Калит сўзлар:
психодиагностика, хулқ-атвор,
шахс, индивидуал-психологик
хусусиятлар, фаолият, метод.
Аннотация:
В статье раскрывается область специальных знаний
психодиагностики, индикаторы психологического развития личности или группы,
математические и статистические методы и корреляция и исследование
психодиагностики, возникновение и совершенствование когнитивного факторного
анализа современного потребительского поведения.
Ключевые слова:
психодиагностика, поведение, личность, индивидуально-
психологические особенности, деятельность, методы.
Annotation:
This article describes the field of special knowledge of psychodiagnostics,
indicators of psychological development of an individual or group, mathematical and
statistical methods and correlation and research of psychodiagnostics, the emergence and
improvement of cognitive factor analysis of today's consumer behavior.
Keywords:
psychodiagnostics,
behavior, personality, individual-psychological
characteristics, activity, method.
Психологик диагноз (diagnosis — аниқлаш, билиш (грекча) деган маъноларни
англатади) шахс индивидуал-психологик хусусиятларининг ҳозирги ҳолатига баҳо
бериш, ривожланиши, олдиндан айтиб бериш (прогноз қилиш) ва психодиагностик
Innovatsion yondashuvlar asosida milliy ta’lim tizimini takomillashtirish
2021-yil
23-aprel
413
текширув вазифалардан келиб чиқиб, тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилган психолог
фаолиятининг сўнгги натижасидир.
Психодиагностика — бу махсус билимлар соҳаси бўлиб, индивид ёки гуруҳни
психологик тараққиёт кўрсаткичларини, ҳолат ва хусусиятларини баҳолаш учун
методика ва методологиялар назарияси ишлаб чиқиш билан боғлиқдир.
Психодиагностика баҳолаш объекти, психология фани ўрганаётган ҳар қандай жараён
бўлиши мумкин. Масалан, ўзаро ҳамкорлик қилаётган шахсларнинг бир-бири билан
кечаётган хатти-ҳаракати ва мулоқотида юзага келадиган, алоҳида бир одам сезгисидан
бошлаб, мураккаб ижтимоий- психологик жараён билан тугатиш мумкин.
Психодиагностика — шахснинг индивидуал-психологик хусусиятлари фарқларини
(аниқлаб ўлчаганда) ҳар хил методлар билан аниқлаб ўлчаса-да, кейинчалик
проектив методлар, сўровномалар пайдо бўлиши жараёнига асос бўлиб қолди. Шу
билан
бирга
психодиагностиканинг
ривожланишида
назарий
жиҳатдан
методикаларнинг камлиги кўриниб қолди. Психодиагностикага математик-
статистик методлар ва корреляция ҳамда тадқиқ қилиш, факторли анализ пайдо
бўлиши ва такомиллашуви, психометрик тадқик қилишнинг амалий жиҳатдан жуда
кўп турлари бор. Масалан, тиббиёт диагностикаси касалнинг келиб чиқишини
ўрганади ва аниқлайди; техник диагностика — ҳар хил техника тизимлари, электрон
ҳисоблаш машиналари, компьютерларнинг салбий хусусиятларини аниқлаб, уларни
бартараф қилишни ўргатади; спорт диагностикаси — жисмоний жараёнларнинг
ўзгариш ҳолатларини ўрганади ва аниқлайди; психологик диагностика шахс ёки
гуруҳларнинг психик хусусиятлари, ҳолатлари ва тараққиёт кўрсаткичларини
аниқлаб, сифатли ва миқдорий жиҳатдан ўлчаб беради.
Психодиагностик тадқиқотлар амалиётида психологик диагноз қўйишнинг 3
босқичи фарқланади:
1)
Симптоматик диагнозда мавжуд ҳар қандай ЭҲМ бажариши мумкин
бўлган тадқиқотда олинган натижалар қайта ишланади;
2)
Этиологик диагнозда(келиб чиқиш сабаблари) бирорхусусиятнинг
мавжудлигигина эмас, балки унинг вужудга келиш сабаблари ҳам ҳисобгаолинади;
3)
Типологик диагнозда синалувчи шахснинг тушидаолинган натижалар-нинг
аҳамияти ва ўрни аниқланади.
Ўқувчиларнинг психодиагностик тадқиқ қилиш ёш хусусиятларига, у ёки бу
ёш даври учун етакчи фаолият турининг таъсирига, индивидуал типологик
тавсифномаларнинг тараққиёт даражасига боғлиқ равишда баъзи хусусиятларга эга.
Бола тараққиётининг ҳар бир ёш даври болалар биланишлашнинг усуллари ва
методларини, экспериментал тадқиқотнинг ўз мақсадлари ва вазифаларини талаб
қилади. Кичик ёшдаги болаларни психодиагностик ёш ва педагогик психологиянинг
соҳаси ҳисобланади. Олинган натижа лар ёрдамчи характерга эга бўлиб, педагог
томонидан бола психик тараққиёти хусусиятларини аниқлашда қўлланилади. Бунда
таълим ва тарбия дастури, турли ҳаётий шароитларда (фаолиятда, мулоқотда ва
бошқаларда) шахс хулқ-атвори характеристикаларини тузишда ҳисобга олинади.
Экспериментал тадқиқотдан олинган натижалар оилада, мактабгача таълим
муассасасида, мактаб ва бошқа жамоат жойларида индивидуал ва гуруҳий тарбиявий-
педагогик тадбирлар чизмаси тузишда қўлланилиши мумкин. Ўқитувчи ўз ишида
доимо болалар пихофизиологик масалалари билан тўқнашади. Уни вақтинчалик
натижалар эмас (масалан, чоракнинг охирига келиб ўқувчиларнинг ўзлаштириши
каби), балки у ёки бу жисмоний ва руҳий сифатларнинг ривожланиш истиқболларини
айтиб берадиган натижалар қизиқтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |