Мустақил бажариш учун қўшимча вазифалар
1-топшириқ. Қуйидаги расмлар асосида бадиий услубга хос кичик матнлар яратинг.
ТАБИАТ
2-топшириқ. Қуйидаги келтирилган шеърий парчадан тасвирий воситаларни аниқланг ва таҳлил қилинг.
ЎРГАНДИМ
Тошдай учиб, қушдай қўнишни ўргандим,
Дард жондин ўтганда, кулишни ўргандим,
Ҳеч нима топмадим, десам бу ёлғон,
Тошкентда совқотмай юришни ўргандим.
Оппоқ тулпорлардай бир тонглар отди,
Орзуси тугаган шомлар тош қотди,
Ойлар уфққамас, елкамга ботди,
Тунларга ой билан боришни ўргандим.
Бошга юлдуз теккан жонон кечалар,
Дил бу буроқ ондин қандай кечалар?
Кўзларда гоҳ яшил, оқ тангачалар
Жимирлаб турганда севишни ўргандим.
Ҳасрат юрагимда сайрашни ўрганди,
Фурсат толиққанда тўхташни ўрганди,
Кулфат чин кўнгилдан йиғлашни ўрганди,
Уларнинг баридан яшашни ўргандим,
Баридан мард бўлиб ўлишни ўргандим.
(Ш.Салом)
Назорат саволлари:
l. Бадиий услуб бошқа услублардан нимаси билан фарқ қилади?
2. Бадиий матннинг фонетик хусусиятларига нималар киради?
3. Бадиий матннинг лексик хусусиятлари ҳақида маълумот беринг.
4.Бу услубда қўлланадиган морфологик кўрсаткичларнинг вариантдошларини айтинг.
5. Риторик сўроқ гаплар қатнашган шеърлардан парчалар келтиринг.
6. Бадиий услубда қандай гаплар қўлланилади?
Адабиётлар рўйхати:
Бегматов Э. Нутк маданияти ва адабий норма. Тошкент, “Ўзбекистон”, 1973 йил.
Қўнғуров Р. Ўзбек тилининг тасвирий воситалари. Тошкент, 1977 йил.
Абдуллаев А. Ўзбек тилида экспрессивликнинг ифодаланиши. Тошкент, «Фан», 1983 йил.
Қўнғуров Р., Каримов С. Ўзбек тили стилистикаси ва нутқ маданияти. Библиографик кўрсаткич. Самарқанд, 1984 йил.
Каримов С. Бадиий услуб ва тилнинг ифода тасвир воситалари. Самарқанд, 1994 йил.
Мухторов А., Санақулов У. Ўзбек адабий тили тарихи. Тошкент “Ўқитувчи”, 1995 йил.
Мамажонов А. Текст лингвистикаси. Тошкент, 1999 йил.
Бобоев Т., Бобоева З. Бадиий санъатлар. Тошкент, ТДПУ, 2001 йил.
Каримов С., Жўраев Т. Ўзбек тили услубияти ва нутқ маданияти. Библиографик кўрсаткич. Самарқанд, 2001 йил.
Ҳожиев А. Тилшунослик терминларининг изоҳли луғати. Тошкент, 2002 йил.
Саримсоқов Б. Бадиийлик асослари ва мезонлар. Тошкент, 2004 йил.
Йўлдошев М., Исоқов З., Хайдаров Ш. Бадиий матннинг лисоний таҳлили. Тошкент, А.Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси нашриёти, 2010 йил.
Қурбонов Д., Мамажонов З., Шералиева М. Адабиётшунослик луғати. Тошкент, “Академнашр”, 2010 йил.
Жалилов С. Ҳозирги ўзбек адабий тили (фонетика ва фонология) фани бўйича ўқув методик мажмуа. Нукус, 2011 йил.
Do'stlaringiz bilan baham: |