Васила Каримова оила психологияси



Download 0,81 Mb.
bet16/72
Sana23.02.2022
Hajmi0,81 Mb.
#172733
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   72
Bog'liq
оила психологияси китоб И Каримова

2-босқич. Икки ёшнинг интим қовушиши оқибатида зурриёднинг пайдо бўлиши. Сатирнинг фикрича, зурриёднинг пайдо бўлиши, туғилиши эр ва хотиннинг асл муносабатларини синовдан ўтказади ва улар ўзига хос янгича муносабатлар даврини бошдан кечира бошлайдилар. Бу даврга асосий мазмун ва маъно берувчи воқеа – бу эр ва хотинга янги ролларнинг берилиши, анчагина катта ижтимоий масъулиятни ўзига қамраб олган ота-оналик ролларининг бошланишидир. Кўплаб халқларда, айниқса, ўзбекларда боланинг дунёга келиши жуда катта қувончли маросимлар билан бошланиб, улар қадрият сифатида асрлар оша сақлаб келинмоқда. Масалан, бола туғилиши билан боғлиқ суюнчи маросимлари, ақиқа, бешик солди, суннат ва бешик тўйлари кабилар шулар жумласидандир. Шунга қарамай, айрим халқларда, масалан, европа халқларида оилада фарзанднинг туғилиши муайян ташвишлар, руҳий тарангликлар, айниқса, она бошидан кечирадиган эмоционал ҳаяжонлар, яқинларига ижтимоий ва молиявий ташвишларни келтириб чиқарадики, бу ҳам баъзан оилавий муносабатлардаги тарангликларда акс этади. Оила ва фарзанд олдидаги бундай масъулиятлар айрим ҳолларда эр-хотин муносабатларининг дарз кетишига, баъзан ажримларга, бизнинг шароитимизда қуда-андачилик муносабатларидаги келишмовчиликларга ҳам сабаб бўлади.

  • 3-босқич. Бола оиладан ташқаридаги ижтимоий институтлар – мактабгача таълим муассасалари, айниқса, узлуксиз таълимнинг бошланғич ўчоғи ҳисобланган мактабга бора бошлайди. Мактаб шундай масканки, у ерда ҳар бир боланинг қай даражада ва қандай ижтимоийлашгани синовдан ўтади. Чунки у энди нафақат ўзи тенгқур болалар билан, балки катталар, бегоналар, кўчадаги турли тоифали инсонлар билан муомалага кириша бошлайди. Бу муомала жараёнида унинг қанчалик ҳаётга тайёрлиги, оиласида қандай аҳлоқий ва маънавий ўгитларни олганлиги, кимнинг боласи эканлиги, оилавий муҳити қандайлиги билина бошлайди. Энг муҳими – мактабга келгач, боланинг ақлий ва интеллектуал салоҳияти, интизоми текширувдан ўтади. Яъни, боласини мактабга берар эканлар, ота-оналар ҳам жамоатчилик олдида ўзига хос синов ва текширувдан ўтаётгандай ҳис қиладилар ўзларини. Яхши ёки ёмон ота-оналик роллари мактаб йилларининг дастлабки ой ва йилларида билингани сабабли, кўпгина ота-оналар айни шу даврларда кучли стрессни бошидан кечирадилар.


  • Download 0,81 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   72




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish