Хойяк 10. Пайни
Тиби 11. Эпифи
Мехир 12. Месори
Ўн иккинчи ойдан сўнг «эпагоменлар» биринчи кун-Осирис, иккинчи кун-Гора, учинчи-Сета, тўртинчи-Исида, бешинчи кун-Нефтида деб аталган. Улар Ер худоси Геб ва осмон маъбудаси Нутларнинг болалари ҳисобланган. Геродот мисрликларда йил 12 ой ва бешта қўшимча кундан иборатлиги тўғрисида маълумот бериб ўтади. Миср календари қанчалик қишлоқ хўжалиги ишлари учун қулай бўлмасин, у тропик йилдан 0,25 сутка қисқа эди. Бу тўрт йилда бир суткани, 120 йилда бир йилни ташкил қилади. Бу Миср «дайди» календарида 1461 Миср йили 1460 Юлиан йилига тенг эди. Милоддан аввалги П минг йиллиқда Миср календарини ислоҳ қилишга ҳаракат қилинади. Улар Миср календарига тўрт йилда бир кун кўшади ва Миср календари тропик йилга тенглаштирилади. Мисрда гиксослар ҳокимияти қулагандан сўнг яна анъанавий Миср календари жорий қилинади. Шундан бошлаб, тахтга чиққан Миср фиръавнлари йилнинт узунлигини ўзгартирмасликка қасамёд қилган. Милоддан авв. III асрга келиб, Птолемей Ш Эвергет (милоддан ав.246-222) бу қасамёдни бузиб календарь ислоҳотини ўтказади. У милоддан аввалги 238 йил 7 мартда календарда кабиса йилини жорий килиш қилиш тўғрисида махсус фармон (мазкур фармон Канон ибодатхонаси номига Канон фармони деб аталади) беради. Канон фармонида шундай дейилади: «Юлдуз (Сириус) ҳар тўрт йилда бир кун олдинга ўтиб кетмоқца. Келажакда ёзда нишонланадиган байрамларни қишда нишонламаслик учун ҳар .тўрт йилда бир марта 360 кун ва 5 қўшимча кундан сўнг ва янги йилдан олдин бир кун кўшилсин. Календарь подшо Эвергет томонидан тузатилганини ҳамма билсин». Бундан Қадимги Мисрда Юлиан календари тузилишидан салкам 200 йил олдин кабиса йилини билганлигани кўришимиз мумкин. Манбалардаги маълумотларга кўра, Птолемей Ш Эвергетнинг бу ислоҳоти ҳаётга татбиқ қилинмаган. Милоддан аввалги 26 йилга келибгина Рим императори Август Мисрда кабиса йили мавжуд бўлган Юлиан календарини жорий қилади.
Қадимги Мисрда дастлаб ягона эра бўлмаган, улар фиръавналарнинг хукмронлиги даврига қараб йилни ҳисоблаганлар. Эллинизм даврига келиб, Набонассар эрасидан фойдаланганлар. Эранинг бошланиш санаси Юлиан календари бўйича милоддан аввалги 747 йил 26 февралга тўғри келади.
Ш асрга келиб Мисрда Диоклитиан эрасини жорий қилади. Диоклитиан эраси боши Юлиан календарига кўра 284 йил хисобланади. Диоклитиан эрасидан бугунги кунда христиан-коптлар диний анъаналарни ўтказишда фойдаланиб келади. Набонассар ва Диоклетиан эралари тўғрисида эралар мавзусида батафсил тўхталиб ўтамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |