Узбекистон



Download 0,53 Mb.
bet10/22
Sana24.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#228685
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22
Bog'liq
Soliq yuki kurs ishi

3.3. Узбекистоннинг солик сиёсати тарихи.

1991 йилдан бошланган республика соликлар тизимини ислох килиш каби давлат солик сиёсатини уч боскичга булиб курсатсак булади.


БИРИНЧИ БОСКИЧ. 1991-1994 йиллар - Узбекистон солик тизимининг ташкил этилиши, бюджетнинг даромад кисмини соликлар йигими билан таъминлаш.
1991 йил 15 февралда кабул килинган «Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган соликлар тугрисида»ги конун республика солик тизимига асос солган дастлабки конун булди. Бошлангич боскичда солик идоралари фискал масалаларни хал этиш, яъни бюджетнинг янада мувозанатга эришувини таъминлашга йуналтирилган эди. Аммо хаёт соликка тортиш тизимини янада такомиллаштиришни талаб этаётганлигини курсатди.
Соликка тортиладиган базанинг тараккиётини рагбатлантириш учун конунларга узгартиришлар киритилмокда. Шу максадда 1991 йил 15 февраль конунига бир катор узгартишлар киритилди. Оборот солиги ва савдодан олинадиган солик урнига 1992 йилдан бошлаб республикада кушилган киймат солиги амал килмокда. У истеъмолчи зиммасига юклатиладигаи асосий билвосита солик сифатида бюджет даромадларда тушумларнинг баркарорлигини таъминлайди.
Корхоналардан ундириладиган урмондан олинадиган даромад солиги ва бир катор бошка соликлар бекор килинди. Даромад (фойда) солиги; кушилган киймат солиги; акциз солиги; мол-мулк солиги; республикадан ташкарига олиб чикиладиган махсулотлар ва хом ашё ресурсларига солик жорий этилди.
1993 йилда ишлаб чикилган тартибга кура асосий воситалар хисобланган амортизациянинг 30 фоизи бюджетга утказилади.
Хазинани тулдириш, шунингдек ресурслардан окилона фойдаланишини таъминлаш максадида 6 фоизли ресурслар солиги жорий этилди. Шунингдек, 1991 йил 15 февралдаги «Узбекистон Республикаси фукаролари, хорижий фукаролар ва фукаролиги булмаган шахслардан олинадиган даромад солиги тугрисида»ги конунга -бир катор узгартишлар киритилди.
1993 йил 7 май куни «Махаллий соликлар ва йиримлар тугрисида»ги конун кабул килинди ва ушбу конунда уларга таъриф берилди. Жисмоний шахслар мол-мулкига солинадиган солик, ер солиги, курорт зоналаридаги ишлаб чикариш максадларидаги объектлар курилишига солинадиган солик, реклама солиги, автотранспорт воситалари олиб сотганлик учун солик, уларнипг эгаларига солинадиган солик-жами 19 турдаги хар хил соликлар ва йиримлар махаллий соликлар гурухига киритилди. 1993 йилнинг 7 майида «Корхоналар, бирлашмалар ва такшкилотлардан олинадиган соликлар тугрисида»ги конунга кушимчалар киритилди.


ИККИНЧИ БОСКИЧ. 1995-1997 йиллар-иктисодий шарт-шароитларнинг узгариши.
Халк хужалигини иктисодий жихатдан баркарорлаштириш ва тузилмавий жихатдан кайта куриш солик тизимини ислох килишни талаб этди. Куплаб корхоналар ва ташкилотларнинг фойда солигини даромад солигини тулашга утиши амалга оширилди. Унинг уртача ставкаси 37 фоиз этиб белгиланди. Солик туловчилар учун имтиёзлар кузда тутилади. 1995 Йилдан бошлаб солик тизимини бирхиллаштириш бошланди. Бир катор кам самарали соликлар: республика ташкарисига олиб чикиладиган хом ашё ресурслари учун солик хисоблаб ёзилган амортизациядан бюджетга 30 фоиз унидириш ва бошкалар бекор килинди. Жамоа хужалиги аъзолари ва халк хужалигининг бошка сохаларида ишлаётганлар учун соликка тортишнинг ягона тартиби урнатилди. Яъни, жамоа хужалиги аъзолари мехнатига хaк тулаш жамгармасини соликка тортиш бекор килинди ва уларга нисбатан фукаролар даромад солиги тугрисидаги конунчилик татбик этилди. Фукаролар даромадига солинадиган солик, шкаласи узгартирилди.
Сармоядорлар учун рагбатлантиришлар солик тизимининг баркарорлашувига кумак беради. 1996 йилнинг 1 январигача руйхатдан утказилган хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарга соликка тортиш тизимида даромад ёки фойдани соликка тортишни танлаш хукуки такдим этилди, бошка барча хужалик юритувчи субъектлар эса даромад солигига утказилган.


УЧИНЧИ БОСКИЧ. 1997 йилдан хозиргача булган давр.
Солик тизимининг тараккиёти мамлакатдаги иктисодий ислохотлар билан хамкадам бораётганлигини айтиб утишга хожат йук.
1997 йил 24 апрелида Узбекистан Республикаси Солик Кодексининг тасдикланиши солик тизимини ислох килишнинг хозирга кадар амалга оширилаётган учинчи боскичининг бошланиши ифодаси эканлиги тамоман конуний холдир.
Солик кодекси амалга киритилиши билан соликка тортишнинг барча асос булувчи меъёрларини ягона хужжатга жамлаш; солик имтиёзларини тизимлаштириш; фойда, мол-мулк, кушилган кийматни хисобга олишга ва соликка тортишнинг халкаро тизимини жорий этишга имкон яратилди.
Учинчи боскичда юридик шахсларга, биринчи навбатда кичик ва урта корхоналар учун соликка тортиш, хисобга олиш ва хисоботнинг соддалаштирилган тизими барпо этилди. Кичик тадбиркорлик субъектлари ихтиёрий асосда умумдавлат ва махаллий соликлар хамда йигимлар жaмгармacи урнига ягона солик тулай бошладилар. Вазирлар Махкамасининг 1998 йил 15 апрелдаги 159-сон карори билан Кичик корхоналар учун соликка тортишнинг соддалаштирилган тизимини куллаш тартиби тасдикланди.
Ягона соликнинг соликка тортиладиган оборотларга нисбатан фоизларда куйидаги ставкалари белгиланди:
- Савдо (харид, воситачи, улгуржи сотиш, таъминот корхоналари) — 25 фоиз;
- кишлок, хужалиги корхоналари — 5 фоиз;
- халк хужалигининг бошка сохалари корхоналари — 10 фоиз;
Агар илгари акцизланадиган товарларни ишлаб чикарувчи корхоналар соддалаштирилган соликка тортиш тизими кирмаган булса, 1999 йилнинг 1 октябридан бошлаб улар акциз солигини тулаш шарти билан мазкур тизимни куллашлари мумкин.
Вазирлар Махкамасининг 1998 йил 10 апрелдаги 153-сон карори билан тасдикланган Савдо ва умумий овкатланиш корхоналарини соликка тортиш тартибига мувофик ялпи даромад савдо корхоналари учун ягона соликка тортиш объекти булди.
1999 йилдан бошлаб кишлок хужалик кооперативлари (ширкатлари), фермер хужаликлари, агрофирмалар, кишлок хужалик махсулотларининг бошка ишлаб чикарувчилари Президентнинг «Кишлок хужалиги товар ишлаб чикарувчилари учун ягона ер солигини амалга киритиш тугрисида»ги Фармони хамда Вазирлар Махкамасининг 1998 йил 26 декабрдаги 539-сон карори асосида ишлаб чикилган бюджет билан хисоб-китоблар механизмига кура ягона ер солиги туловчилари булдилар. У aмалдаги барча умумдавлат (алкоголли махсулотларга акциз солигидан ташкари) хамда махаллий соликлар ва йигимлар жамини тулаш урнига амалга киритилди. Шунингдек, ушбу солик турига доир имтиёзлар хам белгиланди. Бy кишлок мехнаткашларига хисобот хужжатларини кискартириш имконини берувчи соликка тортишнинг соддалаштирилишига яна бир ёркин мисолдир.
2002 йилдан бошлаб давлат солик сиёсатида махсулот ишлаб чикарувчи корхоналардан солик огирлигини янада камайтирабориш, четга катъий алмаштириладиган валютада махсулотларни экспорт килганларга хам даромадга (фойдага) соликдан, хам мол-мулк солигидан пасайтирилган рефессив солик ставкаси куллаш сиёсатини юргизиш жорий этила бошланди. Соликлар тизимида тугри соликлар салмогини камайтирабориш ва эгри соликлар салмогини оширишга мулжалланган сиёсат юритиш кузда тутилган. Шу билан бирга солик конунчилиги такомиллаштирила борилди, хамма соликлар буйича йурикнома ва низомлар кайтадан ишлаб чикилди.
2003 йилдан бошлаб самарасиз, бюджетга тушушини кийинлаштирадиган куйидаги соликлар ва туловлар бекор килинди. Булар: реклама солиги, автотранспорт воситаларини олиб сотиш солиги, меъёридан ортик сотилмаган тайёр махсулот колдиги учун 2 фоизли хак, хамда табиатни ифлослантирувчи чикиндиларни жойлаштириш учун хаклардир. 2003 йилдан бошлаб 2002 йилда жорий этилган чакана савдо сохасида фаолият курсатувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар учун белгиланган даромаддан ягона солик, савдо ва умумий овкатланиш корхоналари учун ялпи тушумдан ягона солик солиш давом эттирилди. Солик базалари ва ставкаларига хам узгартиришлар киритилган.


    1. Download 0,53 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish