Вазифалари режа: Кириш. Хронология фани предмети, мақсад ва вазифалари



Download 440 Kb.
bet25/29
Sana21.02.2022
Hajmi440 Kb.
#29219
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
Хронология маъруза

11)Зулқаъда - «ўтирмок», «уйда қолмоқ» маъноларини англатади. Бу ойда урушлар бўлмайди.
12)Зулхижжа - «ҳаж» сўзидан олиниб, «ҳаж қилиш» маъносини беради. Араблар бу ойда ҳаж қилганлар.
Бу ойларнинг номларининг қўйилиши хақида бирмунча сабаблар баён қилинган. Улардан бири шуки, муҳаррам «муқаддас ойлар» жумласидан бўлгани учун улар шу ном билан аталган. Сафар ойида араблар «Сафария» номли гуруҳ билан биргалиқда озик-овқат қидиришганлари учун бу ойга шундай ном берганлар. Иккала раби ойларида ўсимликлар гуллаган, кетма-кет шабнам ва ёмғир ёққани учун улар шундай аталади. Бу биз «ҳариф» (куз) деб атайдиган фасл табиатига тегишлидир. Қадимги араблар уни «раби» (баҳор) деб атадилар. Иккала жумода ойида сув яхлаганидан уларга бу ном берилган. Ражаб ойида уриш бўлмай, тинчлик бўлганидан араблар бу ойда сафарга чиққанлар. Шабонда араб қабилалари тарқалганлари сабабли шундай аталади. Рамазон ойи дейишга сабаб бу ойда иссиқнинг кучлилигидан тошлар ҳам куяди. Шаввол деб аталишига бу ойда иссиқ кетиб, ҳарорат пасаяди. Зулқаъда ойида араблар ҳамиша уйларида бўлганларидан бунга шундай ном берилган. Зулҳижжада араблар ҳаж қилганларидан шундай аталган. Араблар ойларини жоҳилият даврида ҳам ҳозир мусулмонлар ишлатаётганларидек ишлатганлар, уларнинг ҳаж маросимлари йилнинг тўрт фаслида айланаверган. Кейин улар тери, кўн, мева ва бошқалардан иборат моллари етилган вақтда ҳаж қилишни ва бу маросимни бир ҳолатда энг яхши ва фаровончилик вақтда адо зтишни кўзда тутиб, ўз кўшнилари бўлган яҳудийлардан йилни кабисали қилишни ўргандилар.
Исломгача бўлган даврда араблар Ой-қуёш календаридан фойдаланганлигини баъзи ой номларидан билишимиз мумкин. Ислом дини пайдо бўлган, диний ва дунёвий ишларни юритиш учун янги календар зарур эди. Бу масала халифа Умар даври (634-644)да ҳал қилинади. Ўша даврда фақатгина йиллар воқеалар номлари билан аталар, тартиб рақами билан юритилмаган эди. Араблар ўртасида хат, хужжатларга сана қўйиш одати бўлмаган. Бир куни бир киши халифа Умар ҳузурларига келиб шаъбон ойида тўланиши керак бўлган қарз ҳақидаги ҳужжатни кўрсатди. Шунда ҳалифа Умар «бу ҳужжат қайси шаъбонга тегишли? Ўтган йилги шаъбонгами ёки бу йилги шаъбонгами?» деб сўрайди. Бундай вазиятга Жазира вилоятининг волийси Абу Мусо ҳам дуч келади. Унга иккита буйрук ёзиб берилади. Бу буйруқларнинг бири иккинчисига сира тўғри келмас, бошка-бошқа эди. Уларнинг қайси бири олдин, қайси бири кейин ёзилганини аникдай олмаган Абу Мусо ҳалифа Умарга мурожаат қилади. Чунки ҳар икки буйруқда ҳам сана йўк эди. Бу масалани ҳал қилиш учун халифа Умар Машварат ўтказади. Машварат ой ҳисоби бўйича календарь тузишни маъқул топади. Улар янги календарда ўша вақтгача кўлланилиб келинган қамарий ой номларини сақлаб колишни лозим кўрадилар. Бу ойлар араблар ўртасида жуда машҳур эди. Машваратдагилар календарь боши – эра бошини қайси вақтдан ҳисоблашга оид турли фикрларни ўртага ташладилар. Баъзилар пайғамбарнинг туғилган кунидан деса, баъзилар пайғамбарликнинг келишидан ҳисоблашни таклиф килди. Али ибн Абу Толиб ислом календарини пайғамбарнинг Маккадан Мадинага ҳижратларидан бошлашни таклиф этдилар. Бу таклиф маъқулланди. Пайғамбарнинг Маккадан Мадинага ҳижрат қилиб етиб борган вактлари раби ул-аввал ойидан 11 кеча ўтганда душанба куни бўлган эди. Бу милодий ҳисоб билан 622 йилнинг 23 сентябр кунига мувофик келади. Мазкур машварат ҳижратдан 17 йил кейин муҳаррам ойининг биринчи куни (милодий 638 йил 23 январ) бўлган эди. Ҳижрат эса юқорида айтилганидек, рабиъул аввал ойининг ўн биринчи кунида, яъни ҳижрий-қамарий сананинг учинчи ойида бўлиб ўтган. Ваҳоланки, арабларда аввалдан йил боши муҳаррам ойининг биринчи кунидан ҳисобланган. Шу сабабли, тарихий воқеаларни ҳисоблаганда чалкашлик рўй бермаслиги учун ҳижрат воқеа бўлган учинчи ойдан олдинги биринчи ва иккинчи ойлар (муҳаррам, сафар) ҳам ҳижрат йили ҳисобига қўшиб олинди ва муҳаррам йил боши бўлиб қодди. Яъни бошқача килиб айтганда, ҳижрий ҳисобнинг биринчи йилининг биринчи куни муҳаррам бўлиб қолди. Бу санани милодийга айлантирганда 622 йилнинг 16 июлига мувофиқ келади.

Download 440 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish