Вазирлиги Бухоро Давлат Университети



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/45
Sana01.07.2022
Hajmi2,05 Mb.
#725917
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   45
Bog'liq
evropa va amerika davlatlari yangi tarixi 1640-1918 jillar

 
маросимига йўлга чиққанда, навбатма-навбат
 
30 минг отга миниб 
боришди. XVIII асрда Пруссия сиѐсий системасини яратган киши Ф. Вильгелм 
I (1713-1740) деб ҳисобланади, ҳолбуки у ҳам отаси сингари от ва итларга жуда 
ишқибоз бўлиб, лекин фарқи шунда эдики, ортиқча пул сарф қилишдан 
қўрқарди. У отаси ўлгандан кейин кўп сарой аъѐнларини ҳайдаб юборди. 
Пулнинг ташқарига чиқиб кетишига халақит бериш мақсадида у кўпчилик чет 
эл товарларининг келтирилишини таъқиқлаб қўйган эди. Маданият ва санъат 
соҳаларини тараққий этишига йўл қўймас эди. Унинг подшолиги вақтида 
Пруссия армияси 2 баравар кўпайди. Ери кам бўлган унинг кичикроқ бир 
мамлакатини Европада 4-ўринда турган армияни боқишга мажбур эди.
Пруссия территориясининг ҳажми (118, 4 минг кв. м) жиҳатидан 10 
ўринда, аҳолисининг сони (22 млн) жиҳатдан эса 13 ўринда турар эди. Шу 
сабабли солиқлар системасини ҳаддан ташқари кучайтиришни талаб этар эди. 
Ф. Вильгельм I дворянлар қаршилигини синдира олди, бу ҳаракат авжига 
чиққан пайтда, у мағрурлик билан шундай деди: "Мен ўз мақсадимга эгаман ва 
давлатни мустаҳкамлайман, тож-тахтни бронза қоядек маҳкам килиб қўяман". 
Бора-бора помешчиклар қиролнинг солиқлар солиш сиѐсатига кўникиб 
қолдилар. Юнкерлар орзу қилган ўлка классик феодал- крепостнойлик тузуми 


87 
ҳукм сурган Пруссияда кучли армия мавжуд бўлгандагина яшай олишни улар 
тушундилар. Бундан ташқари солдатлар сони ҳам ортди.
Пруссия монархиясининг ички сиѐсати деярли армия тўғрисида 
ғамхўрлик қилишидан иборат бўлди. Бюрократик аппаратни итоатгўй 
ижрочилар билан тўлдириш мақсадида Ф. Вильгельм I инлигенат деб аталган 
қоида билан, яъни маҳаллий дворянларнинг провинцияларидаги лавозимларни 
эгаллашга бўлган фавқулодда ҳуқуқи билан ҳисоблашиб ўтирмади. Саройда ва 
юқори идоралар тепасида одатда дворянлардан бўлган офицерлар турар эди. 
Марказий бошқарма 1723 йилдан бошлаб "Молия, кўшин ва ер-мулклар олиш 
бошқармаси" шаклида ташкил қилинган бўлиб, бевосита қиролга 
бўйсундирилган эди. Суд маҳкамасига ҳаммадан кам эътибор берилди. 
қиролнинг сўзларига қараганда, дворян арзандаларидан армияга ҳам, солиқлар 
йиғишига ярамайдиган "Калтафаҳм малъунлар‖ ни шу маҳкамага юборишар 
эди. Ф. Вильгельм I ўзи суд идораларида "билимдонлик ўрнига калтак" 
ишлатиш учун кўп меҳнат сарф қилди. 1740 йил 31 майда Ф. Вильгельм I ўлди 
ва тахтга унинг ўғли Фридрих II ўтирди, у дарҳол армияни кўпайтириб, унга 
яна 16 баталеон пиѐда аскар, 5 эскадрон гусар 1 эскадрон гвардия қўшди.
Фридрих II шахсий табиати отасиникидан фарқ қилар эди. Ф. Вильгельм I 
бўш вақтида ов қилиб, ѐки кружкада пиво ичиб ўтириб ҳамда ўзининг " тамаки 
шинавандалари" билан қўпол ҳазил мутойибалар қилиб, ҳордиқ чиқарар эди. 
Фридриҳ II най чалишга ва қовушмаган французча шеърлар ѐзишга жуда 
берилган бўлиб, "Ҳуштаквоз шоир" эди. Аммо сиѐсатда Фридрих II отаси 
изидан борди. Етти йиллик уруш тамом бўлгандан кейин. Европанинг кўпчилик 
мамлакатларида ҳукмрон феодал доиралари маърифатли абсолютизм деб ном 
олган сиѐсатга ўта бошладилар. Динга адоватнинг жуда эскириб қолган 
формаларини, тоифачилик имтиѐзларидан баъзиларини, феодал тарқоқликни ва 
маҳаллий сепаратизмни тугатиш бу системада юқоридан туриб, реформаларни 
амалга оширишда мамлакат фуқаросининг иштирок этишига йўл қўймайдиган 
самодержавия ҳокимиятининг қонунлар чиқариш йўли билан ўтказилар эди.


88 
XVIII асрдаги феодал Франциясида буржуазия билан дворянлар ўртасида 
синфий зиддиятлар энди шундай даражада кескинлашган эдики, у шароитда бу 
синфлар ўртасида сиѐсий ҳамкорлик бўлиши мумкин эмас эди. Шу сабабдан 
"Маърифатли абсолютизм" руҳида ислоҳотлар ўтказиш учун қилинган ҳамма 
уринишлар бу ерда асоссиз бўлиб чиқди. Лекин Италия, Испания, Португалия, 
Дания, Пруссияларнинг иқтисодий ва сиѐсий жиҳатдан қолоқлиги туфайли, 
"Абсолют монархиянинг" "маърифатли абсолютизм" сингари системаси равнақ 
топиши учун энг қулай шароит вужудга келди.
Абсолют монархия кучли бошқарув аппаратини, кўп сонли армияни 
вужудга келтирган уди. Буларни боқиш учун жуда катта маблағлар керак эди. 
Шу сабабдан "маърифатли абсолютизм" сиѐсати асосан молия бошқармасини 
қайта қуришга қаратилди. Етти йиллик урушдан кейин барча дворян 
монархияларида солиқлар солиш айниқса кучайтирилди, лекин шу билан бир 
вақтда давлат харажатларини тартибга солишга ҳам эътибор берилди. Бюджет 
деган тушунча пайдо бўлди, давлат хўжалиги тўғисидаги фан майдонга келди, 
Фридрих II ўзининг «Сиѐсий вазиятида» деб номланган китобчасида ҳукумат 
шундай сиѐсий системани тутмоғи, керакки, унда ҳамма тадбирлар олдиндан 
яхши ўйланган, бўлиши хамда молия, сиѐсат ва ҳарбий иш ўша битта мақсадга 
давлатни мустаҳкамлаш ва унинг куч-қудратини оширишга қаратилган бўлиши 
лозим деган эди.
Фридрих II солинадиган солиқларни бутун оғирлигини шаҳарликларга ва 
кўпроқ даражада деҳқонлар зиммасига юклаб прусс юнкерларининг 
чўнтакларини аяди. Унинг "маърифатли деспотизм" сиѐсати дворянларининг 
иқтисодий фаровонлигини равнақ топтиришга ҳар томонлама ѐрдам берди. 
Мисол: пиво, вино ва бошқа маҳсулотлар, агар улар дворянларнинг 
имениеларида ѐки уй хўжалигида истеъмол қилиш учун мўлжалланган бўлса, 
эгри солиқлар тўлашдан озод қилинган эди. Қирол, машиналар аҳоли сонининг 
камайиб кетишига сабаб бўлиши мумкин, деб ҳисоблар, саноатда машиналар 
ишлатишга қарши эди. У душман армиясининг бостириб кириши қийин деб, 
янги тош йўллар қуришни, ѐки эскиларни тузатишни ман этган эди. XVIII 


89 
асрдаги Пруссия қишлоқларида "деҳқонларни ердан ҳайдаш" процесси 
кучайди. Халқаро ғалла бозорида ғалла нархи ошганлиги муносабати билан, 
помешчиклар деҳқонлар ери ҳисобига ўз экин майдонини кенгайтиришдан 
янада кўпроқ манфаатдор бўлиб қолдилар. Помешчиклар солиқ тўлашдан озод 
этилганлиги сабабли деҳқонларни ерсизлантириш давлат даромадларини 
камайтирар эди.
Давлат имениеларида крепостной ҳуқуқни йўқ қилиш тўғрисида (1719-
1723) йилларда қилинган уринишлар барча дворянларнинг қаршилигига 
учради. Померанияда крепостной қарамликни тугатиш тўғрисида Фридрих II 
(1763) йилда эълон қилган қонуни ҳам худди шу сабабдан амалга ошмай 
қоғозда қолиб кетди. Шу тариқа, бутун XVIII аср давомида хусусан Пруссияда 
деҳқонларнинг ердан ҳайдалишини тўхтатадиган фармонлар бирин кетин 
чиқарила бошланди. Лекин бу фармонларнинг қисмати, худди буюк Карл 
фармонлари сингари натижасиз бўлди. Фридрих II дворян зодагонларни 
давлатнинг таянчи деб ҳисоблар эди, уларнинг куч-қудрати эса катта -катта 
ерларга эга бўлишда ва деҳқонларни эксплуатация қилишдадир, деб қаттиқ 
ишонган эди. Унинг даврида мамлакатда деҳқонлар аҳволи бир оз яхшиланди, 
чунки 1777 йилги фармон уларга ер участкаларини мулк қилиб олиш ва мерос 
қилиб қолдириш ҳуқуқини берди. Лекин шу билан бирга, ҳукумат жамоага 
қарашли яйловларни тақсимлаб олишга рухсат этиш билан, асосий деҳқонлар 
оммасини иқтисодий жиҳатдан хонавайрон бўлишини тезлаштирди.
Пруссия монархияси XVIII асрда батамом прусс юнкерларнинг ҳарбий-
полиция давлатига, дворян-крепостнойларнинг, прусс юнкерларининг синфий 
манфаатларига хизмат қиладиган монархия ҳарбий зўравонлик давлатига 
айланди. XVIII асрдан бошлаб "юнкерлар" деган сўз феодал-крепостнойлик 
тузумида буржуазия талабларига ѐн бериш томон реформалар ѐки ислоҳотлар 
ўтказиш йўлидаги ҳар қандай уринишларига қарши ўзининг феодал ҳуқуқлари 
ва имтиѐзларига маҳкам ѐпишиб олган реакцион дворянлар деган тушунчанинг 
синоними бўлиб қолди. Прусс юнкерлари Фридрих II жуда катта ҳарбий 
машинасидан агрессия ташқи сиѐсат мақсадларида фойдаланди. Силезия 


90 
урушлари ҳамда Польшанинг 1-марта тақсимланиши ана шу агрессив 
сиѐсатнинг асосий босқичлари бўлди. Славян аҳолиси ҳисобидан немис 
деҳқонларини ердан маҳрум этиш (ердан ҳайдаш) ҳисобидан дворянларнинг 
катта ерлари майдонга келди, яъни қишлоқ хўжалигига капитализмнинг 
"пруссча" йўлдан тараққий этиши учун тарихий шарт-шароитлар пайдо бўлди.
Инглиз инқилоби немис шаҳарларида хусусан Гамбургда ўз акс садосини 
берди, XVII асрнинг 2 ярмида Гамбургдаги ички курашда инглиз инқилоби 
ғоялари ва амалиѐтининг маълум даражадаги таъсирини кўриш мумкин. 
Масалан: шаҳарларнинг плебей ва майда бюргер унсурларини бирлаштирган 
/популяр/ гуруҳининг баѐнотлари инглизларнинг 1699 йилги манифестида 
илгари сурган ғояларига яқин туради. Инқилоб Бремен, Любек, Ганза 
шаҳарларидагина эмас, балки Германиянинг жуда катта ҳудудларида ҳам 
кўринди. Масалан: Ротенбург шаҳар советига курашган гуруҳ ўзини 
"парламент гражданлари" деб атади. Дрезденда 1697 йилда, Англия 
қироллигида бўлгани каби, олий амалдорлардан бирини тошбўрон қилишга 
чақирган хитобнома. пайдо бўлди. Маъмурият вакиллари, «германияда 
пуританлик принциплари кенг тарқалган», деб шикоят қилар эдилар. қайтадан 
майдонга келган диний секталар фаолиятида революцион таъсирни кўриш 
мумкин эди, инқилоб таъсири ҳатто немис қишлоқларига ҳам кириб борди. 
Масалан: Гановердаги Брутвезель округида деҳқонлар 1655 йили "парламентга" 
депутатлар сайлашди ва шундан кейин деҳқон ғалаѐнлари бошланиб кетди.
Деҳқонлар ғалаѐнлари бир неча йиллар давом этиб, 1684 йилда граф 
Рейес Шлейц солиқларининг оғирлиги ва деҳқонларнинг шикоятларини рад 
этгандан кейин, деҳқонлар ўз йиғинларида баршчина ўташдан бош тортишга 
қарор қилдилар. Орадан бир неча йил ўтгач, ҳарбий экспедиция ѐрдамидагина 
граф уларни итоат эттира олди. 1650 йилда Шенбург графлигида ғалаѐнлар 
бошланиб, улар 30 йилча тўхтамади. Бу ғалаѐнларда бир неча минг деҳқонлар 
қатнашди. Деҳқонларнинг қаршилик кўрсатишлари жуда хилма-хил шаклларда 
бўлди. Улар баршчинанинг бажаришдан, солиқларни тўлашдан бош тортар 
эдилар. Феодалларни ов қилиш ҳуқуқи деҳқонларни қаттиқ ғазабга келтирар 


91 
эди. Деҳқонларнинг кўчиб кетиши эксплуатацияга қарши норозилик воситаси 
эди. 1761-1771 йилларда жанубий Германиянинг турли районларида ҳаракат 
қилган ва деҳқонларнинг актив мададига таянган Матиас Клостемайер 
деҳқонларнинг ушбу чиқишларига раҳбарлик қилди. Деҳқонларнинг ѐрдами 
туфайли Карл Штюлўнернинг "қароқчилар" отряди тоғлар орасида 1780-1803 
йилгача ҳаракат қила олди. 1705-1706 йилларда Баварияда деҳқонларнинг жуда 
катта қўзғолонлари бўлиб ўтди. Бавариянинг турли қисмларида деҳқонларнинг 
кўп минг кишилик отрядлари тузилиб, улар Австриянинг оккупациячи 
қўшинлари билан жанглар қилдилар, феодал ҳуқуқларни бекор қилдилар. 
Қўзғолон кўтарган деҳқонлар 1705 йил декабрида Бавария пойтахти Мюнхенни 
ишғол қилишга уриндилар, лекин 1705 йил 25 декабрда уларнинг отрядлари 
жиддий мағлубиятга учради. 1706 йил январида эса деҳқонлар тор-мор этилди. 
Ана шу қўзғолон ҳақидаги, унинг темирчи Кокель сингари қаҳрамонлари 
ҳақидаги хотиралар Бавария фольклорида ҳозирга қадар сақланиб келмоқда, 
Пруссияда бир неча марта деҳқонларнинг исѐнлари кўтарилди 1720 йилда Марк 
графлигида одамларни зўрлаб реклутликка олинишига қарши ва доменлардаги 
майда ижарачиларнинг аҳволи ѐмонлашганлигига қарши катта исѐнлар 
кўтарилиб, улар 3 йилга яқин давом этди.
Бироқ шаҳарлардаги ҳаракатлар одатда қишлоқлардаги ҳаракатлар билан 
боғланмаган эди. Шаҳар ҳаракатлари ҳар хил формаларда бўлиб, уларнинг 
характери Вестфалия сулҳидан то XVIII аср охирларигача бўлган даврда аввало 
капиталистик муносабатлар ривожланиши билан анча ўзгарди.
Немис миллий маданиятининг ривожланиши немис халқи бошидан 
кечирган оғир шароит, немис маданиятининг ривожланишида акс этмаслиги, 
унинг кўзга қуриган намоѐндалари фаолиятига таъсир этмаслиги мумкин эмас 
эди. Лекин гарчи секинлик билан бораѐтган бўлсада, янги капиталистик 
муносабатларнинг ривожланишига туртки бўлди, немис маданияти миллий 
характерда бўлиши учун XVII аср 2 ярми ва XVIII асрда интелигенциянинг 
илғор намоѐндалари олиб борган кураш муҳим ўрин тутди. Илғор олимлар 
немис тилини фан тилига айлантиришга интилдилар. Юрист христиан Гамазиус 


92 
биринчи бўлиб 1687 йилда университет лекцияларини лотин тилида эмас немис 
тилида ўқий бошлади. У 1688 йилда ташкил қилинган илмий журнали ҳам 
мақолаларни немис тилида босиб чиқарди ва 1694 йилда Галий шаҳрида 
университет очилишида катта роль ўйнади. Буларнинг ҳаммаси XVII аср 
охиридан бошлаб таркиб топа борган немис маърифатпарвар идеологиясининг 
намоѐн бўлиши эди. Немис маърифатпарварлари ғарбий Европадаги илғор 
тенденцияларни ўзлаштириб олиб, немис маданияти ривожига катта ҳисса 
қўшдилар.
Немис маърифатпарварлигининг дастлабки намоѐндаларидан бири йирик 
философ, Лейбниц биринчилардан бўлиб ягона Германия барпо этиш ғоясини 
тарғиб қилди. Лейбниц таълимотига кўра, моддий дунѐнинг негизини руҳий 
субстанциялар- моддалар ташкил қилади, улар иерархия тартибида тузилиб, 
табиат тараққиѐтининг умумий қонунлари асосида ривожланади деб уқтирар 
эди. У математик, табиатшунос ва философ эди. Немис маърифатпар- 
варларининг энг йирик намоѐндаси Иммануэл Кант эди. Кант фалсафасининг 
асосий хусусияти материализм билан идеализм ўртасида йўлни топишга 
интилишдан иборат бўлиб: Кант фалсафаси унинг "Соф ақл танқиди" (1781) 
деган асарида баѐн қилинган эди. Кант объектив дунѐнинг мавжудлигини 
эътироф этар, лекин уни кишиларнинг билиши принципиал суратда мумкин 
бўлмаган "нарса" деб ҳисоблар эди. Шу билан бирга Кант макон, замон ва 
табиат қонунларининг объектив мавжудлигини инкор этар эди. XVIII аср 70-80 
йилларида "бўрон ва тазйиқ" адабий ҳаракати кенг ѐйилди. Бу ҳаракатнинг 
намоѐндалари ўз асарларида германия давлатларининг бир бутун давлат бўлиб, 
бирлашишини ифода этдилар. Энг йирик немис ѐзувчилари Иоганн Вольфранг 
Гѐте (1749-1832) ва Иоганни Фридрих Шиллер (1759-1805) ўзларининг 
дастлабки асарларида халқ оммасининг курашини ифодалаб, Германияда 
демократик республика барпо этишга даъват қилдилар. Маърифатпарварлик 
ғоялари немис тасвирий санъати, архитектураси, айниқса музикасида ҳам ўз 
аксини топди. Энг йирик немис композитори Иоганни Фридрих Гендель ва 
Йоган Себастьян Бахнинг ижодлари феодал ва черков услублари тематикаси 


93 
билан тобора кўпроқ алоқани узиб, янги музикадан дарак берар эди. 
Маърифатпарварлик ғояларини музикада ифода этувчи киши Кристоф 
Виллибольд Глюк эди. Бу ғоялар Австрияда яшаган Вольфганг Амадей Моцарт 
ва Иозеф Гайдни ижодида хам ўз ифодасини топди. Хуллас, немис маданияти 
XVIII асрда гуркираб ривож топди ва қўшни халқлар маданиятига ижобий 
таъсир қилди.

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish