Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги


Даъво муддати. Даъво муддати тушунчаси



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet47/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

Даъво муддати. Даъво муддати тушунчаси.
Рим ҳуқуқи бўйича,
даъво муддати деб, манфаатдор шахс томонидан ўзининг бузилган 
ҳуқуқининг процессуал ҳимояси учун ажратилган вақтга айтилади. 
Классик ҳуқуқ бўйича, шахснинг қонун томонидан белгиланган вақт 
мобайнида ўз ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасида хўжалик ва ҳуқуқий 
жиҳатдан ҳаракатсизлиги туфайли процессуал ҳуқуқлар барҳам топиши
кўринишида бўлган даъво муддати тушунчаси мавжуд бўлмаган. Классик 
ҳуқуқ бўйича, фақат баъзи даъволар учун қонуний муддат тушунчаси 
мавжуд бўлган. Қонуний муддатнинг даъво муддатидан фарқи шундаки,
қонуний муддатда ҳуқуқнинг ўзи маълум муддат ичида амалда бўлади, 
масалан, кафолат 2 йил муддатда амалда бўлган, муддат ўтгандан кейин эса 

автоматик тарзда барҳам топган. Даъво муддатида эса, ҳуқуқ муддатсиз 
амалда бўлиб, шахснинг ҳаракатсизлиги натижасида барҳам топади. Даъво 
муддатида шахснинг ҳаракатсизлиги унинг айби билан рўй бермаган бўлса, 
даъво муддатининг узилиши ва тўхтатилиши содир бўлади. 
V асрда деярли барча шахсий ва мулкий даъволар учун даъво муддати 
белгиланди. Юстиниан даврида барча даъволар 30 йил мобайнида барҳам 
топса, аctiones perpetuae деб аталган, барҳам топиш муддатлари қисқа 
бўлса, аctiones temporales деб аталган.
Даъво муддатининг бошланиши.
Даъво муддати шартлари унинг 
бошланишидан, давом этишидан ва ҳаракатидан иборат бўлган. Даъво 
муддати даъво талаби келиб чиққан вақтдан бошланган, хусусан: 
– Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларда даъво муддати шахснинг 
ашё устидан ҳокимлиги бошқа шахс томонидан бузилган пайтдан 
бошланган; 
– бирон-бир ҳаракатни бажармаслик тўғрисидаги мажбуриятларда 
шартнома субъекти қарама-қарши ҳаракат содир этганда; 
– бирон-бир ҳаракат содир этилиши тўғрисидаги мажбуриятларда шу 
ҳаракат содир этилишини дарҳол талаб қилиш имконияти келиб чиққанда. 
Даъво муддати учун ажратилган умумий вақт Юстиниан томонидан 30 
йил қилиб белгиланди. Даъво муддатининг ўтиши вақтинча тўхтатилиши 
мумкин, бунда ўтган вақт даъво муддатига кирмаган. Масалан, даъво 
муддатининг ўтиши баъзи сабабларга кўра, шахснинг вояга етмаганлиги, 
даъво қўзғатиш учун ҳуқуқий тўсиқлар мавжуд бўлганда, масалан, мерос 
мулкини рўйхатга олиш учун кетадиган вақт ва ҳоказо. Бу асосларнинг
бартараф қилиниши даъво муддати ўтишининг давом этишига сабаб 
бўлган, даъво муддати тўхтатилгунга қадар ўтган вақт умумий даъво 
муддатига киритилган. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish