(factor services)
- ишлаб чиқариш омиллари,
асосан капитал ва иш чи кучининг халқаро ҳаракати натижасида пайдо
бўлувчи хизматлардир.
- омил бўлмаган хизматлар
( n o n - fa c to r s e rv ic e s )
- уларга транспорт,
туризм ва бошқа номолиявий хизматлар киради2.
Бу тақсимот асосан омилсиз хизматларга эътиборини қаратган Жаҳон
савдо ташкилоти доирасида халкаро хизматлар савдосини тартибга солиш
муаммоларини хал қилиш да муҳим аҳамият касб этади.
Хизмат кўрсатиш кўп ҳолларда товарлар савдоси билан бир вактда
ёхуд у ёки бу мамлакатга инвестицияни амалга ошириш оркали содир
бўлади. Ш унинг учун истеьмолчиларга хизматларни етказиб бериш
услубларига кўра хизматлар қуйидагиларга бўлинади:
- инвестиция билан боғлиқ хизматлар - банк, меҳмонхона ва
мутахассис хизматлари;
- савдо билан боглиқ хизматлар — транспорт, сугурта хизматлари;
- бир вақтнинг ўзида инвестиция ва савдо билан боғлиқ хизматлар —
алоқа, курилиш, компьютер ва ахборот хизматлари, шахсий, маданий ва
рекреация хизматлари.
X X
асрнинг 90-йилларида Уругвай раунди доирасида ЖСТ таркибига
кирувчи Хизматлар савдоси бўйича Бош битим қабул қилинди. 1991 йилда
ЖСТ секретариата аъзо мамлакатлар йигилишидан кейин Г АТС доирасида
“Бўлимлар бўйича хизматлар таснифланиши рўйхати (GNS/W/120)” ни
ишлаб чикди. Бу рўйхатда хизматлар соҳасини тартибга соладиган
норматив ҳужжатларга мувофиқ келувчи бўлимлар ва бўлим остилар
келтирилган бўлиб, унинг ёрдамвда мамлакатлар норматив хужжатларни
ҳисобга олган ҳолда мажбуриятларини муҳокама қилишлари ва ўз
зиммаларига олишлари мумкин. Ш у туфайли GNS/W/120 рўйхати
статистик таснифлагич сифатида эмас, балки музокаралар олиб бориш
учун ишчи ҳужжат сифатида қарапиши керак.
ЖСТ томонидан ишлаб чиқилган GNS/W/120 рўйхати 12 та асосий
гуруҳга тақсимланган 160 дан ортиқ хизмат турларини ўз ичига олади:
1. Иш хизматлари (46).
2. Алоқз хизматлари (25).
3. Курилиш ва инженерлик хизматлари (5).
4. Дистрибьюторлик хизматлари (5).
5. Таълим соҳасидаги хизматлар (5).
6
. Атроф-муҳитни сақлаш хизматлари (4).
7. Молиявий хизматлар (17).
8
. Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот хизматлари (4).
9. Туризм ва саёҳат хизматлари (4).
' К окуш кина И В ., В о р о н и н М .С . М еж дународная тор го вл я и м ировы е ры нка. -С П б .: «Т ехническая
книга», 2007. С. 257.
4 1 7
10.Дам олиш, маданият ва спорт соҳаси хизматлари (5).
11.Транспорт хизматлари (33).
12
.Бошқа хизматлар3.
ХВФ томонидан Тўлов баланси бўйича қўлланманинг 5-нашри ишлаб
чиқилган бўлиб, унда резидент ва нерезидент ўртасидаги хизматлар
савдосини ҳисобга олиш ва таснифлаш бўйича тавсиялар берилган.
ХВФ таснифига кўра хизматлар 11 та таркибий қисмларга ажратилади:
1. Транспорт хизматлари.
2. Саёҳатлар.
3. Алоқа хизматлари.
4. Қурилиш хизматлари.
5. Сугурта хизматлари.
6
. М олия хизматлари.
7. Компьютер ва ахборот хизматлари.
8
. Роялти ва лицензия тўловлари.
9. Бош қа иш хизматлари.
10
.Шахсий, маданий ва рекреация хизматлари.
1 1
. Хукумат хизматлари4.
Иқгасодий хам кор лик ва тараққиёг ташкилоти (ИҲТТ) ҳамда Евростат'
томонидан таклиф қилинган кўшма тасниф ХВФ таснифи билан чамбарчас
боғлиқ. У тўлов балансида акс этадиган хизматлар савдоси бўйича
операциялар учун ХВФ таснифининг кенгайтирилган шакли сифатида
таьрифланиши мумкин. У резидент ва нерезидент ўртасидаги хизматлар билан
боғлиқ барча операцияларни қамраб олади. Бу таснифи инг асосий
категориялари курилиш хизматларини хисобга олишдан ташқари ХВФ
таснифининг
11
та асосий категориялари билан мос келади. Кушма тасниф
хорижда ва мамлакат ичида курилиш бўйича маълумотларни о лишни кўзда
тутади. Бу маълумотлар курилиш хизматларини кўрсатиш доирасида олинган
товар ва хизматларни ўз ичига олади, ХВФ таснифи эса товар ва хизматларни
харид қилиш харажатларини бошқа иш хизматлари ёки бошкд хизматлар
модцалари бўйича хисобга олишни маслаҳат беради. Бу истиснони хисобга
олмагавда кўшма тасниф асосида такдим қилинган маълумотлар ХВФ
талабларига жавоб беради.
Кўшма тасниф GNS/W/120 моддаларини, айниқса, молиявий ва
телекоммуникация хизматларини
хисобга олишда биринчи уриниш
хисобланади хамда Европа Ҳамжамияти доирасида ягона хизматлар бозорини
ташкил килишнинг статистика натижаларини, хусусан, молиявий хизматлар,
телекоммуникация ва транспорт хизматлари, туризм хизматлари ва
аудиовизуал хизматлар билан боғлиқ кўрсатмаларни акс эттиради6.
3 Руководство по стати сти ке меж дународной торговле услугами. О ОН: Н ью -Й орк. 2004. С. 14.
; Ў ш а м ай
6 ,1 . С. 19.
1
O rganization Cor Econom ic C o-operation and D evelopm ent an d Eurostat. OECD S tatistics on International
T rade in Services (B nisseli(Luxem bourg and Paris, 2000), ^ p e n d ix 1: hltp.//\vw w .oec6 Руководство по стати сти ке меж дународной тор говл е услугам и. Б М Г : Н ью - Й орк. 2004. С. 17.
418
БМТнинг “Халқаро хизматлар статистикаси бўйича қўлланмаси”да
Тўлов балансида акс этувчи хизматларнинг кенгайтирилган таснифи
(ТБХКК) тавсия қилинган бўлиб, у Қўшма таснифнинг кенгайтирилган
варианта хисобланади. ТБХКК га кўра хизматлар I I та катта гурухд'а
ажратилади, бу гуруҳлар ХВФ таснифи билан мос келади7.
Юқорида санаб утилган таснифлар бир қарашда бир-бирига ўхшаш кў-
ринса хам улар ўртасида фаркдар мавжуд. Биринчидан, GNS/W/120 таснифи
таркибига давлаг хизматлари киритилмаган. Иккинчидан, GNS/W/120 да хиз
матлар сифэтвда кўриладиган операциялар ХВФ таснифида товарлар сифати
да ҳисобга олинади, бу хорижга таъмирлаш учун юборилган кўпгина товар
ларнинг келгусида қайта ишлаш билан боғлиқ хизматларига тааллуқпидир.
Учинчидан, ХВФ таснифининг баъзи таркибий қисмлари, айниқса, саёҳатлар
товарлар билан операцияларни ўз ичига олади. Тўртинчидан, ХВФ таснифига
роялти ва лицензия тўловлари киритилган. GNS/W/120 га эса франчайзинг
тўловларидан ташқари бу таркибий кием киритилмаган.
GNS/W/120
таркибига улгуржи
ва
чакана
савдо
шаклидаги
дистрибьютор лик хизматлари киритилган. ХВФ таснифи ва ТБХКК да бу
хизматлар аникданмаган. МСТда улгуржи ва чакана савдо корхоналари
товарларни сотиб олиб, қайта ишлашеиз ёки энг кам микдорда қайта
ишлаб қайта сотувчи субъектлар сифатида таърифланади. Улар товар
ишлаб чиқарувчиларга ва истеъмолчиларга сақлаш, намойишни ташкил
килиш ва қулай ж ойга товарлар ассортиментини етказиб бериш
хизматларини кўрсатадилар. Бундай хизматлар, хорижда товарларни қайта
сотиш хизматидан ташкари, ХВФ таснифида санаб ўтилган хизматлар
билан боғлиқ халқаро операциялар таркибига кнрмайди.
Транспорт хизматларига бир мамлакат резиденти томонидан бошқа
мамлакат резиденти учун амалга ошириладиган барча транспорт хизмат
кўрсатиш шакллари киради, улар таркибига йўловчиларни ташиш.
товарларни ташиш (фрахт), ижара (чартерли ташиш), у билан боглик
ёрдамчи хизматлар киради. Транспорт хизматлари таркибига баъзи ўзаро
богланган фаолиятлар киритилмайди: ташқи савдо юкларини сугурта
килиш (сугурта хизматлари таркибига киради); юк ташувчи норезиденглар
томонидан харид қилинувчи товарлар ва транспорт ускунасини таъмирлаш
(хизмат сифатида эмас, товар сифатида ҳисобга олинади); темир йўлларни,
денгиз портларидаги ва аэропортлардаги курилмаларни таъмирлаш
(курилиш хизматлари таркибига киритилади).
ТБХКК ва ХВФ таснифида транспорт тури ва хизмат шакли бўйича
таснифни амалга ошириш тавсия қилинади. Агар ХВФ таснифи
транспортнинг учта шаклини ажратиш ни тавсия қилса, ТБХККда
транспортнинг куйидаги саккизта шакли ажратилади: денгиз, ҳаво
транспорти, темир йўл, автомобиль йўллари, ички сув транспорта, қувур
7 Ў т а манба. С. 21.
4 1 9
орқали транспортировка қилиш ва бошқа ёрдамчи транспорт хизматлари.
ТБХККда ХВФ таснифидаги каби хизматлар шакллари таснифи тавсия
қилинади - йўловчиларни ташиш, юк ташиш ва бошқа ёрдамчи хизматлар.
ТБХККда саёҳатларни ҳисобга олишда саёҳатларнинг ўзини эмас,
балки саёҳатга чиққан йўловчиларни харид қилган товар ва хизматларига
қараб ҳисобга олишни тавсия қилади. ХВФ таснифида саёҳатларни иш
билан боғлиқ ва шахсий саёҳатларга бўлиш тавсия қилинса, ТБХКК бу
таркибий қисмларни яна таркибий қисмларга ажратишни тавсия қилади.
ТБХККда ХВФ таснифининг алоқа хизматлари таркибий қисмини
иккита қисмга бўлишни тавсия қилади:
- почта ва курьерлик хизматлари;
- телекоммуникация хизматлари.
ТБХККда ХВФ таснифидан фарқли равишда компьютер ва ахборот
хизматлари уч қисмга ажратилади: компьютер хизматлари, ахборот
агентликлари хизматлари ва ахборот бериш бўйича бошқа хизматлар.
Роялти ва лицензия тўловлари. ТБХККда ХВФ таснифидаги ушбу
таркибий қисмни франшиза ва ўхшаш ҳуқуқлар; бошқа роялти ва лицензия
тўловларига ажратилади. Франшиза ва ўх™™ ҳуқуқлар таркибига
рўйхатга олинган товар белгиларидан фойдаланганлик учун тўланадиган
франчайзинг йиғимлари ҳамда роялти кўринишида келиб тушувчи халқаро
тўловлар ва тушумлар киради. Бошқа роялти ва лицензия тўловларига
қонун асосида номоддий, ишлаб чиқарилмаган, номолиявий активлардан
ҳамда эгалик ҳукуқларидан фойдаланганлик учун халқаро тўловлар ва
тушумлари
киради
(масалан,
қўлёзмалар,
компьютер
дастурлари,
кинематография
маҳсулотларива овоз
ёзувлари).
Бунга актив
ва
ҳуқуқларни тўғридан-тўғри сотишдан тушган тўловлар ва тушумлар
кирмайди (ХВФ таснифига кўра бу операциялар хизматлар сифатида эмас,
балки капитал билан операциялар хисобига хисобга олинади). Шунингдек,
чегараланган му.ддат давомида амал қилувчи аудиовизуал маҳсулотларни
ижарага бериш хукуқи хисобга олинмайди, у аудиовизуал ва у билан
боғлиқ хизматлар таркибига киритилади.
24.2. Х ал қар о хизм атлар бозори: тарки б и ,
о м и ллари в а ривож ланиш там ой и л л ар и
Халқаро хизматлар савдосинининг муҳим томони шундаки, аксарият
ҳолларда хизматлар бозорида харидор билан сотувчи ўзаро алоқага
киришиши зарур бўлади. Фақат шу ҳолатдагина хизматнинг халқаро олди-
сотдиси амалга ошади. Халқаро хизматлар савдосини амалга оширишнинг
қатор усуллари мавжуд:
1.
Трансчегара савдо (cross-border trade) - сотувчи ва харидори
чегарани кесиб ўтмайди, балки фақат хизмат чегарани кесиб ўтадиган
вазият. Хизматлар савдосининг бу усули халқаро савдода товарлар
4 2 0
савдосига яқинлаштирилган. Масалан, хориждан телефон ёки факс орқали
юридик
маслаҳат
кўрсатиш
ёки
хорижий
ўкув
ташкилотининг
корреспондекглик ўқув дастурида иштирок этиш.
2. Хорижда истеъмол қилиш (consumption abroad) — бир мамлакат
истеъмолчиси бошкд мамлакат ҳудудида хизмат сотиб олади ва истеъмол
қилади. Бу қолатда товарлар савдоси билан солиштиргандаги фарқ шундаки,
хизматлар ва хизматлар сотувчиси чегарадан ўтмайди, уш! хизматлар
истеъмолчиси кесиб ўтади. Масалан, ўқишга ёки даволанишга хорижга кетиш.
3. Хизмат кўрсатувчи мамлакатда сотувчининг ҳозир бўлиши (commercial
presence, ёки — right o f establishment) - хизмат кўрсатувчи фирма чегарани
кесиб ўтади ва бошқа мамлакат худудида хизмат кўрсатишни амалга ошириш
учун вакиллик ёки қиз фирма очади. Хизматнинг ўзи ва унинг истеъмолчиси
бу холатда чегарадан кесиб ўтмайци.
4. Хизмат кўрсатувчи жисмоний шахснинг ҳозир бўлиши (presence o f
natural persons providing services) - хизмат истеъмолчиси жойлашган
мамлакатга чегарадан кесиб ўтувчи одамларнинг бевосита фаолияти билан
боғлиқ. Масалан, бир мамлакатда
ў з
вакиллигини очиш учун хорижий
банк персонали ёки чет эллик архитекторнинг хориждан келиши8.
Халқаро хизматлар савдоси халкаро товарлар савдосидан мутлок,
кўрсаткичлар бўйича ортда қолмокда. Ушбу ҳолатнинг асосий сабаблари
куйидагилардан иборат:
- хизматларнинг аксарият қисми мамлакатлар ички бозорида сотил-
мокда;
- халқаро хизматлар савдосининг ўсиб бориши техник таъминотнинг
ривожланипшни талаб қилмоқда;
- халқаро савдонинг эркинлашуви асосан халқаро товарлар савдоси
соҳасида амалга ошмокда. ГАТТ/ЖСТ фаолиятидаги эркинликлар биринчи
ўривда халқаро товарлар савдосига тегишлидир.
Баъзи иқтисодчиларнинг фикрига кўра, тўлов балансининг «хиз
матлар» моддаси қуйидаги сабабларга мувофиқ жаҳон хизматлар сав
досининг ҳажмини тўлиқ акс эттира олмайди:
- кўпчилик ҳолларда хизматлар товарлар савдоси билан бирга амалга
оширилганлиги боис уларнинг қиймати товарлар нархига хўшилиб кетади;
- баъзи ҳолларда хизматлар қийматини аниқлаш мумкин эмас
(масалан, касални дорилар ёрдамида даволаш);
- хорижий ишчиларнинг ўз ватанларига жўнатаётган иш ҳақпарини
пул ўтказмаси шаклида ҳисоблашнинг қийинлиги;
- агар банк ва сугурта операциялари бўйича даромадлар шу мамла
катда қайта реинвестиция қилинса улар статистик хисобга киритилмайди;
- ТМКнинг фирма ичидаги савдо операциялари жараёнида ҳам
хизматлар қийматини аниқлаш мумкин эмас.
8 Д ю м улен И И . М еж д у нар о д н ая то р го вл я услугам и. -М .: ЗА О И здательство «Э коном ика», 2003. С. 83.
421
XX
аср иккинчи ярми — XXI аср бошларида хизматлар соҳасининг
жадал суръатларда ўсиши қатор омиллар билан белгиланади. Биринчидан,
бу даврда жаҳон иқтисодиёти барқарор суръатларда ривожланди ва
аҳолининг турмуш даражаси ўсди. Иккинчидан, ривожланган мамлакатлар
тажрибасининг кўрсатишича, ишлаб чиқаришнинг таркиби мураккаб-
лашиб, бозорлар товарлар билан тўйиниб бОргани сари хизматларга булган
талаб ортиб бормокда. Учинчидан, маълум товарлар гуруҳига янги
истеъмол хусусиятлари қўшилди (масалан, Интернет билан таъминланган
мобиль телефонлар) ва бу ҳолат хизматлар соҳасининг ривожланиш
йўналишларини белгилайди.
Илмий техник ривожланиш шароитида хизматлар бозори ривож
ланишининг ахамиятга молик омили бўлиб янги фаолият турлари, айниқса,
хизматлар соҳасида пайдо бўлишига олиб келувчи меҳнат тақсимотининг
ривожланиши ҳисобланади. Халкаро хизматлар бозори ривожланишига
таъсир қилувчи омилларга, шунингдек, куйидагилар киради:
- корхоналарда илгари амалга оширилган хизматларнинг трансформа-
циялашуви — фирмалар ва жисмоний шахслар илгари ўзлари амалга оширган
хизматлардан фойдаланиш учун эндиликда мутахассислар ёлламоқцалар.
Ишлаб чикэриш хизматлари мустақил соҳага ажралди. Корхонанинг штат
таркибида юқори матакали мутахассисларга эга бўлгандан кўра дастурий
таъминот, лойиҳавий-конструкгорлик ишланмалар, бозорни ўрганшп,
юридик хизмат кўрсатиш ва бошка хизматларга ихтисослашган фирмаларга
буюртма бериш фойдалироқ бўлиб қолди;
- Интернет технологияларвдан фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатиш
имкониятларининг кенгайиши - аксарият хизматларни кўрсатишда таъми-
нотчи ва истеъмолчининг бир жойда мавжуд бўлиши талаб қилинмайди.
Масалан, узоқ масофаларга телекоммуникация ёрдамида молиявий хизмат
лар кўрсатилади. Ахборот олиш тезлиги ва ахборот сохдсидаги хизматлар
иқгисодиёшинг ҳар қандай соҳасида рақобатбардошликни оширишнинг
етакчи омилига айланди;
- хизматларнинг муҳим секторларида рақобатсиз бозорлардан рақо-
бат мавжуд бозорларга трансформациялашиш — темир йўл транспорти,
электр энергия, телекоммуникация узатиш, анъанавий телефон линия-
л ар ининг ўрнини босувчи уяли алоқанинг ривожланиши;
- хизматларнинг аксарият тармокдарида (масалан, молия соҳасида)
ТМКларнинг пайдо бўлиши - йирик фирмалар ўз фаолият географиясини
кенгайтириш ва ички корпорация охимларини енгиллаштириш учун бошқа
мамлакатлар бозорига тўсқинлик қилувчи тўсиқяарни олиб ташлаш ёки
камайтиришда манфаатдор бўладилар.
Жаҳон хизматлар бозорининг ривожланиш тенденциялари:
- фрахт (кира ҳақи) ва бошқа транспорт хизматлари улушининг
пасайиши (халқаро савдода хомашё улушининг қисқариши билан боғлиқ);
422
- хизматлар экспортида сафарлар улушининг ортиши (транспорт
воситаларининг такомиллашуви, туризм инфраструктурасининг ривож
ланиши билан боғлиқ);
- «алоҳида хусусий хизматлар» улушининг ортиб бориши (молия,
сугурта, аудитор, маслаҳат ва бошқа хизматлар киради).
- Хизматлар соҳасининг ривожланиши асосида куйидаги омиллар
ётади:
- асосан анъанавий хизматларга эҳгиёжлар ва талабларнинг ортиши;
- хизматлар савдосини эркинлаштириш;
- иктисодиетнинг бошқа тармоқларидан хизматларни мустақил со-
ҳага айлантириш;
- давлат хизматларини хусусийлаштириш;
- хизматлар савдосининг товарлар савдосига боглиқлиги9.
Хизматларга эҳтиёжлар ва талабнинг ошиши фақатгина даромад-
ларнинг кўпайшпи ва урф-одатларнинг ўзгариши билан боғлиқ эмас.
Аҳоли таркибидаги ўзгаришлар муҳим аҳамият касб этди. Чунки
хизматлар эҳтиёжининг катта қисмини ёшлар ва қариялар ташкил қилади.
Аҳоли турмуш даражаси сифатини оширшп мақсади жорий даромад дара
жасини сақлаганда хизматлар истеъмолининг ошишига ва ноанъанавий
хизматларга истеъмолчилар эътиборининг қаратилишига сабаб бўлади.
Бундан ташқари, ноанъанавий хизматлар ривожланашига технологик
инновациялар ёрдам беради. Ўз навбатида, истеъмолчилар томонидан
хизматлар сифатига нисбатан талабчанлигининг ошиши компанияларда
анъанавий ва ноанъанавий хизматлар сифатини яхшилаш заруриятини
келтириб чиқаради.
Хизматлар ривожланишида савдони эркинлаштириш муҳим ўрин
тутади. 1993 йилда халқаро савдо келишувларининг Уругвай раунди
доирасида хизматлар савдоси бўйича бош битим (GATS - General
Agreement on Trade in Services) имзоланди. У 1995 йилда ЖСТга айланган
1947 йилдаги Тариф ва савдо бўйича бош битимдан (GATT - General
Agreement on Tariffs and Trade) кейин иккинчи йирик савдо келишуви
ҳисобланади. ГАТС товарлар савдосида тўсиқларни камайтиришни кўзда
тутади. Бу эса хизматлар экспортёрлари ва импортёрлари имкониятларини
кенгайтиради ва ш у соҳа ривожланишини рагбатлантиради. ГАТСда
молиявий хизматлар савдосига, хусусан, сугурта, банк фаолияти,
брокерлар ва молявий бозордаги бопща воситачилар хизматларига валюта
ва қимматли қоғозлар савдосига катта ургу беради. Жаҳон банки
тадқиқотларига
кўра
эркинлаштириш
натижасида
ривожланаётган
мамлакатлар хизматлар
савдосидан даромадлар 2005-2015
йиллар
мобайнида
6
трлн. АҚШ доллари даражасига етиб, товарлар савдосини
эркинлаштиришдан олинган даромадлар 4 баравар юқори бўлади.
f' Научные публикации. Банковский вестник. Красавш 2007. С. 14.
423
Хизматлар
савдосини эркинлаштириш
таъминотчилар
томонидан
рақобатнинг ўсишига олиб келиб, кўп томонлама таъсирга эга бўлади. Хизмат
ёки товар сотувчиси томонидан рақобат курашида кўшимча хизматларни
сотиб олгап ҳисобига бу савдо ҳолатини мустаҳкамлаш зарурияти пайдо
бўлади.
Бундай қўшимча хизматларга реклама,
маркетинг,
сугурта,
бухгалтерия ва консалтинг хизматлари бизнес режаларини ишлаб чикиш,
инвестициялаш, кредитлаш, ахборот хизматлари ва бопщалар киради.
Тармокдан алоҳида хизмат турларининг ажралиши (аутсорсинг -
outsourcing) ихтисослашишининг ривожланиши билан боглиқ тарзда
амалга ошади. Қимматли қоғозлар бозори ривожланшпи натижасида
инвестиция брокерлик компаниялари пайдо бўлиши, ссуда капиталига
талабнинг ошиши оқибатда кредит бюрсларининг шаклланиши, пенсия
фондларининг пайдо бўлиши — буларнинг барчаси банк институтларидан
нобанк ташкил отларнинг ажралиб чиқиши тўғрисида хабар беради.
Хизматлар соҳаси ривожланишига, шунингдек, анъанавий давлат
тармоқларини
хусусийлаштириш
ёрдам
беради.
Хусусийлаштириш
таъсири эркинлаштириш таъсири билан ўхшаш. Нафакат таълим, соғлиқни
сақлаш, телекоммуникация, алоқа, транспорт, балки қисман қамоқхоналар
ва колонияларни таъминлаш каби соҳалар хусусийга айланади.
Товарлар савдосининг хизматлар билан чамбарчас боғлиқлиги товарлар
савдосининг ошиши хизматлар соҳаси ривожланишини рағбатлантиришга
олиб келади. Масалан, товарлар э к с п о р т экспорт ишлаб чиқаришни
кредитлаш, экспорт таваккалчилигини сугурталаш билан боғлиқ. Баъзи
товарлар сотувдан кейинги хизмат кўрсатишни талаб қилади, масалан,
автомобиллар савдоси ихтисослашган сервис марказларда хизмат кўрсатиш
билан амалага ошади. Товарларнинг хизматларга технологик қарамлиги
махсус ускунани ўрнатиш бўйина ёки дастур таъминотчиси билан биргаликда
компьютер харид қилиш бўйича хизмат сотиб олиш заруриятини белгилайди.
Бу алоқалар натижасида ишлаб чикариш ва товарлар савдосининг ўсиши
хизматлар соҳасининг ривожланишига олиб келади.
Ж ахон савдоси таркибида халқаро хизматлар савдоси салмокди
улушга эга бўлиб,
2010
йилда унинг умумий қиймати
8,2
трлн. долларни
ташкил қилди. Халқаро хизматлар экспорти жадал ўсиш суръатларига эга
бўлиб, 2010 йилда 3,7 трлн. долларни ташкил этди ва 2009 йилга нисбатан
9% га ўсди. 2008 йилда жаҳон молиявий-иктисодий инқирози натижасида
жаҳон савдоси 2009 йилда пасайиш суръатига эга бўлди. Жумладан, 2009
йилда транспорт хизматлари экспорти 23% га, туризм 9% га, бошқа
тижорат хизматлари эса
8
% га қисқарди (24.2.1-диаграмма).
Халқаро хизматлар савдоси таркиби мураккабдир. Халқаро хизматлар
савдосида туризм ва транспорт соҳалари кўпроқ аҳамиятга эга. Ҳозирги
кунда қиймат жиҳатдан уларнинг халқаро хизматлар савдосидаги
улушининг юқорилиги, шу билан бирга хизматлар экспортининг умумий
ҳажмидагп улушининг камайиши кузатилмокда. Хусусан, жами экспорт
424
Do'stlaringiz bilan baham: |