Вазирлиги Бухоро Давлат Университети



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/45
Sana01.07.2022
Hajmi2,05 Mb.
#725917
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   45
Bog'liq
evropa va amerika davlatlari yangi tarixi 1640-1918 jillar

 
Изох талаб сўзлар
1. Аристократия - юнонча - аслзода, бой дворян 
2. Батчяр - инглизча - қароқчи, партизан 
3. Сейм - чехияда "қонун чиқарувчи олий орган" 
4. Баршчина - лотинча - мажбурий ишлаб бериш 
5. Стихияли - уюшмаган 
6. Эксплуатация - лотинча - қарам қатламини эзиш 
7. Мануфактура - инглизча - йирик ишлаб чиқариш корхонаси 
8. Техника экинлари - кунжут, зиғир 
9. Злотий - ўша даврдаги Австрия-Венгря империясининг пули 


120 
10. Дотация - инглизча - мануфактура ташкил қилганларга бериладиган 
ѐрдам 
11. Монастр - лотинча - христиан динини ўргатувчи мактаблар 
12. Порт - инглизча - бандаргоҳ, кемалар тўхтайдиган жой 
13. Ходлар - эркин деҳқонлар 
14.Берна - ҳарбий товон. Давлатнинг ҳарбий эҳтиѐжлари учун олинадиган 
солиқ 
15. Террор - лотинча - қўрқитиш, тажовуз 
16. Экстенсив ривожланиш - инглизча - эски усулдан бориш 
17. Дворянлар - русча - аслзода, бой аристократия 
18. Император - лотинча - қадимги Римда барча ҳуқуқларга эга диктатор 
19. Монополия - юнонча - бир ўзим 
20. Реформа - лотинча - ислоҳот 


121 
 XVII аср иккинчи ярми XVIII асрдаги халқаро муносабатлар
РЕЖА:
1. 30 йиллик урушдан сўнг халқаро майдондаги сиѐсий воқеалар.
2. Шимолий уруш тамом бўлишидан буюк Франция буржуа инқилоби 
бошлангунча ўтган давр ичидаги халқаро муносабатлар.
3. XVII асрда Россиянинг Европа мамлакатлари билан олиб борган 
алоқалари.
4. Россияга қарши блокнинг ташкил топиши. 
Ўттиз йиллик уруш тугагандан кейинги халқаро муносабатларда аввало 
учта энг муҳим воқеа рўй берди. Биринчидан, Англияда буржуа инқилоби 
ғалаба қилгандан сўнг халқаро ижтимоий-сиѐсий системалари турлича бўлган 
икки хил группа, яъни буржуа давлатлари (Англия ва Голландия) ҳамда феодал 
(дворян) давлатлари бир-бирига таъсир кўрсатмокда эди. Бу зиддият 
Европадаги халқаро аҳволни мураккаблаштириб юборди. Тўғри, феодал 
монархиялар коалициясининг Англияга қарши интервенцияси, яъни инглиз 
инқилоби йилларида зўр бериб пропаганда қилинган ва тайѐрланган ошкора 
интервенция амалга ошмади, чунки қитъадаги буюк давлатлар ўртасидаги 
бартараф қилиб бўлмайдиган зиддиятлар, шунингдек бу давдатларнинг ички 
ижтимоий сиѐсий қийинчиликлари, айниқса Франциядаги Фронда бу 
интервенцияни амалга оширишга имкон бермади. Бунинг устига, Англия, яъни 
буржуа Англияси ўзининг биринчи урушини қандайдир дворян монархияларига 
эмас, балки бошқа бир буржуа республикасига Голландияга қарши олиб 
бормоқда эди. Бунинг боиси шу эдики иккала ѐш буржуа давлати ҳам 
денгизларда ҳукмронлик қилишга интиларди, улар биринчи галда Европа 
қитъасида гегемонлик қилишга эмас, балки жаҳон савдо йўлларида бепоѐн 
океан кенгликларида узок жойдардаги халқлар ва мамлакатларнинг 
бозорларида гегемонлик қилишга қизиқарди. Лекин бу икки буржуа давлати 
ўртасидаги рақобат сал вақт ўтмай йўқолди, чунки Голландия кучсизлик қилди 
ва халқаро сиѐсатда Англиянинг иккинчи даражали шериги бўлиб қатнашишга 
мажбур бўлди. 1688 йилдан бошлаб Англия билан Голландия ўртасида иттифоқ 


122 
вужудга келди, чунки Голландия қироли Вильгельм III Англия ҳукмдори бўлиб 
қолган эди. Аксинча, буржуа Англия - Голландия давлатлари группаси билан 
қитъадаги феодал монархияларнинг бошлиғи бўлган Франция ўртасидаги 
зиддият тўхтовсиз кучайиб борди. Бу эса халқаро муносабатлар соҳасида икки 
ижтимоий - иқтисодий система рақобатининг намоѐн бўлиши эди. Буларнинг 
биринчиси буржуа ижтимоий- иқтисодий система тўхтовсиз мустахкамлаб ва 
кучайиб бормоқда эди, иккинчиси, феодал система эса ўз устунлигини барча 
воситалар билан муҳофаза этувчи тарафларидан тортиб то ҳарбий 
тажовузкорликкача ўз ичига олган воситалар билан зўр бериб ҳимоя қилмоқда 
эди. Шарқий Европа қудратли давлат - феодал Россия монархияси Европа 
давлатлари системасига актив куч сифатида қўшилган вақтдан бошлаб бу 
система тушунчасининг ўзи ҳийла кенгайди. Россия XVII асрдаѐқ Европадаги 
ўттиз йиллик урушнинг боришига таъсир кўрсатганидан сўнг унинг роли жуда 
ҳам кўзга кўринди. XVII асрнинг 30 йиллари ўрталаридан бошлаб рус 
ҳукуматининг асосий диққат эътибори жанубда Крим татарларига қарши кучли 
мудофаа линияси вужудга келтиришга қаратилган эди, лекин 40-йилларнинг 
охирларига келиб Россия яна Европадаги халқаро муносабатларнинг қудратли 
омили сифатида майдонга чиқди.
Мустаҳкамланиб бораѐтган рус давлатининг ташқи сиѐсий вазифаси 
асосан, шимолий - ғарбда ва жанубда сиқиб қўяѐтган ва худди қамал 
ҳолатидагидай тутиб келаѐтган учта давлатга, яъни Швеция, Польша ва 
Туркияга қарши кураш олиб боришдан иборат эди. Бу уч давлатнинг бири 
ўтмишда бошқа баъзи халқларни, ўлкаларни босиб олган кўп миллатли давлат 
эди. Шундай қилиб, Россиянинг ҳукмрон синфи ўз территориясини 
кенгайтириш учун Швецияга, Польша ва Туркияга қарши олиб борган кураши 
ўринли кураш эди, чунки бу кураш русдан зўрлик билан тортиб олинган 
территорияларни қайта қўлга киритиш учун олиб борган уруш эди. Аммо 
Швеция ва Туркияга қарши кураш Россиянинг Болтиқ денгизига ва Қора 
денгизга чиқиши учун, денгиз орқали бўладиган жаҳон савдосида ва умум 


123 
Европа сиѐсий ҳаѐтида иштирок этиш имкониятига эга бўлиш учун олиб 
борилган кураши эди.
XVII асрнинг иккинчи ярмида Швеция билан Туркия босқинчилик, 
тажовузкорлик сиѐсати юргизганликлари учун шарқий Европадаги халқаро 
аҳвол жуда ҳам жиддийлашиб кетган эди. Илгари Болтиқ денгизининг қарийиб 
бутун соҳилини босиб олган Швеция энди соҳилнинг ичкарисидаги 
территорияларни, яъни Болтиқ денгизи орқали олиб бориладиган савдо учун 
қишлоқ хўжалик моллари етказиб берувчи Россия ва Польша билан куч 
синашарди. Швециянинг босқинчилик сиѐсати унинг Болтиқ бўйида 
ҳукмронлик қилиши учун олиб борилаѐтган курашнинг давоми эди, 
маҳсулотларни сотиш орқали ғоят катта бойлик орттириш учун имкон 
берадиган куч эди. Швед дворянлари ва савдогарлари зўр бериб бу мақсадга 
эришиш учун интилар ва ўз ҳукуматини иғвогарликка, босқинчиликка 
қаратилган ташқи сиѐсат юргизишга ундардилар. Айни пайтда Жанубий-
Шарқий Европада Туркиянинг босқинчилиги қайта бошланди. Туркия билан 
Эрон ўртасидаги бир қанча урушлар натижасида Туркиянинг Европадаги 
агрессияси XVII аср бошларидаѐқ тўхтатилган эди. Лекин XVII асрнинг 60- 
йилларида Эрон -Туркия антагонизми сусайинши билан Усмон империяси яна 
ўзининг Европадаги ер мулкларини кенгайтиришга тушди. Сўл қирғоқ 
Украинани Москва давлатига қўшган Хмельницкий раҳбарлигида Реч 
Посполития ўртасида 1654 йилда уруш бошланди, рус кўшинлари Польшага 
зафар билан кириб борди. Лекин ўша вақтда Россиянинг "иттифоқчиси" 
Швеция шошиб- пишиб поляклар ерларини шимолдан босиб олишга киришди. 
Натижада Россия Швецияга қарши уруш бошлади ва швед қўшинларини 
Болтиқ соҳилига сиқиб кўйгандан кейингина яна Польшага қарши урушни 
давом эттира олди.
1667 йилдаги Индрусовода тузилган яраш аҳдига биноан Сўл қирғоқ 
Украина расман Россияга қўшиб олинди. Лекин ўша вақтда Туркия жанубдан 
ўнг қирғоқ Украинага бостириб киришга шошилмоқда эди. Москва ташқи 


124 
сиѐсатига энди Туркия хавфини ҳарбий воситалар билан ҳам, дипломатик 
воситалар билан ҳам даф этишга тўғри келди.
Шундай қилиб шарқий Европадаги халқаро зиддиятлар бутун Европа 
давлатлари системасига Европадаги барча халқаро муносабатлар бобидаги 
бутун аҳволга чуқур таъсир кўрсатмай қола олмас эди. Учинчидан, 30 йиллик 
урушдан сўнг ҳарбий феодал монархияларининг ўз орасида кучларнинг 
жойлашуви хийла даражада ўзгарди. XVII асрнинг биринчи ярмида Австрия ва 
Испания Габсбурглари Ғарбий Европанинг халқаро ҳаѐтида гегемонлик қилган 
бўлса, XVII асрнинг иккинчи ярмида бу гегемонлик, шубҳасиз Людовик XIV 
Бурбон саройига ўтди. Габсбурглар сиѐсати миллат манфаатларига қарши 
католиклар "универсализм" тенденциялари билан боғланган эди. Аммо 30 
йиллик урушда Габсбурглар батамом тор-мор этилгани йўқ эди ва халқаро куч 
бўлиб қолаверди. XVII аср 60 йилларида Людовик XIV монархиясининг ички 
ахволи шу қадар мустаҳкамландики, у курашни янгидан бошлаши имконини 
берди. Лекин курашнинг мазмуни ўзгарди. XIV аср ўрталаригача Габсбурглар 
билан олиб борилган уруш асосан миллий мудофаа характеридаги уруш эди. 
Людовик XIV олиб борган уруш кейинчалик босқинчилик урушига айланиб 
борди. У Европа империясини вужудга келтириш, даставвал ғарбий 
Германияни эгаллаш орзусида эди. Пирения сулҳини тузишдаѐқ Мазарини бу 
сулҳномада Францияни келажакда Испания тахтини даъво қилиш учун баҳона 
қилган эди. Испания қиролининг қизи ва вориси Мария Тереза Людовик XIV га 
тегди. У Испания тахтини эгаллаши мумкин эди. Испания бунга йўл қўймаслик 
учун Пирения сулҳи текстига Мария Терезанинг ўзи ва зурриѐдининг Испания 
тахтини даъво қилиш ҳуқуқларидан воз кечиш керак деган модда 
киритилишини талаб қилди. Мазарини бунга рози бўлди. Лекин Мария Тереза 
бунинг эвазига 500 минг экю олтин пул тўлаши керак деди. Мазарини бу пулни 
Испания тўлай олмаслигини билар эди. Аммо бу пул тўланмаса Мария 
Терезанинг воз кечиши бекор қилинар эди ѐки тўланмаган пул бадалига 
Франция Испаниянинг муайян ҳудудини талаб қилиши мумкин эди. 
Мазаринининг дипломатик тугуни ярим асрдан сўнг ечилди. Белгиланган пул 


125 
ҳақиқатдан ҳам тўланмади. Испания қироли Филипп XIV 1665 йилда вафот 
этди, Франция ўз меросини жанубий Нидерландиядан берилишини талаб қилдк. 
Испания уни рад қилди. Натижада 1667 йилда Франция Испания уруши 
бошланди. Бу уруш "Деволюция уруши ѐки ворислик уруш" дейилди. Людовик 
XIV Брабатан ва Фландрияни армияси йўқлиги туфайли химоясиз деб ўйлади, 
Испания уларга қўшин етказиб беролмас эди. Французларнинг 1667 йилги божи 
оғир бўлиб, Голландларнинг савдо ишларига путур етказганди. Бундан 
ғазабланган Голландлар тажовузкор Франция билан қўшни бўлишдан қўрқиб, 
жанубий Нидерландиянинг улар томонидан босиб олинишига йўл қўймасликка 
ахд қилдилар. Улар ашаддий душманлари Испания қироллари билан иттифоқ 
тузишни афзал кўриб, улар талабларига рози бўлдилар. 1665-1667 йилларда 
Англия Голландияга қарши иккинчи муваффақиятсиз уруш олиб бораѐтган эди, 
лекин Англия парламенти 1668 йил Карл II ни ўз йўлини ўзгартиришга ва 
Францияга қарши Голландия билан иттифоқ тузишга мажбурлади. Бунгача 
қирол Францияга Англия билан иттифоқ тузишни таклиф қилди, лекин 
Людовик XIV уни қабул қилмади, чунки унга кўра Испаниянинг ҳамма 
мустамлакалари Англияга ўтиши керак эди. Шундай қилиб, Габсбургларга 
қарши курашда кечагина иттифоқчи бўлган Голландия, Швеция, Англия, 
Испания билан бирлашиб Франциянинг душманига айланди. Франция урушга 
дипломатик жиҳатдан яхши тайѐр эмасди. Шу сабабли Голландия ва Испания 
Германия устига қилган юришлар кескин бўлса-да, Людовик V бир йилдан сўнг 
1668 йидаѐқ урушни шошилинч суръатда тўхтатишга мажбур бўлди. Ахен 
сулҳига кўра Франция Финляндиянинг бир қисмини яъни Лимль шаҳрини 
ўзида сақлаб қола олди.
1672 йили энг яхши лашкарбошилари Тюрек ва Конде раҳбарлигидаги 
француз армияси жанубий Нидерландияга ва Голландияга хужум қилди. Олиб 
бўлмайдиган мустаҳкам деб ҳисобланган ва бир вақтлар испанларга қарши 
қурилган голланд қалъалари олинди. Француз қўшинлари Голландиянинг ичига 
бостириб кирди. Амстердам Оранский жуда кескин ҳарбий чоралар кўрди, 
тўғонлар буздирилди, катта бир территорияни сув босди, Француз қўшинлари 


126 
чекинишга мажбур бўлди. Лекин Вильгельмнинг чоралари муваффақиятлироқ 
эди. Унинг чоралари Францияни бир қисм қўшинларини Германияга юборишга 
мажбур қилди, бу қўшинлар Германияда ҳамма ѐқни хароб қилди. Шундай 
қилиб халқаро вазият Франция учун яна ноқулай тус ола бошлади. Людовик 
XIV 1679 йилда Нимвегон сулҳини тузди. Испания унга жанубий 
Нидерландиядаги яна бир қанча шаҳарларни берди. Бу шартнома биринчи 
Француз тилида ѐзилган шартнома бўлди. Людовик XIV нинг иштаҳаси оша 
борди, у шимолий Италияни, бутун ғарбий Германияни, унинг тож-тахтини 
даъво қила бошлади. Император Леопольд I нинг аҳволи мушкул эди, у икки 
томонлама савдода - Франция ва Туркия хавфи остида эди. 1686 йили асосан 
Голландия шататгальтери Вильгельм III Оранскийнинг дипломатик активлиги 
туфайли Аугсбург лигаси вужудга келди. Францияга қарши мамлакатлар ва 
папа Иннокентий XI ҳомийлигида Франциянинг кейинги вақтларда қиладиган 
ҳар қандай территориал даъволарга қарши мудофаа иттифоқи туздилар. 
Людовик XIV Рисвик сулҳини тузиб, Испания меросидан катта улуш олишни 
мўлжалланган эд. Испания қироли Карл II нинг эркак зуриѐди йўқ эди. 
Меросхўрлар: Мария-Тереза билан Людовик XIV нинг ўғли, Маргарита-
Терезанинг эри Леопольд I ва Бавариянинг гўдак шаҳзодаси Леопольд II эди. 
Людовик XIV Аугсбург иттифоқи билан ярашишдан фойдаланиб, Испания 
ўлкаларини учта меросхўр ўртасида дўстона тақсимлаш ҳақида, Испанияни 
аралаштирмай Аусбург иттифоқи аъзолари билан 1698 йилдаѐқ яширинча 
келишиб олган эди. Бироқ 1696 йилда юқоридаги тил бириктиришга мувофиқ 
Испания тахтига чиқиши лозим бўлган Бавария шахзодаси тўсатдан вафот этди. 
Император Леопольд II ўзининг Испания меросига доир ҳуқуқларини ўз ўғли 
герцог Карлга беришни эълон қилди.
Шу орада Испания қироли Карл II саройида икки гуруҳ кишилар: 
Австрия ва Франция тарафдорлари ўртасида кураш бораѐтганди. Франция 
тарафдорларининг Карл II га таъсири катта эди. Улар Испан ҳукмдорларини 
пора бериб сотиб олиш йўли билан ғалаба қозонди. Карл II Испан ва Француз 
салтанатини бирлаштирмаслик шарти билан ўз қўли остида ҳамма ўлкаларни 


127 
Франциядаги меросхўрига Людовик XIX нинг иккинчи набираси Филипп 
Анжуйскийга беришни васият қилди.
Сал ўтмай Людовик XIV сиѐсати Европада янги уруш бўлишини 
муқаррар килиб қўйди. Филипп Анжуйский 1701 йил бошларида Испанияга 
келиши ва Филипп V номи билан Испания қироли деб эълон қилингани билан 
чекланмай, Людовик Испан ва Француз ерларини бирлаштирмаслиги 
тўғрисидаги шартга мутлақо риоя қилмоқчи эмас эди. У энди "Генерал йўқ" деб 
даъво килиб, Филипп II нинг Француз тахтига меросхўрлигини расмий ҳужжат 
билан тасдиқлади. У Испания ўлкаларини Филипп V номи билан идора қила 
бошлади. Инглизлар билан голландларнинг Испанияда "савдо-сотиқ 
имтиѐзлари берилиши ҳақидаги талаблари Людовик XIV томонидан рад 
қилинди. 1701 йил Вильгельм II вафот этиб, Людовик XIV Рисвик сулҳидан тан 
олган мажбуриятларини бузиб, Яков II нинг ўғлини Англия қироли деб тан 
олди. Англия ва Голландия, Англиянинг янги қироличаси Анна ҳам Францияга 
уруш очишдан ўзга иложи йўқлигини тан олди.
1701 йилда император Леопльд I нинг Людовик XIV га қарши уруш 
бошлашга, босиб олинган ерларини қайтариб олиш ва янги истилоларнинг 
олдини олишга ҳаркат қилиш учун ҳеч нима халақит бермас эди. Француз 
кўшинларининг Милан герцоглигини босиб олишга тўсқинлик қилиш 
мақсадида Леопольд I расмий равишда уруш эълон қилмасдан олдинроқ 1701 
йилда Италияга қўшин юборди.
1702 йил майида Англияга ва Голландиядан сўнг Леопольд I ҳам 
Францияга уруш эълон қилди. Эрцгерцог Карл 1702 йил инглиз флотининг 
ҳимоясида Португалияга келди ва ўзини Испания қироли Карл III деб эълон 
қилди ва Мадридда турган қирол Филипп V га қарши уруш бошлади. Испания 
мероси учун олиб борилган уруш айни бир вақтда тўртта жанг майдонида: 
Италияда, Испанияда, ғарбий Германияда ва Нидерландияда олиб борилмоқда 
эди. Урушнинг биринчи даври (1702-1704) Франция учун қулай бўлди. 
Маҳоратли 
лашкарбошилар 
қўмондонлигидаги 
француз 
армиялари 
Нидерландия ва Рейн вилоятида мудофаа жангларини олиб бордилар.


128 
Лекин 1705 йилда Франциянинг нечоғлик ҳолдан кетганлиги аѐн бўлди. У 
ўз душманларига сўнгги зарбани беролмади, чунки Франциянинг маблағлари 
тугаган эди.
Испания мероси учун олиб борилган урушнинг иккинчи даври 1705 
йилдан бошланди. Бу даврда Франция тобора кўп ҳарбий омадсизликларга ва 
мағлубиятларга учради. 1706 йилда Француз қўшинлари Нидерландиядан, 1707 
йилда Милан герцоглигидан енгилди, натижада Италия ҳам Испания 
қиролининг ҳукмронлигидан бутунлай қутулиб, император ва инглизлар қўл 
остида ўтди. Ғарбий Германияда ҳамма нарса қўлдан кетган эди. Душманлар 
шимол ва жанубдан Францияга бостириб кирди. Людовик XIV таслим бўлиш 
лозимлигини сезсада, уни тан олгиси келмади. Лекин 1710 йилдан бошлаб 
Англиянинг сиѐсатида кескин бурилиш юз берди, шу сабабли ўша вақтда 
Испания мероси учун олиб борилган уруш тарихида учинчи давр бошланди. 
Баъзи инглиз тарихчилари бу бурилишнинг сабаби жуда очиқдан-очиқ бойиб 
олган герцог Мальборонинг инглиз буржуазияси 
орасида обрўйи 
қолмаганлигидир дейдилар. Йўқ, ундай эмас, бунинг бир қанча сабаблари 
бор.жумладан: Пѐтр I нинг Полтава ѐнида Карл XII устидан қозонган ғалабаси 
(1709) ва Шимолий Шарқий Европадаги кучлар нисбатининг ўзгарганлиги 
асосий сабабдир. 1711 йил император Иосиф I вафот этди, унинг вориси 
бўлмагани учун тахт Леопольд I нинг иккинчи ўғли Карлга топширилди.
Англия билан Франция ўртасида дастлабки сулҳ шартлари 1712 йил 
октябрида имзоланди. 1713 йили Утректдаги сулҳ конгресси, Франция ва 
Испания ўртасида, иккинчидан Франция, Англия, Голландия, Бранденбург, 
Савойя ва Португалия ўртасида Утрект шартномасининг тузилишига олиб 
келди. Филипп V нинг Испанияга ва океан нариѐғидаги мустамлакаларига 
ҳукмронлик қилиш ҳуқуқи тан олинди, император Карл VI эса бунинг эвазига 
илгариги Испания Нидерландиясини ва Испаниянинг Италиядаги собиқ 
ўлкаларини олиши керак эди. Шундай қилиб Австрия Габсбурглари Европадаги 
ўз кучларини анча кўпайтирдилар. Уетрахт сулҳига кўра гўѐ Англия жуда оз 
нарса олгандек туюлса-да, лекин бу сулҳ аслида Англия мустамлакачи 


129 
империясининг ривожланишига олиб келди. У Гибралтарни ва Ўрта денгиздаги 
Меорка оролини, Шимолий Америкада муҳим аҳамиятли территорияларни 
Ньюфаундлендини, мукаддас лаврентий дарѐни қуйилиш жойини, Акадияни, 
Франция Канадасини қўлга киритди, Испания ва унинг Америкадаги 
мустамлакалари билан савдо-сотиқда алоҳида ҳуқуқларга эга бўлди. Голландия 
амалда ҳеч нарса олмади ва шартномадан сўнг учинчи даражали давлат 
ҳолатига тушиб қолди.
1712 йилдаѐқ Англиянинг Гаагадаги вакили Швециянинг вайрон 
қилинишига ва шимолий давлатлар ўртасидаги мувозанатнинг бузилишига 
Англиянинг йўл кўймаслигини рус элчисига расмий равишда билдирди. Лекин 
Пѐтр I Шимолий Европада ўз таъсирини тез ошириб бориб, у Швецияга тобора 
янгидан-янги зарбалар берди. Рус флоти Гангут ѐнида швед флоти устидан 
ғалаба қозонганидан кейин (1714) Болтиқда ҳукмрон куч бўлиб қолди. Пѐтр I 
Англия қироли Георг I нинг Болтиқ денгизидаги муносабатларини кўриб, 1717 
йилда ўзининг французларга қарши кайфиятини ўзгартириб юборди. "Европада 
умумий тинчликни сақлаш учун" Франция, Россия ва Пруссия ўртасида 
Амстердамда шартнома тузилди.
Аммо Пѐтр I нинг дипломатик ва ҳарбий муваффақиятлари Англиянинг 
Пѐтр I га қарши ҳаракат қилиш истагини кучайтирди. 1719 йили Англия қироли 
ўз навбатида Ганновер курфюрсти ҳам эди, шу сабабли Россияга қарши 
Швеция билан иттифоқ тузди. Инглиз флоти Болтиқ денгизига кирди. Дания 
билан Пруссия Россияга хиѐнат қилди, энди Англия билан бир оз 
иноқлашаѐтган Франция ҳам зиммасидаги мажбуриятларидан бош тортди. 
Инглиз дипломатиясининг Шимолий-Шарқий Европадаги янги вазиятни ва 
Россия Болтиқда биринчи даражали давлатга айланганини тан олиш 
зарурлигига қатъий ишонч ҳосил қилмоғи учун Россия янги ҳарбий 
муваффақиятларга эришмоғи лозим бўлди. 1721 йил Шимолий уруш Нишдат 
сулҳи билан тугади ва Россия босиб олган ҳудудларига эга бўлиб қолди.
Испания мероси учун олиб борилган уруш ва шимолий уруш Европа 
давлатларининг кучи нисбатида зўр ўзгаришларга олиб келди. Франция шарқий 


130 
Европада гегемонлик қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. Швеция қисқа давр 
қудратли давлат бўлиб туриб, кейин иккинчи даражали давлат ҳолига айланди. 
Ўттиз йиллик урушда ўз мақсадларига эриша олмаган Австрия Габсбурглари 
яна кучайди ва ўзларининг Европадаги ерларини кенгайтирди. Германияда 
кучли Пруссия қироллиги вужудга келди. Голландия, Польша ва Туркия 
Европадаги халқаро ҳаѐтда актив роль ўйнамайдиган бўлиб қолди.
XVIII асрда Россия қудратининг ошиши Европадаги бутун халқаро 
вазиятнинг ўзгаришига олиб келди. Россия Болтиқ денгизи билан Тинч океан 
ўртасидаги территорияларни ўз ичига олган ғоят катта империяга айланди. 
Европа тарихида бундай империя ҳали тузилмаган эди.
Россия жуда катта ўлкаларга эга бўлишга қарамай унинг территорияси 
тобора кенгайиб бормоқда эди. Россиянинг ғарб билан, шунингдек, Эрон билан 
каттагина савдо сотиқ алоқалари бор эди. Ҳукмрон помешчиклар синфи билан 
рус савдогарлари савдо йўлларини мустаҳкамлаб боришга, чегараларни 
стратегия жиҳатдан мустаҳкам жойлардан ўтказишга ва Россиянинг 
территориясини тобора кенгайтириб ва халқаро таъсирини ошириб боришга 
интиларди. Шимолда Россия олдида Болтиқдаги позицияларни мустаҳкам 
ҳимоя қилиш вазифаси турар эди. Петр I нинг ғалабаларидан кейии Швеция 
Европанинг шимолида жуда кучли давлат бўлмасада, пойтахтга Швеция 
томонидан таҳдид қилиш хавфи мавжуд эди.
Россиянинг Польшадаги таъсирини кучайтириш масаласи русларнинг 
ғарбдаги сиѐсатида энг муҳим ўрин тутарди. Жанубдаги вазифа - Азовни ишғол 
этиш, Қора денгизда савдо қилиш ҳуқуқини қўлга киритиш, Туркияга қарши 
яна кураш олиб боришдан иборат эди.
Мустамлакалар учун ва Европа қитъасида таъсир курсатиш учун Англия 
ва Франция манфаатлари тўқнашадиган жой денгизларнинг нариѐғидаги 
мамлакатлар эди. Бу мамлакатлар Канада ва Ост - Индия бўлиб, Канадани 
французлар XVII асрдаѐқ босиб олган эди. Ост-Индия территориясида эса 
Инглиз ва Француз истилочилари қаттиқ кураш олиб борарди. Англия билан 
Франция ўртасида Европадаги айрим ҳудудлар учун ҳам кескин зиддиятлар бор 


131 
эди. Англия ҳукумати Франциянинг Австрия Нидерландиясини ва унинг энг 
муҳим қалъаси Антверпенни эгаллаб олишга йўл қўймасликка интилар эди. 
Антверпеннинг французлар кўлида бўлиши Англия учун хавф туғдириши 
мумкин эди. Антверпен французлар қўлида бўлса, Британия флотининг кучлари 
Европада банд бўлиб, Англиянинг мустамлакачилик агрессияси муваффақиятли 
авж олмасди. Мудофаа мақсадида эмас, мустамлакаларни талаш мақсадида 
Англия буржуазияси ва аристократияси Нидерландияни Франциянинг таъсири 
остида бўлишга йўл қўйишни истамасди. Шу мақсадга эришиш учун Англия 
буржуазияси Европада Франциянинг қуруқликдаги кучларини банд қилиб тура 
оладиган иттифоқчи топишга тиришди.
Англия ҳукумати 1713 йилда Испания мероси учун урушдан сўнг, 
Нидерландиянинг Австрияга берилишига эришгач, XVIII асрнинг биринчи 
ярмида Австрия габсбургларини, яъни Франция рақибларини қўллаб келди. 
Англия Голландияга таъсир кўрсатиш учун Францияга қарши курашди. 
Ганновер сиѐсатини мураккаблаштириб юборди. Франциянинг Ганноверни 
босиб олиш мумкинлиги Францияга қарши курашиш учун Англиянинг 
иттифоқчилар орттириш эҳтиѐжини янада кучайтирди. Англия ўзининг савдо 
ва мустамлакаларидан келган фойда орқали Францияга қарши бировларнинг 
кучи билан кураш олиб борди.
Англиянинг бошқа бир душмани Испания эса Гибралтар буғози ва 
Менорканинг инглизлар томонидан босиб олинганлигини тан олмай 
келаѐтганди. Инглиз буржуазияси Испания мустамлакаларида савдо ҳуқуқига 
эришмоқчи ва Испанларнинг Шимолий Америкадаги ерларини эгаллаб 
олмоқчи эди. Англияга қарши кураш Испанияни Франция билан бирлаштирди. 
Бурбонлар сулоласининг Испания тахтига ўтириши ҳам бунга ѐрдам берди.
XVIII асрнинг биринчи ярмида Испания билан Франция Австрия 
Габсбургларининг ашаддий душманлари эди. Габсбургларга қарши курашда 
Швеция ва Туркиядан Франция ўз иттифоқчилари сифатида фойдаланишга 
интилди. Франциянинг уриниши Россия душманларининг иттифоқчиси 
сифатида ноқулай аҳволда қолди. Габсбургларга қарши қаратилган "Шарқий 


132 
ғов" деган машъум система узоқ вақтгача Францияни Россия душманларининг 
иттифоқчиси деб ҳисоблаб келди. Испания Италиядаги ўлкалари учун 
Габсбургларга қарши кураш олиб борди. Испания Бурбонлари Испания мероси 
учун олиб борилган урушдан кейин Австрия Габсбургларининг қўлида қолган 
улкан Сицилия қироллигининг ўз қўлларига ўтишини талаб қилдилар. 
Италиядаги бу давлатнинг Испания Бурбонлари қўлига ўтиши Испаниянинг 
Ўрта денгиздаги мавқеини мустаҳкамлади ва Англияга қарши курашишда 
муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Испания мероси учун олиб борилган урушдан кейин 1733 йили Польша 
туфайли биринчи катта халқаро жанжал бошланди. Шляхта Польшаси жуда ҳам 
заифлашиб қолган эди.
XVI асрдаѐқ шляхта Польшани Ғарбий Европа учун ғалла етказиб 
берувчи мамлакатга айлантириб, Нидерланд инглиз ва немис молларининг 
божсиз келтирилиш учун чегараларни кенг очиб берганди. Бу ҳол поляк 
саноатини буғди, буржуазиянинг ривожига йўл бермади. Шаҳарларнинг пул 
билан ѐрдам бермаслиги қирол ҳокимиятининг мустаҳкамлашига йўл бермади 
қирол ҳокимиятининг молиявий имкониятини ҳам, армияси ҳам жуда заиф эди. 
Поляк магнатларининг ва шляхтанинг ташқи сиѐсати ҳам мамлакатнинг 
инқирозга юз тутишига сабаб бўлди.
ХVI-ХVIII асрларда поляк магнатлари ва шляхта шаркдан шиддатли 
агрессия олиб борди, у бир неча давлат қироллари билан тил бириктириб иш 
кўрди. Бундай ҳалокатли сиѐсат поляк халқининг манфаатларига зид келиб, 
Польшанинг ғарбдаги ўз ерларини қайтиб олишга ҳалал берди. XVIII асрда 
Польша шу қадар заифлашган эдики, кучли давлат яъни Россияга қарши 
давлатлар Польшадан исталган вақтда фойдаланишлари мумкин эди. Польшани 
ўз вассалига айлантиришга ва унинг тахтига ўз одами Станислав 
Лешчиньскийни ўтказишга уринган Карл ХII нинг қўшинлари Польшани 
стратегик нуқталарини эгаллашга муваффақ бўлган эди. Австриянинг энг 
хавфли душмани Пруссия давлати эди. Пруссиянинг босқинчилик сиѐсати 
қирол Фридрих II замонида жуда ҳам авж олиб кетди. Пруссиянинг ташқи 


133 
сиѐсати қўшни давлатларга нисбатан ҳийла-найранг ишлатишга ва уз 
иттифоқчиларига нисбатан ҳаѐсизлик билан хиѐнат қилишга асосланганди. 
Фридрих II ўзининг ниҳоятда сурбетлиги билан бошқалардан ажралиб турарди. 
1740 йили Карл VI вафот этгач, унинг ўрнига Мария Тереза ўтирди. Фридрих II 
ҳукмронлигининг биринчи йилидаѐқ уруш эълон қилмай туриб, Австриянинг 
энг бой ва саноат жиҳатдан тарақкий қилган вилояти Силезияни босиб олди. 
Пруссия томонидан босиб олинган ерларга ўхшаш Силезия ҳам полякларнинг 
қадимий ери эди.
Бовария билан Франция Фридрих II нинг иттифоқчилари бўлиб, бу 
иккиси Австрия қўлидаги Нидерландияни босиб олишга бел боғлаганди. 
Австриянинг 
душманлари 
уни 
заифлаштириш 
мақсадида 
Бавария 
кюрфюрстининг император қилиб сайланишга ва Чехиянинг Баварияга қўшиб 
олинишига эришмоқчи эди. Кюрфюрст Саксонский ва Польша қироли Август 
III Фридрих II нинг таъсирига берилди. У Россия ва Австрия билан тузилган 
иттифоққа хиѐнат қилди ва Моравияни босиб олиш мақсадида Пруссия 
томонида туриб урушга қатнашди. Испания ҳам Австриянинг душманлари 
қаторига қўшилди.
Русларнинг Полўнадаги таъсирини мустаҳкамлаш, Россиянинг Қора 
денгиз қирғоқлари учун курашида ҳам алоҳида аҳамиятга эга эди, чунки 
Туркияга қарши урушлар олиб бориш учун Россиянинг Польша билан туташган 
ѐн томони хавфсиз бўлишини таъминлаш керак эди.
1763 йили Август III Саксониский вафотидан сўнг Польшага янги қирол 
сайланиши керак эди. Янги қирол сайлаш ҳамиша шундай бир ҳолга олиб 
келардики, қўшни давлатлар Польша тахтига ўзларига ѐқадиган номзоднинг 
ўлтириши учун курашардилар. Франция билан Австрия янги қиролни ўз 
сиѐсатининг қуролига айлантириш умидида яна Саксонский хонадонидан 
номзодлар кўрсатишди. Екатерина бошқача режа тутди. Польша тахтига 
Екатирина ўзининг собиқ маҳбуби Станислав Понятовскийнинг ўтиришни 
таъмин этишга интилди, у эски Польша қиролларининг Гиестлар хонадонига 
мансуб эди. Екатерина бу номзодни ўтказиш ѐлғиз ўзига қийин бўлишини 


134 
англаб, ўз режасининг муваффақиятли амалга ошувини таъминлаш учун 
Пруссия билан иноқлаша борди.
1764 йили Фридрих II билан Екатерина ўртасида Польша ишларига 
умумий аралашиш заминида иттифоқ тузилди. Россия Туркияга ѐрдам бериш 
мажбуриятини ўз зиммасига олди. Фридрих II эса Россия-Франция 
муносабатларининг кескинлашувидан ўзининг Европадаги аҳволини яхшилаш 
учун фойдаланди.
Россиянинг тазйиқи натижасида Станислав Понятовский Польша қироли 
қилиб сайланди. 1767 йили эса диссидентларнинг ҳуқуқини католиклар ҳуқуқи 
билан тенглаштириш 
ҳақида қонун чиқарилди. Польшани тобора 
заифлаштириш, унинг Россияга қарамлигини кучайтириш мақсадида Екатерина 
Польша билан шартнома тузди. Шуни айтиш лозимки, дастлаб Екатерина 
Польшада қирол ҳокимиятининг бир мунча кучайишига эришмоқчи ва шу 
тариқа мустаҳкамланган Польшадан Туркияга қарши ўзининг иттифоқчиси ва 
вассали сифатида фойдаланмоқчи бўлди. Лекин Фридрих II полякларнинг 
ватанпарварлик интилишларига душманлик позициясида бўлиб, у Польша 
билан Россиянинг иноқлашишидан қўрқиб, Польшада реформа ўтказмаслигини 
талаб қилди.
Фридрихга ѐн бериб Екатерина полякларга реформа ўтказишга рухсат 
бермади, бу ҳол полякларни русларга қарши қаттиқ ғазаблантирди.
XVIII асрнинг 60 йилларида ўз замонининг энг катта дипломатларидан 
бири бўлган Никита Иванович Панин Екатеринанинг энг яқин ѐрдамчиси эди. У 
Екатирена билан бирга рус сиѐсатининг шимолий системаси деган системани 
ишлаб чикди.
"Шимолий система" етти йиллик урушнинг охирларида рўй берган 
зиддиятларнинг кучайишидан келиб чиққан муқаррар натижа эди. Бу система 
«жанубий» давлатларнинг - Франция, Австрия ва Туркиянинг Россияга 
душманлиги сабабли вужудга келган бўлиб, унинг моҳияти "шимолий" 
давлатлар билан, биринчи навбатда Пруссия ва Дания билан иноқлашишдан 
иборат эди. Екатирина билан Панин жанубда ўз майлига иш кўриб, "шимолий" 


135 
давлатларнинг қўллашидан фойдаланиб, Россиянинг Польша ва Яқин 
Шаркдаги таъсирини мустахкамлаш ниятида эди. Екатирина II Пруссия билан 
иттифоқ тузишдан ташкари Дания билан ҳам иттифоқ тузди (1765) ва Англия 
билан савдо шартномасини тузди. (1766) Буларнинг ҳаммаси Россиянинг 
халқаро аҳволини яхшилаш учун қилинди.
Рус дипломатиясининг Польшадаги ютуқлари Франция билан Австрияни 
Россияга қарши иш кўришга сабаб бўлди. Натижада 1768 йилда Туркия 
Россияга ҳужум қилди. Уруш бошланиб кетди, бу урушда Туркия батамом 
мағлубиятга учради ва француз дипломатиясининг ҳамма режалари барбод 
бўлди. Туркиянинг мағлубиятга учраганлиги бутун Европага маълум бўлди.
Екатирина II Россия дворянлари имиериясининг Қора денгизга 
чиқишини, рус помешчиклари ва савдогарларнинг харбий савдо-сотиқ 
мақсадида Қора денгизда сузиш эркинлигига, денгиздан бошқа денгиз ва океан 
йўлларига чиқишни таъминлаб бермоқчи эди. Кора денгиз бўйидаги даштларни 
ўзлаштириб бўлмасди, чунки Крим татарларининг босқинлари ва Туркиянинг 
доимий хавф солиб туриши бу серҳосил ерларни эгаллаш имконини бермасли.
Людовик XV ва Мария -Терезанинг Туркиядан кутган умидлари пучга 
чикди, рус қўшинлари ва флоти Туркияга зарба берди. Архипелаг ѐнида рус 
флоти турк флотини мағлубиятга учратди (1770) . Туркиянинг денгиз кучларига 
бархам берилди. Россия қуруқликда, Дунай князлиги ва Закавказьеда улкан 
ғалабаларга эришди.
Ўша вактда граф П. А. Румянцев Рус харбий маҳоратини ўстиришда жуда 
катта роль ўйнади, у рус отлиқ аскарларини қайта тузиш ва пиѐда аскарлар 
ҳаракатида колонна-колонна бўлиб юришдан иборат жанговор тартибни ва 
ѐйилиб саф тортишни биринчи бўлиб қўллади. Румянцевнинг асосий стратегик 
мақсади душман армиясини йўқ қилишдан иборат деб ҳисобларди, бу мақсадга 
у усталик билан яъни ташаббусни кўлга олиш ва душман қўшинларини бўлак 
бўлак қилиб тор-мор этиш орқали эришишга интиларди.
Польшани тақсимлашни бошловчи Пруссия эди. Лекин XIX асрда Вена 
конгрессидан кейин Польшанинг асосий ўлкалари чоризм асоратига тушиб 


136 
колгач, поляк ва айниқса прус публицистлари, Польшани тақсимлаш 
Петербургда ишлаб чиқилган деган фикрларни билдирган эдилар.
Польшани биринчи тақсимлашда (1772) Фридрих II Польшанинг денгиз 
бўйини босиб олди. У олган ерлар Австрия ва Россия олган ерлардан кам, 
бироқ аҳамияти жихатдан юқори эди. Фридрих II шаркий Пруссияни бошқа 
территориялари билан бутун килиб бирлаштириш имкониятига эга бўлди. 
Россияга Белоруссиянинг бир қисми-энг катта, лекин аҳолиси энг кам қисми 
берилди, Австрияга берилган қисмида эса аҳолисининг сони кам, иқтисодий 
ривожланиши паст эди.
Польшанинг биринчи парчалаб юборилиши Польша шляхта давлатининг 
Пруссия, Россия ва Австрия томонидан батамом йўқ қилинишининг 
бошланиши эди.
1772 йилги тақсимлашни якунлашда шуни айтиш лозимки. Речь 
Посполиятанинг қолган бутун территорияси Чор Россияси таъсирига ўтди.
1768-1772 йиллардаги Россия - Туркия уруши Туркияни таксимлашни 
умум Европа миқѐсидаги масалага айлантирди. 1774 йили Кучук-қайнаржада 
Россия билан Туркия ўртасида сулҳ тузилди. Россия Қора денгиз буғозларида 
савдо кемаларининг юриш хуқукига эга бўлди, Азов ва Керьчни олди. Туркия 
Кримни мустақиллигини тан олди, православ черковини таъқиб килмасликни ўз 
зиммасига олди. Бу сулҳ Россиянинг ташқи сйѐсат соҳасида эришган жуда 
катта ютуғи эди.
1787 йили Россия-Франция савдо шартномаси тузилди, бу шартномага 
мувофиқ Марселда рус товарлари энг оғир божлардан халос бўлди, французлар 
ҳам имтиѐзга эга бўлдилар.
Францияда буржуа инқилоби етилиб келаѐтган вақтда, Европанинг 
марказида Австрия билан Пруссиянинг кураши давом этмоқда эди. 1778 йил 
Курфюрст Баварский вафотидан кейин, Иосиф II Габсбург Баварияни 
Австриянинг мерос мулкларига қўшиб олиш мақсадида, босиб олишга уринди, 
аммо у Пруссиянинг қаршилигига учради. Мерос учун жанжал бошланди, 
воситачи Россия бу жанжалдан фойдаланди. Дипломатларнинг Тешиндаги 


137 
конгрессида (1779) у Австриянинг Бавариядан воз кечишга мажбур қилди, 
Вестфалия шартномасига кўра Россия герман давлатлари ўртасидаги 
жанжалларга аралашиш ҳуқуқига эга бўлди, Русларнинг таъсири бутун 
Германияга ѐйилди.
1784 йили Австрия яна мағлубиятга учради, император Иосиф II 
Голландиядан Шельда дарѐсининг қуйилиш жойида, яъни Австрия 
нидерландиясининг асосий савдо йўлини Бельгия савдоси учун очиб қўйишни 
талаб килди. Шельда дарѐсининг қуйилиш жойлари XVII асрдан бошлаб, 
Бельгия савдоси учун ѐпиб қўйилган эди. Бу Бельгиядаги вилоятларнинг 
иқтисодий ривожланишига тўсқинлик қилди. Франциянинг ѐрдами билан 
голландлар Иосиф II дан 10 млн. флорин пул тўлаб қутулдилар, бундан 4, 5 
флоринини француз саройи тўлади.
Иосиф II бу мағлубиятидан кейин ўзининг қолган ўлкаларидан узоқда 
бўлган заиф Нидерландия вилоятларидаги хукмронлигини мустаҳкамлашдан 
умидини узиб, Австрия Нидерландиясини Баварияга алмаштирмоқчи бўлди. 
Фридрих II бу махфий режани билиб қолди ва 1786 йили Австрияга қарши 
Шимолий Германия билан Ўрта Германиянинг "князлар иттифоқини" тузди. 
Иосиф II чекинишга мажбур бўлди. Иттифоқ тарқалди.
1772 йилда Иосиф II билан Екатирина II Усмон империясини таксимлаб 
олиш фикрига келдилар. 1781 йилда улар Туркияга қарши харбий иттифоқ 
туздилар. Иосиф II Сербияни босиб олиш ва Австриянинг Адриатика денгизига 
чиқишга эришиш ниятида эди Австрия билан иттифоқ тузилиши Россиянинг 
шаркда кескин ҳужумга ўтиши имконини берди. 1783 йилдаѐқ Крим қўшиб 
олинди ва Грузия устидан рус протекторати ўрнатилди.
Усмон империясида рус ва австрийс савдогарларининг ҳуқуқлари 
француз савдогарларининг ҳуқуқлари билан тенглаштирилди. Қора денгиз 
бўйининг, шу жумладан, Туркия ҳукмронлиги замонида Россияни вайрон 
қилувчи босқинлар килиб турган Қрим татарларнинг таянчи бўлиб келган 
Қримнинг Россияга қўшиб олиниши, Россия жанубида ишлаб чикарувчи 
кучларининг ривождантиришга имкон яратди.


138 
Қуролли бетарафлик иттифоқининг вужудга келиши, Россиянинг актив 
сиѐсат юргизиши ва Польшага ва яқин шарққа таъсир ўтказиш
 
соҳасида 
эришган муваффақиятлари Англия-Россия муносабатларининг кескинлашувига 
сабаб бўлди. Уильям Питт Россияга қарши Усмон империясини қўллаб-
қувватлай бошлади. 1788 йили тузилган Англия-Пруссия-Голландия иттифоқи 
Екатиринанинг ташқи сиѐсатига қаршилик кўрсатди. Екатерина Уч давлат 
иттифоқига қарши тўрт давлат коалициясини яъни (Франция, Испания, Россия, 
Австрия) иттифоқини тузмоқчи бўлди. Аммо бунга эриша олмади.
Англия, Пруссия ва Польшани гиж-гижлаѐтган Туркия 1787 йили Россия 
томонидан сиқиб қўйилганди. Венгрияда ва Бельгияда унга қарши қўзғолон 
кўтарилиши хавфи бор эди, ўз рақибидан қасдини олиш учун қулай фурсат 
пойлаб турган Пруссия ҳужум килиб қолиши мумкин эди.
1788 йили Австрия кўшинлари турклар томонидан тор-мор келтирилди. 
Саросимага тушиб, қочиш вақтида кечаси императорнинг ўз солдатлари 
томонидан ўлдирилишига сал қолди. 1788 йил 3 июнда русларнинг Ф. Ф. 
Ушаков раҳбарлигидаги Қора денгиз флоти Феодосия ѐнида турк флотини 
енгди. Ушаков Очаков қалъасини узок вакт қамал килиб туриб, 1788 йилнинг 
декабрида ишғол қилди. 1789 йилнинг 23 сентябрида эса буюк саркарда А. В. 
Суворов бошчилигида Римпик дарѐси ѐнида Турк армиясини тор-мор қилдилар.
Натижада рус ҳарбий санъати Европада биринчи ўринга кўтарилди. Етти 
йиллик уруш вақтида рус армияси Прус армиясидан устунлигини исбот қилди. 
Ўз состави жиҳатидан миллий армия бўлган рус армияси қарийиб учдан бир 
қисми ѐлланма аскарлардан тузилган Прус қўшинларидан фарқ қиларди ҳамда 
Австрия ва Франция қўшинларидан анча устун турарди. Суворов маневр ва 
шиддатли урушга аҳамият берарди. Суворовнинг ажойиб саркардалик таланти 
1787-1791 йиллардаги Россия-Туркия урушида равнақ топди ва рус 
дипломатиясининг муваффақиятларига муҳим омил бўлди.


139 

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish