(Хекш ер-Олин-Самуэльсон назарияси) - халкаро савдо бу савдода
иштирок этувчи мамлакатлардаги гомоген ишлаб чиқариш омилларининг
мутлоқ ва нисбий нархининг тенглашишига олиб келади.
Леонтьев парадокси — Хекщер-Олиннинг ишлаб чиқариш омиллари нис-
оати назариясини нг амалиётда ўз тасдиғини топмаганлигини исботлаган эмпи
рик синов натижаси: меҳнат ресурсларига бой мамлакатлар капитал сигим
корлиги юқори маҳсулотларни экспорт қилади, капитал ресурсларига бой
мамлакатлар эса меҳнат сигимкорлиги юқори маҳсулотларни экспорт қилади.
М ахсус омил — муайян тармоққа тегишли ва тармоқлар ўртасида
ҳаракатланмайдиган ишлаб чикариш омили.
Ҳ аракатчан (ёки мобиль) омил — тармоклар ўртасида эркин
ҳаракатланадиган ишлаб чиқариш омили.
314
Меқнат унумдорлигинннг чегара микдори - қўшимча бир бирлик
ишчи кучида фойдаланиш натижасида ялпи даромадни ўсиш микдори.
Самуэльсон-Жонс назарияси - халқаро савдода иштирок этиш
натижасида экспорт тармоқлари учун специфик булган омил эгаларининг
даромади ва импорт билан ракобатлашувчи тармоқ учун специфик булган
омил эгаларининг даромади камаяди.
Столпер-Самуэльсон назарияси - халкаро савдо нархи ўсаётган товарни
ишлаб чиқаришда нисбатан интенсив фойдаланиладиган омил нархининг
ўсишига ва аксинча, нархи пасаяётган товарни ишлаб чиқаришда нисбатан
интенсив фойдаланиладиган омил нархининг пасайиш ига олиб келади.
Т.Рибчинский назарияси — барқарор нархлар ва иқгисодиётда фақат
икютта секторнинг мавжудлиги шароитида ишлаб чиқариш омилларидан
бирининг таклифининг
к ў п а й и ш и
ушбу омилдан интенсив фойдаланиладиган
тармоқларда ишлаб чиқаршпнинг ҳажмини ва бу тармоқ корхоналари
оладиган даромаднинг кўпайишига олиб келади, бошка секторда эса ишлаб
чиқариш хажшшинг ва олинадиган даромаднинг камайишига олиб келади.
«Миқёс самараси» назарияси - ишлаб чиқаришнинг муайян техно
логик ва ташкилий хусусиятлари сабабли махсулот микдорининг ортиши
натижасида бир бирлик товар ишлаб чиқаришга сарфланаётган ўртача
харажатнинг камашшшни ифода этади.
Маҳсулотнинг қаётийлик цикли назарияси - янги товарнинг ишлаб
чикарилипш бир давлатдан иккинчи давлатга маҳсулотнинг ҳаёпшлик
боскичига мувофиқ равишда кўчиб ўтади.
Назорат саволлари
1. Меркантилизм назариясининг мазмуни кандай ва унинг чекланган-
лиги нимада?
2. Мамлакатларнинг ишлаб чикариш омиллари билан таъминлан
ганлиги ва улардан фойдаланиш даражаси нима?
3. Ишлаб чикариш омиллари нисбати назариясининг кучли ва кучсиз
томонлари нимада?
4. В Леонтьев парадоксини тушунтириб беринг.
5. Хекшер-Олин назариясига мувофиқ мамлакатларнинг ихтисослашуви
қайси омилларга таяниши зарур?
6. Столпер-Самуэльсон назарияси мазмуни нимадан иборат?
7. «Миқёс самараси» назариясида ишлаб чиқариш харажатлари кандай
килиб пасайгирилади?
8. Маҳсулотнинг
ҳаётийлик
цикли
назариясида
маҳсулотнинг
ҳаётийпик цикли нечта босқичга бўлинадн ва қайси босқичлз савдо
манфаатли ҳисобланади?
9. М.Портернинг рақобатбардошлик назариясига мувофиқ мамлакат
нинг халкаро миқёсдаги рақобатбардошлигига қайси омиллар таъсир кўр-
сатади?
315