Васила Каримова оила психологияси


Ўзбекистонда оилаларнинг мустаҳкамлигига қаратилган ижтимоий-демографик тадқиқотлар



Download 0,81 Mb.
bet66/72
Sana23.02.2022
Hajmi0,81 Mb.
#172733
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   72
Bog'liq
оила психологияси китоб И Каримова

9.2. Ўзбекистонда оилаларнинг мустаҳкамлигига қаратилган ижтимоий-демографик тадқиқотлар

Мамлакатимиздаги ижтимоий-демографик аҳволнинг яна бир муҳим хусусияти – жамиятнинг асоси бўлган кучли оила тизимидир. Ўзбекистонда никоҳдан ўтиш даражаси юқори ва энг муҳими, оилаларнинг бузилиши дунё бўйича энг паст даражада. Оила бизнинг халқимиз учун миллатнинг кўп асрлик анъаналари ва руҳиятига мос бўлган ғоят муҳим ҳаётий қадриятлардан биридир. Республикада мавжуд оилалар сони бугунги кунда 5 миллиондан зиёд бўлиб, уларнинг аксарияти бўлинмаган, кўп авлодли, турли авлод вакилллари бирга яшайдиган ва бирга хўжалик юритадиган хонадонлардир. Оиланинг бундай ўзимизга хос бўлган шакли болаларни тарбиялаш, уларни умуминсоний маънавий қадриятлардан, анъаналардан баҳраманд қилиш, шу билан бирга миллий анъаналаримизнинг сақланиши, билим даражасини ошириш учун қулай шароитлар яратди. Худди ана шундай оилаларда одамлар болалик чоғлариданоқ меҳнатсеварликни, катталарга ҳурматни, билим эгаллашга интилишни, туғилиб ўсган юрти, қишлоғи, шаҳри, яхлит Ватанини севишни ўрганадилар.
Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий истиқболига бевосита алоқадор илмий тадқиқотларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий-демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти қуриш жараёнларида жамиятнинг негизи ҳисобланган оилалар борасидаги давлат сиёсатининг асосий мақсади, йўналишлари ва тамойилларини белгилаш орқали оилага йўналтирилган ижтимоий-сиёсий, маънавий-мафкуравий, иқтисодий фаолиятнинг дастурини ва оила институтини миллий ва умуминсоний қадриятлар мувофиқлигида мустақҳкамлашнинг илмий асосланган стратегиясини ишлаб чиқишдан иборатдир.
Республикамизда 90-чи йиллардаёқ оилаларнинг кўп болалик шаклидан ўртача болалик шаклига ўтиш рўй бераётганлиги башорат қилинган эди. Чунки 1998-1999 йилларда ўтказилган тадқиқотларда шаҳар оилаларининг 75-76, қишлоқ оилаларининг 53-54 фоизи оилада фарзанд туғилишини режалаштираётганлиги тўғрисида маълумотга эга бўлинган эди. Лекин муҳтарам Президентимизнинг “Соғлом авлод йили” давлат дастури асосида “Соғлом она – соғлом бола” ижтимоий ҳаракатини такмомиллаштиришга қаратилган Давлат дастуридаги чора-тадбирларнинг белгиланганлиги туфайли, айни пайтда оила ва саломатлик сифатлари соғлом туғилган бола ва уни дунёга келтирган онанинг ҳолатига боғлиқ эканлигини аҳоли тобора теранроқ тушуниб бормоқда ва бу тушунча аҳолининг фарзанд кўришга нисбатан репродуктив установкаларида акс этмоқда.
Оилалар миқдорининг ортиб бориши охирги йилларда асосан ёш оилалар ва нуклеар типли, яъни, эр-хотин ва уларнинг фарзандлари алоҳида яшайдиган оилалар ҳисобига содир бўлмоқда. Мавжуд оилаларнинг салкам 50 фоизи – бу нуклеар оилалар, бир хонадонда бир неча алоҳида оилалар истиқомат қиладиган патриархал оилалар жами оилаларнинг салкам 23,5 фоизини ташкил этади. Нуклеар, ёш оилаларнинг аксарияти 9 йилдан кам бўлган турмуш тажрибасига эга бўлганлар бўлиб, содир бўлаётган никоҳнинг барбод бўлиши ҳолатлари айнан шу каби оилаларга тўғри келмоқда. Яъни, илмий изланишлардан олинган маълумотларга кўра, 70 фоиздан ортиқ никоҳ ажримлари ёш оилага тўғри келади.
Бундан ташқари, оила борасидаги янги ҳолат шуки, агар 90-чи йилларда мигрантлар орасида аёллар кўпчиликни ташкил этган бўлиб, улар асосан турмушга чиқиш оқибатида турар манзилини ўзгартириган бўлса (жами мигрантларнинг 53%), охиирги йилларда аксинча эркакларнинг меҳнат миграцияси кўлами ортиб бормоқда ва бу ҳам оиланинг ҳолати ва сифатига кучли таъсир этмоқда. Ушбу ҳолат ҳам жиддий тадқиқотларни талаб этади.
Яъни, Ўзбекистон аҳолиси катта демографик салоҳиятга ва қулай таркибга эга. Ўтган ўн йилликларда туғилиш даражаси нисбатан камайди, аммо мавжуд кўрсаткичлар ҳам бу салоҳият ва таркиб муайян давр оралиғидагина сақланиб қолишини кўрсатади. Ўзбекистон аҳолисининг 37 фоизини 16 ёшгача бўлган болалар ташкил этади, аҳолининг умумий таркибида меҳнатга яроқли аҳоли улушининг нисбатан пастлиги ва Ўзбекистондаги демографик вазиятнинг бошқа хусусиятлари бозор муносабатларига ўтиш даврида аҳолини фаол ижтимоий муҳофаза қилишни тақозо этади. Шу боис, аҳолининг ижтимоий муҳофазаси Ўзбекистон сиёсатининг устивор йўналишларидан биридир ва бу тизим изчил такомиллаштириб борилмоқда.
Бугунги кунда давлат ижтимоий сиёсатининг муҳим жабҳаларидан бири аҳоли нуфузи, сифати масаласидир. Аҳоли сифати деганда, асосан аҳоли саломатлиги даражаси, болалар ва оналар саломатлиги даражаси, ўртача умр кўриш даражаси, репродуктив установкалари, аҳоли маълумоти ва иш билан бандлиги даражаси, миллий қадриятлар ва анъаналар сақланганлиги каби қатор тавсифлар тушунилади. Яъни, таъкидлаш жоизки. мамлакатимиз ижтимоий–иқтисодий ривожланишшини жадаллаштиришнинг муҳим шарти аҳоли сифатини оширишдир. Бунга эришиш учун давлатимизда кўплаб ишлар амалга оширилмоқда, лекин уларнинг самарадорлигини ошириш илмий асосланган миллий сиёсат асосидагина таъминланиши мумкин. Бунда аниқ илмий маълумотлар, жумладан, аҳолининг таркиби, стратификацион хусусиятлари, миллий таркиб албатта инобатга олиниши лозим.
Ўзбекистон аҳолисининг миллий таркиби аҳоли ўртасида амалга ошириладиган сиёсатнинг таркибий қисми бўлиб, давлатимиздаги демографик вазиятни илмий – асосли баҳолаш ва унинг мониторингини олиб боришга асосланади.
Шундай қилиб, мамлакат мустақиллигининг 16 йили мобайнида амалга оширилган ишлар ана шу халқнинг яратувчанлик йўлида ягона ғоя атрофида бирлашаётганлигининг исботи бўлиб, бу ишларнинг кўлами Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятидаги эътирофига сабаб бўлди. Олий Мажлиснинг 9 сессиясида юртбошимиз таъкидлаганларидек: “..юртимиздаги ўзгаришлар ва янгиланишлар жараёнининг кўлами кенгайиб, самарадорлиги ошиб борган сари жамият ҳаётининг барча соҳаларини эркинлаштириш ва демократлаштириш зарурати тобора кўпроқ сезилмоқда”.25 Демократик кўникма ва фуқаролик фазилатлари тарбияланадиган муҳим масканлардан бири – оиладир.
Оилага доир бундай муаммоларни ўрганиш, илмий тадқиқ қилиш ўта долзарб хисобланади. Айниқса, муаммолар ечимини топишда юртимиздаги демографик вазият билан боғлиқ ҳолда иш олиб бориш мақсадга мувофиқдир. Чунки мустақиллик йилларидаги мамлакатни модернизация қилиш жараёнларида оила тараққиётининг барча жабҳаларида ўзгаришлар кузатилмоқда ва ўз-ўзидан янгича демографик вазият юзага келмоқда. Президентимиз таъкидлаганларидек “Республикадаги алоҳида демографик вазият ўз ижтимоий – иқтисодий тараққиёт йўлини танлаб олиш зарурлигини белгилаб берувчи ғоят муҳим хусусиятлардан биридир”.
Оила сиёсатининг узоқни кўзлаган, истиқболли йўналиши жамиятда оила институтини мустаҳкамлашга қаратилгандир. Бундай сиёсатнинг фуқаролар томонидан англаниши уларда оила-никоҳ муносабатларига нисбатан чексиз масъулият ҳиссини, ўзи қурган оилага нисбатан ғурур ва уни қадрлаш психологиясини шакллантиради, албатта.



Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish