Ва туризм ўқув қўлланма Тошкент – 2008 йил


Ўлка тарихининг ўрганишда топонимик материал тўплаш ва улардан фойдаланиш



Download 0,96 Mb.
bet20/69
Sana11.03.2022
Hajmi0,96 Mb.
#489769
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   69
Bog'liq
ТАРИХИЙ ЎЛКАШУНОСЛИК хўжамов

2. Ўлка тарихининг ўрганишда топонимик материал тўплаш ва улардан фойдаланиш.
Топонимик маълумот тўплаш усулублари.
Топонимикани ўрганиш маълумот тўплашдан бошланади. Бу иш одатда ўлкашунослик бўйича тадқиқот олиб борилаётган микрохудудий қишлоқ, овул, маҳалла кабилардир кейинчалик маъмурий райом ҳамда вилоят ва ниҳоят жонажон ўлка миқёсида амалга оширилади.
'Топонимик маълумот ииғиш ишини бошлашдан аввал маълумотларни қандай ва қаерлардан тўплаш хамда кимлар билан қандай мавзуда суҳбатлар ўтказишнинг ҳеч бўлмаганда тахминий иш режаси ва дастури ишлаб чиқилиши шарт. Мана шу режа ва дастур асосида пухта тайёргарлик ишлари олиб борилади, сўнг дала тадқиқот ишларига ўқувчи ва студентлар жалб қилинади. Далада тадқиқ ишларини амалга ошириш жараёнида аҳолидан эшитган ҳикоя, афсона ва ўтмиш ҳақидаги субатларни ҳамда бошқа материалларни мунтазам ёзиб борадиган махсус дафтар бўлиши шарт. Шундан сўнг суриштириш ва суҳбат натижасида олинган маълумотларни тадқиқ қилишда топонимик тоифалар бўйича махсус картотекалар тузилади. Кейин шу асосда луғатлар тузилади.
Кейинчалик тадкикотчиларнинг фикрини хисобга олган холда бир типдаги оммавий топонимларни синчиклаб урганиш катта ахамиятга эга . Тадқиқ қилинган ва тупланган топонемик маълумотлар улкашунослик музеларида аниқлананади. Шунингдек, бу малумотлар махсус кутубхоналарда алохида бўлимларда сақланади. Топонемик маълумотлар туплаш купинча шу улка тарихини урганиш иши билан параллел холда олиб борилади.
Туристик саёхатларида ва походларда илми сафарларда қатнашган шунингдек музейлар, археологик ёдгорликлар тарихи обидалар ва архитекура ёдгорликларига борган улкашунослар архиологик, этногирафик маълумотлар билан бир каторда топонемик маълумот хам тўплайдилар
В.А.Никоновнинг "Введение в топонимику" (М.,1965) асарида топонимика буйча тадкикодни кандай олиб бориш, унинимадан ва қачон кайрдан башлашнинг услуби ва усуллари аник курсатиб берилган.
Демак, топонемика улкашуносликнинг ажралмас бир кисми хисобланади. Тарихи улкашунослик фани эса тарих фаннинг бир булими сифатида ривожланиб бормокда.
Бу фан хар бир улкашунос ва зиёлидан уз улкасининг тарихини хар томонлама ва чукур урганишни талаб килади.
1873 йилнинг 12 августида фан Кауфман Хива хони билан учрашдилар. Хоннинг кулига шартнома матини тутказишди.Голиб ва боскинчи фан Кауфман уз шартларини каттий куйди. Узга чораси колмаган хон унинг атганларининг кабул килди . Шартномага кура Хива хони сиёсий хукукларидан мустакил сиёси юришидан махрум этади. Хон хузурида сарой амалдорлари ва рус кумондолларидан иборат Деван тузилди. Куйи Амидорёнинг унинг сохилидаги хонликка карашли барча ерлар Чор Рассиясигаберилди. Рус савдогарларнинг ва саночилари Хива ханлигида мажбурятларни бажаришдан озод этилди. Улар эркин савдо килишни ва хукукини олдилар. Рус фукороларининг Хива худудида козилар томонида суд килиш такикланади.
Хозирги вактга келиб, улкашунослик буйча олиб борилган тадкикот ишлари билан бир карорда унинг ажралмас кисми булган топонимика хам аста -секин ижтимоий фанлар каторида ривожланиб бормокда. Топонемик маълумотлар туплаш ва урганишда тарих гогирафия инсон ва жамият фанлар уктувчилари нилан тилшуносларнинг хамкарлик таишлаши мухум ахамиятга эга. Ўлка тарихини яхши урганмай туриб топонимик маьлумотларидан улкашуносликнинг мухум манбайида сифатида фойдаланиш нихоятда кийин.
Улкашунослак билан шуғуланадиган ўқрувчилар топонимпкага доир адабиётлар билан яхши танишиб чикишлари зарур Узбекистон тарихини урганишда топонемик маьлумотлардан фойдаланиш, топонимиква гогирафик лугатлар тизиш, мавжудларидан фойдаланиш дарс мазмунини янада боитади .Биз шу максадда В.А.Никоновнинг "Введение в топонимику" ва " Карткий топонимический словарь" асарлари,Х.Хасановнинг " Урта Осиё жой номлари тарихидан" Ходи Зарифнинг "Лугат ва термин тупловчиларга ёрдам" Э. М. Мирзаев ва В.Г. Мирзаеваларнинг "Словарь местньх географический терминов"ва С.Кораевнинг " Гогирафик номлар маносини биласизми?" каби асарлардан фойдаланиш тавсия қиламиз. Бу асарларда топонимлар ҳақида ҳар хил баҳислар ва мунозаралар юритилган бўлиб ўлка тарихини ўрганишдаукувчиларга жуда кўл келади .
Топонимлардан ном олган буюмлар , усимлик ,хайванлар уш кадар купки , бьазан улар этимологияси тўғрисида ҳам уйлаб хам ўтирмайди . Кўкон арава бухори қовун , Чуст пичоғи каби сузларда уша жой номлари хамонэсга келиши мумкун .Бирок академия (Афина якинидаги чангалзор ), вулкан (Тиррен денгизидаги Вулкано ороли номидан), кофе (Африкадаги каффа улкаси номиддан)
олимпияда (Олим тағ номидан ), роман (Рим шахри номидан олинган) каби сузларнинг хам аслида топонимлар экани купинча хаёлимизга ҳам келтирмаймиз . Куйда топоним номларигабир қанча мақоллар келтирамиз.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish