Узлуксиз таълим тизимида малакали кадрлар тайёрлаш муаммолари


Foydalanilgan adabiyotlar



Download 6,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet193/467
Sana02.03.2022
Hajmi6,5 Mb.
#479031
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   467
Bog'liq
2021 23 04 конференция тўплами

Foydalanilgan adabiyotlar 
1.
“Darslik, o‘quv qo‘llanma, uslubiy ko‘rsatma va qo‘llanmalar, maruza matnlari va 
fanlardan namunaviy dasturlarni yaratishga oid uslubiy ko‘rsatma”, TTESI, 2003y. 
2.
Ne’matov A. “Informatika va informatsion texnologiyalari fanidan kurs ishlarini bajarish 
bo‘yicha metodik ko‘rsatma va topshiriqlar” TTYESI, 2003y. 
 
АХБОРОТЛАШГАН ЖАМИЯТДА ЁШЛАР МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ 
ҚИЁФАСИ ШАКЛЛАНИШИДА ИНФОРМАЦИОН ЭТИКАНИНГ АҲАМИЯТИ 
Тилавова Умида Қаҳрамоновна - Навоий давлат педагогика институти 
“Ижтимоий фанлар” кафедраси ўқитувчиси 
 
Резюме:
мақолада ахборотлашган жамиятда ёшлар маънавий-ахлоқий қиёфаси 
шаклланишининг ўзига хос мураккаб жиҳатлари ифодаланган бўлиб, бу жараёнда 
информацион этиканинг аҳамияти ёритиб берилган.


Innovatsion yondashuvlar asosida milliy ta’lim tizimini takomillashtirish

2021-yil
 
23-aprel 
171 
Калит сўзлар
: ахборот, ахборотлашган жамият, информацион этика, маънавият, 
ахлоқ, Интернет 
Ахборот билан боғлиқ цивилизация нафақат ижтимоий-маданий маконни, балки 
шунга мос равишда инсон тафаккури ва турмуш тарзини ҳам тубдан ўзгартириб, бу 
соҳада информацион этика деб аталган янги терминни шакллантирди. Ушбу 
тушунчанинг ўзи жуда кўп қиррали бўлиб, турли маъноларда қўлланилади. 
Шунингдек, у инсонни ташқи дунё билан мутлақо янгича муносабат ўрнатишга 
ундайди. Бизнинг фикримизча, Информацион этика ахборотлашган замонавий 
жамиятларда вужудга келиши мумкин бўлган ахлоқий муаммоларни енгиб ўтишга 
ёрдам берувчи асосий омил вазифасини бажаради. Шу билан бирга, бундай 
жамиятларнинг ахборот, ахборотлаштириш билан боғлиқ бўлган ривожланиш 
жараёнларини ахлоқий талаблар жиҳатидан назорат остига олади, дейиш мумкин. Шу 
нуқтаи-назардан, инсон ҳаётидаги анъанавий ахлоқий қадриятлар ва устуворликларни 
сақлаган ҳолда, информацион фаолият билан боғлиқ замонавий ахлоқий меъёрларни 
шакллантиришда информацион этика алоҳида аҳамиятга эга. 
Техника ва технoлогияга асосланган тараққиёт дунёнинг шаклини ўзгартириши 
билан бирга, уни сифат жиҳатдан ҳам янги босқичга олиб чиқди. Бу жараёнда 
инсоннинг онги, тафаккури, маънавий-ахлоқий талаблари, шу билан бирга, унинг 
оламдаги ўз ўрнини англашга бўлган муносабати ҳам ўзгарди. Бу эса, инсон билан 
боғлиқ бир қанча мунозарали масалаларни вужудга келтирмоқда. Бир томондан, 
замонавий жамиятнинг аъзоси ҳар қандай соҳада билимнинг янги қирраларини очиш 
йўлида информацион технoлогиялардан фойдаланган ҳолда, ўзининг ижодий 
салоҳиятини сафарбар этиб, янги ва чексиз ахборот манбаларини истеъмолчиларга 
тақдим этишга ҳаракат қилади. Бошқа томондан эса, бундай ахборот технологиялари 
инсоннинг маълум маънода ҳаёт мазмунини белгилаб берувчи асосий ахлоқий 
қадриятлари тизимини ҳам секинлик билан ўзгартира бошлайди. 
Бугуннинг замонавий технoлогиялари билан боғлиқ бўлган ахборотни тўплаш, 
сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш жараёнлари давомида янгича қиёфа акс этган 
ахлоқий муаммоларнинг вужудга келганлиги таъкидланмоқда. Эндиликда вазият 
мутлақо янги ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг пайдо бўлишига мос равишда муайян хулқ-
атвор стандартларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишни талаб этмоқда. Хусусан, 
техника-технологиянинг мислсиз ва тезкор ривожланиши замонавий жамиятларда 
маълумотларнинг назоратсиз ва тартибсиз тарқалиши билан бирга, ахлоқий ва 
маънавий қадриятларнинг ҳам ўзгаришига олиб келди. Эндиликда инсоният илмий ва 
технологик тараққиёт билан жамиятнинг маънавий-ахлоқий соҳаси ўртасида вужудга 
келган масофанинг тобора ортиб бораётганлигидан ташвишга тушмоқда. Ҳаттоки, 
Рақамли жамиятларда ахборот кўламининг улкан ўсиши фонида маънавий ҳаётнинг 
қашшоқлашиб бориши жараёни бундай жамиятларнинг муаммолардан ҳоли ва 
ижобий воқелик эмаслигини таъкидловчи қарашлар ҳам мавжуд. Мубаракшина А.М. 
таъбири билан айтганда, “Замонавий жамиятларда шахс маънавиятининг 
етишмаслиги, бефарқлик, ёлғончилик тенденциялари мустаҳкам ўрнашиб бўлди” 
1
Янги фалсафанинг бир қисми сифатида Информацион этика технология ва маънавий-
ахлоқий қадриятлар уйғунлиги масаласига аҳамият берганлиги жуда муҳимдир 
Шу ўринда таъкидлаш муҳимки, ахборот танлови инсоннинг маънавий-ахлоқий 
ҳиссиётлари даражасига бевосита боғлиқдир. Яъни, унинг информацион фаолияти 
1
Мубаракшина А. М. Парадигматические отношения лексем со значением «нравственность» // Филология и 
культура. Philology and culture. – 2013. – № 4 (34). – С. 76-81. 



Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   467




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish