The Plastic People of the Universe
– бу ноодатий рок гуруҳларидан бири. Уларнинг ҳайратланарли тарихи ижодий тиришқоқлик ва
нонконформизмнинг ёрқин намуналаридан биридир. The Plastic People of the Universe гуруҳи собиқ Совет Иттифоқининг Прагага
бостириб киришидан (1968 йил) бир ой ўтгач пайдо бўлган эди
— таржимон
.
13
Густав Гусак
– (1975-1989 йилларда Чехословакия Президенти). 1969 йилнинг апрелида Чехословакия Комунистик
партиясининг биринчи котиблигига сайланган. Унинг сиёсий фаолияти “нормаллаштириш” номини олди, яъни Гусак “Прага
баҳори” даврида амалга оширилган сиёсий ислоҳотларнинг салбий оқибатларини бартараф этганлиги таъкидланади. Унинг
раҳбарлик даврида мамлакатнинг сиёсий ҳаётида турғунлик ҳукм сурди, 1971-1989 йиллларда Чехословакия Марказий
комитети ва Политбюроси раҳбарияти дерли ўзгармади
— таржимон
.
35
Булар сиёсий ўтмишга эга бўлмаган инсонлардир ва сиёсий
амбицияларга
эга
онгли
мухолифат
ҳам
эмас,
шунингдек,
давлат
тузилмаларидан ҳайдалган собиқ сиёсатчилар рўйхатида ҳам турмайди. Улар
мавжуд вазиятга мослашиб, “ёлғон ҳаётга” тан бериб, тинчлик ва
хавфсизликда яшаш учун барча имкониятларга эга эдилар. Aммо улар бошқача
қарорга келишди. Шунга қарамай, – аниқроғи, шунинг учун ҳам, уларнинг
иши жуда кучли резонанс берди: бу эса “ёлғон ҳаёт” билан муросага келмаган
барча кишиларга кучли таъсир кўрсатди. Бундан ташқари, уларнинг иши
йиллар давомида кутилган, апатия ва кўнгил қолиш ва ҳар хил шаклдаги
қаршиликлардан сўнг янги пайдо бўлган муҳитда юзага келди: бу
инсонларнинг
“чарчашдан чарчаган”
, ҳаётнинг ҳосилсизлигидан тўйиб
кетган ва пассив анабиозлар билан тўлган пайти эди. Афтидан, бу сабр
косасини тўлдирган охирги томчи вазифасини ҳам бажарган.
Шу пайтгача бир-биридан узоқлашган ёки узоқлаштириш усулларидан
норози бўлган кўплаб гуруҳлар ва ҳаракатлар тўсатдан – эркинликнинг
бўлинмаслигини ҳис қилишди: ҳамма Чехия мусиқий анде-граундига қилинган
ҳужум “ҳақиқий ҳаётига”, яъни ҳаётнинг соф интилишларига ҳужум
эканлигини чинакамига тушунишди. Рок-мусиқанинг эркинлиги – инсон
эркинлиги, демак, фалсафий ва сиёсий рефлекция эркинлиги, адабиёт
эркинлиги, жамиятнинг турли ижтимоий ва сиёсий манфаатларини ифода
этиш ва ҳимоя қилиш эркинлиги сифатида қабул қилинди.
Одамларда
ҳамжиҳатлик
(солидарность)
ҳисси
уйғонди: улар
бошқаларнинг, ҳатто ижодда ва дунёқарашда ўзидан йироқ бўлганларнинг
эрки учун курашмаслик – ўз ихтиёри билан шахсий эркинликдан воз кечиш
эканлигини англашди.
(Хартия-77 бу қадимий ҳақиқатни ва замонавий
Чехословакия тарихини ўта муҳим ўзига хос бир хусусият билан тўлдирди: бу
эса “Олтмиш саккизинчи” номли китоб муаллифининг таҳлилига кўра
36
“истисно тамойилидир”, яъни, бизнинг ҳозирги ҳалокатли маънавий-сиёсий
ҳолатимизнинг дастлабки сабабидир.)
Ушбу тизим
(Солидарность)
Иккинчи жаҳон урушининг охирида
демократлар ва коммунистлар ўртасида кутилмаган ва тушунарсиз муроса
натижасида пайдо бўлди ва кейинчалик “аччиқ якунгача” давом этди ва
Хартия-77 томонидан ўн йиллар ичида биринчи марта йўқ қилинди: Хартия-77
ни қўллаб-қувватлаган ҳар бир киши озодлик ҳимояси учун ўзаро ваъдалашиб
олдилар, шу билан улар яна тенг шерикларга айландилар; бу коммунистлар ва
айрим коммунист бўлмаганлар ўртасидаги “коалиция” эмас (агар шундай
бўлганда бу ахлоқий ва сиёсий нуқтаи назардан тарихан янги ва ғайриоддий
нарса деб айта олмасдик) бу априори ҳеч кимдан чегараланмайдиган ва
априори ҳеч кимга устунлик бермайдиган ҳамдўстлик эди. Хартия-77 айнан
шундай муҳитда пайдо бўлди. Кам танилган рок-гуруҳининг таъқиб қилиниши
бундай катта сиёсий оқибатларга олиб келишини ким ҳам кутган эди дейсиз!?
Ўйлайманки, Хартия-77нинг тарихи, юқоридаги таҳлилларимнинг
ёрқин ҳаётий кўринишидир: посттоталитар тузум шароитида кўплаб
ҳаракатлар минг хил азоб билан ҳосил қиладиган сиёсий кўникмаларининг
асоси
тўғридан-тўғри
сиёсий
ҳодисалар
ёки тоза сиёсий куч ва
концепцияларнинг конфронтациясида эмас, балки бу ҳаракатлар аксарият
ҳолларда мутлақо бошқа асосларда юзага келади: “ёлғон устига қурилган ҳаёт”
ва “ҳақиқатга асосланган ҳаёт” бир-бирига қарши турадиган қандайдир
“сиёсатгача” бўлган кенг жабҳада, яъни посттоталитар тузум ва соф ҳаётий
даъволари тортишуви доирасида вужудга келади. Соф ҳаётий интенциялар,
табиийки, турли хил шаклда: бир ҳолатда бу моддий, ижтимоий ёки мулкий
манфаатлар, бошқа ҳолларда эса маълум маънавий эҳтиёжлар ёки асос солувчи
экзистенциал (ҳаётий) эҳтиёжлар шаклида бўлиши мумкин, бу эҳтиёжлар
орасида инсон ўзи истаганча ва қадр топиб яшашни истайди.
37
Шундай қилиб, ушбу қарама-қаршиликнинг сиёсий табиати туғма
зарбдор интенцияларнинг “сиёсийлигидан”дан эмас, балки инсонларни
комп лекс манипуляция қилишдан бошқа усулни қўллай олмайдиган
посттоталитар тузум инсоний эркин ҳаракатни ёки “ҳақиқатда яшаш”га
қилинган уринишни ўзи учун хавф сифатида кўрганлигидан келиб чиқади ва
шунинг учун у
par excellence (мукаммалликка қарши)
сиёсатга айланади.
Ушбу “сиёсатгача” деб номланадиган асосларда юзага келган акциялар
ва ҳаракатларнинг сиёсий хослашуви иккинчи навбатда юзага келиши мумкин
бўлган конфронтацияларнинг акс таъсирида пишиб етилади ва содир бўлади.
Аммо биз ушбу хослашувни уларнинг илдизларидан дастур, режа ёки
бошланғич стимул кўринишида аниқлай олмаймиз.
Бу 1968 йилда Чехословакияда яна бир бор тасдиқланди: ўша пайтда
тизимни ислоҳ қилишга уринган коммунист сиёсатчилар ўз ислоҳот
дас турларини таклиф қилмаганлар
(яъни, дастурсиз, маълум бир режасиз
“ислоҳ” қилмоқчи бўлганлар. Тарж.).
Уларнинг бу қарорга тўсатдан келишига
мистик илҳом сабаб бўлмади, улар бундай қарорга сиёсатга ҳеч қандай
алоқаси бўлмаган жабҳалар томонидан доимий ва тобора ортиб бораётган
босими туфайли мажбур бўлдилар.
Aслида, улар йиллар давомида кундан-кунга одамларнинг бошидан
кечираётган сиёсий-ижтимоий зиддиятларни
(масалан, тизим интенциялари
ва ҳаёт интенциялари ўртасидаги зиддият)
ҳал қилишга ҳаракат қилишди, бу
жараёнга турли хил ижтимоий қатламлар очиқ (бутун жамиятда жонли
резонанс келтириб чиқарадиган) муносабат
билдиришни бошлади, бу
жараёнларни жамиятнинг турли позициялардан келиб чиққан ҳолда олимлар
ва ижод аҳли таҳлил қилишди; ушбу қарама-қаршиликларнинг ечимини
талабалар ҳам талаб қилишди.
Хартия-77 пайдо бўлиши билан ўз ахлоқий аспектнинг сиёсий
аҳамиятини исботлади. Дар ҳақиқат, турли гуруҳлар ўртасидаги кучли
38
ҳамжиҳатлик туйғуси бўлмаганда Хартия-77нинг юзага келишини тасаввур
қилиш қийин эди. Бундан кейин эса кутмасдан, оқибатларини ўйламасдан
ҳақиқатни барча эшитадиган қилиб гапириш ва яқин келажакда ижобий
натижаларга эришиш ҳақидаги эфемер умидни ҳам узиш керак бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |