Вахабова дилрабо бахтияровна


Битирув лойиҳа ишининг тузилиши ва ҳажми



Download 2,8 Mb.
bet4/41
Sana12.04.2022
Hajmi2,8 Mb.
#546740
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
Наби акадан 1

Битирув лойиҳа ишининг тузилиши ва ҳажми Битирув лойиҳа иши кириш, икки боб, еттита параграф, хулоса ва таклифлар ва фойдаланилган адабиётлар руйхатидан иборат.

I - БОБ. ПСИХОЛОГИЯ ВА СПОРТ ПСИХОЛОГИЯСИ ФАНИНИ ЎҚИТИШНИНГ НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ
1.1. Психология ва спорт психологияси фанини ўқитишда таълимни фанга йўналтирилган технологияларидан фойдаланиш тажрибасидан
Таълимнинг фанга йўналтирилган технологияларидан фойдаланиш технологик ҳужжатлар асосида амалга оширилади, бу ҳужжатларнинг асосий таркибий қисми эса технологик хариталар ҳисобланади.
Педагогик технология доирасида таълимнинг фанга йўналтирилган технологияларидан фойдаланиш учун педагогик-технологик хариталар ишлаб чиқилади. Унинг асосида ўқитиш жараёнини бир неча марта ташкил этиш мумкин, яъни қайта такрорланадиган ўқитиш циклини рўёбга чиқариш мумкин. Педагогик технологик хариталар, педагогик технологияни кўп нусхада кўпайтиришга ва ўқув юртининг қаерда жойлашганлигидан қатъий назар кўзланган ўқитиш натижаларига эришишга имконият яратади. Педагогик технологик харита ҳар бир мавзу модул учун алоҳида тузилади. Уларнинг мажмуаси педагог технологик хариталар альбомини ташкил этади.
Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар даврида жамият ҳаётига янгиликларнинг кириб келиши, инсон меҳнатининг такомиллашиши, қулайликка эга бўлиши, янгиланиб боришига бўлган эҳтиёж таълим соҳасида ҳам бир қатор ўзгаришлар бўлишини тақозо этмоқда. Ҳозирги кунга келиб таълим соҳасида шу давргача эришилган ютуқларни асраб-авайлаган ҳолда маълум стереотиплардан воз кечиш вақти келди.
Ўзбекистон Республикаси Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурида “Таълим муассасаларининг моддий-техника ва ахборот базасини мустаҳкамлаш давом эттирилади, ўқув-тарбия жараёни юқори сифатли ўқув адабиётлари ва илғор педагогик технологиялар билан таъминланади”-дейилган1.
Таълимда илғор педагогик технологияларни қўллаш учун технология тушунчасининг мазмунини чуқур англаш керак. Технология - юнонча сўз бўлиб, «теҳне»-маҳорат, санъат, «логос»- тушунча, таълимот маъноларини англатади.
Технология тушунчаси - тайёр маҳсулот олиш учун ишлаб чиқариш жараёнларида қўлланиладиган усул ва методлар мажмуи, шундай усул ва методларни ишлаб чиқувчи ва такомиллаштирувчи фан сифатида таърифланади.
Ишлаб чиқариш жараёнларининг таркибий қисми бўлган амаллар - материалларни қазиб олиш, ташиш, тартибга солиш, сақлаш ва бошқалар ҳам технология дейилади. Технологияга ишлаб чиқариш жараёнларини тасвирлаш, уларни бажариш бўйича қўлланмалар, техник қоидалар ва талаблар, графиклар ҳам киради1.
Демак, технология - бу ишлаб чиқаришнинг маълум бир тармоғида, ишлаб чиқариш жараёнларининг мажмуи, шунингдек, ишлаб чиқариш усулларининг илмий тавсифланиши демакдир.
Педагогик технология ҳақида фикр юритишдан олдин у нимани англатишини билиши лозим.
Технология юнонча сўз бўлиб, техне - маҳорат, санъат, логос - тушунча, таълимот маъноларини англатади.
Технология тушунчаси - тайёр маҳсулот олиш учун ишлаб чиқариш жараёнларида қўлланиладиган усул ва методлар мажмуи; шундай усул ва методларни ишлаб чиқувчи ва такомиллаштирувчи фан сифатида таърифланади.
Педагогик технология-бу таълим шаклларини оптималлаштириш мақсадида техник воситалар, инсон салоҳияти, ҳамда уларнинг ўзаро таъсирини инобатга олиб, ўқитиш ва билим ўзлаштиришнинг барча жараёнларини англаш, яратиш ва қўллашнинг тизимли методидир2.
Бу таърифни ЮНЕСКО ташкилоти маъқуллаган.
Кейинги йилларда педагогик технология ҳар хил муаллифлар турли хил таъриф бермоқдалар. Бу таърифлар ҳар бир муаллифнинг педагогик технологияга турлича ёндашувидан дарак беради. Улардан баъзилари:
В.П.Беспалко: «ҳар қандай фаолият ёки технология, ёки санъат бўлиши мумкин. Санъат ички сезги (интуиция)га, технология еса фанга асосланади. ҳаммаси санъатдан бошланади ва технология билан тугайди ва яна қайтадан бошланади» - деган эди.
М.Очилов “Педагогик технология – тизимли, технологик ёндашувлар асосида таълим шаклларини қулайлаштириш, натижасини кафолатлаш ва обектив баҳолаш учун инсон салоҳияти ҳамда техник воситаларнинг ўзаро таъсирини инобатга олиб, таълим мақсадларини ойдинлаштириб, ўқитиш ва билим ўзлаштириш жараёнларида қўлланиладиган усул ва методлар мажмуидир”, деган таърифни беради.
Педагогик технологияга профессор Н.Саидаҳмедов: “Педагогик технология бу ўқитувчи (тарбиячи) томонидан ўқитиш (тарбия) воситалари ёрдамида талабаларга таъсир кўрсатиш ва бу фаолият маҳсули сифатида уларда олдиндан белгилаб олинган шахс сифатларини шакллантириш жараёни”-деган таърифни беради.
Келтирилган таърифларни илмий-фалсафий нуқтаи назаридан таҳлил қиладиган бўлсак, узоқ ҳорижда берилган таърифлар билан МДҲ мамлакатлари олимлари берган таърифлари бир-бирига яқин келса-да, фарқи ҳам анчалигини кўрамиз. Жумладан, ЮНЕСКО таърифларида тизимли ёндашув тамойилларига алоҳида урғу берилган.
Таълим технологияси – олдиндан белгиланган ўқув мақсадларига эришишни кафолатлайдиган, таълим жараёнида инсон ва техника ресусрларидан фойдаланишнинг лойихалаштирилган муайян тизими.( ХТВ “Мултимедия умумтаълим дастурларини ривожлантириш” маркази таърифи).
Педагогик адабиётларда “педагогик технология”, “таълим технологияси”,“тарбия технологияси” каби атамаларга дуч келамиз.
Таълим технологиясига педагогикада янги тушунча ёки таълим жараёнини ташкил этишнинг тамоман янги усули ҳам деб қарамаслик керак.Таълим технологияси мавжуд тажрибаларнинг илғор, талабалар учун қулай шаклларини сақлаган ва ижодий ривожлантирган ҳолда талабалардаги билим ва қобилиятларни ривожлантириш учун жуда қулай йўллар билан таълим функциясини амалга оширишдаги маҳорат, қобилият ва санъат тушунилади.
Педагогик адабиётларни ўрганиш ва таҳлил этиш педагогик технологиянинг муҳим хусусиятлари, белгилари қаторида қуйидагиларни кўрсатишга имкон беради:

  • таълим жараёнини олдиндан лойиҳалаш ва синфда талабалар билан қайта ишлаб чиқиш;

  • тизимли ёндашув асосида талабанинг ўқув-билув фаолиятини тавсифлайдиган таълим жараёни лойиҳасини тузиш;

  • таълим мақсади реал, аниқ диагностик бўлиши ва талабанинг билим ўзлаштириш сифатини обектив баҳолаш;

  • таълим жараёнининг тузилиши ва мазмуни яхлитлиги, ўзаро боғлиқ ва бир-бирига ўзаро таъсир кўрсата олиши;

  • таълим шаклларини оптималлаштириш (қулайлаштириш);

  • таълим жараёнида техник воситалар ва инсон салоҳиятининг ўзаро таъсирини ҳисобга олиш;

  • талабаларнинг кузатиладиган, аниқланадиган ҳаракатлари сифатида таълим мақсадларини кўзлаган эталон асосида ойдинлаштириш;

  • ўқувчининг фаоллигига таяниб ўқитиш;

  • билимларни ўзлаштириш жараёнида йўл қўйилган хатоларни аниқлаб, тузатиб бориш;

  • шакллантирувчи ва жамловчи баҳолар;

  • белгиланган мезонларга биноан тест топшириқларини бажариш;

  • таълимнинг режалаштирилган натижасига эришиш кафолатланганлиги;

  • таълим самарадорлигининг юқорилиги.

Ҳозирги даврда янги педагогик технология асосида ўқитиш ҳақида матбуотда турли-туман фикрлар билдирилмоқда. Таълимга янгича, технологик ёндашиш ҳақида фикр юритилиши тасодифий ҳол эмас. Янги педагогик технология асосида ўқитишни йўлга қўйиш, таълим жараёнини талабалар учун тушунарли ва қизиқарли соҳаларини яратиш учун тинимсиз изланиш ўқитувчининг муҳим вазифаси бўлиб қолмоқда. Шундай қилиш керакки, талабалар педагогик жараённинг фаол субектларига айлансинлар
Педагогик технологиянинг асоси ёки замини педагогик тизим ҳисобланади. Педагогик тизим - шахсда маълум сифатларни шакллантиришга қаратилган умумий мақсад асосида таъсир этишнинг метод, восита, жараёнларнинг ўзаро боғлиқ мажмуидир.
Ҳар қандай жамиятда педагогик тизимнинг мақсади жамиятнинг шахсни шакллантиришга қўйган талаблари асосида белгиланади ва жамият талаблари асосида тизим ҳам ўзгариши мумкин. Жуда кўп тадқиқотларга асосланган ҳолда В.П. Беспалко педагогик тизимнинг ўзаро боғлиқ 6 та элементини кўрсатади.Булар:
1) талаба;
2) таълим - тарбиянинг мақсади;
3) мазмуни;
4) дидактик жараёни;
5) ўқитувчи ёки техник воситалар;
6) таълим - тарбиянинг ташкилий шакллари.
Педагогик технология фан сифатида ҳам, шунингдек, таълим жараёнида қўлланиладиган принциплар, йўл ва усуллар сифатида ҳам шаклланиб келмоқда.
Ҳозирда мавжуд бўлган педагогик технологияларни бир қанча белгиларига қараб турларга ажратилади. Бу белгилар ҳақида гапиришдан олдин шуни эслатиб ўтишимиз керакки, педагогик технология доимо комплекс характерга эга бўлиб, у фақат биттагина омилдан, методдан, тамойилдан фойдаланмайди, яъни қуйида келтириладиган турларгагина хос бўлган монотехнологиялар аслида мавжуд эмас. Лекин ҳар бир педагогик технологияда асосий эътибор таълим жараёнининг у ёки бу томонига қаратилиши натижасида уларни шу белгилар бўйича турларга ажратилади.
Бу масалага турлича ёндашувлар мавжуд бўлиб, улардан айримларини кўрсатиб ўтамиз.
Билиш фаолиятини бошқариш бўйича педагогик технологияларнинг қуйидаги турлари маълум:

  • классик (мумтоз) маъруза;

  • техника воситалари ёрдамида ўқитиш;

  • маслаҳатчилик тизими;

  • дарслик бўйича ўқитиш;

  • кичик гуруҳлар тизими;

  • компютер ёрдамида ўқитиш;

  • репетиторлик тизими;

  • дастурлаштирилган бошқарув.

Таълим олувчига ёндашув тури бўйича педагогик технологичлар қуйидагича номланади:

  • авторитар;

  • дидактик йўналтирилган;

  • ижтимоий йўналтирилган;

  • антропологик йўналтирилган;

  • педагогик йўналтирилган;

  • шахсга йўналтирилган;

  • инсонпарварликка ва шахсга йўналтирилган;

  • ҳамкорлик технологияларига йўналтирилган.

Қўлланиладиган асосий метод бўйича педагогик технологиялар қуйидаги турларга ажратилади:

  • догматик, репродуктив метод;

  • тушунтириш, кўргазмали;

  • ривожлантирувчи таълим;

  • муаммоли изланиш;

  • ижодий метод;

  • дастурлаштирилган таълим методи;

  • диалогли метод;

  • ўйин методи;

  • ўз-ўзини ривожлантирувчи таълим методи.

  • Ахборотли (компютерли) таълим методи.

Ташкилий шаклларига кўра педагогик технологиялар қуйидаги турларга ажратилади:

  • ҳозирги анъанавий таълим;

  • шахсга йўналтирилган педагогик жараён асосидаги педагогик технологиялар;

  • талабалар фаолиятини фаоллаштириш ва жадаллаштириш асосидаги педагогик технологиялар;

  • ўқув жараёнини бошқариш ва ташкил қилиш самарадорлиги асосидаги педагогик технологиялар;

  • материални дидактик такомиллаштириш ва реконструкциялаш асосидаги педагогик технологиялар

  • хусусий фанлар педагогик технологиялари;

  • алтернатив технологиялар;

  • табиатга мослаштирилган технологиялар;

  • ривожлантирувчи таълим технологиялари;

  • муаллифлик мактаби педагогик технологиялари.

  • технологияларни лойиҳалаш ва ўзлаштириш технологиялари.

Педагогик технология ҳақида фикр юритганда уни учта аспектда кўриш мумкин.

Download 2,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish