбарлигида 
ишчилар партияси тузилди. Бир йилдан кейин эса Нью-Йоркда ҳам 
ишчилар партияси пайдо бўлди, 30-йилларнинг бошларида Мэриленддан 
шимолроқдаги ҳамма штатларда ишчи партиялар таркиб топди. Бу 
партияларнинг характерли хусусияти шундан иборатки, улар ўзининг 
таркиби жиҳатидан соф пролетар партиялари эмас эди. Балки майда 
савдогарлар, ҳунармандлар ҳамда фермерлардан таркиб топган партиялар эди. 
Саноатда капиталистик муносабатлар ривожланиб ва ф е рмерлик 
қишлоқ хўжалигида таркиб топиб борган сари қулчиликни тугатиш 
вазифаси тобора қатъий тус ола борди. 1833 йилда Гаррисон раислигида 
қулдорликка қарши Америка жамияти тузилди. 1840 йилда бу жамиятнинг 
2000 га яқин бўлими ва 200 минг аъзоси бор эди. 1831 йилда Виргинияда негр 
тарғиботчиси Нат Тернер раҳбарлигида қулчиликка қарши қўзғолон 
кўтарилди. 
1831 йил 21 августда диний митинг вақтида Нат Тернер негрларни 
қулдорларга қарши шафқатсиз кураш бошлашга чақирди ва энг аввал ўзи 
ўз хўжайинини ўлдириб, ибрат кўрса тди. Кўп ўтмай 24 августда 
полиция ва федерация қўшинлари кучи билан бу қўзғолон шафқатсиз 
суратда бостирилди. Тернер бошлик йигирмата қўзғалончи
дорга осилди 


191 
1823 йилнинг декабрида АҚШ ҳукумати ташки сиѐсатга доир 
декларацияни ишлаб чиқди. Бу декларация ўша вақтдаги президент Монро 
номи билан "Монро доктринаси" деб аталган эди. 
"Монро доктринаси"нинг мақсади ғарбий ярим шарда АҚШнинг 
эътиборли мавкеини мустаҳкамлашдан иборат бўлиб, Испания реакцияси ва 
муқаддас иттифоқнинг Лотин Америкаси мамлакатлари устидан Испания 
ҳукмронлигини тиклашга қарши қаратилган эди. "Монро доктринаси" АҚШ 
нинт ғарбий ярим шарда ўзининг зўравонлигини таъминлаш учун имкон 
берар эди. Кейинчалик "Монро доктринаси" дан ўша вақтда ҳукмронлик 
қилган қулдор гуруҳлар 1844-1848 йилларда Мексикага қарши олиб 
борилган талончилик, босқинлик урушини оқлаш мақсадида фойдаландилар. 
Мексика таркибига кирган Техас штати масаласида чиққан жанжал шу 
урушнинг сабабларидан бири бўлди. 
1844 йилги сайловларда "демократ" қулдорлар ва уларнинг тарафдори 
Жеймс Полк қулчилик территорияларини аннексия қилишга қаршилик 
кўрсатган республикачиларнинг номзоди устидан ғалаба қозонди. 
1847 
йил февралда АҚШ ҳукумати Калифорнияни аннексия 
қилганлигини эълон қилди. 1847 йил мартида АҚШ қўшинлари Веракрузга 
келиб тушди. 1847 йил 14 сентябрда улар Мексика армиясини тор-мор 
келтириб, Мексика пойтахти Мехико шаҳрига кирдилар. 
Мексика территорияларининг босиб олиниши натижасида қулчилик 
янги территорияларга ѐйилиши учун имконият вужудга келди. Бу масала 40-
йилларнинг охирида сиѐсий ҳаѐтда марказий ўрин тутди ва сиѐсий партиянинг 
қайтадан гуруҳларга бўлинишига асос солди. 
1846 йилда Пенсильваниялик демократ Давид Вильмот Мексикадан 
АҚШга қўшиб олинадиган территорияларнинг ҳаммасида қулчиликни тақиқлаш 
тўғрисидаги Конституцияга тузатиш киритишни таклиф қилди. Вильмот 
таклифи вакиллар палатасидан ўтган бўлсада аммо сенат уни рад этди. 


192 
Аммо шунга қарамай АҚШда демократик ўзгаришлар кийинчилик билан 
бўлсада амалга ошиб бордики, бу кейинги, сиѐсий жараѐнларга ўзининг ижобий 
таъсирини кўрсатди. 

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish