Вазирлар Маҳкамасининг


XIII. Шартномани бекор қилиш



Download 161,5 Kb.
bet3/4
Sana22.02.2022
Hajmi161,5 Kb.
#113125
1   2   3   4
Bog'liq
TURKISTON YO’L QURILISH

XIII. Шартномани бекор қилиш
13.1. “Буюртмачи” қуйидаги ҳолларда шартномани бир томонлама тартибда, “Пудратчи”ни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда бекор килиш ҳуқуқига эга:
шартнома кучга киргандан кейин қурилишнинг бошланиши “Буюртмачи”га боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра “Пудратчи” томонидан бир ойдан кўп вақтга кечиктирилганда;
ишларни тугатишнинг мазкур шартномада белгиланган муддати “Пудратчи”нинг айби билан бир ойдан ортиқ муддатга кўпайган ҳолда, “Пудратчи” томонидан ишларни бажариш жадвалига риоя этилмаганда;
Пудратчи” томонидан шартнома шартлари қурилиш меъёрлари ва қоидаларида назарда тутилган ишларнинг сифати пасайишига олиб келадиган даражада бузилганда;
Бундан ташқари, “Буюртмачи” қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа асослар бўйича шартноманинг бекор қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
13.2. “Пудратчи”:
ишларнинг бажарилиши “Пудратчи”га боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра “Буюртмачи” томонидан бир ойдан ортиқ муддатга тўхтатиб қўйилганда;
Буюртмачи” томонидан молиялаштириш шартлари бажарилмаганда;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа асослар бўйича шартноманинг бекор қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
13.3. Шартнома бекор қилинганда, “Буюртмачи” ва “Пудратчи”нинг қўшма қарорига кўра тугалланмаган қурилиш бир ой муддатда “Буюртмачи”га берилади, “Буюртмачи” бажарилган ишлар қийматини “Пудратчи”га тўлайди.
13.4. Мазкур шартномани бекор қилишга қарор қилган томон мазкур бўлим қоидасига мувофиқ иккинчи томонга ёзма билдиришнома юборади.
13.5. Шартнома бекор қилинган тақдирда айбдор томон иккинчи томонга етказилган зарарни, шу жумладан бой берилган фойдани тўлайди.
XIV. Томонларнинг мулкий жавобгарлиги
14.1. Томонлардан бири шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки зарур даражада бажармаган тақдирда айбдор томон:
иккинчи томонга етказилган зарарларни қоплайди;
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида, бошқа қонун ҳужжатларида ҳамда мазкур шартномада назарда тутилган тартибда бошқача жавобгарликка тортилади.
14.2. Шартномага мувофиқ бажарилган ишлар ҳажмини тасдиқлашдан асоссиз равишда бош тортганлиги учун “Буюртмачи” “Пудратчи”га ўзи тасдиқлашни рад этган ёки бош тортган сумманинг 5 фоизи миқдорида жарима тўлайди.
14.3. “Пудратчи” объектни ўз вақтида ишга тушириш бўйича ўз мажбуриятларини бузганлиги учун “Буюртмачи”га муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси бажарилмаган ишлар қийматининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.
Буюртмачи” томонидан топилган нуқсонлар ва камчиликлар ўз вақтида бартараф этилмагани учун “Пудратчи” “Буюртмачи”га муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун сифатсиз бажарилган ишлар қийматининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бунда пенянинг умумий суммаси сифатсиз бажарилган ишлар қийматининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.
Пеня тўлаш “Пудратчи”ни ишларни бажаришнинг ёки хизматлар кўрсатишнинг кечикиши туфайли етказилган зарарларни қоплашдан озод қилмайди.
14.4. Агар бажарилган ишлар сифати белгиланган стандартларга, қурилиш меъёрлари ва қоидаларига, иш ҳужжатларига мувофиқ бўлмаса, у ҳолда “Буюртмачи” “Қурилиш сохасида худудий назорат инспекцияси”нинг хулосаси асосида объектни қабул қилиш ва унинг учун ҳақ тўлашдан бош тортиши, шунингдек Пудратчидан сифати зарур даражада бўлмаган ишлар қийматининг 20 фоизи миқдорида жарима ундириш ҳуқуқига эга.
14.5. Шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун мазкур моддада назарда тутилган жазолардан ташқари шартномани бузган томон иккинчи томонга бошқа томон тарафидан қилинган харажатларда, мол-мулкнинг йўқотилиши ёки шикастланишида, шу жумладан бой берилган фойдада ифодаланадиган пеня билан қопланмаган зарарларни қоплайди.
14.6. Муддат ўтказиб юборилганлиги ёки мажбуриятларнинг бошқача тарзда зарур даражада бажарилмаганлиги учун пеня тўлаш томонларни ушбу мажбуриятларни бажаришдан озод қилмайди.
XV. Низоларни ҳал этиш тартиби
15.1. Шартномани бажаришда ва бекор қилишда, шунингдек етказилган зарарларни қоплашда пайдо бўладиган низоли масалаларни томонлар ҳал эта олмаса, улар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан кўриб чиқилади.



Download 161,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish