V мавзу. Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва модернизациялаш шароитида таълим тизимини тартибга солиш. Халқ таълимини ривожланиши



Download 235,17 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana30.04.2022
Hajmi235,17 Kb.
#595181
  1   2   3   4
Bog'liq
V Мавзу



V Мавзу. Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва 
модернизациялаш шароитида таълим тизимини тартибга солиш. Халқ 
таълимини ривожланиши. 
Режа: 
1. Кадрларни тайёрлаш миллий дастури ва уни қабул қилиш 
зарурияти.
2.Умумий таълим ва уни молиялаштириш манбалари.
3. Умумий таълимни тартибга солишда қўлланиладиган 
кўрсаткичлар тизими. 
4.Ўрта махсус таълимда янги педагогик технологиялар.
5.Кадрларни малакасини ошириш.
 
1. Кадрларни тайёрлаш миллий дастури ва уни қабул қилиш 
зарурияти. 
 
Бугунги кунда олдимизга қўйган буюк мақсадларимизга эзгу
ниятларимизга эришишимиз, жамиятимизнинг янгиланиши, хаётимизнинг
тараққиёти 
ва 
истиқболи 
амалга 
оширилаётган 
ислоҳотларимиз, 
режаларимизнинг самараси тақдири- буларнинг барчаси, авваламбор, замон 
талабига жавоб берадиган юқори малакали, онгли мутахассис кадрлар 
тайёрлаш муаммоси билан чамбарчас боғлиқлигини барчамиз англаб 
етмоқдамиз.
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг қабул қилиш зарурияти
демократик ўзгаришлар ва бозор ислоҳотлари талабларига мувофиқ 
эмаслиги, ўқув жараёнининг моддий-техника ва ахборот базаси етарли 
эмаслиги, юқори малакали педагог кадрларнинг етишмаслиги, сифатли ўқув-
услубий ва илмий адабиёт ҳамда дидактик материалларнинг камлиги, таълим 
тизими, фан ва ишлаб чиқариш ўртасида пухта ўзаро ҳамкорлик ва ўзаро 
фойдали интеграциянинг йўқлиги кадрлар тайёрлашнинг мавжуд тизимидаги 
жиддий камчиликларда намоён бўлди. 


Сўнги йилларда ҳар томонлама ривожланган янги авлодни 
шакиллантириш ҳамда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш учун қулай 
шароит яратишага йўналтирилган муҳим ҳукумат хужжатлари қабул 
қилинди. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ги қонуни 
ҳамда “Кадрларни тайёрлаш миллий дастури”, Вазирлар Маҳкамасининг 
Ўзбекистон Республикасида “Умумий ўрта таълимни ташкил қилиш 
тўғрисида”, Ўзбекистон Республикасида “Ўрта махсус таълимни ташкил 
қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”, “2004-2009 йилларда мактаб таълимини 
ривожлантиришнинг Давлат умуммиллий Дастури тўғрисида”ги ва бошқа 
қарорлари шулар жумласидандир.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг асосий мақсади - таълим 
сохасини тубдан ислох қилиш, ривожланган демократик давлатлар 
даражасида, юксак маънавий ва ахлокий талабларга жавоб берадиган 
юқори малакали кадрлар тайёрлаш миллий тизими, кадрлар тайёрлаш 
миллий моделини шакллантирищдан иборат. Миллий моделнинг асосий 
таркибий кисмларини шахс, давлат ва жамият, узлуксиз таълим, фан ва 
ишлаб чикаришни ташкил қилади. 
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг вазифалари: 

"Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига 
мувофиқ таълим тизимини ислоҳ қилиш, давлат ва нодавлат 
таълим муассасалари ҳамда таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида 
рақобат муҳитини шакллантириш негизида таълим тизимини 
ягона ўқув-илмий-ишлаб чиқариш мажмуи сифатида изчил 
ривожлантиришни таъминлаш; 

таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини жамиятда амалга 
оширилаётган янгиланиш, ривожланган демократик ҳуқуқий 
давлат қурилиши жараёнларига мослаш; 



кадрлар тайёрлаш тизими муассасаларини юқори малакали 
мутахассислар билан таъминлаш, педагогик фаолиятнинг нуфузи 
ва ижтимоий мақомини кўтариш; 

кадрлар тайёрлаш тизими ва мазмунини мамлакатнинг ижтимоий 
ва 
иқтисодий 
тараққиёти 
истиқболларидан, 
жамият 
эҳтиёжларидан, фан, маданият, техника ва технологиянинг 
замонавий ютуқларидан келиб чиққан ҳолда қайта қуриш; 

таълим олувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг ва 
маърифий ишларнинг самарали шакллари ҳамда услубларини 
ишлаб чиқиш ва жорий этиш; 

таълим 
ва 
кадрлар 
тайёрлаш, 
таълим 
муассасаларини 
аттестациядан ўтказиш ва акрредитация қилиш сифатига баҳо 
беришнинг холис тизимини жорий қилиш; 

янги ижтимоий-иқтисодий шароитларда таълимнинг талаб 
қилинадиган даражаси ва сифатини, кадрлар тайёрлаш тизимининг 
амалда фаолият кўрсатиши ва барқарор ривожланишининг 
кафолатларини, устуворлигини таъминловчи норматив, моддий-
техника ва ахборот базасини яратиш; 

таълим, фан ва ишлаб чиқариш самарали интеграциялашувини 
таъминлаш, тайёрланаётган кадрларнинг миқдори ва сифатига 
нисбатан 
давлатнинг 
талабларини, 
шунингдек 
нодавлат 
тузилмалари, корхоналар ва ташкилотларнинг буюртмаларини 
шакллантиришнинг механизмларини ишлаб чиқиш; 

узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимига бюджетдан 
ташқари маблағлар, шу жумладан чет эл инвестициялари жалб 
этишнинг реал механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий 
этиш; 

кадрлар тайёрлаш соҳасида ўзаро манфаатли халқаро ҳамкорликни 
ривожлантириш. 


Айнан шу мақсадларга эришиш учун мамалакатимизда 1997-2010 
йилларда кенг миқёсдаги Кадрлар тайёрлаш миллий дастури амалга 
оширилди. Унинг замирида аҳолининг узликсиз таълим олишини 
таъминлаш, таълим тизимининг жамиятдаги ўзгариш ва янгиланишлар, 
иқтисодиётдаги юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёж билан уйғун ва 
ҳамоҳанг бўлишига эришиш концепцияси мужассам эди.

Download 235,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish