3-топшириқ. Қуйидаги ҳикматларни ўқинг, уларни давом эттиринг ва уларга изоҳ беринг,
Тилимизнинг товланиб туришида шоир учун не-не битмас-туганмас хазиналар бор. (М.Шайхзода)
Китобхонга бир фикрни англатиш учун ёки бир нарсани тасаввур қилдириш учун кишининг бошини қотирмайдиган очиқ, равон ва содда тил керак. (А.Қаҳҳор)
4-топшириқ. Бадиий асарлардан мақол ва маталларга мисоллар топинг ва уларнинг ўхшаш ҳамда фарқли жиҳатларини изоҳланг.
Назорат саволлари:
1.Барқарор бирикмалар деб нимага айтилади?
2. Қандай сўзлар афоризмлар дейилади?
3.Маънодош сўз ва ибораларнинг бадиий матндаги ўрни ҳақида маълумот беринг.
4.Шаклдош сўз ва ибораларнинг бадиий матнда қўлланиши ҳақида маълумот беринг.
5.3ид маъноли сўз ва иборалар матнда қандай вазифа бажаради?
6.Кўп маъноли сўз ва ибораларнинг эстетик вазифа бажариши ҳақида маълумот беринг.
7.Матал нима?
Адабиётлар рўйхати:
1. Саримсоқов Б. Ўзбек адабиётида сажъ. Тошкент:Фан, 1978 йил, 151 б.
2. Ўринбоев Б., Қўнғуров Р., Лапасов Ж. Бадиий текстнинг лингвистик таҳлили. Тошкент:Ўқитувчи, 1990 йил, 219 б.
3.Сафарова Р. Лексик-семантик муносабатнинг турлари. Тошкент: Ўқитувчи, 1996 йил.
Глоссарий:
фразеологизм – бирдан ортиқ мустақил лексема кўринишининг бирикувидан ташкил топиб, образли маъновий хусусиятга эга бўлган лисоний бирлик фразеологизм дейилади
барқарор бирикмалар - иборалар, мақол-матал ва ҳикматли сўзлар ҳисобланади.
иборалар - ҳаётдаги воқеа-ҳодисаларни кузатиш, жамиятдаги мақбул ва номақбул ҳаракат-ҳолатларни баҳолаш, турмуш тажрибаларини умумлаштириш асосида халқ чиқарган хулосаларнинг ўзига хос образли ифодаларидир.
мақоллар - грамматик жиҳатдан тугалланган фикрни билдирувчи, кичик, ихчам, ўткир мазмунли, кўчма маънода ёки ҳам кўчма маънода, ҳам ўз маъносида қўлланадиган ҳикматли халқ ибораларидир. Мақолларда фикрни лўнда ва тиниқ ифодалаш имкониятининг мавжудлиги нутқнинг таъсирчанлигини таъминлашда жуда қўл келади.
маталлар - тарбиявий, панд-насиҳат маъноларини ифодаловчи, грамматик жиҳатдан тўлиқ гап шаклида бўлган, фақат ўз маъносида - тўғри маънода қўлланадиган, қисқа, ихчам халқ ибораларидир.
ҳикматли сўзлар - маълум шахслар томонидан айтилган ёки асарларида қўлланилган ихчам, маънодор, ишлатишга қулай ва қуйма фикрлардир. Нутққа тайёр ҳолда олиб кириш имкониятига эга бўлган бундай сўзлар афоризмлар ҳам дейилади.
Тилшуносликда мақол-матал ва ҳикматли сўзлар «паремалар» деб ҳам юритилади.
эвфемизм - айтиш ноқулай ва ноўрин бўлган сўз ёки ибора ўрнига ишлатиладиган “пардали” сўз ёки ибора
какофемизм- сўз ва ибораларни қўпол ва дағал ифодалаш
Do'stlaringiz bilan baham: |