Варроатоз


Эпизоотологик маълумотлар



Download 18,24 Kb.
bet2/2
Sana25.02.2022
Hajmi18,24 Kb.
#302094
1   2
Bog'liq
Варроатоз бу асалариларнинг инвазион касаллиги бўлиб

Эпизоотологик маълумотлар. Варроа каналари касал ари оилаларидан соғломларига адашган, ўғри арилар орқали, арихоналарни кўчираётган пайтда, ариларни сотиш пайтида ўтади, тарқалади. Варроа каналари билан зарарланган асалари оилалари безовталанади, сершовқинли бўлиб, уларнинг нобуд бўлиши кузатилади.
Диагноз ва дифференциал диагноз. Касалликка диагноз арихоналарнинг ўзида ёки лаборатория шароитида қўйилади. Текшириш учун лабораторияга ўлган ариларни, ари уячалари тагидан олинган ахлатлардан, ёпиқ насллардан намуна олиб жўнатилади. Жўнатилган арилар, ўлган ёпиқ наслларини ва ахлатларда каналар бор-йўқлигини лупалар ёрдамида текширувдан ўтказилади.
Арихоналарда, ари қутиларида тўғридан-тўғри учиб келиб қўнадиган тахталардаги ахлатларда каналар борлигига текширилади. Сўнгра эса ари оиласи очилади, бирин-кетин қисмларга ажратилади ва кана борлигига текширилади. Ариларнинг қоринчасида, кўкрагида етук каналарни кўришимиз мумкин, ари ғумбакларида эса кана тухумлари, протонимфа ва дейтонимфаларни топиш мумкин. Каналарнинг тўрт жуфт оёқлари бор.
Касалликни олдини олиш ва қарши курашиш тадбирлари. Касалликни олдини олиш мақсадида арихоналарга варроа каналарини киришига йўл қўймаслик чораларини амалга ошириш талаб этилади.
Касалликка қарши курашиш мақсадида ари уяларидаги варроа каналарини йўқотиш учун қуйидаги аэрозоллардан (тутун) фойдаланиш тавсия этилади: фенотиазин бир маротабалик дозада 0,7-0,8 г бир ари оиаласи учун, тедион ( полиакаритокс ) 1-2 г, эфир-сульфонат 1,5 г, кельтан 0,3г дозада қўлланилади. Бу препаратларнинг акарицидли ва хавфсизлигини аниқлаш учун уларни дастлаб 3-5 та ари оиласига синаб кўрилади.
Каналарга қарши ишлов ўтказиладиган ари оиласидаги 2-3 та уячали рамкалар ўз ўрнидан олинади, қолганлари эса 2-3 см масофада силжитилади, уячаларнинг тагига каналарни ёпишиб қолиши учун мой суртилган қоғоз қўйиб чиқилади. Эртаси куни каналар ёпишган қоғоз олиб ташланиб канаси йўқ қилинади. Ишловдан олдин уячаларнинг юқори қисми қоғоз ёки лой билан маҳкам ёпиб ташланади. Ари оиласига ишлов беришни эрталаб, то арилар учиб чиққунча ёки арилар қайтгандан сўнг амалга оширилади. Ишловдан ўтказилган оилалар 1-2 соатдан сўнг очилади, агарда тедион билан ишлов ўтказилган бўлса, унда 5 соатдан кейин очилади.
Охирги йилларда келтан ва эфирсульфонатнинг таблетка шакли тавсия этилмоқда. Ҳар бир таблеткада препаратнинг бир даволовчи дозаси ва тутун ҳосил қилиш учун кетадиган селитра мавжуд.
Таблеткалардан махсус тайёрланган узунлиги 18-20 см келадиган металли пластинкачаларда қўйилади. Пластинкачаларни бир томонида ёқачалари ва марказида диаметри 1 см келадиган тешиги бўлиши шарт. Паялни лампалари ёрдамида пластинкачадаги таблеткалар ёқиб юборилади ва учиб кирувчи тешик орқали ари уячасининг ўртасига қўйиб ва учиб кириб-чиқадиган тешикча 1-2 соат давомида ёпиб қўйилади.
Ари оилаларини у ёки бу усуллар билан бир хафталик оралатиб 3-5 маротаба ишловдан ўтказилади. Юқорида айтиб ўтилган препаратлардан ташқари яна олтингугурт ва варроатин препаратлари билан ҳам ишловдан ўтказиш мумкин. Бунда олтингугурт тозаланган ва таркибида маргимуши бўлмаслиги лозим. Олтингугуртни дастлаб 3-5 та оилаларга синаб кўрилади. Олтингугуртни синаб кўриш ташқи муҳит ҳарорати +15 градусдан юқори бўлганида амалга оширилади. Олтингугурт кукунини ари уясининг юқориги қисмига 0,2 бир рамка ҳисобида сепиб чиқилади. Ишловни то асални йиғиб олгунча ҳар 7-10 кунда такрорлаб турилади. Ўлиб қолган каналар йиғиб олиниб йўқ қилинади.
Баллончаларда жойлаштирилган варроатин аэрозолини ташқи муҳит ҳарорати -15 градусдан юқори бўлганида ишлатилади. Рамкалар оралиғини 2-3 см га кенгайтирилади, ортиқча рамкалар олиб ташланади, уячаларнинг тагига қоғоз қўйилади. Баллончани оғзини очиб клапанчасини қисамиз ва чиқаётган аэрозол оқимини навбати билан рамкалар орасидаги ариларга 1-1,5 секундлик оралиқ билан сепиб чиқилади.
Кўп қаватли ари уяларига ишлов бериш пастки биринчи қаватдан бошланади. Пастки учиб кирувчи тешикчага аэрозолни йўналтириб, 1 см гача сиқамиз, эртаси куни эса ишловдан ўтказилган ари уячаларнинг тагларидан каналар йиғиб олиниб йўқ қилинади. Ишлов беришдан сўнг рамкалар ўз ҳолига қайтарилади.
Варроатин билан ари оилаларини асал йиғиш пайтида ишлов бериш ман этилади. Варроатин хавфли портловчи препарат ҳисобланади, шунинг учун ҳам уни олов яқинида, қуёш нурида ушлаш, 50 градусдан юқори даражада иситиш ман этилади. Кўз, оғиз ва бурун шиллиқ пардасига тушишига йўл қўймаслик керак. Иш тугагандан сўнг шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш талаб этилади.
Download 18,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish