Рухсат берувчи талаблар ва шартлар 21. Содир этишга ва (ёки) амалга оширишга рухсат берилган ҳаракатларни содир этишда ва (ёки) муайян фаолиятни амалга оширишда рухсат бериш талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:
ҳаракатларни содир этиш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга оширишда табиатдан фойдаланувчилар томонидан Конвенция талабларига мажбурий риоя қилиш;
табиатдан фойдаланувчи юридик шахс учун - номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганлиги юзасидан қайта рўйхатдан ўтказилганидан сўнг, табиатдан фойдаланувчи жисмоний шахс учун - давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида берилган гувоҳномадаги фамилияси, исми ва отасининг исми ёки фаолият жойи ўзгарганидан сўнг етти кун ичида СITES Маъмурий органини хабардор қилиш;
тегишлича ваколатли органлар томонидан тасдиқланган норматив ҳужжатларга ҳамда экологик, санитария-гигиена ва бошқа нормалар ва қоидаларга мажбурий риоя қилиш;
рухсатномаларда кўрсатилган доирада ҳаракатларни содир этиш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш;
Ҳаво транспорти Халқаро Ассоциациясининг Тирик ҳайвонларни ташиш қоидаларига риоя этиш;
рухсатномада кўрсатилган талабларга риоя этиш;
рухсатномага ўзбошимчалик билан ҳар қандай тўғрилаш ва қўшимчалар киритилишининг тақиқланганлиги;
рухсатнома олиш учун ариза кўриб чиқилганлиги ва рухсатнома берилганлиги учун тўловни тўлаш.
22. Олиб кириш ва четга олиб чиқиш устидан давлат назоратини амалга ошириш мақсадида рухсатнома бошқа шахсга бериш ҳуқуқисиз фақат ариза берувчига ва унинг ишончли вакилига берилади.
Рухсатномани олган шахс уни бошқа шахсга фойдаланиш учун беришга ҳақли эмас, рухсатнома ташкилот раҳбари номига берилган ҳоллар бундан мустасно.
23. СITESнинг Маъмурий органи ушбу намуна юзасидан:
қонунчилик бузилиши, шу жумладан, намуна келиб чиққан мамлакат - давлат қонунчилиги бузилган ҳолда сотиб олинмаганлигига;
реэкспорт қилиниши лозим бўлган намуна ушбу Низом талабларига мувофиқ импорт қилинганлигига;
тирик намуналарни транспортда ташиш Конвенция принципларига мувофиқ амалга оширилганлигига ишонч ҳосил қилиши лозим.
24. Рухсатнома учун тўлов амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ ариза СITES Маъмурий органи томонидан рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб 15 иш куни мобайнида ундирилади.
25. Фойдаланилмаган рухсатномалар ёки қисман фойдаланилган рухсатномаларнинг нусхалари божхона органларининг белгиси билан берилган жойга қайтарилади. Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларининг олиб чиқилмаган (олиб кирилмаган) миқдори учун табиатдан фойдаланувчининг аризасига мувофиқ янги рухсатнома берилиши мумкин. Агар илгари берилган рухсатнома базавий ҳисоблаш миқдори ўзгаришидан олдин расмийлаштирилган бўлса, нархдаги фарқ миқдорида устама тўлов амалга оширилади.
26. Четга олиб чиқиб кетилаётган ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларининг божхона расмийлаштируви СITES Маъмурий органининг рухсатномалари асосида амалга оширилади, бунда уларга ушбу объектларни давлат чегарасидан ўтказиш вақтида божхона органлари томонидан тегишли белги қўйилади.
27. Рухсатнома учун тўловлар миқдори Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-иловасига мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.