Сўғдийлар ҳар бир кунни алоҳида ном билан атаганлар. Кунларнинг номларини Абу Райҳон Беруний «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» асарида таъкидлаб ўтган.
Хоразм календари.Қадимги Хоразмда Қуёш календарига асосланган йил ҳисобидан фойдаланилган. Абу Райҳон Берунийнинг ёзишича, Хоразм йил ҳисоби Ўрта Осиёдаги энг Қадимги йил ҳисобларидан бири ҳисобланган. Хоразм календарида бир йил 12 ойга бўлинган ва ҳар бир ой 30 кундан иборат бўлган. Қўшимча 5 кун йил охирида ўн иккинчи ойга қўшилган ва бир йил 365 кунни ташкил эттан. Ҳар йили қолдиқ сифатида ортиб қоладиган чорак кунга Хоразм календарида эътибор берилмаган. Янги йил баҳорги тенгкунликдан бошланган. Ой номлари Абу Райҳон Беруний асарида икки хил тўлиқ ва қисқартирилган шаклларда келтирилади. Ойларнинг тўлиқ номи жуда узун бўлиб, кўпчилик товушларни ундош ҳарфлар ташкил қилади. Беруний Хоразм календари ой номларининг тўлиқ ва қисқартирилган шаклини қуйидагича келтиради:
Хоразм календари ойларишшг тўлиқ номи 1.Ручнофуновсрочи 7. Авмрий
2. Ардушфвсирх анком 8. Ёнохн фохсрсон рочибк
З.Хрвдодфвиҳирий 9. Арвфвфимхкобҳрфин
Жирий форозок Ю.Всмрфвнофконж анком
Абу Райҳон Беруний ойларининг тўлиқ номини берган бўлса-да, аммо кундалик иш юритишда ва маъмурий хужжатларда ойларнинг юқорида келтирилган кисқа шаклидан фойдаланилган. IV-VШ аср қадимги хоразм ёзуви ҳужжатларида ва ХП-ХIV аср араб-хоразм ёзуви манбаларида ой номлари юқоридаги шаклларда кўлланади. Ўн иккинчи ойга кўшиладиган 5 куннинг махсус номи бўлмаган. Йил ойлари кунларига ортиқча кунларни кўшиш, яъни йилни кабисали килиш календарь тарихида муҳим масала бўлган. Беруний Хоразмда кабисали ййлга ўтиш масаласига ҳам тўхталиб ўтиб, улар ортикча беш кунни охирги ойга кўшганликлари тўгрисида маълумот беради. Хоразмликлар билан сўғдийлар йил бошини белгилаш учун ортиқча кунларни кўшишда бир хил амал килганлар. Хоразм календарида ҳам ойнинг ҳар бир куни (30 куни) алоҳида ном билан юритилган. Беруний Хоразм календаридаги ой кунларининг номини ҳам бериб ўтади. (Ушбу маълумот З.Раҳмонқулованинг «Хронология» номли ўкув кўлланмасидан олинди3.)