Узлуксиз таълим тизимида малакали кадрлар тайёрлаш муаммолари


Innovatsion yondashuvlar asosida milliy ta’lim tizimini takomillashtirish



Download 6,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet452/467
Sana02.03.2022
Hajmi6,5 Mb.
#479031
1   ...   448   449   450   451   452   453   454   455   ...   467
Bog'liq
2021 23 04 конференция тўплами

Innovatsion yondashuvlar asosida milliy ta’lim tizimini takomillashtirish

2021-yil
 
23-aprel 
414 
Болалар мактабгача таълим муассасасиларида ёки бошланғич мактабларда 
психодиагностик тадқиқотлар қуйидаги вазифаларни ҳал қилади: 
1. Диагностика учун зарур маълумотларни олиш. Бунда бола психик ҳғолати 
ва шахси хусусиятларининг баъзи белгилари кўринишини ўрганиш мақсадида 
тадқиқот олиб борилади. Тадқиқотда олинган маълумотлар ёрдамчи характерга эга 
бўлиб, бола хулқ-атворининг ҳақиқий хусусиятлари, унинг психик функциялари 
тараққиёт даражаси билан таққослашда фойдаланилади. Масалан: дарсда бола 
диққатининг барқарор эмаслиги, диққатини бир жойга тўплашга қийналиши, ақлий иш 
қобилиятининг пастлиги, тез чалғиши ва бошқалар билан ажралиб туради. Лекин хулқ-
атворнинг кўрсатилган белгилари бола хулқ-атвори эҳтиёжлари ва мотивлари 
иерархиясининг (босқичма-босқич) ўзгариши натижаси бўлиши мумкин. Бунда 
ўқитувчи шахс нормал ҳолати кўринишларидан бирига ёки мия етишмовчилигининг 
функционал белгиларига дуч келади. Иккала ҳолатда ҳам у ёки бу ўқувчи 
ўзлаштириши ва интизомини пасайиши ташқаридан сезилса-да, психодиагностик 
тадқиқотларда ўрганилаётган ўзгаришлар манбалари, ривожланиши ва келгусида 
қандай бўлиши психологик ҳолат белгилари ҳам ўрганилади. Психодиагностик 
тадқиқотлар бола психик функциялари ривожланиш даражасининг, ақлий тараққиёт 
даражаси, ёш ва маълумот билан ўзаро боғлиқлигинн ўрганиш учун ҳам ўтказилади. Бу 
тадқиқотлар болада маълум қизиқишлар, амалий малакалар ва касб танлаш пайти 
келганда жуда муҳимдир. 
2. Психик тараққиёт ўзгаришини ўрганиш учун зарур маълумотларни тўплаш. 
Агар «кўндаланг “кесим” методлари орқали психодиагностик тадқиқот маълум 
босқичда бола психик тараққиёти даражасини, яъни психик функциялар 
ривожланиши долзарб зонаси аниқланадиган бўлса, “узунасига кесим” (лонгитюд) 
психодиагностик 
тадқиқотларида 
бола 
психик 
тараққиёти 
хусусиятлари 
ривожланишда, яъни таълим ва тарбия жараёнида ўрганилади. 
Ўйин ва ўқиш фаолиятида жуда кўп марталаб ўтказилган “экспериментал-
психологик тадқиқотлар бола шахсининг шаклланиши ва ривожланишига маълум 
фаолиятнинг таъсир кўрсаткичи бўлиши мумкин. Болада ўтказилган психодиагностик 
тадқиқотлар муҳим прогностик аҳамиятга эгадир, чунки қўлланилган методларни ўқув-
тарбиявий таъсирини ҳисобга олган ҳолда шахс ривожланиши истиқболларини аниқлаш 
имкони яратилади. 
3.
Ақлий заифлик даражасини ёки бошдан кечирган касал-лик туфайли психик 
камчиликларни аниқлашга қаратилган психодиагностик тадқиқотлар махсус ёки 
ёрдамчи мактабда ўқиши ҳақида масала ҳал бўлаётганида тиббий педагогик ҳайъат 
(комиссия) ёрдамидан фойдаланиш мумкин. 
4.
Болаларда пайдо бўлган етарлича ўрганилмаган янги психик ҳолатларни 
таҳлил қилиш учун илмий мақсадда психологик тадқиқот ўтказиш. Вазифа бундай 
қўйилганда тадқиқотчини қизиқтирган масала бўйича катта гуруҳларда тадқиқотлар 
ўтказилади. Бу ерда олинган натижаларнинг статистик ишончлилиги муҳимаҳамият 
касб этади. 
5.
Психологик-педагогик диагностиканинг асосий вазифалари сифатида 
қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: 
а) талабаларни психологик-педагогик диагностиканинг назарий асослари, 
йўналишлари, босқичлари ва принциплари билан таништириш; 
б) диагностика қилишнинг турли методикаларини амалда қўллашга ўргатиш; 
в) ўқувчилар психологиясида, хулқ-атворида юз берган салбий ўзгаришларни 
тузатиш, уларга ёрдам бериш усуллари билан қуроллантириш.



Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   448   449   450   451   452   453   454   455   ...   467




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish