В а Х а б о в а. В., Т а д ж и б а е в а д. А., Х а ж и б а к и е в ш. Х


j Мали 130 ЗД2 117 Япония 8 5,37 9



Download 23,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/441
Sana22.02.2022
Hajmi23,32 Mb.
#112691
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   441
Bog'liq
Jahoniqtisodiyotyoti

j
Мали
130
ЗД2
117
Япония
8
5,37
9
Чад
131
2,87
134
Канада
9
5,33
10
Зимбабве
132
2,77
133
Нидерландия
10
5 3 2
8
Бурунди
133
2,58
132
Рақобатбардошлик муаммоси билан боғлиқ муҳим масала - бу 
иқтисодий хавфсизлик масапасидир.
Миллий иқтисодиёт ва компанияларнинг жаҳон бозорларидаги 
рақобатбардошлиги билан боғлиқ мамлакатларнинг жаҳон иқтисодиёти- 
даги турли позициялари мамлакатнинг ички ва ташқи ҳолати, иктисодий 
хавфсизлигига жидций таъсир этиши мумкин.
Мамлакатларнинг нотекис ривожланиши ўзаро муносабатларда тенг 
бўлмаган шароитларни яратади. Табинйки, ривожланган мамлакатлар 
ривожланаётган мамлакатларга нисбатан иқгисодий босим ўтказишлари 
мумкин. Шу билан боглиқ ҳолда иқгисодий хавфсизлик тўгрисидаги масала 
ривожланаётган мамлакатлар томонидан кўтарижан. Натижада 1974 йилда 
Коллектив иқгисодий хавфсизликнинг Бразилия концепцияси кабул қилинган.
Халкаро иктисодий хавфсизлик - бу мамлакатларнинг иқтисодий 
манфаатларига зарар келтирувчи хавфлар ва уларнинг иктисодиётини 
издан чиқаришга бўлган уринишларни бартараф этишнинг кафолатланган 
механизмини яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар йиғин- 
дисидир. Ушбу экспансия куйидаги шаклларда намоён бўлиши мумкин:
— савдо шароитининг ўзгариши;
— эмбаргонинг қўлланилиши;
— юқори тариф чекловлари;
— савдода микдорий чекловлар;
— демпинг;
— технологиялар ҳаракатидаги тўсиқлар;
— илмий-техник тараққиёт ютуқларининг тарқалишвдаги тўсиқлар;
6
The Global Cony>etitiveness Report 2009-20lOWorid Economic Forum. Geneva, Switzerland 2009. P. 13.
74


п у л - к р е д и т с и ё с а т и в а в а л ю т а р е ж и м ы с о ҳ а с и д а :

валюта курсини ўзгартириш;
— хорижий банкларда мамлакат жамғармаларини музлатиш;
— кредит чекловяарини жорий этиш;
— “капиталнинг чиқиб кетиши” ва ҳ.к.
Мамлакат иқгисодий хавфсизлигига таъсир курсатувчи салбий 
оқибатлар:
— “акдларнинг оқиб кетиши”ни ташкил этиш;
— транспорт алоқаларининг бузилишини координация қилиш;
— экологик хавфсизлик;
— наркотиклар контрабандаси, қурол-яроғ, хавфли вирусларни 
тарқатиш ва ҳ.к.
Ушбу сиёсатга қарама-қарши восита сифатида жарима, таъсир 
ў т к а з и ш
босими, кредит бериш имкониятини тўхтатиш, халқаро 
ташкилотлар аъзолигидан чиқариш каби таъсир этишнинг амалий 
во сига лари хизмат қилиши мумкин.
Миллий иқшсодий хавфсизлик — бу мамлакат такрор ишлаб чиқариш 
жараёнига хавф солувчи, ахоли турмуш даражасининг пасайиши ҳамда 
ижтимоий тўқнашувларнинг юзага келишига олиб келувчи ички ва ташқи 
салбий оқибатлардан миллий иктисодиётнинг ҳимояланганлик даражасидир.
Миллий иқгисодий хавфсизлик мамлакатнинг иктисодий ривожланиш 
даражаси, иктисодий салохияти, миллий бойлик ҳажми, ресурслар билан 
таъминланганлигига боғлиқ.
Жаҳонда иқгисодий хавфсизликнинг нисбий микдорий кўрсаткич- 
ларидан фойдаланилади. Масалан, агар озиқ-овқат ва бошқа товарлар 
импорти жами импортнинг 20% идан оншб кетса, ушбу ҳолат миллий 
иқтисодий хавфсизликка салбий таъсир кўрсатади ва унинг таркибини 
ўзгартириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш лозим бўлади.
Демак, хўжалик ҳаётининг байналмилаллашув жараёни халқаро ва 
миллий иқтисодий хавфсизликни сақлаб туриш ҳамда қўллаб-куватлаш 
жараёнидагина ривожланиши мумкин.
Асосий тушунчалар
Иктисодий 
ривожланиш 
модели 
-мамлакатнинг 
иқгисодий 
ривожланишини акс этгирувчи мураккаб кўрсаткичлар тизими ва улар 
ўртасидаги боғлиқлик, миллий хўжаликнинг бир бутунлиги.
Иқгисодиётнинг очиқлилиги - мамлакат иқгисодиётининг халқаро 
меҳнат тақсимотига интеграциялашиш даражасидир.
Очиқ иқгисодиёт - ташқи иқтисодий алоқалари ривожланган, 
миллий иктисодиётнинг нисбий устунликларига таяниб, жаҳон хўжалиги 
тизимига интеграциялашиб борувчи иқтисодиёт.
Либерал модель - иқгисодиётнинг ўз-ўзини бошқаришнинг бозор 
механизми асосида қурилган, давлат мулкчилигининг оз улуши, товарлар
75


ва хизматлар ишлаб чиқариш жараёнида давлатнинг сезиларсиз тўгридан- 
тўғри аралашуви билан тавсифланувчи модель.
Ижтимоий бозор хўжалигн модели — миллий бозор хўжалигининг 
ишлашига давлатнинг фаол таъсири, давлат ролининг юқорилиги, давлат 
мулкининг катта улушга эгалиги, кучли ижтимоий таъминот тизими, 
давлат харажатларининг юқори даражаси, аҳолининг кенг миқёсда 
ижтимоий кафолатлар билан таъминланганлиги, бандликнинг тартибга 
солиниши каби хусусиятларга эга модель.
Шаркий Осиё модели — миллий менталитет, шарқона анъаналар ва 
ҳаёт тарзи, маданият таъсирида шаклланган, иқгисодиётнл ривожлан- 
тириш ва рақобатни кучайтиришга асосланган модель.
Африка модели — ушбу модель ҳам мулкчияикнинг ҳар хил 
шаклларига ва бозор муносабатларига асосланади.
Мвллий иқгисодий хавфсизлик - мамлакат такрор ишлаб чиқариш 
жараёнига хавф солувчи, аҳоли турмуш даражасининг пасайиши хамда 
ижтимоий тўқнашувларнинг юзага келишига олиб келувчи ички ва ташқи 
салбий оқибатлардан миллий иктисодиётнинг ҳимояланганлик даражаси.
Халқаро иқгисодий хавфсизлик - мамлакатларнинг иқшсодий 
манфаагларига зарар келтирувчи хавфлар ва уларнинг иктисодиётини 
издан чиқаришга бўлган уринишларни бартараф этишнинг кафолатланган 
механизмини яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар йиғиндиси.
Н а з о р а т с а в о л л а р и
1. Давлатнинг иқгисодий ривожланишга кўрсатадиган самарали 
таъсири нима билан белгиланади?
2. Иқгисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг қандай 
усуллари ва дастаклари мавжуд?
3. Иқтисодаётни маъмурий давлат усуллари орқали тартибга 
солишнинг чекланганлиги нимада?
4. Иқгисодиётни тартибга солишнинг қандай бозор усуллари мавжуд?
5. Жаҳон иқтисодиётида макроиктисодий ривожланишнинг қандай 
асосий моделлари мавжуд?
6. Саноат жихатдан тараққий этган мамлакатларга хос ривожланиш 
моделларининг асосий типларини санаб ўтинг.
7. Неолиберал ва статистик ривожланиш моделлари нималар билан 
фарқяанади?
8. Иқгисодиёгнинг рақобатбардошлиги ва мамлакатнинг экспорт 
салохдятини ривожлантиришнинг мазмунини аниқланг.
9. Миллий иктисодиётнинг рақобатбардошлигини қайси кўрсаткичлар 
орқали аниқлаш мумкин?
10. Мамлакатнинг иктисодий хавфсизлиги деганда нимани тушу- 
насиз ва у қайси кўрсаткичлар орқали аникданади?
76


I I Б Ў Л И М . Ж А Ҳ О Н Х Ў Ж А Л И Г И Д А С А Н О А Т Ж И Ҳ л Т Д А Н
Г А Р Л Қ Қ И Й Э Т Г А Н М А М Л А К А Т Л А Р
5 - Б О Б . Ж А Ҳ О Н И Қ Т И С О Д И Ё Т И Д А С А Н О А Т Ж И Ҳ А Т Д А Н
Т А Р А Қ Қ И Й Э Т Г А Н М А М Л А К А Т Л А Р
5 .1 . С а н о а т ж и ҳ а т д а н т а р а қ қ и й э т г а н м а м л а к а т л а р н и н г у м у м и й
т а в с и ф и , б е л г и л а р н , г у р у ҳ л а н н ш н в а р и в о ж л а н и ш м о д е л л а р и
Ривожланган бозор иқтисодиётига эга мамлакатлар - жаҳон 
иқгисодиётининг асосий субъектларидан бири ҳисобланади. Ушбу гуруҳга 
30 дан ортиқ мамлакат киради ва баъзан ушбу мамлакатлар “ривожланган” 
ёки “саноат жиҳатдан тараққий этган” мамлакатлар, деб аталади.
Саноат жиҳатдан тараққий этган мамлакатларга хос булган асосий 
хусусиятлардан бири - даромадларнинг аҳоли қатламлари ўргасида нисбатан 
теки с тақсимланиши ва мамлакат ҳудудининг бир текис ўзлашгирилиши 
ҳисобланади. Бундан ташқари, ушбу мамлакатлар иқгасодиёти ижтимоий 
йўналтирилганлиги, хусусан, аҳолининг кам таъминланган қатламларини 
кўллаб-қувв атлаш, илм-фанни ривожлантиришга катта микдорда маблағ 
сарфлаш (ЯИМга нисбатан 2-3%) ва унинг ютуқларининг ишлаб чиқаришга 
жорий этилиши, тиббиёт, таълим, маданият соҳаларига сарфланаёттан хара- 
жатларнинг юқорилиги ва атроф-муҳит муҳофазасига ажратилаётган сарф- 
харажатларнинг (ЯИМга нисбатан 3—
4%) юқорлиги билан ажралиб туради.
S . l . l - р а с м . Р и в о ж л а н г а н б о з о р и қ г и с о д и ё т н м а м л а к а т л а р и н и н г
р и в о ж л а н и ш к у р с а т к и ч л а р и
77


Ривожланган мамлакатларнинг жаҳон иқгисодиётидаги ўрни куйидаги 
миқцорий ва сифат қурсаткичлар билан ифодаланади (5.1.1 -раем):
а) миқцорий кўрсаткичлар:
— жаҳон саноат ишлаб чиқаришининг 57% и;
— жаҳон қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг 40% и ушбу 
мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади.
б) сифат кўрсаткичлар:
— иктисодиётнинг кўп тармоқли таркибга эгапиги. Хизматлар соҳаси 
ушбу мамлакатлар ялпи ички маҳсулотининг 60% дан ортигини ташкил 
этади;
— жаҳон тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришдаги улушининг юқор- 
лиги. Ушбу мамлакатлар ҳиссасига тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш- 
нинг 80% га яқини тўғри келади;
— жаҳон илмий-тадқиқот ишланмалари ва юқори технологик 
маҳсулотлар ишлаб чиқаришдаги улушининг юқорилиги. Улар ҳиссасига 
ушбу маҳсулотларнинг 90% га яқини тўғри келади;
— аҳоли жон бошига тўғри келувчи ЯИМ ҳажмининг жаҳондаги 
ўртача кўрсаткичга нисбатан 4,4 мартага (2009 йил) юқорилиги (1962 
йидда - 3,6 марта). Бу кўрсаткич 15 минг доллардан 38 минг долларгача 
тебраниб туради;
— жамиятнинг ижтимоий таркибида табақалашув даражасининг 
паст лиги ва юқори турмуш даражаси стандартларига эга ўрта синф 
мавжуд.
XXI 
асрнинг бошида ривожланган бозор иқтисодиётига эга мамла­
катлар гуруҳи Ғарбий Европа, Шимолий Америка, Осиё, Австралия ва 
Океанияда жойлашган қиркқа яқин мамлакатларни ўз ичига олади. 
Уларнинг 34 таси Иктисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲ'1'Г)1. 
Ушбу мамлакатларни жаҳон иктисодиёгида тутган ўрнига қараб уч гуруҳга 
бўлиш мумкин.
Биринчи гуруҳни “Катта еттилик” мамлакатлари ташкил этади: АҚШ, 
Япония, Германия, Буюк Британия, Франция, Канада ва Италия. Катта 
еттилик мамлакатлари жаҳон хўжалиги тизим ининг ривожланиш 
йўналишларини ва барча давлатларда ижтимоий-иктисодий тараққиёт 
тендендияларини белгилаб беради. Бу етакчилик мамлакатлар худудининг 
ҳажми ва аҳолисининг сони билан эмас, балки жаҳон иқтисодиётидаги 
ўрни, юқори меҳнат унумдорлиги, фан ва техника соҳасидаги улкан 
ютуқлари билан белгиланади.
1 Австралия (1971), Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Венгрия (1996), Германия, Греция, Дания, Исроил 
(2010), Ирландия, Исландия, Испания, Италия, Канада, Люксембург, Мексика (1994), Нидерланды 
jl
Янги Зеландия (1973), Норвегия, Польша (1996), Португалия, Словакия (2000), Словения (2010), АҚШ, 
Туркия. Финляндия (1969). Франция, Чехия (1995), Чили (2010), Швейцария, Швеция, Эстония (2010), 
Жанубий Корея (1996), Япония (1964). Аъзолвк муддати кўрсатилмагаи мамлакатлар ИҲРТга 1961 йилда 
аъзо бўлншган.
78


Иккинчи гуруҳни ҳудудий жиҳатдан нисбатан катта бўлмаган, юқори 
ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасига эга (Австрия, Бельгия, 
Дания, Нидерландам, Швеция ва б.) мамлакатлар ташкил этади. Ушбу 
мамлакатларнинг баъзилари жаҳон товарлар ва хизматлар савдосида 
етакчи ўринга эга.
Учинчи гуруҳга “кўчириб ўгказилган капитализм” мамлакатлари 
(Австралия, ЖАР, Исроил) киради.
Халқаро валюта фонда (ХВФ) мутахассислари ривожланган бозор 
иқгисодиётига эга мамлакатлар гурухдга Европа Итгифоқининг 15 
мамлакатини, Жанубий-Шарқи Осиёнинг туртта янги индустриал 
мамлакатлари (Корея Республикаси, Сингапур, Тайвань, Гонконг) ҳамда 
АҚШ, Япония, Канада, Мексика, Австралия, Исландия, Исроил, Янги 
Зеландия, Норвегия ва Швейцарияни киритишади. Шуни таъкидлаб ўтиш 
лозимки, халқаро мақомига мувофиқ Тайвань Хитой провинцияси, 
Гонконг эса 1997 йил 1 июлдан бошлаб Хитойнинг махсус маъмурий 
ҳудуди сифатида қаралади.
Жаҳон савдо ташкилоти ривожланган мамлакатлар гуруҳига 36 та 
мамлакатни киритади.2
Ривожланган бозор иқтисодиётига эга мамлакатлар жақоннинг уч 
иқтисодий ва сиёсий марказини («триада») ташкил этишади (5.1.2-расм).
Ж ақовнвиг уч нқтисодий 

Download 23,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish