2 4 .1 .1 - ж а д в а л
Т о вар ва хизм атл ар ф ар қ и
Т о в а р л а р
Х и з м а т л а р
С е зи л ар л и
С езш гм айдиган
К ў р и н у в ч и
К ў р и н м ас
С а к л а ш га м о й и л
С а к д аш га м о й и л эм ас
Т о вар л ар сав д о си ҳ а р д о и м и ш л аб
чи қари ш га б о ғ л и қ б у л м а й д и
Х и зм атл ар са в д о с и о д атд а и ш л аб
чи к д р щ ц би л ан б о ғл и қ
Т о в ар л ар эксп о р ти х о р и ж га қ а й т а о ли б
ки ри ш м аж б у р и яти си з т о в а р л а р н и
б о ж х о н а ҳ у д у д и д а н о л и б чи к д ш н и
ан гл а т а д и
Х и зм атл ар эк сп о р ти в о р е зи д е н т га , агар
у м а м л а к а т н и н г бо ж х о н а х у д у д и д а
б ў л с а ҳам х и з м а т к ў р сати ш н и
ан гл атад и
Кўпгина хизматларнинг сезилмас ва кўринмаслиги туфайли уларнинг
савдосини баъзида кўринмас (invisible) экспорт ва импорт деб аташади.
Товарлардан фарқпи равишда хизматларни ишлаб чиқариш уларнинг
экспорти билан бир шартнома доирасида бирлаштирилган бўлади, сотувчи
ва сотиб олувчининг бевосита учрашувини талаб қилади. Аммо бу ҳолда
кўпгина истаснолар мавжуд. Масалан, баъзи хизматлар сезилувчан
(маслаҳатчининг босиб чикарилган доклада ёки дискетадаги компьютер
дастури), кўриш имконига эга (театр томошаси ёки соч турмаги), сақпашга
мойил (телефон автоответчик хизмати) ва доимо сотувчи ва харидорнинг
тўғридан-тўғри алоқасини талаб қилмайди (банқда дебиторлик карточкаси
бўйича автомат равиш да пул бериш).
Халкаро товарлар савдоси ва хизматлар савдоси бир-бири билан
чамбарчас боғлиқ. Товарларни хорижга етказиб беришда бозорларни
таҳлил қилишдан бошлаб товарлар транспортировкасигача бўлган кўпгина
хизматлар кўрсатилади. Халқаро айланмага келиб тушувчи кўпгина
хизматлар турлари товарлар экспорти ва импорти таркибига киритилади.
Ш у билан бирга хизматлар савдоси анъанавий товарлар савдосига
нисбатан ўзига хос хусусиятларга эга.
Халкаро хизматлар савдоси товарлар савдоси билан солиштирганда
қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга:
-
чегарада эмас балки мамлакат ичида ички қонунчиликка мос
равишда тартибга солинади. Хизматнинг чегара билан кесишгашшк
ҳақидаги факгнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги хизмат экспорти мезони
бўла олмайди;
415
- хизматлар саклашга мойил эмас, улар бир вақтда ишлаб
чиқарилади в а истеъмол қилинади. Шу туфайли кўпгина хизматлар
турлари ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасидаги тўгридан-тўгри
шартномаларга асосланади;
- хизматларни ишлаб чиқариш ва реализацияси модций ишлаб
чиқариш хамда савдога қараганда катта давлат ҳимоясига эга. Кўпгина
мамлакатларда транспорт, алоқа, молиявий ва сугурта хизматлари, илм-
фан, таълим, соғлиқни сакдаш бутунлай ёки қисман давлат мулки
таркибида ва унинг қатьий назорати остида бўлади;
- халқаро хизматлар савдоси товарлар савдоси билан чамбарчас
алоқада ва унга кучли таъсир қилади. Масалан, хизматлар соҳасининг
катта ҳажмда техник хизматни, ахборот ва маслаҳат хизматларини талаб
қилувчи илмталаб товарлар савдосига таъсири катта;
- хизматларнинг ҳамма тури товарларга қараганда савдо предмета
бўла олмайди. Асосан, ички исгеъмолга келиб тушувчи хизматлар халқаро
хўжалик айланмаси таркибига киритилмайди.
Х ал қ ар о хизм атл арн и н г гуруҳланиш и. Ҳозирги кунда хизмат
ларнинг иқгасодиётда ва халқаро савдодаги ўрни биринчи навбатда илмий
техника инқилоби, халқаро иктисодий алокаларнинг ривожланиши,
кўпгина жаҳон мамлакатларида аҳоли даромадларининг ва харид
қобилиятининг ошиши натижасида жадал ўсиб бормокда. Жақон бозорида
савдо қилинувчи хизматлар таркиби турлича бўлиб, уларнинг сони 600 дан
ортиқ. Ш у боис уларни таснифлаш, маълум бир гурухларга ажратиш
халқаро миқёсда музокаралар олиб бориш, хизмат турлари ва хизматлар
савдоси тўсикдари ҳақида маълумотлар базасини яратиш, халқаро
хизматлар савдоси бўйича статистика хдсобиии олиб бориш каби
масалаларни ҳал қилишда катта аҳамият касб этади. Ҳозирда кўпгина
халқаро ташкилотлар, хусусан, Жахрн савдо ташкилоти, Халқаро валюта
фонда, Ж ахрн банки, Бирлашган миллатлар ташкилоти, Иктисодий
ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти хамда Евростат томонидан
хизматлар классификатори ишлаб чиқилган.
Хизматлар халқаро айирбошлаш нуқтаи назаридан икки гурухга
ажратилади:
- савдо қилинмайдиган хизматлар - улар ишлаб чиқарилган
мамлакатда истеъмол қилинади, яъни ишлаб чиқарувчи ва истеъмолта бир
мамлакат резиденти хисобланади, Бундай хизматларга коммунал ва
маиший хизматлар киради.
- савдо қилинадиган хизматлар - улар бир мамлакат резидента
томонидан ишлаб чиқарилади ва бошқа мамлакат резиденти томонидан
истеъмол қилинади. Бу хизматларга туризм, транспорт, банк хизматлари ва
бошқалар киради.
Жаҳон банки гуруҳи хизматларни ишлаб чиқаршп омиллари нуқгаи
назаридан куйидаги гурухларга ажратади:
4 16
- омилли хизматлар
Do'stlaringiz bilan baham: |