Va xususiy tadbirkorlik tushunchalari mohiyati


Biznes va xususiy tadbirkorlik faoliyatining ijtimoiy, iqtisodiy va huquqiy asoslari



Download 77,63 Kb.
bet4/12
Sana12.11.2022
Hajmi77,63 Kb.
#864455
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1 mavzu

Biznes va xususiy tadbirkorlik faoliyatining ijtimoiy, iqtisodiy va huquqiy asoslari


Tadbirkorlikni shakllantirish uchun ijtimoiy, iqtisodiy va huquqiy asoslari yaratilishi kerak. Iqtisodiy sharoitlarga quyidagilar kiradi: tovarga bo’lgan talab va taklif; xaridor sotib olishi uchun tovar turlarining mavjudligi; xaridor sotib olishi uchun zarur pul hajmining mavjudligi; ishchilarning maoshiga, ya’ni sotib olish imkoniyatiga ta’sir ko’rsatuvchi ishchi o’rinlari, ishchi kuchlarining ortiqchaligi yoki etishmovchiligi.
Pul resurslarining mavjudligi va ulardan foydalanish imkoniyatlari, kiritil- gan kapitaldan olinayotgan daromad miqdori va o’z ishbilarmonlik operasiya- larini moliyalashtirish uchun olinishi mo’ljallangan kredit miqdori iqtisodiy sharoitga ta’sir etadi.
Bu ishlar bilan bozor infratuzilmasini tashkil etgan turli tashkilotlar shug’ullanadi. Tadbirkorlar shunday tashkilotlar bilan aloqa o’rnatib, tijorat operasiyalarini amalga oshiradi. Moliya xizmatini ko’rsatuvchi banklar, xo- mashyo, materiallar, yarim tayyor mahsulotlar, yoqilg’i, energiya, mashina va uskunalar, instrumentlar bilan ta’min-lovchilar; tovarni xaridorga yet- kazuvchi ulgurji va chakana savdogarlar; kasbiy, yuridik buxgalteriya xiz- matlari, vositachilik xizmatini ko’rsatuvchi firma va korxonalar; ishchilar kuchini yollashda yordam beruvchi ishga joylash agentliklari; ishchi va mu- taxassis xizmatchilarni tayyorlayotgan o’quv yurtlari; reklama, transport, sug’urta agentliklari; aloqa va axborotni uzatish vositalari ushbu tash- kilotlar tizimini tashkil etadi.
Tadbirkorlikning shakllanishi ijtimoiy va iqtisodiy sharoit bilan chambarchas bog’liq. Tadbirkorlik shakllanishining iqtisodiy sharoitiga ijtimoiy sharoit yaqin turadi. Ijtimoiy sharoit, avvalo, xaridorlarning didi va modaga javob bera oladigan tovarlarni sotib olishga intilishi bilan belgilanadi. Turli bosqichlarda ushbu talab o’zgarib turishi mumkin. Bunga ijtimoiy-madaniy muhitga bog’liq axloqiy va diniy me’yorlar jiddiy ta’sir ko’rsatadi. Ushbu me’yorlar xaridorlarning turmush tarziga va u orqali tovarlarga talabiga bevosita ta’sir etadi. Ijtimoiy sharoit shaxsning ishga munosabatiga o’z ta’sirini o’tkazadi, bu esa, o’z navbatida, biznes taklif etayotgan maoshning miqdoriga, mehnat sharoitiga munosabatiga ta’sir etadi.
Tadbirkorlik faoliyatining shakllanishida ishbilarmon xodimlarni tayyor- lash, qayta tayyorlash, malakasini oshirish masalalarini hal etish muhim ahamiyatga ega. Buning uchun tadbirkorlik faoliyatini yuritishning zamonaviy uslublarini o’rganishni tashkil etish, xodimlarni o’qitish va qayta o’qitish, ularni rivojlangan mamlakatlarga malaka oshirish uchun yuborish, ishbilarmonlarni o’qitish uchun o’qituvchilarni tayyorlash va qayta tayyorlash ishlarini tashkil etish, tadbirkorlik sektori uchun xodimlarni tanlash qarab maslahat markazla- rini ochish kerak. O’zbekiston Respublikasining 2012 yil 26 aprel,O’RQ- 327-son bilan qabul qilingan «Oilaviy tadbirkorlik to’g’risida» gi Qonuni (7 bob, 35ta moddadan iborat) ham oilalar uchun bu sohada qonuniy asosini yaratib berdi.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 66-сон қарори
9. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза берувчи «бизнесни рўйхатдан ўтказиш» — давлат хизматини танлайди ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун қуйидаги белгиланган ариза шакллари бўйича:
ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъектларининг (кейинги ўринларда якка тартибдаги тадбиркор деб аталади);
ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларнинг уни кўрсатишга сўровномани (кейинги ўринларда сўровнома деб аталади) шакллантиради.
10. Ариза берувчи томонидан сўровнома шакллантирилиши босқичма-босқич амалга оширилади. Ариза берувчи сўровномани сўралаётган маълумотларни киритиш ва Тизим томонидан умумий маълумотномадан таклиф этилаётган маълумотларни танлаш йўли билан шакллантиради. Ариза берувчи сўровномани шакллантиришни исталган босқичда тўхтатиш ёки давом эттириш ҳуқуқига эга.
Давлат ахборот ресурсларида мавжуд бўлган маълумотлар, ариза берувчининг Ягона идентификациялаш тизимидан олинган ҳақиқий шахсий маълумотларини инобатга олган ҳолда Тизим томонидан автоматик тарзда шакллантирилади. Тизим ҳар бир босқичда сўровномада шакллантирилган маълумотларни сақлаб боради.
11. Ариза берувчи томонидан фирма номини танлаш бир хиллигининг текширилиши Тизим томонидан автоматик тарзда амалга ошириладиган, лотин алифбосидаги эркин фирма номларидан сўровнома шакллантирилганда амалга оширилади.
Ариза берувчи у томонидан фирма номи танланаётганда Ўзбекистон Республикасининг «Фирма номлари тўғрисида»ги Қонуни, шунингдек юридик шахслар номлари тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Сўровнома шакллантирилганда танланган фирма номи Тизим томонидан 60 календарь кунига ариза берувчи номига сақланиб туради.
Агар ариза берувчи шакллантирилган сўровномани рўйхатдан ўтказувчи органга ушбу бандда кўрсатилган муддат мобайнида жўнатмаган бўлса, ариза берувчи томонидан танланган фирма номининг белгиси Тизим томонидан бекор қилинади. Бунда ариза берувчи томонидан шакллантирилган бошқа маълумотлар уларни очиб кўриш, ўзгартириш ва сўровномани шакллантиришни давом эттириш имконияти билан Тизим томонидан тегишлича фойдаланувчининг шахсий кабинети ёки «тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети»да сақланиб туради.
Фирма номини қайта танлаш ушбу Низомда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
12. Тизим воситасида давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишлича сўровномага қуйидагилар илова қилинади:
давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
монополияга қарши органнинг дастлабки розилик берилганлиги тўғрисидаги қарори — давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек уларнинг аффилланган шахслари учун;
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 346-сонли қарорига асосан учинчи хатбошиси билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/346/0523-сон)
топшириш далолатномаси — қўшиб юборилганда;
тақсимлаш баланси — бўлишда ва ажратиб чиқаришда.
Топшириш далолатномаси ва тақсимлаш баланси қайта ташкил этилаётган юридик шахсларнинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан барча мажбуриятлари бўйича, шу жумладан тарафлар баҳслашаётган мажбуриятлар бўйича, ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олган бўлиши керак — қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган тадбиркорлик субъектлари учун.
Агар тақсимлаш баланси қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқий ворисини аниқлаш имконини бермаса, унда янгидан пайдо бўлган юридик шахслар қайта ташкил этилган юридик шахснинг ўз кредиторлари олдидаги мажбуриятлари бўйича солидар жавобгар бўладилар.
Ариза берувчи таъсис ҳужжатларини ўз ихтиёрига кўра қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда намунавий шакллар асосида ёки бошқа шаклларда расмийлаштириш ҳуқуқига эга.
13. Сўровномага илова қилинаётган ҳужжатлар электрон ҳужжат шаклида бўлиши керак.
Рўйхатдан ўтказувчи органга сўровномани қоғозда расмийлаштирилган ҳужжатларнинг «PDF» (portable document format) форматида сканер қилинган нусхалари шаклида илова қилган ҳолда жўнатишга йўл қўйилади.
Давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) учун юборилган сўровномалар:
икки ва ундан ортиқ муассислари бўлган тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларда муассиснинг сўровномада кўрсатилган электрон почта манзилига Тизим томонидан юборилган хабарнома ва унинг муассислигини Ягона идентификациялаш тизими орқали идентификациялашни тасдиқлаш йўли билан ҳар бир муассиснинг муассислар таркибига киритилганлигига розилиги мавжуд бўлиши керак, Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар бундан мустасно;
муассислари таркибида Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар кўрсатилган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар, чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар, бошқа тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларда мажбурий тартибда кўрсатилган шахсларнинг электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) билан имзоланади.
Рўйхатдан ўтказувчи органга юборилаётган ҳар бир алоҳида ҳужжат барча аутентик белгилари ҳақиқийлиги сақланишини таъминловчи (ҳар бир дюймга 200 нуқтадан кам бўлмаган) алоҳида файл кўринишида сўровномага илова қилиниши керак. Ҳар бир файл ўлчами 10 Мбдан ошмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Ариза берувчи сўровнома шакллантирилиши охирига етганидан сўнг ставкаси «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Тизим томонидан автоматик тарзда аниқланадиган давлат божини Тизим томонидан таклиф этилаётган қуйидаги тўлов усуллари орқали тўлашни амалга оширади:
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 763-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/763/1585-сон — 2021 йил 4 мартдан кучга киради)
Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали реал вақт режимида — банк картаси ва уланган «SMS хабар бериш» хизмати ёрдамида нақдсиз ҳисоб-китоб кўринишида;
Ўзбекистон Республикаси банкларининг кассалари орқали — Тизим томонидан шакллантирилган сўровноманинг ноёб рақами кўрсатилган ҳолда нақд ёки нақдсиз ҳисоб-китоб кўринишида;
ҳисоб рақамидан банк ўтказмаси ёрдамида нақдсиз ҳисоб-китоб кўринишида.
Тўланган давлат божи қайтарилмайди, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ортиқча тўланган суммалар бундан мустасно.
15. Давлат божи тўланган пайтдан бошлаб ушбу Низомнинг 9 — 14-бандлари талаблари инобатга олинган ҳолда сўровнома Тизим фойдаланувчисига — рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходимининг шахсий кабинетига автоматик тарзда хабарнома юборадиган Тизим томонидан сақланади.
16. Тизим ушбу Низомга 3-иловада назарда тутилган давлат рўйхатидан ўтказиш муддатларида ариза берувчи томонидан тақдим этилган маълумотларни текширади ва улар Тизимнинг тегишли маълумотлар базаларига мувофиқ бўлганда:
Реестрга автоматик тарзда тегишли ёзувлар киритиш йўли билан давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади;
ушбу Низомга 6, 6а, 6б-иловаларга мувофиқ тегишли шакллар бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани шакллантиради;
рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани, таъсис ҳужжатларини электрон ҳужжатлар репозиторийсида сақлайди;
электрон ҳужжатлар депозиторийсида давлат рўйхатидан ўтказишга, қайта рўйхатдан ўтказишга рад этишни шакллантиради ва сақлайди.
Юридик шахслар учун — рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага, таъсис ҳужжатларига ҳавола (гиперҳавола) шаклидаги хабарнома автоматик тарзда Тизим фойдаланувчисининг — рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходимининг ЭРИси билан имзоланади ва «тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети»га, шунингдек сўровномада кўрсатилган электрон почта манзилига жўнатилади.
Ариза берувчи томонидан тегишли электрон ҳужжатлар Ягона порталдаги «тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети» орқали қабул қилиб олинган пайт ушбу бандда назарда тутилган электрон ҳужжатлар берилган вақт бўлиб ҳисобланади.
17. Рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада, таъсис ҳужжатларида Тизим фойдаланувчисининг — рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходимининг ЭРИси ва QR-код (матрицали штрих код), шунингдек идентификация рақамлари бўлиши керак.
QR-код тегишли дастурий-аппарат воситалари билан ўқилганда рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг, таъсис ҳужжатларининг идентификация рақамлари ва Ягона порталдаги электрон ҳужжатлар репозиторийсига ҳаволалар (гиперҳаволалар) бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Якка тартибдаги тадбиркор, оилавий тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада жисмоний шахснинг фотосурати акс эттирилган бўлиши керак.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 806-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.12.2020 й., 09/20/806/1662-сон)
18. Ариза берувчи юридик шахслар учун — Ягона порталдаги электрон ҳужжатлар репозиторийсида сақланаётган рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани, таъсис ҳужжатларини эркин олиш, шунингдек уларнинг нусхаларини қоғозда чоп этиш ҳуқуқига эга.
19. Давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг тадбиркорлик субъекти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда банк ҳисоб рақамларини очиш учун банкларга мурожаат қилади. Банк ҳисоб рақамларини очиш учун рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг, таъсис ҳужжатларининг асл нусхаларини ва нусхаларини тақдим этиш талаб қилинмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банклар Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (ФАТФ) талабларидан келиб чиқиб, ариза берувчиларни масофадан туриб идентификация қилиш учун зарур бўлган шарт-шароитлар мавжуд бўлганда,муассислари Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида уларга миллий ва чет эл валютасидаги банк ҳисобварақларини масофадан туриб очиши мумкин.
Банк ҳисобварағи Тизимда жойлаштирилган банк ҳисобварағи шартнома офертасини акцептлаш йўли билан очилади.
Бунда мазкур тадбиркорлик субъектлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ва шаклда имзолар намуналари қўйилган икки дона варақча ҳамда улар номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга бўлган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат) тўловлар амалга оширилишидан олдин банкка исталган вақтда тақдим этилиши мумкин. Шахсни тасдиқловчи ҳужжатдан нусха олиниб, асли қайтариб берилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 763-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/763/1585-сон — 2021 йил 4 мартдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилганда, шунингдек улар томонидан тадбиркорлик фаолияти амалга оширилганда муҳр ва штамплар, шунингдек уларнинг эскизларини тайёрлаш талаб қилинмайди.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 763-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/763/1585-сон — 2021 йил 4 мартдан кучга киради)




Download 77,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish