В. М. Каримова ижтимоий психология



Download 0,87 Mb.
bet52/61
Sana23.02.2022
Hajmi0,87 Mb.
#156483
TuriУчебник
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   61
Bog'liq
Ижтимоий психология В М Каримова

Ахборот хуружлари турлича бўлгани учун унга нисбатан хавфсизлик чораларини кўриш ҳам турли соҳаларда (сиёсат, иқтисодиёт, мудофаа) ва турли жабҳаларда (давлат миқёсида, худудий, ташкилиш, шахсий) амалга оширилади. Яъни, давлат миқёсида ахборот хавфсизлигини таъминлашга алоқадор бўлган ишлар муайян бир ташкилот доирасида амалга ошириладиган ахборот хавфсизлигидан фарқ қилади. Биринчисига гап миллий манфаатларни ҳимоя қилиш тўғрисида кетса, иккинчи холатда ташкилотдаги муайян ижтимоий гуруҳлараро ахборот алмашинувида бўҳтон, тўхмат, миш-мишлар тарқатишга боғлиқ бўлган салбий холатлар назарда тутилади. Лекин иккала холат ҳам ахборот хуружларига одамларнинг нормал фаолиятлари учун халақит берувчи омил сифатида қаралади.
Ахборот хуружлари – бу шахсга, муайян ташкилот ва давлатга йўналтирилган таъсир бўлиб, унинг асл мақсади ўша шахс, ташкилот ва давлатнинг нормал ҳаёт тарзининг бузилишини назарда тутган сиёсий ва ижтимоий гуруҳларнинг ғаразли ниятларидан келиб чиқади.
Сайлов компанияларида одатда ахборот хуружларининг бир кўриниши бўлмиш “қора пиар” усулидан фойдаланиладики, унда ёзма равишда нашрий манбалар орқали бўҳтонли мурожаат, ёки радио-телевидение орқали у ёки бу мавзу доирасида ғирт ёлғонга асосланган чиқиш қилинади. Шунинг учун ҳам бундай шароитларда ахборот хавфсизлиги энг аввало сайловда қатнашаётган давогарлар ёки сиёсий партияларнинг обрўсини сақлаб қолиш, улар тўғрисида объектив имиджнинг ҳосил бўлишига хизмат қилади.
Охирги пайтларда турли хорижий ОАВ орқали тарқатилаётган турли хил асосли-асоссиз ахборотларда одамлар онгига салбий таъсир кўрсатадиган маълумотлар тарқатилмоқдаки, уларнинг таъсирида айрим одамлар ва яхлит ижтимоий гуруҳларда бир-бирига нисбатан баъзан агрессив, очиқ девиант хатти-ҳаракатларни келтириб чиқарувчи холатлар юзага келмоқда. Буни биз чет эл ОАВнинг 2005 йил май ойида Андижонда бўлиб ўтган воқеаларни шархлашларида гувоҳ бўлганмиз. Ўшанда айрим хорижлик журналистлар воқеаларнинг асл моҳиятини хаспўшлаш, нотўғри талқин қилиш орқали жамиятимиздаги барқарорликка таҳдид солмоқчи бўлган эдилар. Ўзбекистон очиқ ОАВ орқали воқеаларнинг холис баён этилиши эса бундай шароитда ахборот хавфсизлигини таъминлаган муҳим манба ролини ўйнаган эди.
Шу сабабли ҳам ахборот хавфсизлиги тўғрисида гап кетганда, нафақат у ёки бу мазмунили ахборотлар, маълумотларни ишончлии тарзда сақлаш, балки аниқ, холис маълумотни ишончли манбалар орқали қабул қилиш ва етказиш масалалари ҳам назарда тутилади.
Охирги йилларда компьютер воситалари орқали амалга оширилаётган ахборот хуружлари ҳақида кўп ёзилмоқда. Бундай хуружнинг ўзига хослиги шундаки, компьютер тармоқлари орқали етказилаётган маълумотларнинг аниқ манзилини билиш анча мушкул бўлади. Яъни, хуружга қарши туришда унинг кимдан ва қаердан келаётганлигини билиш муҳим, айнан шу жиҳат компьютер терроризми деб аталмиш хавфни бартараф этишда қийинчиликлар туғдиради. Чунки бу восита орқали тарқатиладиган ахборот бир зумда нафақат бир давлат доирасида, балки бир қанча мамлакатларга тезкор ахборотдай тарқалиб кетиши мумкин. Шундай қилиб, компьютер жинояти содир этилганда унинг объекти бевосита компьютер, компьютер орқали узатиладиган маълумот ва тармоқ ҳисобланади.
Мутахассислар компьютер жинотчилигининг қуйидаги турларини фарқлайдилар:11 1) терроризм; 2) жосуслик (халқаро ва саноат соҳасидаги); 3) экстремистик гуруҳлар фаолияти (сиёсий, экологик ва диний йўналишлардаги); 4) уюшган жиноятчилик ва қаллоблик; 5) хакерлар фаолияти (алоҳида ва уюшган гуруҳлар).
Юқори ахборот технологиялари соҳасида эса қуйидаги тоифали жиноятчилик турлари фарқланади:
а) хакерлар (инглиз тилидан олинган: hackers) – компьютерлар ва ахборот тизимларини жуда яхши биладиган одамлар;
б) крекерлар (ингл. сrackers) - ахборот тизимнинг хавфсизлиги атайлаб бузиб, рухсатсиз унга ўзгартириш киритиш билан шуғулланадиган инсонлар;
в) фрикерлар – ( ингл. phreakers) турли хил телекоммуникация тизимларида қўпорувчилик билан шуғулланадиганлар.
Бу каби жиноятчилар гуруҳи одатда йирик коммуникация тармоқларида қўпорувчилик қилиб, банк ва тартибни сақлаш муассасалари тармоқларидаги ахборот тизимини бузишга ҳаракат қиладилар, чунки бу ишларни тагида ётган мақсад ҳамиша ғаразли бўлиб, у йирик пул маблағларига эга бўлиб билан боғлиқдир. Бугунги кунда АҚШ ана шу каби йирик электрон терроризмнинг хавфи остида қолди. Бу каби ишларга айрим-алоҳида шахслар киришса, уларни тезда аниқлаб топиш, жазолаш мумкин, лекин бунга уюшган жиноятчилар гуруҳи киришса, бунинг хавфи каттароқдир.
Ҳарбий экспертларнинг берган маълумотларига кўра, ХХ1 асрда ана шунадй ахборот хуружлари билан шуғулланиш орқали мамлакатлар хавфсизлигига таҳдид солиш, ноқонуний ишлар билан шуғулланиш, катта пул миқдорларининг бир мамлакатдан иккинчисига ўтиб кетавериши ўзига хос ахборот-психологик урушининг яқинлашиб келаётганлигидан, унинг қуроли – айнан ахборот ва психологик таъсир эканлигини таъкидламоқдалар. Бу холат психологлар олдига, жумладан, ижтимоий психология олдига ўзига хос вазифаларни қўяди.



Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish