Валюта тизими унинг турлари ва элементлари
Режа:
1. Миллий валюта тизими
2. Жаҳон валюта тизими (ЖВТ) ва унинг эволюцияси
3. Минтақавий валюта тизими (МВТ)
Валюта тизими давлатлараро битим ёки миллий қонунларга мувофиқ валюта муносабатларини ташкил қилиш ва бошқариш шаклларини ўз ичига олади. Валюта тизимининг қуйидаги турлари мавжуд. Булар – миллий, жаҳон ва халқаро (минтақавий) валюта тизимларидир.
Саноати ривожланган давлатлар иқтисодиётлари ўртасидаги интеграциянинг чуқурлашуви шароитида валюта тизими жаҳон хўжа-лик алоқаларида муҳим ва мустақил ўрин тута бошлаяпти. Валюта тизими мамлакатнинг иқтисодий ҳолатига бевосита таъсир этади (яъни ишлаб чиқариш омиллари, суръатларига, нархга, иш ҳақига ва бошқаларга).
Миллий, жаҳон ва халқаро (минтақавий) валюта тизимлари тушунчалари бир-биридан фарқланади.
Миллий валюта тизими
Тарихан юзага келган бўлиб, алоҳида олинган давлатнинг валюта муносабатларини қонун асосида ташкил қилиш ва бошқариш муносабатларини ўз ичига олади. Миллий валю-та тизимининг элементлари миллий валюта, валюта захиралари ҳаж-ми ва таркиби, валюта паритети ва миллий валюта курси, валютани конвертирлаш шартлари, мамлакат валюта муносабатларини бошқа-рувчи миллий маҳкамалар ва ташкилотлар мақоси, валюта ва олтин миллий бозорларининг фаолият юритиш шартлари, валюта назорати, валютавий чекланишлар бор-йўқлиги қоидаларини, халқаро кредит воситаларини миллий пул айланишида қўллаш қоидалари ва бошқа-лар ҳисобланади.
Миллий валюта тизими мамлакат пул тизимининг асосий қисмини ташкил қилади.Минтақавий валюта тизими элементлари тегишли шартнома шартлари асосида аниқланади.
Жаҳон валюта тизими қуйидаги элементларини, яъни халқаро тўлов воситаларининг маълум бир йиғиндиси, валюта курслари ва валюта паритети, конвертирлаш шартлари, халқаро ҳисоб-китоб шакллари, хал-қаро валюта ва олтин бозорлари режими, халқаро ва миллий банк таш-килотлари, халқаро кредит воситаларини муомалада қўллаш қоида-ларини, валюта чекловларни давлатлараро бошқариш усуллари ва бош-қаларни ўз ичига олади.
Халқаро ва минтақавий валюта тизимларининг асоси халқаро меҳнат тақсимоти, ташқи савдо ҳисобланади.
Жаҳон валюта тизими ўз ичига валюта инструментлари (воси-талари)нинг амал қилишини таъминловчи халқаро кредит – молия муассасалари ва халқаро битим ҳамда давлат ҳуқуқий меъёрлари мажмуаларини ўз ичига олади.
Минтақавий валюта тизими ривожланган давлатларнинг жаҳон валюта тизими чегарасида ташкил этилади. Масалан, Европа валюта тизими – ЕВТ бир қатор Европа давлатларининг валюта соҳасидаги ташкилий-иқтисодий муносабатлари шакли сифатида намоён бўлади ва фаолият кўрсатади.
Валюта механизми самарадорлиги, давлатнинг ва халқаро валюта-молия муассасаларининг валюта, пул ва олтин бозорларига аралашиш даражаси иқтисодий ўсиш, давлатнинг ташқи иқтисодий стратегия-сига таъсир этади.
Валюта тизими аҳамиятининг ўсиши ривожланган мамлакатлар-нинг миллий ва маҳаллий доирада валюта соҳасида давлат монопо-листик бошқарувининг янги усули ва воситаларини излашга мажбур этмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |