Innovatsion yondashuvlar asosida milliy ta’lim tizimini takomillashtirish
2021-yil
23-aprel
397
Ватан туйғуси туфайли инсон ўзи яшайдиган уйни, ўзи яшайдиган маҳаллани,
шаҳар-қишлоқни, Ватанни севади, уни обод қилади, унинг шаънини улуғлайди,
ҳимоя қилади. Оила – жамиятнинг таянчи сифатида фарзандларимиз онгида элу
юртга, Ватанга муҳаббат туйғулари шаклланадиган маскандир. Шундай экан,
ёшларда ватанпарварлик туйғусини шакллантиришда ота-оналарнинг масъулиятини
ошириш долзарб вазифа сифатида эътироф этилмоқда. Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини
ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида жамиятда
ижтимоий-маънавий
муҳитни
соғломлаштириш,
жамиятнинг
барқарор
ривожланишига эришишда оилада фарзанд тарбиясига эътибор қаратиш, ота-
оналарнинг масъулиятини ошириш сингари вазифалар белгиланган. Мазкур қарор
ижросини
таъминлаш
мақсадида
ёшларда
ватанпарварлик
туйғуларини
шакллантириш, бунда оила, маҳалла ва таълим муассасасининг муҳим ролини қайд
этган ҳолда самарали тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, маънавий-
маърифий йўналишда ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Ватанимиз равнақи, халқимиз
фаровонлиги, фарзандларимиз камолини ўйлаб амалга оширилаётган кенг кўламли
ислоҳотлар моҳиятини ҳар бир фуқаро онги ва қалбига етказиш, ёшлар тарбиясига
алоҳида аҳамият қаратиш бугун ҳар қачонгиданда муҳимроқ эканлигини барчамиз
англашимиз даркор. Ҳар бир қалбда ўз халқининг жажжи қиёфаси яшайди, деб ёзган
эди таниқли немис адиби Густав Фрейтаг. Ватанга муҳаббатнинг асл боиси шудир
эҳтимол?!
Бугун одамлар кўнглига йўл топиш, уларнинг дарду ташвишларига қулоқ тутиш,
муаммоларига ечим излашга қаратилган улуғвор ишлар ҳақида кўп гапириш мумкин.
Хўш, ана шу эзгуликлар, хайрли ташаббуслар қаердан қувват олмоқда? Албатта,
кўнгилдан! Ватанга, халққа дахлдорлик ҳиссидан! “Элга қўшулғон эш топти”, деб
бежиз айтмаган Ҳазрат Навоий. Кейинги уч йил давомида Ўзбекистонда рўй берган,
бераётган янгиланишлар шиддати дунё ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотди. Ўз
навбатида, эришилаётган натижалар юксак даражада эътироф этиляпти ҳам. Чунки
ислоҳотлар кириб бормаган соҳа қолмади ҳисоб. Шаҳару қишлоқлар қиёфасига
қўшилиб, одамлар тафаккури, дунёқараши, ҳаёт тарзи ҳам ўзгармоқда. Энг муҳими,
халқимиз бугун олиб борилаётган сиёсат мазмун-моҳиятини тушуниб етмоқда.
Дахлдорлик туйғуси кучайди. Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари боряпмиз.
Шунинг учун ҳам ўзгаришларга, озми-кўпми ҳиссам қўшилсин, дея енг шимариб,
ишга киришганлар кам эмас.
Албатта, марралар қанчалик баланд олинмасин, лойиҳалар нечоғли истиқболли
бўлмасин, Ватанни севадиган, чин юракдан меҳнат қиладиган фидойи инсонларсиз
уларни амалга ошириб бўлмайди. Шукрки, бу борада ҳам мақтанса арзигулик
мисолларимиз кўп. Чинакам ватанпарварларимиз сафи жуда кенг!
Бугун дунё коронавирус пандемияси билан боғлиқ инқирозга дуч келган бир
шароитда кўплаб минтақаларда миллатлараро ва конфессиялараро зиддиятлар
кучаяётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Шу боис, бошланган ислоҳотларни изчил давом
эттириш учун бирдамликни сақлаш муҳим аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: