қолоқ мамлакатлар гуруҳини ажратади. Ушбу гуруҳга дастлаб 24 та мамлакат кирган бўлса, ҳозирда уларнинг сони 49 тани ташкил этади ва мамлакатлар рўйхати ҳар уч йилда БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий Кенгаши ЭКОСОС томонидан қайта кўриб чиқилади 11 . Қолоқ мамлакатларни аниқлашда куйидаги учта мезондан фойдаланилади: - даромадларнинг паст даражаси — аҳоли жон бошига тўгри келувчи ялпи ички маҳсулот ҳажмининг уч йилдаги ўртача даражаси сифатида баҳоланади (750 долларгача рўйхатга киритиш учун, 900 доллардан юқори рўйхатдан чиқариш учун); - инсон ресурсларининг ҳолати - овқатланиш, соғлиқ, таълим ва катга ёшдаги аҳолининг саводхонлигини ҳисобга олувчи инсон активлари индекси (composite human index - НАГ) асосида аниқланади; - иктисодий боғлиқлик — (composite economic vulnerability index — EVI) асосида ҳисобланади ва куйидаги кўрсаткичлардан ташкил топади: - қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг беқарорлиги; - товарлар ва хизматлар экспортининг беқарорлиги; - ноанъанавий фаолият турларининг иктисодий аҳамияти (ялпи ички маҳсулотда қайта ишлаш ва замонавий хизматлар улуши); - товарлар экспортининг концентрациялашуви; - табиий офатлар натижасида кўчирилган иқгисодий базанинг торлиги ва аҳоли улушининг салбий таъсири. 11 UNCTAD HANDBOOK OF STATISTICS 2010. P.15.
33
Қолоқ мамлакатлар гуруҳи рўйҳатига киритилган мамлакатлар юқори камбағашшк даражасига, иқтисодий ривожланишда катта тусикдарга эга эканлиги, камбағаллик ва иқтисодий ривожланиш муаммосини ҳал этишда жаҳон ҳамжамиятининг ёрдамига муҳтожлиги билан ажралиб туради. БМТ мунтазам равишда қолоқ мамлакатларнинг муаммоларини муҳокама учун