ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МИНТАҚАВИЙ МАРКАЗИ
ВАХАБОВА ДИЛРАБО БАХТИЯРОВНА
Психология йўналиши бўйича
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси
тингловчиси
Мавзу: ПСИХОЛОГИЯ ВА СПОРТ ПСИХОЛОГИЯСИ ФАНИДАН СПОРТЧИЛАРНИ ТЕХНИК ТАЙЁРЛАШНИНГ ПСИХОЛОГИК АСОСЛАРИ
БИТИРУВ ЛОЙИҲА ИШИ
Раҳбар: ф.ф.н.,
Тошкент 2015
МУНДАРИЖА
КИРИШ...................................................................................................................3
I - БОБ. ПСИХОЛОГИЯ ВА СПОРТ ПСИХОЛОГИЯСИ ФАНИНИ ЎҚИТИШНИНГ НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ
1.1. Психология ва спорт психологияси фанини ўқитишда таълимнинг фанга йўналтирилган технологияларидан фойдаланиш тажрибасидан........................6
1.2. Спортчиларни техник жихатдан тайёрлашнинг психологик асослари мавзусини ўқитишда инновацион технологиялар..............................................15
II-БОБ. ПСИХОЛОГИЯ ВА СПОРТ ПСИХОЛОГИЯ ФАНИДАН ЭЛЕКТРОН ЎҚУВ МОДУЛИ ИШЛАНМАСИ
2.1.Психология ва спорт психологияси фанининг ўқув дастури.....................21
2.2. Спортчиларни техник жихатдан тайёрлашнинг психологик асослари мавзуси бўйича маъруза матни............................................................................38
2.3. Спортчиларни техник жихатдан тайёрлашнинг психологик асослари мавзуси бўйича кейслар .......................................................................................59
2.4. Назорат топшириқлари бўйича саволлар ва тестлар..................................75
2.5. Спортчиларни техник тайёргарлигида “ПСИ-10” дастуриниг афзаллиги юзасидан тақдимот.......... ……………………………………………………….83
Хулоса ва таклифлар.............................................................................................93
Фойдаланилган адабиётлар руйхати ..................................................................97
К И Р И Ш
Олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларининг касб даражаси ва малакасини муттасил ошириб бориш, уларни замонавий талабларга мувофиқ мунтазам қайта тайёрлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш асосида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2015 йил 12 июндаги №4732 сонли Фармони қабул қилинди1.
Мазкур фармонда:
- олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларининг педагогик ва касб даражасини мунтазам ошириш асосида уларнинг қонунчилик нормалари, назария, илмий ва амалий тадқиқотлар, технологик тараққиёт ва ўқитилаётган фанлар бўйича инновациялар, шунингдек, ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий услублари соҳасидаги сўнгги ютуқларни чуқур ўрганиш;
- юқори самарали замонавий таълим ва инновация технологиялари, илғор хорижий тажрибани кенг жорий этган ҳолда, олий ўқув юртларининг педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича малака талаблари, ўқув режалари, дастур ва услубларини тубдан янгилаш;
- олий ўқув юртлари ўқитувчиларининг глобал Интернет тармоғи, мультимедиа тизимлари ва масофадан ўқитиш усулларидан фойдаланган ҳолда, замонавий инновацион педагогика, ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаши ва уларни ўқув жараёнига фаол татбиқ этиши;
- олий ўқув юртлари педагог кадрларининг чет тилини амалий ўзлаштириш даражасини ошириш ва ундан ўз касб маҳорати, педагогик ва илмий фаолиятини муттасил ошириб бориши учун кенг фойдаланиши каби вазифалар белгилаб берилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |