Ёлқин Холматович Тўрақулов
Ё.Х.Тўрақулов 1916 йил 10 ноябрда Қозоғистон Республикаси Жамбул вилояти Мерке шаҳрида туғилган. Ё.Х.Тўрақулов биология ва тиббиёт соҳасидаги атоқли олим, биология фанлари доктори, профессор, ЎзР ФА академиги (1964 й.). Ё.Х.Тўрақулов биокимё, биофизика ва тиббиёт фанларининг ривожланишига улкан ҳисса қўшди. Ё.Х. Тўрақулов раҳбарлигида гормонларнинг организмларга таъсир механизмлари молекуляр даражада чуқур ўрганилди ва бунда тиреоид гормонларнинг организмда оқсил, углевод ва липид алмашинуви жараёнларига таъсири конуниятлари илмий асослаб берилди. Ё.Х.Тўрақулов фан соҳасидаги атоқли олимлардан бири бўлиши билан бир қаторда моҳир ва истеъдодли педогог ва ташкилотчи сифатида ҳам фаолият кўрсатган. У 1936 йилда ТошМИ ассисенти, 1939-1941-йй. Тошкент Фармацевтика институти директори, 1941-1944 йй. фронтда ҳарбий врач, 1951-1955 йй. ЎзР ФА Қишлоқ ҳўжалиги институти директори, 1957 йилдан Ўлкашунослик медицинаси институти директори, 1960-1962 йй. ЎзР ФА Ядро физикаси институтининг радиоцион биофизика бўлими мудири, 1963-1966-йй. ЎзР ФА вице-президенти, 1967-1970 йй. ЎзР ФА Биокимё институти директори, 1970-1972 йй. Самарканд Давлат университети ректори лавозимларида ишлаган ва 1974 йилдан ЎзР ФА Биология фанлари бўлимини бошқарди. Ё.Х.Тўрақулов 10 та монография, ўзбек тилида нашр этилган «Биохимия» китоби муаллифи, шунингдек олим томонидан 700 дан ортиқ илмий ва илмий-оммабоп мақолалар нашр этилган. Ё.Х.Тўрақулов Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби, «Буюк хизматлари учун» ордени соҳиби, Беруний номидаги Давлат мукофоти совриндори.
ЎзР ФА Биокимё институти биофизика бўлимига Б.О.Тошмуҳамедов раҳбарлик қилган давр мобайнида (1985 й.) бўлимга ҳужайра биофизикаси, молекуляр биофизика, мембраналар биофизикаси лабораториялари кирган. Кейинчалик бу лабораториялар ЎзР ФА Физиология ва биофизика институти таркибида фаолият кўрсатди.
Институтда олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
биологик мембраналарнинг тузилиши ва функцияларини физик-кимёвий асослари, ионлар ва метаболитлар транспортининг молекуляр механизмларини (биофизика, биокимё);
қўзғалувчан мембраналарнинг ион каналлари ва нейрорецепторларни (нейрофизиология), табиий ва синтетик биологик фаол моддаларнинг таъсирини (фармакология);
организм турли тизимларининг ташқи муҳитдаги экстремал омилларга мослашиш механизмлари ва гомеостазини (физиология, экологик физиология) ўрганишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |