Васила Каримова оила психологияси



Download 0,81 Mb.
bet68/72
Sana23.02.2022
Hajmi0,81 Mb.
#172733
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72
Bog'liq
оила психологияси китоб И Каримова

ХХI аср оиласи ҳар бир фуқаронинг куч ва иқтидорини ўз ҳалол ва сафарбар меҳнати орқали рўзғорнинг иқтисодий такомилини таъминлаш, шу орқали жамият ишлаб чиқариш кучларининг самарадорлиги ва қудратини таъминловчи ижтимоий муносабатлар маконидир. Оила иқтисодини барқарорлаштиришда оилавий тадбиркорлик, ижара, оилавий ишлаб чиқариш, касаначилик шаклларидан оқилона фойдаланади ва оила бюджетини яхшилаш, турмуш тарзини фаровонлаштириш учун замонавий техника ва технологиялардан, маиший хизмат шаҳобчалари хизматидан унумли ва ўринди фойдаланади;

  • ХХI аср оиласи ўз фуқароларида юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантириш орқали инсонларга берилган ҳуқуқ ва эркинликларга онгли муносабатини таъминловчи, бунда миллий, умуминсоний ва демократик тамойиллар маъно-моҳиятини етказувчи ижтимоий институтдир;

  • ХХI аср оиласи ўзининг интеллектуал салоҳияти, ақл-заковати ва иқтидори билан илмий-техникавий салоҳиятдан кенг ва самарали фойдаланиш орқали инновацион кашфиётлар ва юксак технологияларни оила барқарорлигига йўналтирувчи, соғлом ижодий муҳитни таъминловчи макондир.



    9.4. Миллий ғоя ва шахс тарбиясида оиланинг роли


    Миллий ғояни омма онгига сингдиришни энг аввало оиладан бошлаш, оиланинг этнопсихологик хусусиятларини, оила аъзолари онгига соғлом фикрларни сингдиришнинг педагогик тамойилларини, психологик механизмларини, оила аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг маънавий-маданий жиҳатларини инобатга олиш мақсадга мувофиқдир. Бугун барчамизга истиқлол мафкураси ва миллий ғоя мамлакатимиз эришаётган ва эришажак ютуқларнинг асосларидан бирини ташкил қилиши, миллатни миллат, халқни халқ қилиб бирлаштирувчи, жамият ижтимоий тараққиётининг зарурий мезони эканлиги тарихий ҳақиқатдир. “Оила ҳақида гапирар эканмиз, авваламбор, оила ҳаётнинг абадийлигини, авлодларнинг давомийлигини таъминлайдиган, муқаддас урф-одатларимизни сақлайдиган, шу билан бирга, келажак насллар қандай инсон бўлиб етишишига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғи эканини тан олишимиз даркор”26.
    Маълумки, иймонлилик, инсонпарварлик, диёнат, эътиқодлилик каби шахс мафкуравий тасаввурларининг асосида ётган фазилатлар ўсмирнинг энг аввало оилавий муносабатлар тизимида тутган ўрнидан, ота ва она, оиладаги бошқа катта авлод вакилларининг ижтимоий мавқелари ва роли мазмунидан келиб чиқади. Зеро, мафкуравий тасаввурлар ҳамда улар асосида шаклланувчи инсоний фазилатлар шахснинг яхлит структурасидаги муҳим омиллардан ҳисобланади.
    Миллий ғояни оила муҳитида боланинг онги, қалбига сингдиришнинг муҳим воситаси – бу оилавий қадриятларни сақлаш ва илғор оилавий анъаналарни кундалик тарбия тизимига жорий этиш, турмуш тарзининг бир бўлагига айлантиришдир. Бунда ота-онанинг ўрни ва роли бевосита характерга эга бўлиб, фақат соғлом муомала ва самимият муҳитигина ўсмирнинг дунёқараши шаклланишига ижобий таъсир кўрсатади.
    Ҳар бир инсоннинг, айниқса, эндигина ҳаётга қадам қўйиб келаётган ёшларнинг онгига шундай фикрни сингдириш керакки, улар ўртага қўйилган мақсадларга эришиш ўзларига боғлиқ эканлигини, яъни бу нарса уларнинг собитқадам ғайрат-шижоатига, тўла-тўкис фидокорлигига ва чексиз меҳнатсеварлигига боғлиқ эканлигини англаб етишлари керак. Худди шу нарса давлатимиз ва халқимиз равнақ топишининг асосий шартидир.
    Шу нуқтаи назардан, оилавий анъаналар, расм-русмлар ва одатлар орқали болаларимиз онгига миллий ғояни ва истиқлол мафкурасини сингдиришни таъминловчи психологик омиллар ва шарт-шароитларни аниқ билиш ўта долзарб ва муҳим вазифадир.
    Халқ психологиясида мафкуравий таъсирчан омиллар моҳиятини билиш, янгича расм-русмлар маросимларнинг аҳамиятли томонларини кундалик турмуш тарзига айлантириш ёшлар эътиқодига самарали таъсир кўрсатувчи педагогик технологияларга киради.
    Таъкидлаш жоизки, оила ижтимоий институт сифатида ўзининг барча вазифаларини бажарган тақдирдагина, мафкуравий тарбиянинг кафолатли ўчоғига айланади. Зеро, ҳар бир оиланинг муқаддас вазифаси – қобилиятли фарзандларни ўстириш, уларни жисмоний, интеллектуал ва маънавий томондан етук қилиб, ота-онасига, Ватанига садоқатли инсонлар қилиб тарбиялашдан иборат. Яъни, ҳам маънавий, ҳам жисмоний жиҳатдан соғлом, баркамол инсон фақат соғлом оилада шаклланиши мумкин. Оиладаги соғлом муҳит ва барқарорлик эса яхлит жамият маънавий такомилининг аслосидир.
    Статистик маълумотларга кўра бугунги кунда айрим Ғарб мамлакатларида бир йилда ўнта никоҳдан еттитаси бузилар экан. Шунинг ўзиёқ маънавий ҳаёт, аҳлоқ-одоб масаласига бепарволик ва лоқайдлик, эркинликни ўзбошимчалик деб тушуниш қандай оғир ва аянчли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини яққол кўрсатиб турибди.
    Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, асрлар давомида ўзбек оиласи мустаҳкам ва бахтли бўлиши учун ўзида яхши маънодаги патернализм тамойилини асраб келмоқда. Патернализм (лот. Pater – ота, paternus – оталарча,) – кишилар онгига “оталарча ғамхўрлик” ва “ижтимоий шериклик” ғоясини сингдиришга қаратилган қараш ва фаолият мажмуи. Оила муҳитидаги патернализм – отанинг обрў-эътиборлилиги, фарзандлар тарбияси ва оила фаровонлигидаги ўз ўрни ва масъулиятини англаши ва бунинг оила аъзолари томонидан онгли эътироф этилишидир. Бундан ташқари, ушбу тушунча оиладаги кексалар, қариялар, ёшлар, ёрдамга муҳтожлар ёки иқтидорлиларга ҳамиша кўмаклашиш, улар учун етарли ҳаёт шароитини яратишни ҳам назарда тутади. Патернализм ғояси ўзида инсонпарварлик, ҳамкорлик ғояларини ифодалаб, халқнинг умумий қизиқиш ва интилишларини акс эттиргани учун кўп ҳолларда жамиятни бирлаштириб, унинг равнақи учун хизммат қиладиган омил ҳисобланади, бу том маънода моҳиятан ўзбек оилаларида ўз ифодасини сақлаб қолган. Бу қадрият “оилавий бурч”, “ҳамжиҳатлик руҳи”, “фидойилик”, “ватанпарварлик”, “оилавий қадриятларга садоқат”, “катталарга ҳурмат”, “кичикка ғамхўрлик” каби тушунчаларга асосланади.



    Download 0,81 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish