5.Бузиб талаффуз қилиш билан маъно кучайтирилган жавобни аниқланг.
А) Зиёдни онаси ўпкаси тўлиб-тўлиб чақирди.
--Зиёд-у-у-у!!! (Т.Мурод)
Б)”Бумм” деган товуш эшитилди. (газетадан)
С)Куй сеҳрлади бизни. (газетадан)
Д)- Жинни бўлдингми, Неъмат?
-Мен сизга Неъмат эмасман, ўртоқ Баббаев бўламан, ўртоқ Хажжайип. (С.Аҳмад)
6.Фоностилистик маъно ҳосил қилишда қандай фонографик воситалардан фойдаланилади?
А) абзац, кўп нуқта, катта ҳарфлар, қўш ундов ва тире
Б) вергул, нуқтали вергул, тутуқ белгиси
С) нуқта, чизиқча, тутуқ белгиси
Д) сўроқ белгиси, икки нуқта, нуқтали вергул
7.Сочилган сочингдек сочилса сиринг...
Чўлпон юқоридаги шеърида қандай фоностилистик воситадан фойдаланган?
А) ийҳом
Б) ассонанс
С) аллитерация
Д) геминация
8.Оҳанг ёрдамида сўзларни икки маънода тушунишга асосланган санъат?
А) тажоҳули ориф
Б) ийҳом
С) такрир
Д) тарсеъ
Лексик услубият. Сўзларнинг матн таркибидаги денотатив ва коннотатив маънолари. Кўчма маъноли сўзларнинг услубий вазифалари
Режа:
Лексик услубият ҳақида маълумот.
Сўзларнинг денотатив ва коннотатив маънолари.
Кўчма маъноли сўзларнинг услубий вазифалари.
Фикрнинг экспрессив, эмоционал ва образли ифодаланиши.
Таянч сўз ва иборалар: лексик услубият, денотация, коннотация, кўчма маъноли сўзлар.
Дарснинг мақсади. Талабаларга лексик услубият ҳақида маълумот бериш, сўзнинг ўз ва кўчма маъноларини тушунтириш.
Лексик услубият - бу сўз қўллашнинг аниқлиги, сўздаги денотатив (ўз) ва коннотатив (кўчма) маънолар, унинг функционал услубга муносабати, оғзаки ва ёзма нутқда сўздан оқилона фойдаланиш омиллари ва шу маълумотларга таянган ҳолда сўз ишлатиш ва сўз танлашдаги хатоларга йўл қўймаслик демакдир.
Лексик услубиятда лексик бирликларнинг услубий хусусиятлари ўрганилади. Лексик бирликларга сўзнинг ўз ва кўчма маънолари, омоним, синоним, антоним, пароним, эскирган ва янги сўзлар, шева, касб-ҳунарга оид сўзлар, атамалар, иборалар, эвфемизм ва шу кабилар киради.
Сўзнинг борлиқдаги нарса-предмет, белги, миқдор, ҳаракат-ҳолат ҳақида маълумот берувчи компоненти денотатив маъно бўлиб, у сўз семантикасидаги бирламчи ва асосий компонентдир. Коннотатив маъно эса денотатив маънонинг нутқий имкониятларини, нутқ субъектининг баҳо муносабатини юзага чиқарувчи маъно сифатида аҳамиятлидир.
Сўзнинг семантик структурасида бўлиши қатъий талаб қилинмайдиган яна бир белги – стилистик белгидир. Бу белги сўзнинг функционал услубларидан бирига хослигини кўрсатади. Масалан: кулмоқ сўзида бирор услубга хослик белгиси йўқ. Унинг синонимлари ҳисобланган ҳирингламоқ, ишшаймоқ, иржаймоқ, тиржаймоқ сўзлари эса сўзлашув услубига хосланган. Стилистик белги сўзнинг функционал услубга ишора қилувчи белгисидир.
Сўз семантик структурасида қўшимча оттенка ҳисобланувчи экспрессив бўёқ ва стилистик белгилар ифодалаган маъно тилшуносликда коннотатив маъно термини билан юритилади.
Ўзбек тилида шундай сўзлар ҳам мавжудки, уларда лексик ҳамда коннотатив маънони бир-биридан ажратиб бўлмайди. Масалан, турқ сўзи ҳам денотатив, ҳам коннотатив маънони (нутқ субъектининг салбий баҳо муносабатини) акс эттиради. Сўзнинг коннотатив маъноси лексик маъноси асосида англашилади.
Коннотация тилнинг баҳоловчи - эмоционал аспектига доир лисоний категория бўлиб, гапирувчи шахснинг (муаллифнинг) предметга, нарса ва ҳодисаларга, суҳбатдош шахсига, суҳбат жараёнидаги вазиятга нисбатан субъектив муносабатини ифодалаб келувчи лексик бирликларда ўз аксини топади. Лексик бирлик семантикасидаги бундай коннотация унга қўшимча эмоционал, баҳоловчи маъноларни бериб, сўзнинг, бирликнинг жумла ва контекстнинг эмоционал таъсир кучини оширишга хизмат қилади.
Э.Қиличев, Б.Қиличевларнинг қайд этишларича, сўзнинг коннотатив маъноси нафақат контекстда, балки муайян синонимик қаторда ҳам юзага чиқиши мумкин. Бунда коннотатив маъно сўзларнинг парадигматик муносабати асосида белгиланади10.
Шу нуқтаи назардан, олимлар коннотациянинг ингерент ва адгерент турларини фарқлайдилар. Уларнинг фикрича, ингерент коннотация бу − сўзнинг контекстдан ташқари олинган ҳолатда англанадиган, адгерент коннотация − сўзнинг маълум контекст асосида англашилувчи коннотатив маъносидир11.
Коннотатив маъно ҳосил қилишда муҳим ўрин тутувчи ҳодисалардан бири кўчимлардир. Кўчим бадиий матннинг образлилигини, таъсирчанлигини таъминловчи восита саналади. Кўчимларнинг энг кенг қўлланувчи тури − метафора нутқда маълум стилистик мақсад учун хизмат қилади. Метафорик қўллашда бирор предмет шаклининг, белгисининг, ҳаракати ёки ҳолатининг ўхшаш томони бошқа бир предметга кўчирилади. Манбаларда метафоранинг икки тури фарқланади: лингвистик ва хусусий – муаллиф метафоралари12.
Лингвистик метафоралар образлилик, тасвирийликдан холи бўлса, хусусий - муаллиф метафоралари айни шу хусусиятлар асосига қурилади.
Шоирлар метафорани ҳосил қилишда от, сифат, феъл туркумидаги сўзлардан кенг фойдаланадилар. Масалан:
Муҳаббат оташини
Do'stlaringiz bilan baham: |