6- Амалиёт иши.
Мавзу: Оператив фикрлаш ва қарор қабул қилиш муаммолари. Мухандисликда оператив фикрлаш тушунчаси ва ўзига хос хусусиятлари. Мухандисликда оператив фикрлаш функциялари.
Ишдан максад: Оператив фикрлаш ва қарор қабул қилиш муаммоларини амалий ўрганиш.
Назарий қисм
Фаолият хакида тушунча. Агар хайвонларнинг хатти – харакати атрофдаги нарсаларнинг таъсири билан белгиланса, кишининг фаоллиги эса энг ёшлик чогидан бошлабок инсониятнинг тажрибаси ва жамият талаби билан бошқарилади. Хатти – харакатнинг ана шу типии алохида хусусиятга эга булиб, психологияда у фаолият деган тушунча билан ифодаланади.
Инсон фаоллигининг узига хос хусусиятлари нимада? Энг аввало унинг фарк килувчи хусусияти шуки, иш – харакатнинг мазмуни бутунлай эхтиёж билан
белгиланмайди. Эхтиёж мотив сифатида иш харакатга туртки берадию, иш –
харакатнинг шакли ва мазмуни эса ижтимоий шароит, талаб ва тажрибалар билан
белгиланади. Кишини ишлашга мажбур килаётган мотив ундаги овкатга эхтиёж
булиши мумкин. Лекин киши, масалан, станокни бошқарар экан, очлигини
кондириш учун эмас, унга топширилган детални тайёрлаш учун ишлайди. Унинг иш харакатини мазмуни эхтиёжлар билан эмас, балки жамият ундан талаб килаётган бир махсулотни тайёрлаш максади билан белгиланади. Демак, фаолиятнинг биринчи фарк килувчи белгиси унинг киши томонидан англанганлиги ва маълум максадга йуналтирилганлигидир.
Иккинчидан, фаолият онг ва ирода билан бевосита богланган булади. Чунки
онгсиз ёки иродавий жараёнларсиз хеч кандай фаолиятни амалга ошириш мумкин
эмас. Демак, фаолият англанган максад билан бошқариладиган кишининг ички
/психик/ ва ташки /жисмоний/ фаоллигидир.
Шундай килиб, фаолият хакида гапириш учун аввало киши фаоллигининг
максади канчалик англанганлигини аниклаш зарурдир.
Фаолият – бу борликка нисбатан фаол муносабатнинг шаклидир, у оркали
инсон билан борлик уртасида алока урнатилади. Фаолият оркали киши табиатга,
нарсаларга, бошқа кишиларга таъсир килади. Ана шу харакатларда киши узининг
ички мохиятини очиб, атрофдаги нарсаларга нисбатан субъект, одамларга нисбатан шахс ролини бажаради. У нарсаларнинг жавоб таъсирини бошдан кечириш оркали эса кишилар нарсалар, табиат ва жамиятнинг хакикий, объектив, ички мохиятини билиб олади. Хар бир оддий ишни бажаришга каратилган ва фаолиятнинг нисбатан тугалланган элементи иш – харакат деб айтилади. Бу келтирилган мисолимиз предметли иш – харакатлардир. Чунки у ташки оламдаги у ёки бу предметнинг холатини ёки хусусиятини узгартиришга каратилган булади.
Хар кандай предметли иш – харакат бир канча харакатлардан ташкил топади.
Бирор фаолиятни бажаришдаги барча харакатлар киши томонидан назорат
килиниб тузатилиб борилади. Назорат килиш ва холатларни тузатиш қобилиятидан махрум булган касаллар хатто энг оддий иш-харакатни хам мувоффакиятли бажара олмайди. Улар стаканни столдан олишда, огизга олиб келишда хатоларга йул куядилар.
Назорат кандай йул билан амалга оширилади? Бу сезги органлари /куриш,
эшитиш, мускул сезги ва бошқалар/ оркали амалга оширилади. Чунки хар бир иш – харакатни бажараётганимизда барча харакатларимизни кузимиз оркали ёки эшитиш сезгимиз оркали текшириб турамиз.
Албатта, харакатни бошқариш ва назорат килишда бош мия хам катта роль
уйнайди. Хар кандай харакат ўзининг охирида оладиган натижасининг максадига
караб бошқарилади ва назорат килинади. Бажарилган характнинг натижалари унинг максади нуктаи назаридан бахоланади ва тузатилади. Хар кандай иш харакатни бажаришдан олдин унинг модели мияда тайёр булади, ана шу моделга караб у бошқарилади, олинган натижа моделга караб бахоланади.
Ташки реал иш – харакатдан ички холатга утишдаги бундай жараён
Интериоризация /ички холатга утиш/ дейилади. Худди шу каби ташки
предметли фаолиятни ички психик фаолиятнинг экстериоризацияси натижаси деб
карашимиз мумкин.
Малакалар бирон иш – харакатнинг мустахкамланган ва автоматлашган йул ва усуллари булиб, бу йул ва усуллар, одатда мураккаб онгли фаолиятни бажаришда кулланади.
Малакалар автоматлашган харакатлар сифатида ўқиш жараёнида хам, инсон
фаолиятининг барча турларида хам катта ахамиятга эгадир. Малакалар махсус зур
беришсиз хамда онгли харакатларга нисбатан тез содир булиши туфайли, фаолиятнинг айрим турлари ва мураккаб куникмарларнинг амалга оширилишини
енгиллаштиради.
Машк - куникма хамда керакли усул ва харакатларни мустахкамлаш ва такомиллаштириш максадида уларни кўп марта такрорлашдир. Машк жараёнида
харакатлар факат мустахкамланибгина колмай, балки узгаради ва аник, тез хамда
пухта бажариладиган булади.
Машклар жараёнида кишининг ихтиёрий диққати бутун ишга хам, унинг
айрим томонларига хам каратилган булади. Бунда харакатларнинг тугри бажарилаётганлиги, асосан, куз билан назорат килинади.
Хулоса
Мен Бутабоева Эркиной бу амалиёт ишини бажариш мобайнида оператив фикрлаш ва қарор қабул қилиш муаммоларини, мухандисликда оператив фикрлаш тушунчасини ва ўзига хос хусусиятларини, мухандисликда оператив фикрлаш функсиялари хақидаги билимларга эга бўлдим.
Do'stlaringiz bilan baham: |