Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet177/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

Jus offerendi
қуйи 
даражадаги кредиторлар ва анча кечроқ ўрнатилган ипотека 
ҳуқуқларининг юқори даражадаги кредиторлар ва аввал ўрнатилган 
ипотека ҳуқуқларига қарз тўлаш, кейинчалик, гаров ашёсини сотиш ва 
сотилган қийматдан ўз қарзларини қоплаш ҳуқуқини англатган. Агарда 
улар бу ҳуқуқни амалга оширмаса, у ҳолда юқори даражадаги 
кредиторлар ва аввал ўрнатилган ипотека ҳуқуқларига ижарачилар 
томонидан қарз ундирилишини кутишлари, ўз талабларининг эса,
сотилган ашёнинг қолган пулидан ундирилишини талаб қилишлари лозим 
бўлган. 
г) Ипотека тўғрисидаги келишувга мувофиқ, кредиторлар қарз тўлаш
муддатининг якунида ипотека предметига эгаликни ёки jus possidendiни 
талаб қилиш ҳуқуқини қўлга киритганлар. Ипотека предметини ташкил 
қилувчи ашёга эгаликни (jus distrahendi) қўлга киритгандан кейин 
кредиторлар ўз эгалигидаги ашёларни оммавий сотувга қўйишни ташкил 
қилишга мажбур бўлганлар. Ипотека ашёсини сотиш жараёнида қарздор 
манфаатлари алоҳида ҳимояланган бўлиши шарт бўлган. Сотувни қуйи 
даражадаги кредитор ташкил қилган бўлса, ашё сотилгани билан юқори 
даражадаги ва аввалги кредиторларнинг ҳуқуқлари бекор бўлмаган, улар 
ашёга кейин ҳам эга ҳисобланганлар. Ашё сотилгандан кейин сотувни 
ташкил қилган кредитор олинган пулдан ўзига тегишли қарзларни 
ундирган. Қуйи даражадаги кредиторлар ўз талабларини superfluum ёки
hiperocha қондириши мумкин бўлган. Барча ипотека кредиторларининг 


149 
талаблари қондирилгандан кейин қолган пулдан ипотека ҳуқуқи билан 
ҳимояланмаган кредиторларнинг талаблари қондирилган. Барча қарзлар
ундирилгандан кейин қолган пул қарздорга берилган.
Ипотека кредиторлари ипотека предметига мулк ҳуқуқини ўрнатиш 
ҳуқуқига эга бўлмаган. Ипотека кредиторлари ва ипотека қарздорлари 
ўртасида ипотека предметига (lex comissoria) мулк ҳуқуқини ўрнатиш 
тўғрисида келишув тузиш тақиқланган, чунки бундай келишувлар 
қарздорлар манфаатига, ипотека моҳиятига зид бўлган. Истисно 
тариқасида, ипотека ашёсига мулк ҳуқуқи ипотека ашёсини фойдаси 
билан сотишнинг уддасидан чиқолмаган ипотека кредиторларига 
берилган. Бу ҳолда, ипотека кредиторининг илтимоси (imperatio
domini)га биноан, тегишли давлат органи ипотека ашёсига мулк ҳуқуқи 
ипотека кредиторига қарздор қарзни қўшимча белгиланган 2 йил муддат 
давомида тўлай олмаслиги шарти билан бериш тўғрисида қарор 
чиқарган.
д) Ипотека кредиторларининг ҳуқуқлари interdiсtum Salvianum ва
actio Serviana билан ҳимояланган. Interditium Salvianum эгаликни 
қўлга киритиш тўғрисидаги интердиктлар (interdictum adippiscendae
possessionis) туркумига кирган. Ипотека кредиторлари бу интердиктни
қарз тўлаш муддати тугаётган пайтда, шунингдек, қарздор томонидан 
мажбурият бажарилиш хавфи бўлган пайтда қўллашган. Ипотека ҳуқуқи
ашёга эгалик билан боғлиқ бўлмагани сабабли, ипотека қарздори гаров 
ашёсини қуйи даражадаги ипотека кредиторига ёки учинчи шахсларга
бериб юбориши мумкин бўлган. Бундай ҳолларда юқори даражадаги 
ипотека кредиторлари ашёни унга эгалик қилиб турган шахсдан талаб 
қилиш ҳуқуқига эга бўлганлар. Бу мақсад учун actio Serviana хизмат 
қилган. Юстиниан даврида interdiсtum Salvianum ва actio Serviana
бирлаштирилиб, actio pigneraticia in rem ва actio hypothecaria деб 
номланган. 
Ипотека қарздорлари ўз навбатида кредиторлар томонидан асоссиз 
эгалик тўғрисидаги талабларга қарши туриш имкониятига эга бўлган.
Улар exceptio doli ёки plus petitio temporeга асосланган махсус
exceptioни қўллаши мумкин бўлган. Бошқа томондан, кредиторга қарзини 
тўлаётган қарздор ижара мулкидан invecta et illataни ажратишни 
истамаган кредиторга қарши interdictum de migrandoни қўллаши мумкин 
бўлган, бу интердикт бўйича кредитор кўчишни истаган қарздорга 
тўсқинлик қилиши тақиқланган.
е) Ипотека акцессор ҳуқуқ сифатида мажбурият бажарилгандан кейин 
барҳам топган. Юқори даражадаги ипотека кредитори томонидан ипотека 
ашёсининг сотилиши ҳам шундай мазмунга эга бўлган, қуйи даражадаги 
ипотека кредитори томонидан ашёнинг сотилиши ипотека ҳуқуқининг 
фақатгина айнан шу ва ундан қуйидаги ипотека кредиторлари учун
барҳам топишини англатган. Ипотека ашёнинг жисмонан йўқолиши, 
конфузия, ипотека кредиторининг воз кечиши ва узоқ муддат давомида 
мажбурият бажарилмаслиги, шунингдек, мажбурият бажарилишининг 


150 
кечиктирилиши (longi temporis praescriptio) билан барҳам топган. Лекин 
ўзгалар ашёсига бўлган ҳуқуқ сифатида бўлган ипотека ипотека 
қарздорларининг ҳеч қандай ҳаракатлари билан барҳам топмаган. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish