V. Gavel Kuchsizlar kuchi rtf



Download 0,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/40
Sana01.06.2022
Hajmi0,73 Mb.
#626737
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   40
Bog'liq
1 5116207782214763056

Хартия 77
– бу Чехословакияда 1976-1992 йилларда мавжуд бўлган сиёсий диссидентлар гуруҳини шакллантириш учун асос бўлган
дастурий ҳужжат. Унинг асосчилари (Вацлав Гавел, Йиржи Динстбир, Зденек Млынарж, Йиржи Гаек, Павел Когоут) кейинчалик
мамлакатнинг етакчи жамоат ва сиёсий арбобларига айланди. 1989 йил “Бахмал инқилоби”дан сўнг, хартияни биринчилардан бўлиб
имзолаган файласуф Ян Паточка 1977 йилда ҳибсга олинган ва сўроқ пайтида ўлдирилган. Имзоловчилар орасида Францисек Кригел,
Чехословакия Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Президиумининг собиқ аъзоси ҳам бўлган
— таржимон
.
Хартия матни 1976 йилда ёзилган. Унинг яратилишидаги рағбатлантирувчи омиллардан бири бу
The Plastic People of the Universe
гуруҳининг ҳибсга олиниши эди. Биринчи имзолар 1976 йил декабрда олинган. Хартия 242 имзо билан 1977 йил 6 январда эълон
қилинган. Дастлаб йиғиштириб олинган ва мусодара қилинган, аммо нусхалари тарқатила бошлаган, 7 январ куни низом матни Европа ва
AҚШнинг бир нечта йирик газеталарида эълон қилинди. 1977 йил охирида хартияга 800 киши имзо чекди, уларнинг кўп қисми
кейинчалик ватанидан кетишга мажбур бўлишган.
32


моҳиятига қайтаради ва иккинчидан, уни сиёсатчи сифатида “ва-банк
ўйинига” киритади. Шунинг учун фақат биринчиси учун иккинчисига рози
бўлишга лойиқ бўлганлар ёки бугунги Чехословакияда сиёсатга киришнинг
бошқа йўл йўқ деган хулосага келганлар “ҳақиқатдаги ҳаёт” фойдасига қарор
қилишга ирода топди. Умуман олганда, бундай хулосага, ўз инсоний
фитратини сиёсатга қурбон қилишни истамаган ёки бундай қурбонликни талаб
қиладиган режимда маъно кўрмайдиган инсонларгина келиши мумкин.
Посттоталитар тизим ўзининг ҳар қандай муқобили пайдо бўлишига
тўсқинлик қилар экан, расмий сиёсат қонуниятларидан мустақил бўлган
потенциал сиёсий таҳдиднинг тортишиш маркази “сиёсийгача бўлган” оламга
ўтади: “ҳақиқатдаги ҳаёт” –
(ҳаттоки, унга нисбатан алоҳида талпинишсиз
ҳам)
“ўзҳаракат” тизимига қарши турадиган ягона табиий муҳит ва барча
намойишларнинг
(акцияларнинг)
бошланғич
нуқтаси
бўлади.
Ҳатто,
кейинчалик, бу ҳаракатлар “ҳақиқат ҳаёти” деб аталадиган нарсадан ташқарига
чиқиб, турли параллел тузилмалар, ҳаракатлар, институтларга айланиб, ўзини
сиёсий куч сифатида ҳис қила бошлаб расмий тузилмаларга жиддий босим
ўтказади ва қайсидир маънода de facto ҳақиқий куч даражасида ҳаракат қила
бошлайди. Шунга қарамай улар келиб чиқиш илдизларининг ўзига хослигини
сақлаб қолишади.
Шунинг учун бундай муқобил сиёсат униб чиқаётган муҳитнинг ўзига
хос хусусиятларини ҳисобга олмасдан ва англамасдан, “диссидентлар
ҳаракати” ва уларнинг фаолияти ҳамда истиқболлари тўғрисида ҳаққоний
фикрни шакллантириш мумкин эмас.
9
“Ёлғон ҳаёт” юзага келтирган инсон шахсиятининг чуқур инқирози,
шубҳасиз ўзининг ахлоқий оқибатларига ҳам эгадир: уни бошқа деградациялар
33


билан бир қаторда – жамиятдаги чуқур ахлоқий емирилиш сифатида намоён
бўлишини кузатиш мумкин.
Истеъмолчилик қадриятларига бўйсундирилган инсон – бу “пода
тамаддуни амальгамасида эриб битган ва нафсий истагини, борлиқ олдидаги
12
ҳаёт масъулиятидан – устун қўйганини тан олмайдиган деморализацияланган
(ахлоқсизлаштирилган)
шахсдир: режим айнан, инсоннинг мана шу
деморализациясига (ахлоқсизлигига) таянади, уни чуқурлаштиради ва бутун
жамият миқёсида акс эттиради. “Ҳақиқатдаги ҳаёт” – бу сунъий ёпиштирилган
вазиятга қарши инсоний норозиликнинг бир шакли сифатида – ўз
масъуллигини қайта тиклашнинг муқобил уриниши ва табиийки, ахлоқий бир
ҳаракат ҳамдир.
“Ҳақиқий ҳаёт” учун кураш кимгадир жуда қимматга тушаётгани
билан эмас, авваламбор, у фойдани кўзлаб курашга кирилмаётгани билан
муҳимдир. Дейлик, “диссидентга” умумий вазиятни яхшилагани учун
“чиройли тарзда тўлов” қилиниши ҳам мумкиндир, аммо бу ҳар доим ҳам
шундай эмас; гап “Vabank ўйини” ҳақида кетмоқда, соғлом фикрли инсон
мазкур ўйинга фақат бугунги қурбонликнинг эртанги рентасига ишониб
қўшилишини тасаввур қилиш қийин. Умумий миннатдорчиликни кутиш ҳам
шарт эмас
(Расмийлар “ҳақиқий ҳаёт”га қарши курашишда ёки уни ўзларининг
деморал дунёсига тобе қилишда, ҳақиқий ҳаёт асосида яшаш истагида бўлган
инсонларга
нисбатан
фойдани,
мансабни,
шон-шараф
ёки
пулни
тиқиштиришдан бошқа муқобил усуллардан фойдалана олмаслиги ўзининг
мантиқий асосларига эгадир).
Посттоталитар тузум таъсиридаги “ҳақиқий ҳаёт” ҳар қандай мустақил
ва муқобил сиёсатнинг асосий жабҳасига айлана борганлиги сабабли, ушбу
сиёсатнинг табиати ва истиқболи ҳақидаги мунозараларда унинг ахлоқий
кўрсаткичлари ҳам сиёсий феномен сифатида ҳисобга олиниши керак.
(Агар
12

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish