Томаш Гарриг Масариг
– (1850-1937) – чех социологи ва файласуфи, жамоат ва давлат арбоби, Чехословакия мустақиллик
ҳаракатининг етакчиларидан бири ва давлат тузилгандан кейин - Чехословакия республикасининг биринчи президенти
(1918-1935)
— таржимон
.
55
муваффақиятли бўлган ва ҳозирги кунгача сақланиб келмоқда, ҳамда бугунги
кунда унга ҳақиқатдан ҳам риоя қиладиганлар борлиги ҳеч бўлмаганда баъзи
соҳаларда ривожланиш юз беришига умид уйғотади.
Aгар меҳнатсевар одамлар ишларини кундан-кунга энг яхши
кўринишда бажаришга ҳаракат қилмасалар, жамиятнинг ҳақиқий эҳтиёжлари
учун максимал даражада меҳнат қилишга қодир бўлмасалар, “ёлғон ҳаётга”
энг минимал миқдорини қолдириш имконини топа олишмаса, қанчалик ёмон
бўлишини тасаввур қилиш қийин. Бу эса ҳар қандай сифатли бажарилган иш,
гарчи у кичик бўлсада – жамиятнинг камчиликларини билвосита танқид
қилиш шакли эканлигини билдиради ва баъзи ҳолатларда, бундай услуб очиқ
танқид қила олиш ҳуқуқидан воз кечишни англатса ҳам, мазкур йўлни танлаш
ўзининг чуқур маъносига эга.
Шунга қарамай, бу позиция, ҳатто олтмишинчи йиллар шароитида ҳам
ўзининг аҳамиятини йўқотмади ва бугунги кунда ҳам ўзининг аниқ
чегараларига эга: “кичик ишлар” тобора кўпроқ посттоталитар тузум деворига
урилиб, қуйидаги дилемма қаршисидан чиқмоқда:
ҳалоллик, масъулият ва изчиллик каби “кичик ишлар” ғоясининг
пойдеворини унутиб ортга чекиниш ва мослашиш
(омма танлови).
ёки унинг акси, бошланган йўлни давом эттириш ва шу тариқа расмий
ҳокимият билан очиқ қарама-қаршиликка киришиш
(озчилик танлови).
“Кичик ишлар” ғояси ўз олдига мавжуд бўлган тузилма таркибида ҳар
қандай қиймат билан сақланиб қолиш мақсадини қўймаган,
(агар шундай
бўлганда, “кичик ишлардан” ўзини четга олган ҳар қандай кишини, “миллат
номидан меҳнат қилишдан” бош тортган каби ҳисобланган бўлар эди)
бугунги кунда эса бу – мезон ёки тамойил нуқ таи назаридан умуман маънога
эга эмас. Aлбатта, хулқ-атворнинг умумий модели бўлмаганлиги каби, “кичик
ишлар” нинг “миллат учун меҳнат қилиш” эмас “миллатга қарши меҳнат”га
56
айланиб кетиши мумкин бўлган дақиқани аниқлаб берадиган ёки унинг ҳар
қандай вазиятга мос келадиган универсал мезони мавжуд эмас.
Бундай ўзгаришлар “кичик ишларга” камроқ таҳдид солмоқда, аммо
“кичик ишлар” тобора кўпроқ бошини деворга уришга таваккал қилмоқда,
табиийки, бундай тўқнашувдан қочиш уларнинг моҳиятини ўзгартиришга олиб
келиши мумкин. 1974 йилда мен пиво заводида ишлаганимда, хўжайиним Ш.
пиво ишини яхши биладиган, ўзига хос ғурурга эга ва фабрикамизда яхши
пиво тайёрланишига бефарқ бўлмаган инсонлардан бири эди. У деярли барча
бўш вақтларини иш жойида ўтказарди, кўплаб янгиликларни ўйлаб топарди,
ҳатто бизни ҳам ўзига ўхшаб пивочиликни яхши кўришимизга ишонтириш
учун турли хил баҳс-мунозаралар билан зериктирарди. Социалистик
бош-бошдоқлик шароитида бунданда самарали ходимни тасаввур қилиш
қийин!
Пиво заводи раҳбарияти ўз касбини мукаммал билмайдиган ва унга
муҳаббат қўймаган, аммо сиё сий жиҳатдан таъсирли шахслардан иборат эди.
Улар нафақат заводни тўлиқ инқирозга учрашига олиб келди, балки Ш.нинг
ташаббусларига умуман жавоб бермас ва Ш.га нисбатан тобора ғазабнок бўлиб
борди, турли усуллар билан унинг ишига аралашишни бошлади. Масала шу
қадар чуқурлашдики, ҳатто Ш. нинг юқори идорага батафсил мактуб ёзишдан
бошқа илож қолмади, у ўз мактубида заводдаги барча тартибсизликларни,
завод нега тумандаги энг ёмон эканлигини изоҳлаб, ҳақиқий айбдорларни
аниқлаб, таҳлил қилиб берди.
Агар вазият ижобий тус олганда унинг овози эшитилиши, сиёсий
жиҳатдан обрўли, аммо пиво ишини тушунмайдиган, макр-ҳийлали ва
ишчиларни менсимайдиган директор ишдан бўшатилиб, Ш.нинг ташаббуси
туфайли пиво заводининг ишлари яхши томонга ўзгариши лозим эди. Aгар бу
содир бўлганида, “кичик ишлар” ғоясининг муваффақиятли амалга ошганига
гувоҳ бўлар эдик. Aфсуски, бунинг акси юз берди: завод директори партиянинг
57
туман қўмитаси аъзоси сифатида “юқорида” яхши танишлари бор бўлиб,
ишнинг айнан шундай якун топишига ҳаракат қилишган эди: Ш.нинг хати
“туҳмат” деб топилди. Ш.нинг ўзи эса сиёсий жиҳатдан хавфли деб
ҳисобланиб ишдан бўшатилди, малакасига мос бўлмаган бошқа ишга
ўтказилди.
“Кичик ишлар” ғояси бошини деворга урди, яъни посттоталитар
тузумга туртиниб кетди.
Do'stlaringiz bilan baham: |