А.
Кунингиз баракали ўтсин, Сардор!
(қутлаш, мурожаат)
Б.
Катта раҳмат, Нодир!
(миннатдорлик, мурожаат)
А.
Келажакдаги барча ишларингизга ривож тилайман!
(тилак)
Янги йил муборак бўлсин ҳаммамизга!
Ушбу кўринишдаги матнлар луғатларда қутлаш жараёнининг бир тури сифатида
қаралади.
Қутлаш нутқий вазияти кўпинча турли тематик гуруҳларга мансуб нутқий
мулоқот этикет бирликларининг диалогик ўзаро боғловчи занжирга айланади.
Масалан:
А.
Салом, Дурдона!
(қутлаш, мурожаат)
Б.
Салом, Нодира!
(қутлаш, мурожаат)
А.
Туғилган кунинг қутлуғ бўлсин!
(қутлаш)
Аллоҳ сизга бахт ато қилсин!
(тилак)
Б.
Раҳмат! Сизга ҳам!
(миннатдорлик, илтифот)
Туғилган кунимга келасизми?
(таклиф)
Агар “қутлаш” гуруҳидаги нутқий мулоқот этикет бирликлари саломлашиш
мақсадида қўлланилган бўлса-да, мазмун жиҳатдан улар тилак билдириш маъноси
Innovatsion yondashuvlar asosida milliy ta’lim tizimini takomillashtirish
2021-yil
23-aprel
347
остида бирлашади. Қуйидаги мисол тариқасида берилган трансформация диққатга
сазовордир:
Қуйидаги диалогда илтимос розилик ёки норозилик билан бирлашиб диалогик
бирликни вужудга келтирган. Бу ерда илтимос розилик ёки норозилик билан уни
бажо келтириш учун бирга қўлланилган. Илтимос бажо келтирилганда миннатдорлик
билан, акси бўлганда эса узр сўрашга ўхшаган реплика-луқма билан қўлланилган.
А. Ойи, менга тузни узата оласизми? (мурожаат, илтимос)
Б. Албатта. (розилик)
А. Катта раҳмат! (миннатдорлик)
А. Менга лифтни чақириб бера оласизми? (илтимос, мурожаат)
Б. Чақириб бера олмайман (рад қилиш)
Розилик ва норозилик репликалари қўлланилган диалогда суҳбатдошлар ўзаро
бир-бирларининг фикрларини маъқуллашлари ёки маъқулламасликлари ҳам мумкин.
Буни улар томонидан қўлланган репликалар орқали осон англаш мумкин.
Илтимос оҳангида айтилган реплика иштирок этган диалогда илтимоснинг
бажарилишидан қатъий назар суҳбатдош маслаҳат ёки таклиф репликаларини
қўллайди. Суҳбат жараёнида маслаҳат ёки таклиф репликалари қўлланилганда,
суҳбатдошлар маслаҳат ёки таклифни маъқуллашлари/маъқулламасликлари ҳам
мумкин:
А. Менга ёрдам бера оласизми, профессор? (илтимос, мурожаат)
В. Мен бу ерда эртага учрашишни таклиф қиламан. (розилик; таклиф)
А. Қандай ажойиб! Катта раҳмат, профессор! (қўллаб-қувватлаш, миннатдорлик)
В. Арзимайди (миннатдорликка мос таъсир луқмаси)
Илтимоснинг яна бошқа кўринишларидан бири адресантга қаратилган илтимос
акс этган вазият бўлиб, унда адресант маълум бир ҳаракатларни содир этиши учун
“рухсат олиш ниятида” “изн сўрайди”. Ушбу вазиятга тааллуқли бўлган нутқий
мулоқот этикет бирликлари ўзига хос бўлган суҳбатдошларга рухсат ёки тақиқ,
маъқул кўриш ёки маъқул кўрмаслик каби ҳаракатларни амалга оширишга ундовчи
нутқий мулоқот этикети билан диалогик бирликни ҳосил қилади. Ушбу вазият
суҳбатдош томонидан қўлланган мурожаат, миннатдорлик маънолари сингдирилган
бирликлар билан ҳамоҳанг тарзда кечиши; суҳбатдошнинг розилиги ёки норозилиги,
айрим ҳолларда рад этиш маъноларида қўллаган бирликлари билан тўлдирилиши ҳам
мумкин; шу билан бир қаторда ушбу вазиятнинг ўзида суҳбатдошнинг маъқул кўриш
ёки маъқул кўрмаслик ҳолатларини ифодаловчи маслаҳат ёки таклифлар ҳам
мавжуд:
А. Сиз билан гаплашсам майлими, Дурдона опа? (илтимос, мурожаат)
Б. Ҳа, албатта. Марҳамат. Ўзингизни уйингиздагидек ҳис этинг (таклиф бериш)
Ёки:
А. Бобо, мен телевизорни ўчирсам бўладими? (мурожаат, илтимос)
Б. Шу кўрсатувни кўрсак яхши бўларди. (тақиқлаш, таклиф бериш)
А. Мен қизиқмайман бу дастурга. (қўллаб-қувватламаслик)
Одатдаги диалогларга эътиборни қаратадиган бўлса, суҳбатдошлардан бирининг
таклифини, албатта, иккинчиси ё қабул қилиши ёки рад этиши мумкин. Таклиф – уни
қабул қилиш ёки рад этиш ҳолатлари диалогик вазиятни келтириб чиқаради. Ушбу
вазиятни аниқ мурожаат ва миннатдорлик элементлари иштирокида рўёбга чиқади:
А. Кечки овқатни мен билан қилишни истайсизми, Севара? (таклиф, мурожаат)
Б. Ҳа, катта мамнуният билан. Ташаккур! (қабул қилиш, миннатдорлик)
А. Ота-онамни кутиб оласизми? (таклиф)
Do'stlaringiz bilan baham: |