В. М. Каримова ижтимоий психология


Ижтимоий психология ва ҳавфсизлик муаммолари



Download 0,87 Mb.
bet51/61
Sana23.02.2022
Hajmi0,87 Mb.
#156483
TuriУчебник
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   61
Bog'liq
Ижтимоий психология В М Каримова

4.6. Ижтимоий психология ва ҳавфсизлик муаммолари



4.6.1. Ахборот хавфсизлиги: моҳи-яти ва шахсни ижтимоий психо-логик ҳимоя қилиш муаммолари.

Хавфсизлик тушунчаси бевосита шахснинг жамиятдаги ижтимоий, иқтисодий, техник, экологик ва био-

логик тизимларида нормал фаолият юритишини кафолатловчи тушунчадир. Ижтимоий тузилманинг, яъни, яхлит жамиятнинг хавфсизлиги одамлар ҳаёт тарзининг сифатини, унинг давомийлигини белгиловчи муҳим мезондир. Бу ўринда фанда бевосита хавфсизлик тушунчасига яқин ишлатиладиган бир қатор тушунчаларга изоҳ бериш жоиздир.


Ижтимоий хавфсизлик – жамиятда мавжуд бўлган турли ижтимоий институтлар, жумладан, хавфсизликни таъминлаш органлари, давлат муассалари, оила ва маҳалла томонидан аҳолининг турли эҳтиёжлари, орзу-истаклари, мақсад-муддаоларини амалга оширишларига имкон бериш билан боғлиқ вазифаларини ўз ичига олади. Бунда айрим-алоҳида табақа ёки аҳоли қатламининг манфаатлари, яъни, уларнинг яхши яшашлари, узоқ умр кўришлари, бир худуддан иккинчисига кўчиб ўтишига алоқадор хавфсизлик назарда тутилмайди.
Миллий хавфсизлик – бу шахс, жамият, иқтисодиёт ва давлатчиликнинг барқарор тараққиёт этиши учун хавф солиши мумкин бўлган ҳар қандай таҳдидларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишга йўналтирилган чора-тадбирлар тизимини билдиради. Миллий хавфсизлик ташқи ва ички хавфлардан яхлит жамиятни муҳофаза қилишни назарда тутади.
Ташқи хавфсизлик – икки босқични назарда тутади: умуминсоний ёки глобал характерли ва давлатлараро хавфсизлик масалалари. Ташқи хавфсизлик таҳлил этилганда аввало экологик, ҳарбий, радиацион, эпидимиологик, криминал-жиноий, биологик ва маданий-аҳлоқий (экспансиялар) турдаги хавфларни олдини олиш назарда тутилади.
Ички хавфсизлик эса мамлакат доирасида инсон констуитуцион хуқуқ ва кафолатларига алоқадор бўлган иқтисодий диверсияларнинг олдини олиш ва уларга йўл қўймасликка боғлиқ бўлган махсус чораларни, террористик хуружларнинг олдини олиш ва уларнии вақтида бартараф этиш, келиб чиқиши бўйича ижтимоий, табиий, биологик ҳамда техник асосли таҳдидлардан жамият аъзоларини ҳимоя қилишни назарда тутади.
Охирги йилларда дунё миқёсида ахборот технологияларининг кескин ривожланиб кетаётганлиги, Интернет тизимнинг барча давлатлар, маданий худудлар, барча ёшдаги инсонлар учун қулай ахборот алмашинуви воситасига айланиб бораётганлиги муносабати билан хавфсизликнинг ўзига яна бир тури ахборот хавфсизлиги пайдо бўлди.
Ахборот хавфсизлиги – аслида жамиятнинг объектив, холис, ҳаққоний ахборот манбаига эга бўлиши учун яратилаётган шарт-шароитларни назарда тутади. Албатта, бунга мустақил ахборот воситалари орқали аҳолига етиб келадиган маълумотлар оқими ҳам киради. Бу воситалар айнан мустақил бўлганликлари учун ҳам биринчи навбатда молиявий, қолаверса, сиёсий ва бошқа томонлардан ҳеч бир сиёсий куч, алоҳида давлат ёки ижтимоий қатламнинг манфаатларига хизмат қилмасликлари керак.. Чунки мустақил ОАВ аслида одамларда содир бўлаётган турфа хил жараёнларга нисбатан холис фикрнинг шаклланишига имкон бериши лозим. Лекин амалиётда минг афсуски, ҳар доим ҳам шундай бўлавермайди ва жамият ўз аъзоларини, айниқса ёш авлодни турли ахборот хуружларидан ҳимоя қилишга мажбур бўлади.
Ахборот хавфсизлигининг вазифалари:

  1. шахс ва жамиятнинг ахборот қабул қилиш ва ундан фойдаланишга бўлган ҳуқуқини таъминлаш;

  2. холис ахборотлар маконини таъминлаш (мустақил ОАВ тизимини яратиш орқали);

  3. информацион ва телекоммуникацион технологиялар соҳасидаги жиноятларни бартараф этиш йўли билан ушбу йўналишда содир бўлиши мумкин бўлган террористик таҳдидлар, жумладан, телефон орқали, компьютер тизими орқали рўй берадиган хавфларни, шу орқали ноқонуний маблағларнинг бир манбадан иккинчисига оқим кетишига йўл қўймаслик;

  4. шахсни, ташкилот ва яхлит жамиятни ахборот-психологик таҳдидлардан ҳимоя қилиш;

  5. имиджни шакллантириш, турли бўҳтон, миш-мишлар ва ноўрин хабарларга қарши курашиш.


Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish