Узлуксиз таълим тизимида малакали кадрлар тайёрлаш муаммолари


Foydalanilgan adabiyotlar



Download 6,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet435/467
Sana02.03.2022
Hajmi6,5 Mb.
#479031
1   ...   431   432   433   434   435   436   437   438   ...   467
Bog'liq
2021 23 04 конференция тўплами

Foydalanilgan adabiyotlar 
1.Saidov.A.X. “Musulmonlar huquqi asoslari” .T.: Ichki ishlar akademiyasi vazirligi. 1994 yil. 21 b
 
2.Saidov.A.X. “Sharq va inson huquqlari: tarixiy va huquqiy lavhalar”. T.: Ijtimoiy fikr, 1998. 216b
 
 
 
ВАТАНПАРВАРЛИК – ЭНГ УЛУҒ ФАЗИЛАТ 
Сатывалдыев Пулат - тадқиқотчи 
 
Аннотация:
мақолада ватанпарварлик, инсонпарварлик каби эзгу ғояларнинг 
фалсафий моҳияти ёритилган.
Аннотация:
в статье освещается философская сущность таких благородных идей, как 
патриотизм, гуманность. 
Аnnotation
: the article highlights the philosophical essence of such noble ideas as 
patriotism, humanity. 
Ватан – инсоннинг туғилган, киндик қони тўкилган жойдир, болалик, ёшлик 
даври ўтадиган, таълим-тарбия топадиган жойдир, сафар қилса, мудом қўмсайдиган 
жойдир. 
1
Aл Имам ал-Хофиз Имому ддин Абул фидо Исмоил ибн Касир ал Қураший Димашқий. Тавсир ал Қуръонил 
Азим. Байрут . 3-ж.5906. 
2
Аҳмад Зафар Ноқид. Покистон, XII-жуз. Б.40


Innovatsion yondashuvlar asosida milliy ta’lim tizimini takomillashtirish

2021-yil
 
23-aprel 
397 
Ватан туйғуси туфайли инсон ўзи яшайдиган уйни, ўзи яшайдиган маҳаллани, 
шаҳар-қишлоқни, Ватанни севади, уни обод қилади, унинг шаънини улуғлайди, 
ҳимоя қилади. Оила – жамиятнинг таянчи сифатида фарзандларимиз онгида элу 
юртга, Ватанга муҳаббат туйғулари шаклланадиган маскандир. Шундай экан, 
ёшларда ватанпарварлик туйғусини шакллантиришда ота-оналарнинг масъулиятини 
ошириш долзарб вазифа сифатида эътироф этилмоқда. Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини 
ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида жамиятда 
ижтимоий-маънавий 
муҳитни 
соғломлаштириш, 
жамиятнинг 
барқарор 
ривожланишига эришишда оилада фарзанд тарбиясига эътибор қаратиш, ота-
оналарнинг масъулиятини ошириш сингари вазифалар белгиланган. Мазкур қарор 
ижросини 
таъминлаш 
мақсадида 
ёшларда 
ватанпарварлик 
туйғуларини 
шакллантириш, бунда оила, маҳалла ва таълим муассасасининг муҳим ролини қайд 
этган ҳолда самарали тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, маънавий-
маърифий йўналишда ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Ватанимиз равнақи, халқимиз 
фаровонлиги, фарзандларимиз камолини ўйлаб амалга оширилаётган кенг кўламли 
ислоҳотлар моҳиятини ҳар бир фуқаро онги ва қалбига етказиш, ёшлар тарбиясига 
алоҳида аҳамият қаратиш бугун ҳар қачонгиданда муҳимроқ эканлигини барчамиз 
англашимиз даркор. Ҳар бир қалбда ўз халқининг жажжи қиёфаси яшайди, деб ёзган 
эди таниқли немис адиби Густав Фрейтаг. Ватанга муҳаббатнинг асл боиси шудир 
эҳтимол?!
Бугун одамлар кўнглига йўл топиш, уларнинг дарду ташвишларига қулоқ тутиш, 
муаммоларига ечим излашга қаратилган улуғвор ишлар ҳақида кўп гапириш мумкин. 
Хўш, ана шу эзгуликлар, хайрли ташаббуслар қаердан қувват олмоқда? Албатта, 
кўнгилдан! Ватанга, халққа дахлдорлик ҳиссидан! “Элга қўшулғон эш топти”, деб 
бежиз айтмаган Ҳазрат Навоий. Кейинги уч йил давомида Ўзбекистонда рўй берган, 
бераётган янгиланишлар шиддати дунё ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотди. Ўз 
навбатида, эришилаётган натижалар юксак даражада эътироф этиляпти ҳам. Чунки 
ислоҳотлар кириб бормаган соҳа қолмади ҳисоб. Шаҳару қишлоқлар қиёфасига 
қўшилиб, одамлар тафаккури, дунёқараши, ҳаёт тарзи ҳам ўзгармоқда. Энг муҳими, 
халқимиз бугун олиб борилаётган сиёсат мазмун-моҳиятини тушуниб етмоқда. 
Дахлдорлик туйғуси кучайди. Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари боряпмиз. 
Шунинг учун ҳам ўзгаришларга, озми-кўпми ҳиссам қўшилсин, дея енг шимариб, 
ишга киришганлар кам эмас. 
Албатта, марралар қанчалик баланд олинмасин, лойиҳалар нечоғли истиқболли 
бўлмасин, Ватанни севадиган, чин юракдан меҳнат қиладиган фидойи инсонларсиз 
уларни амалга ошириб бўлмайди. Шукрки, бу борада ҳам мақтанса арзигулик 
мисолларимиз кўп. Чинакам ватанпарварларимиз сафи жуда кенг!
Бугун дунё коронавирус пандемияси билан боғлиқ инқирозга дуч келган бир 
шароитда кўплаб минтақаларда миллатлараро ва конфессиялараро зиддиятлар 
кучаяётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Шу боис, бошланган ислоҳотларни изчил давом 
эттириш учун бирдамликни сақлаш муҳим аҳамиятга эга.

Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   431   432   433   434   435   436   437   438   ...   467




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish