Ва ўрта махсус


Ижобий муносабатни ифода этувчи ундалмалар



Download 3,18 Mb.
bet128/133
Sana09.06.2022
Hajmi3,18 Mb.
#647641
TuriУчебное пособие
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   133
Bog'liq
Услубият (кулланма-тайёр)

1.Ижобий муносабатни ифода этувчи ундалмалар. Бундай ундалмалар нутқ субъектининг қуйидаги баҳо муносабатини акс эттиради:
а) эркалаш, суйишни акс эттиради. Масалан: Ҳой, пучуқ! Шимимни дазмоллаб қўйдингми? (Э.Воҳидов)
Пучуқ сўзи қаншари паст, бурни ясси, ёпишган, кичик ёки шикастланган маъноларини англатади34. Берилган мисолда пучуқ ундалмаси эркалаш, суйиш маъносида қўлланилиб, нутқ субъектининг ижобий баҳо муносабатини акс эттирган;
б) яқинликни акс эттиради: Жигарим, қаддингни кўтар, бу аҳволда тўйингга етолмай қоласан-ку. (Э.Воҳидов)
Маълумки, жигар ички аъзолардан бири бўлиб, одам ва ҳайвонларнинг ўт ишлаб чиқарадиган, организмда моддалар алмашинувини таъминлайдиган ички аъзосидир35.
Берилган гапда қўлланган ундалма эса кўчма маъно касб этиб, энг яқин киши, туғишган ука маъносини англатган. Шу маъноси асосида нутқ субъектининг ижобий баҳо муносабатни юзага чиқарган.
2.Салбий муносабатни ифода этувчи ундалмалар. Бундай ундалмалар нутқ субъектининг қуйидаги баҳо муносабатини акс эттиради:
а) эътироз, норозиликни акс эттиради: Ҳа, сариқ шайтон, мени сен яна васвасага соляпсанми? (Э.Воҳидов)
Берилган мисолда сариқ шайтон ундалмаси орқали олтинга мурожаат қилинган.
Маълумки, шайтон лексемаси одамларни дин йўлидан оздирувчи, уларни гуноҳга, жиноятга, разолатга бошловчи ёвуз руҳ, ёвуз руҳларнинг бошлиғи, иблисни англатади.36 Бу гапда ундалма орқали мана шу салбий маъно ифода этилган;
б) нафратни акс эттиради: Йўқол кўзимдан, иблис! Менга кўринма (Э.Воҳидов)
Мисоллар таҳлилидан кўринадики, бадиий асарларда қўлланган бу ундалмалар кўчма маъно касб этади.
Ундалмаларнинг кичрайтириш-эркалаш, эгалик аффикслари билан қўлланиши натижа­сида коннотатив маъно ҳосил бўлади. Масалан:
Қизалоғим, билмайсан ҳали
Муаммоси оламнинг-олам
Ожиз чархга тўзим бергали
Даданг надир, инсоният ҳам. (Э.Воҳидов)
***
Шеърларим, болажонларим,
Қора-қура полапонларим,
Жо қилайин сизни жонимга,
Чуғурлашиб келинг ёнимга. (Э.Воҳидов)
Биринчи мисолда ундалма –алоқ ва -им аффикси, кейинги шеърий парчада эса ундалмага –жон, -им аффиклари бирикиб, суйиш, эркалаш маъноларини ҳосил қилган.
Маълумки, ўзбек аёллари нутқида кўпинча турмуш ўртоғига нисбатан адаси, дадаси деб мурожаат қилиш кузатилади. Бундай мурожаат аёлларнинг турмуш ўртоғига нисбатан ҳурматини ифода этади. Бу тарздаги қўлланишларда «менинг ҳурматли рафиқам», «болаларимнинг севимли отаси» маънолари юзага чиқади.
Аёллар нутқида, шунингдек, буйруқ-истак майлидаги айрим феълларнинг кўчма маънода ундалма вазифасида келиб, услубий маънони ҳосил қилиши кузатилади. Жумладан, 1-шахс бирлик шаклидаги ўргилай, айланай феъллари кўчма маънода ундалма вазифасида келади: Ўргилай, мияси айниб қолган (Сўзлашувдан).
Ушбу матн парчасида 3-шахс бирлик шаклидаги ўргилай феъли ундалма вазифасида келган. Мурожаат шаклининг бу тарзда берилиши нутқ субъектининг ижобий баҳо муносабатини ифода этишга хизмат қилган. Бадиий услубда жонсиз нарсаларга жонлидек мурожаат қилинади. Бу тропнинг бир тури бўлиб апострофа дейилади. Апострофа оғзаки ва поэтик услубга хосдир. У илмий ва расмий услубда ишлатилмайди. Масалан,
Шеърият,
Эй бевафо санам! (М.Юсуф)
Гапда ундалмаларнинг ишлатилиш ўрни эркин. Аммо уларнинг гапдаги ўрни маълум услубий аҳамиятга эга. Ундалма гап бошида қўлланганда, чақириқ, мурожаат маънолари ҳамда тингловчининг диққати аниқ бир объектга қаратилади: Жиян, ақлинг бўлса, кишининг бир тийинига хиёнат қилма. (О.)
Ундалма гап ўртасида келса, сўзловчи учун тингловчининг диққатини тортиш эмас, балки у билан алоқани узмаслик, ўз фикрига модал муносабатини ифодалаш имконияти вужудга келади: Билинг, Гавҳар, мен сизнинг меҳр-оқибатингизни фақат ўз шахсим учун қидрган эмасман. (П.Қодиров).
Ундалма гап охирида келганда, сўзловчи билан тингловчи орасидаги фикрий алоқа сусаяди. Яъни сўзловчи аввал ўз фикрини тўла баён қилади, сўнг тингловчининг диққатини ўзига тортади: Киши ҳаётга бир марта келади, Адолат. (С.Зуннунова).
Киришлар сўз ва сўз бирикмаси шаклида бўлиб, сўзловчининг ўзи баён этаётган фикрга бўлган турли муносабатни билдиради. Улар барча нутқ услубларида ишлатилади. Улар мазмунан бутун бир гапга ёки унинг бўлагига тегишли бўлган ишонч, тасдиқ, гумон, истак, таажжуб, таъкид, тахмин маъноларини ифодалайди. Улар гапга, фикрга янги далил қўшмайди, балки шу фикрга сўзловчининг муносабатини, кучли ҳаяжонланганини билдиради. Шунинг учун ҳам бундай гаплар кўпроқ бадиий ва сўзлашув услубида учрайди. Масалан, Бахтимга, онажоним омон бўлсин. (Газетадан) Илмий услубда бизнинча, унинча, демак, хулоса қилганда, биринчидан, иккинчидан каби кириш сўзлар фаол ишлатилса, расмий иш услубида асосан, фикран кўпроқ ишлатилади.
Киришларнинг гапдаги ўрни ҳам маълум услубий аҳамиятга эга.Улар гап бошида келганда айтилаётган фикрга қатъий муносабат ифодаланмайди. Чоғиштиринг: Шукур, аям соғ-саломат - Аям, шукур, соғ-саломат. (Ойбек)
Киритмалар гап структурасига нутқ пайтида туғилиб қолган эҳтиёж, зарурият туфайли тўсатдан киритилади. Натижада фикр тингловчига тўла етиб боради. Ўзига хос услубий вазифа бажаради: Онам (ўгай) мени қийнагани-қийнаган.(А.Қаҳҳор) Ўз болалари йўғида эрмак бўлган Назми (асли исми шундай эди) кейинчалик ортиқча бўлиб қолди. (Шуҳрат) Киритмалар кўпроқ бадиий услубда қўлланилади



Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish