1-расм LМ эгри чизиғи
Шундай қилиб, LM э гри чизиғи ўзгармас нархлар шароитида пул воситалари бозорида вужудга келадиган фоиз ставкаси ва даромадлар даражасининг комбинацияларини кўрсатади. LM эгри чизиғининг ҳар бир нуқтасида пул бозорида талаб ва таклиф ўзаро тенг бўлади.
2. Филлипс эгри чизиғи. Таянч иборалар: Ишсизлик, иш ҳақи, инфляция, эгри чизиқдаги силжишлар.
Иш ҳақи меҳнат бозорида мувозанатни ўрнатувчи восита ҳисобланади ва унинг даражаси ўзгариши ишсизликка бевосита таъсир кўрсатади. Бу икки кўрсаткич ўртасидаги ўзаро боғлиқлик инглиз иқтисодчиси А.В.Филлипс томонидан аниқланган. У Филлипс эгри чизиғи (16-чизмада) деб акс эттирилган. Мадомики, иш ҳақи ва нархлар ўзгаришининг суръатлари ўртасида бир хил нисбат мавжуд экан, у ҳолда Филлипс эгри чизиғи ўз моҳиятига кўра, инфляция ва ишсизлик ўртасидаги боғлиқликни акс эттиради. Бунда инфляциянинг ўсиш суръатида ишсизликнинг паст даражаси кузатилади ва аксинча. Яъни, ишлаб чиқаришнинг қисқариши ва ишсизликнинг кўпайиши нархлар ошиши билан кузатилади. Бу ҳодиса стагфиляция деб аталиб, кам инфляцияни ҳам ишсизликнинг ўсиши билан ифодалайди. Давлатнинг меҳнат бозорига таъсир этиш чоралари Филлипс модели билан чекланиб қолмасдан солиқ, пул-кредит сиѐсатининг кенг таъсир этиш чораларини ҳамда меҳнат муносабатларини тартибга солувчи қонуний ва меъѐрий ҳужжатларни ҳам ўз ичига олади.
2-расм Филлипс эгри чизиғи
Иқтисодий тебранишларнинг асосан тўртта босқичини ва тебранишларга иқтисодчи олимлар томонидан турли хил ѐндашувларни кўрсатиб ўтиш мақсадга мувофиқдир. Инфляция товар ва хизматлар баҳосининг кўпайиши натижасида пул харид қувватининг тушиб кетишидан келиб чиқади. Иқтисодиѐтда Инфляция % Ишсизлик % 82 инфляциянинг бир нечта турлари аниқланган. Шунинг учун ҳам барча мамлакатларда инфляцияни камайтириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилади.
3. Тўлов балансининг таркибий қисмлари ўртасидаги алоқадорликни тушунтириб беринг. Таянч иборалар: Экспорт ва импорт фарқи , ички баланс, жамғармалар ва инвестициялар фарқи, ташқи баланс, хорижга капитал чиқариш ва хориждан капитал киритиш.
Тўлов баланси – маълум давр мобайнида мамлакат резидентлари ва ташқи дунѐ ўртасида бўладиган битимлар статистик қайд этилган ҳужжатдир. У мамлакатнинг иқтисодий алоқаларини аниқ лўнда ифодалаб пул-кредит, валюта, бюджет-солиқ, халқаро савдо сиѐсатининг ҳамда давлат қарзини бошқариш йўналишларини танлаш учун индикатор вазифасини бажаради.
Бирор мамлакатнинг маълум вақтдаги барча халқаро иқтисодий фаолияти, шу жумладан, ташқи савдо, капитал ва ишчи кучи миграцияси ҳам тўлов балансида ўз аксини топади. Ҳар қандай ташқи иқтисодий битим валюта айирбошлаш ва валюта операциялари орқали амалга оширилади. Олиш - сотиш битими ҳисобланар экан, демак, мамлакатнинг жаҳон бозоридаги фаолияти натижалари пировардида хорижий валюта тушумлари ва харажатларида ифодаланади. Шунинг учун ҳам тўлов баланси–бу, бир томонидан, четдан келадиган барча тушумлар, иккинчи томондан эса, четга чиқарадиган барча тўловлар кўрсатилган ҳужжатдир. Тушум фақат экспорт ѐрдамида таъминланиши мумкин. Аксинча, хорижий валюталарни сотиб олиш (импорт) тўловлар ва хорижий валюта харажатлари билан боғлиқ бўлади. Бунда товар деганда айирбошланадиган ҳар қандай нарса тушинилади, яъни, у моддий неъмат, хизмат, ишчи кучи, капитал ва валюта бўлиши мумкин. Барча иқтисодий битимлар иккита катта гуруҳга бўлинади: жорий операциялар ва капитал ҳаракати билан боғлиқ операциялар (10-жадвал). Шунга кўра тўлов баланси структураси ҳам икки қисмдан иборат: 1. Жорий операциялар ҳисоби; 2. Капитал ҳаракати ҳисоби. Умуман жорий операциялар ҳисобида маҳсулотлар ва хизматлар экпорти «плюс», импорт эса «минус» ишоралари билан белгиланади. Бу ишораларнинг белгиланишини қуйидагича изоҳлаш мумкин: ички маҳсулотлар экспорти кредитни, аксинча мамлакатга маҳсулотлар олиб келиш - импорт эса дибетни кўрсатади. Чунки, маҳсулотлар экспорти хорижий валюта ишлаб топиб, мамлакат валюта заҳирасини бойитса, импорт эса мамлакатдан валюта чиқиб 269 кетишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида мамлакат валюта заҳирасининг камайтиради. Жорий операцияларнинг асосий моддаси товарлар экспорти ва импорти ҳисобланади, уларнинг фарқи ташқи савдо балансининг қолдиғи деб юритилади. Мисолимизда бу баланс салбийдир, яъни, мамлакат товарларни четга олиб чиқишдан кўра кўпроқ олиб келади (-75). Жорий операцияларнинг кейинги моддаси – бу, хизматлар экспорти ва импортидир. Уларга транспорт, суғурта, сайѐҳлик хизматлари ва бошқалар киради. Товарлар билан операциялардаги каби хизматлар билан операцияларда ҳам мамлакат хорижий хизматларни кўпроқ олади яъни, мамлакатда яшовчилар хорижга четдан сайѐҳларга нисбатан кўпроқ борадилар, шунингдек, мамлакатдаги тадбиркорларга хорижий транспорт ва суғурта хизматларини кўрсатиш ҳажми хорижий тадбиркорларга мамлакатда траспорт ва суғурта компаниялари кўрсатадиган хизматлар ҳажмига қараганда юқорироқ. Бу операция ҳам баланснинг салбий қолдиғига эга (-2).
Инвестициялардан даромадлар, фоизлар ва двидентлар бўйича тўловларни ўз ичига олади. Агар хорижга қўйилган миллий капиталга чет элликларнинг амалга оширадиган тўловларидан тушумлар мамлакат иқтисодиѐтига жалб этилган хорижий капитал тўловлари миқдоридан кўп бўлса, унда соф даромад ижобий бўлади (+8). Пул ўтказишлар шу мамлакатларнинг хорижда яшаѐтган фуқароларига тўланидаган нафақаларни, муҳожирларнинг хориждаги ўз қариндошларига пул ўтказишлари, турли кўринишдаги ҳукумат ѐрдамларини ўз ичига олади. Жадвалдан кўриниб турибдики, хорижга жўнатилаѐтган пул ўтказишлар миқдори олинаѐтганига нисбатан юқори, яъни, операциялар мамлакатдаги хорижий валюта заҳираларини камайтиради (-8). Жорий ҳисоблар бўйича барча операциялар йиғиндиси жорий операциялар тўлов балансини ташкил этади. Бизнинг мисолда у салбий (-87). Бу эса шуни англатадики, мамлакатда импорт операциялари натижасида хорижий валютага бўлган талаб унинг экспорт операциялари таъминлайдиган таклифдан ортиқ бўлади. Бошқача айтганда, ушбу ҳолда мамлакат жорий операциялар бўйича тақчилликга эга. Уни қоплаш учун мамлакат ѐки қарз олади (узоқ ва қисқа муддатли), ѐ ўз кўчмас мулкини (ер, бино ва молиявий активларини, акция ва облигациялар) сотади. Бироқ мамлакат жорий тўлов балансининг ижобий қолдиғига эга бўлиши мумкин. Агар унинг экспорт операциялари импорт операцияларидан ортиқ бўлса, шундай ҳол юз беради. Бунда мамлакатда чет элда кўчмас мулкни сотиб олиш ѐки бошқа мамлакатларга қарзга беришга йўналтирилиши мумкин бўлган хорижий валюта ортиқчалиги юзага келади. Инвестициялаш ва кредитлаш билан боғлиқ операциялар тўлов балансининг кейинги бўлимида, яъни, капиталлар ҳаракати ҳисобида акс эттирилади. Мамлакатда маълум бир вақтда моддий ва молиявий акцияларни сотиб олиш ва сотиш билан боғлиқ операцияларга капитал ҳаракати ҳисоби дейилади. Бу ерда асосан, моддий ва молиявий активлар (корхоналар, ер, уйлар, қийматли қоғозлар, акциялар, хазина мажбуриятлари ва бошқалар) олиш-сотиш билан боғлиқ капиталлар оқимини акс эттиради. Агар бу активлар сотилса ѐки экспорт қилинса, унда бу хорижий валютанинг мамлакатга келишини, тушумини кўпайтиради (+150). Бироқ капитални олиб келиш билан бир вақтда уни олиб чиқиш билан боғлиқ операциялар ҳам амалга оширилади. Бунда мамлакатнинг тадбиркорлари хориждан акциялар сотиб олади, хорижликларга кредитлар беради ва шу асосда улар хорижий валюта заҳираларини сарфлайди. Бу операциялар дебит кўринишида акс эттирилади (-87). Капитал ҳаракати балансининг қолдиғи – бу, уни олиб келиш ва олиб чиқиш ўртасидаги фарқдир (+63). 271 Аввал айтиб ўтилганидек, жорий операциялар бўйича баланс ва капитал ҳаракати баланси ўзаро чамбарчас боғланган. Бизнинг мисолда биринчисининг тақчиллиги (-87) капиталнинг соф оқиб келиши ҳисобига (+63) молиялаштирилади ва аксинча, агар жорий операциялар бўйича активга эга бўлса, у ҳолда бир вақтда капиталлар баланси бўйича капиталларнинг соф келиб чиқиши амалга оширилган бўлади. Шундай қилиб, баланснинг бу икки бўлими бир-бирини тенглаштириб боради ва аслида ҳам бир-бирига тенг бўлиши керак. Бироқ амалда доимо тақчиллик ѐки ортиқчалик юзага келади. Шунинг учун турли мамлакатларнинг Марказий банклари расмий заҳиралар деб аталувчи хорижий валюта заҳираларига эга. Бу заҳиралар жорий операциялар бўйича баланс ва капитал баланси номутаносиблигини бартараф этишда қўлланилади. Бизнинг мисолда бу номутаносиблик ѐки қолдиқ (-24)ни ташкил этади ва расмий заҳиралардан тушумлар ҳисобига тартибга солинади. Заҳиралардан тушумлар кредит (+) устунида акс эттирилган, чунки мамлакатда хорижий валюта таклифини кўпайтириш бошқа ҳар қандай экспорт операциясига хосдир. Натижада тўлов балансининг қолдиғи умуман «о»га келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |