Амбивалент детоцентрик оиладаги бола кўпроқ ота-онанинг ҳиссий-эмоционал ғамхўрлиги таъсирида бўлади. Масалан, бу агар қиз бўлса, у фақат отаси ёки онаси, ёки иккисининг доимий эркалашлари оғушида катта бўлиб, охир-оқибат шундай ҳолатга кўникиб кетади. Оилавий муносабат фақат шундай бўлса керак, деган фикр баъзан ўзи мустақил оила қурганда, унинг янги хонадонга кўникишига жиддий халақит беради.
Квазиавтоном детоцентрик оилада бола ҳуқуқлари катталарники билан деярли тенглаштирилади, уларга катталар билан бир қаторда оилавий юмушларни бажариш эрки, ўз ҳолича қарорлар қабул қилиш ҳуқуқлари берилган бўлади. Бунинг албатта, ҳам ижобий, ҳам салбий жиҳатлари бор.
Эр-хотин оиласи ХХ асрнинг 60-чи йилларида пайдо бўлиб, у ҳам аёллар, ҳам болалар эмансипация жараёнларининг оқибати сифатида қаралади. Бундай оиладаги ўзаро муносабатлар асосан эркак ва хотин ўртасидаги муомалага, унинг қанчалик самимий, илиқлигига боғлиқ бўлади. Аёлга ўз хоҳиш-иродасини мумкин қадар намоён этиш, унга маълум маънода мустақил эришиш имконияти яратилади. У кўп ҳолатларда турмуш ўртоғига суюкли, эрка ва зарур ёр ролини ўйнайди. Голод эр-хотиннинг бир-бирларига яқин бўлишларининг 4 хил жиҳатини фарқлайди: симпатия (ёқтириш), самимият, миннатдорлик ва эротик жиҳатдан боғлиқлик.
Моногам бўлмаган оила тоифаси чин маънода никоҳ муносабатларига таянмайди. Бундан оиланинг уч хил кўриниши мавжуд:
Ажримлар туфайли пайдо бўлган нотўлиқ оила – ХХ асрнинг охирларида кўпайиб кетган нотўлиқ оила тури. Голоднинг маълумотларига кўра, Россиядаги оилалар ажрими шу қадар кўпайдики, ҳар 100 та никоҳга 51 та оила ажрими тўғри келди. Бунга сабаблардан бири ота-оналик ролларининг бажарилмаслиги, отанинг бола тарбиясидан совуққонлик билан четлашишидир, чунки кўпгина оталар ажралишгандан сўнг маълум муддат ўтгач, фарзандлари билан умуман юз кўрмас бўлиб кетишади. Афсуски, Ўзбекистонда оила ва никоҳ нечоғли қадрланмасин, оилавий ажримлар ҳам қайд этилади. Статистик маълумотларга кўра, охирги йилларда йилига ўртача 14,5 мингдан 15 мингача оила ажримлари қайд этилади, ажримларнинг судлар орқали расмийлаштириладиган турлари ФХДЁ орқали расмийлаштириладиганидан кўпроқдир. Ажрим бўлган оиалалрнинг 70 фоизи ёш оилалар бўлиб, уларда ўртача 2,5 та бола чала етим бўлиб қолади. Бу каби нотўлиқ оилаларда ўзига яраша ижтимоий-иқтисодий муаммолар пайдо бўлдаики, шу боис ҳам давлатимизнинг оила сиёсатининг мазмуни нотўлиқ оилалар сонини камайтиришга қаратилгандир. Бунда масаланинг моддий томонидан ҳам унинг маънавий-аҳлоқий томонлари бизни кўпроқ ташвишга солади.
Do'stlaringiz bilan baham: |