Васила Каримова оила психологияси



Download 0,81 Mb.
bet13/72
Sana23.02.2022
Hajmi0,81 Mb.
#172733
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   72
Bog'liq
оила психологияси китоб И Каримова

Жинсий-ҳирсий мулоқот функцияси – эр ва хотин ўртасидаги иккаласигагина тааллуқли бўлган сексуал эҳтиёжларни қондириш, шу орқали авлодлар бардавомлигини таъминлашга хизмат қилади. Ушбу функциянинг бажарилиши эр-хотин муносабатларига бевосита таъсир қилади, уларнинг бир-бирларига вафо-садоқатда бўлишларини, саломатликлари ва тўғри турмуш тарзини барқарор этишларига хизмат қилади.
Бахт ва тинчлик-хотиржамликни барқарорлаштириш функцияси ҳам ўта муҳим бўлиб, айнан оила ҳар бир аъзосининг муаммоларини ечиш, уни ташқи турли таъсиротлардан ҳимоялаш, керак бўлса, унда ҳимоя иммунитетини шакллантиришга ёрдам беради. Ўзбекларда “Ўз уйим – ўлан тўшагим” деган ибора бор, ҳар ким ўз уйида чинакам хотиржам бўлиши мумкин. Узоқ сафарларда, юксак сервис мавжуд меҳмонхоналарда дам олиб келгач, ўз уйида, оёғини узатиб, “шукур” дейиши унинг энг катта бахтидир. Шу нуқтаи назардан фарзандларнинг ҳам соғ-омон катта бўлиши, улар онгини турли ташқи таъсиротлардан, ёт ғоялардан ҳимоя қилишда ҳам оиланинг роли беназирдир. Оила тинч ва хавфсиз бўлса, демак, жамият ҳам, давлат ҳам тинч ва ундаги осойишталик барқарор бўлади.
Репродуктив функция – бу оиланинг нафақат авлодлар, ворисларни яратишга алоқадор вазифаси, балки, шу орқали ота ва она бўлишдек бахтга муяссар бўлиш, давлатнинг эса туб аҳоли сонини муайян миқдорда ушлаб туришига ҳам хизмат қилади. Айниқса, ўзбекларда никоҳнинг дастлабки онлариданоқ, “ували-жували бўлинглар, қўша қаринглар” деб дуо қилинади ва келинчакнинг ҳомиладор бўлиши интиқлик билан кутилади. Чунки айнан шу омил ёш оиланинг мустаҳкамлигида катта аҳамиятга молик бўлади. “Фарзандли оила” тушунчаси оила психологиясида ҳам, оила социологиясида ҳам муҳим бўлиб, у оилада турмуш тарзининг деярли барча жабҳаларидаги кўрсаткичларнинг мезонидир. Чунончи, ўзбекларда “Болали уй – бозор, боласиз уй – мозор” деган наклнинг маъноси ҳам фарзанд туғилган уйга фаришталар ёғилади, яхшилик ва хурсандчиликлар, тўйлар учун йўл очилади, демакдир.
Оила социологияси ва демографиясида оиладаги фарзандлар сонига кўра гуруҳларга бўлинади. Масалан, ижтимоий-психологик нуқтаи назардан “кам сонли оила” – бу 1-2 нафар бола бор оиладир. Бу рақам умуман демографик жиҳатдан баҳоланса, аҳолининг ўсиши ва табиий йўқотишларнинг урнини қоплаш учун камдир. Социолог А.Антоновнинг фикрича (2005), жамиятда аҳоли балансини сақлаш учун ўртача фарзандлар сони 2,5 нафардан кам бўлмаслиги лозим. Ёки жами оилаларнинг тўртдан бири иккита, учдан бири учта, 14 % – бефарзанд ёки ёлғиз, 7 %и кўп болали, яъни бештагача боласи бор оилалардан иборат бўлса, авлодлар ворислиги таъминланади. Лекин Россия мисолида бу масалага эътибор бериладиган бўлса, аҳолининг репродуктив ўсишида жиддий пастлашиш кузатилмоқда. У ерда жами оилалар нисбатида кам болалилар, яъни, 1та ёки 2та болага эга бўлган оилалар сони кескин ошиб, бугун уларнинг улуши 95 %ни ташкил этмоқда. Халқаро ЮНИСЕФ ташкилотининг 2004 йили эълон қилган мониторинги натижаларига кўра, Европа мамлакатларида ҳам Марказий Осиё давлатларида ҳам туғилишнинг камайиши ҳолатлари кузатилмоқда (1.1-жадвал).
1.1-жадвал.

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish