Васила Каримова оила психологияси


Кўп болали оилада шахслараро муносабатлар ва уларнинг бола психик тараққиётига таъсири



Download 0,81 Mb.
bet63/72
Sana23.02.2022
Hajmi0,81 Mb.
#172733
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   72
Bog'liq
оила психологияси китоб И Каримова

8.2. Кўп болали оилада шахслараро муносабатлар ва уларнинг бола психик тараққиётига таъсири


Одатда кўп болали деб, 5 ва ундан ортиқ болага эга бўлган оилани тушуниш анъанага айланган. Лекин ҳозирда бу ҳолат жуда кам учрайди, айниқса, Ғарбий Европа мамлакатлари, жумладан, Россияда деярли саноқлидир. Республика “Оила” илмий-амалий марказининг 90-чи йиллар охирида ўтказган тадқиқотларида қишлоқ аҳолисининг ҳар учтасидан биттаси кўп болали, яъни, 5 ва ундан ортиқ бола бўлишига тарафдор бўлиб, маълумот берган бўлса, бугунги кунга келиб, атиги 0,6-0,7 % аҳолигина оилада болалар сони кўп бўлишига қарши эмас, лекин реал турмушда ҳам 5 ва ундан зиёд фарзанд кўраётган оилалар сони кескин қисқарган.
Илгари, яъни собиқ шўролар давригача бўлган пайтларда аёлларнинг бола туғиши сони ҳақиқатан ҳам кўп бўлган, лекин у болаларнинг аксарияти перенатал даврдаёқ нобуд бўлган, буни ҳеч бир расмий органлар қайд этмаган. Муаллифнинг шахсий изланишларига кўра, архивларда бундай статистика юритилмаганлиги ҳам аниқланган. Чунки шароитнинг оғирлиги, оналарнинг тиббий саводсизлиги туфайли оналар ўлими ҳам, чақалоқлар ва кичик ёшли болалар ўлими кўрсаткичлари ҳам аслида жуда юқори бўлган.
Шўролар даврида бу масалага ёндошув ўзгарган. Мустамлака мамлакатларнинг серфарзандлиги ва болажонлигидан фойдаланиб, қўшимча ишчи кучи ва ресурсларни кўпайтириш мақсадида кўп болали оила ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланадиган бўлиб қолди. Ҳаттоки, 6 тадан ортиқ фарзанд кўрган онага “Қаҳрамон она” нишони ҳам берилар эди. Лекин оналикни ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича деярли ҳеч қандай чоралар кўрилмаганлиги оқибатида, барибир, оналар ўлими кўрсаткичи ҳам, болалар ўлими кўрсаткичи ҳам юқори бўлган. Фақат бу ҳақда расман гапирилмас, статистика ўта махфий эди. ЮНИСЕФ ташкилоти мониторинги натижаларига эътибор берсак, 1989 йилдан 2002 йилгача бўлган муддат оралиғида мамлакатимизда олиб борилаётган кучли ижтимоий ҳимоя сиёсати туфайли чақалоқлар ўлими 2,5 баробарга (1000 та тирик туғилган чақалоқ ҳисобидан 1989 йилда 38,1 ва 2002 йилга келиб, 16,7 миқдорга камайди, 2005 йилда бу кўрсатгич янада пастлади), оналар ўлими ҳам қарийб икки баробардан зиёдга камайди (мос равишда 100000 тирик туғилган болага нисбатан 42,8 – 1989 й.; 26,9 – 2002 й.)24.
Шуни таъкидлаш жоизки, замонавий оила аъзолари ҳеч нимага қарамай, оилада кам сонли (бизда ўртача 2-3 та) болани тарбиялашга боғлиқ установкаларга эга. Психологик тадқиқотлар кўп болали оила аъзоларининг психодиагностик тестлардаги кўрсаткичлари бошқаларникига нисбатан паст эканлигини кўрсатди. Бу уларнинг интеллектуал ва ижобий ривожланиши кўрсаткичларига, ижтимоий адаптацияси ва саломатлигига кўпроқ тааллуқлидир. Америкалик тадқиқотчилар (Р.Зайонц, Х.Маркус ва бошқалар) кўп фарзандли оиланинг салбий оқибатларига кўпроқ эътиборни қаратади, лекин уларнинг кўпгина хулосалари бизнинг муҳитимиз, бола тарбиялаш анъаналаримизга мос эмас. Бизда неклуар оилада кўп фарзандни тарбиялаш мушкуллиги тўғрисидаги тасаввур бор, лекин катта бўлмаган оила шароитида 3-4 та ва ундан ортиқ болани тарбиялашдаги қатор ижобий тажриба ва хулосалар ҳам йўқ эмас.
Нима бўлганла ҳам шуни таъкидлаш жоизки, замонавий ўзбек оилаларида ҳам репродуктив установкалар ўзгарган ва ёшлар, ҳаттоки, ота-оналар ҳам катта оиланинг ташвишларини яхши тасаввур этадилар. Оила тарбиясида умуминсоний қадриятлар билан миллий қадриятларни уйғунлаштириш оиланинг барча аъзолари тарбияланганлик даражасини оширишнинг муҳим омилларидан биридир.



Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish