Публицистик услубнинг мақсади нима?
|
Ижтимоий-сиёсий масалаларни кўтариб чиқиш, тарғиб қилиш ва кенг халқ оммасини ишонтириш ҳамда бу масалаларни ҳал этишга ундаш
|
4.
|
Публицистик услуб жанрлари қайсилар?
|
1. Газета– очерк, мақола, эссе, фельетон, репортаж.
2. Телевидение– таҳлилий кўрсатув, информацион ахборот, жонли мулоқот.
3. Коммуникатив– пресс-конференция, "галстуксиз" учрашув, телекўприк.
4.Нотиқлик – митингларда чиқиш, табрик сўзлари, дебатлар.
5. Реклама– очерк, эълон, плакат, шиор.
|
Б.Блум таксономияси бўйича ўқув мақсадлари категорияларига мос келувчи феълларга мисоллар
Билим
|
Эсламоқ (худди ўзидай қилиб қайта айтиб бермоқ)
Акс эттирмоқ (қайд қилмоқ).
Хабардор қилмоқ (билдирмоқ).
Атамоқ
Ёзмоқ
|
Фарқ қилмоқ
Танимоқ
Гапириб бермоқ
Такрорламоқ
|
Тушуниш
|
Далил келтирмоқ
Алмаштирмоқ
Аниқлаштирмоқ
Белгиламоқ
Тушунтирмоқ
|
Ўтказмоқ
Ўзгартирмоқ (айлантирмоқ)
Намойиш қилмоқ
Шарҳламоқ
Очмоқ
|
Қўллаш
|
Жорий этмоқ
Ҳисобламоқ
Намойиш қилмоқ (кўрсатмоқ)
Фойдаланмоқ
Ўргатмоқ
|
Аниқламоқ
Амалга оширмоқ
Ҳисобламоқ
Рўёбга чиқармоқ
Ечмоқ
|
Таҳлил
|
Чиқармоқ
Ажратмоқ
Табақалаштирмоқ
Класс(синф)ламоқ
Тахмин қилмоқ
|
Олдиндан айтмоқ
Ёймоқ
Тақсимламоқ
Текширмоқ
Гуруҳламоқ
|
Синтез
|
Ихтиро қилмоқ
Умумлаштирмоқ
Бирлаштирмоқ
Режалаштирмоқ
Ишлаб чиқмоқ
|
Тизимлаштирмоқ
Комбинацияламоқ
Яратмоқ
Тузмоқ
Лойиҳаламоқ
|
Баҳолаш
|
Ташҳис қўймоқ
Исботламоқ
Ўлчамоқ
Асосламоқ
Қувватламоқ
|
Баҳоламоқ
Текширмоқ
Назоратга олмоқ
Солиштирмоқ
Тенглаштирмоқ
|
Масалан:Б.Блум таксономиясига асосан шароитга қараб тўғри жавобни аниқланг.
№
|
Шароит
|
Жавобини танланг
|
1.
|
Талабалар газета мақоласидаги қарама-қаршиликларни аниқлашади.
|
A – билиш
|
2.
|
Талабалар мақолада келтирилган фактлар билан танишлигини кўрсатадилар.
|
V – тушуниш
|
3.
|
Талабалар иншосида газета мақоласида келтирилган мисолдан фойдаланадилар.
|
D – қўллаш
|
4.
|
Талабалар газетада ёритилган фактларни умумлаштирадилар
|
E – таҳлил
|
5.
|
Талабалар газетадаги мақолани тушунтирадилар.
|
G‘ – синтез
|
6.
|
Талабалар газетадаги мақолага танқидий муносабатда бўладилар.
|
G – баҳо
|
1-топшириқ. “Ёшлар маънавияти эътиборда” матнидан публицистик услубга хос лексик хусусиятларни топинг ва қуйида берилган мавзуларда гуруҳларга бўлинган ҳолда матн яратишга ҳаракат қилинг.
Ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялашда маънавиятнинг ўрни беқиёс. Шу маънода олий таълим муассасаларида мунтазам тарзда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, “Огоҳлик – давр талаби”, “Диний экстремизм, терроризм, глобаллашув ва миссионерликнинг салбий оқибатлари”, “Ўзбекистон – умумий уйимиз!”, “Конституция – мамлакат пойдевори!” мавзуларида олиб борилаётган қатор тадбирлар талабалар онгини бойитмоқда ва уларни заҳарли иллатлардан холи этмоқда. Қолаверса, бу сингари тадбирлар улар маънавиятининг ошишига хизмат қилмоқда.
2-топшириқ. Ватан мавзусидаги ушбу матндан публицистик услубга хос синтактик хусусиятларни аниқланг ва уларни таҳлил қилинг.
Мен ўзбек миллатига мансуб эмасман, аммо Ўзбекистонда дунёга келиб, шу ерда вояга етганман, гўзал Ўзбекистонни она ватаним сифатида севаман ва ардоқлайман. Ватан деб аталмиш бу кўҳна замин мустақиллик даврида яна ҳам чирой очди. Бутун дунёга юз тутди. Ватан сўзи қачон бугунгидек мағрур жаранглаган? Ўзбекистонликлар ўз Ватанини, она заминини доимо эъзозлаб келганлар, ҳар бир қарич тупроғининг қадрига етганлар. Она ватанни худди ота-онани севган каби севмоқ керак. Жумладан, унинг озодлиги, равнақи учун курашмоқ зарур. Келажакда Ўзбекистон жаҳонга машҳур ва маълум, иқтисодиёти қудратли, юксак маданиятли буюк давлатга айланишига ишончимиз комил.
Шу азиз ватан – Ўзбекистон барчамизники экан, унинг ҳар бир сарҳадини ёмон кўзлардан асраш бизнинг бурчимиз бўлмоғи керак. Дарҳақиқат, ватан тинчлиги, осойишталиги, фаровонлиги йўлида жонимизни аямаслигимиз зарур. Зеро, Ватанимиз бир, тақдиримиз бирдир.
3-топшириқ. “Нега Навоийни қўмсаймиз?” мавзусида эссе ёзинг.
4-топшириқ. Қуйида келтирилган матн публицистик услубнинг қайси жанрида ёзилган?
Шу кунларда юртимиздаги барча таълим масканларида кўклам шукуҳи кезиб юрибди. Мактабларда Наврўз тадбирлари, очиқ дарслар ташкил этилди.
Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги 178-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ҳам байрам кўтаринки руҳда нишонланади. Ўқувчилар қалбида миллий қадрият ва урф-одатларимизга ҳурмат ҳиссини шакллантириш мақсадида Наврўз байрамига бағишланган ноанъанавий очиқ дарслар ўтказилди. Ўзбек тили ўқитувчиси Раъно Эшбоева томонидан ташкил этилган ноанъанавий интеграцион дарсда таълим рус тилида олиб бориладиган синф ўқувчилари ҳам Наврўз айёми ҳақида кенг маълумотга эга бўлишди.
- Ўқувчиларга миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз ҳақида кенг тушунча бериб борамиз, - дейди Раъно Эшбоева. – Ўзбек тили дарсини тарих ва адабиёт фанлари билан интеграцион тарзда ўтиш ўғил-қизларнинг билимини кенгайтиради.
Тарих фани ўқитувчиси Латофат Мусаева эса ўқувчиларга байрам тарихи хусусида сўзлаб берди.
Do'stlaringiz bilan baham: |