Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet173/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

Superficies.
Қурилиш майдонларини узоқ муддатга ижарага олиш 
шартномаси
superficies
деб аталган. Бу шартнома асосида ерни ижарага 
олувчи – суперфициарий доимий ва мерос бўлиб ўтадиган ўзгалар ерида 
қурилиш иншоотларини барпо этиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқига эга 
бўлган. Ижара ҳақи
solarium
деб аталган. Суперфициарий ҳуқуқлари rei
vindicatio utilis ва посессор интердиктлари, шунингдек, алоҳида 
interdictum de superficiebus билан ҳимоя қилинган. 
Superficies тўғрисидаги шартнома тузиш учун муҳим бўлган шарт-
шароитлар ерга бўлган хусусий мулкчилик барқарорлашгандан кейин
пайдо бўлди. Барча ерлар сон жиҳатидан кўп бўлмаган мулкдорларга 
тегишли бўлгани, шаҳар аҳолисининг уй-жойга бўлган эҳтиёжи эса 
тобора ортиб борганлиги сабабли, қурилиш майдонлари эгаларига 
тегишли бўлиб турган вақтда уларда қурилиш ишлари олиб бориш ва 
улардан фойдаланишни бошқа шахсларга бериш имкониятини берадиган 
ҳуқуқий воситалар зарур бўлган эди. Шу мақсадда superficies тўғрисидаги 


144 
шартнома пайдо бўлди. Римда суперфиций киритилгандан кейин, ер унга 
ишлов берадиган ёки қурилиш олиб борадиган шахсга тегишли, деган
аввалги қоида барҳам топди ва бу қоидага қарама-қарши равишда ер, 
унга ким ишлов бериши ва қурилиш олиб боришидан қатъий назар,
мулкдорга тегишли, деган қоида қарор топди. Қурилиш ишларини ўз 
маблағлари ҳисобига олиб борган суперфициарий фақатгина ердан 
доимий фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган. 
Гаров шартномаси.
Гаров тўғрисидаги шартномалар қадимги Рим 
ҳуқуқи институтларидан бири бўлиб, дастлабки қарз шартномаларида
қўшимча битим сифатида пайдо бўлган. Қарз бераётган кредиторлар,
қарздорлар ўз қарзини тўлаши учун маълум вақт бераётган пайтда,
қарздордан шартнома муддати тугагунча мажбуриятлар бажарилишини 
таъминлашни талаб қилганлар. Мажбурият бажарилишини таъминлаш 
шахсий ёки реал бўлиши мумкин бўлган. Шахсий таъминлашда қарз 
шартномасини бажаришда қарздордан бошқа яна бирон-бир бошқа шахс
қарз тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олиши мумкин бўлган. Бундай 
мажбурият 
кафолат тўғрисидаги келишув
бўлган. Реал таъминлашда эса,
кредиторлар, қарздордан мажбурият бажарилгунча, яъни қарз тўлангунга
қадар, мажбурият бажарилишини таъминлаш мақсадида кафолат сифатида
бирон-бир буюм талаб қилганлар. Бу – 
гаров шартномаси
бўлган. 
Қадимги Римда реал таъминлаш кенг тарқалган бўлиб, бу усул кредитор 
учун энг яхши таъминлаш воситаси ҳисобланган: plus cautionis in re est
quam in persona.
Гаров тўғрисидаги келишув кредиторни реал таъминлаш манбаи бўлиб 
ҳисобланган. Бу келишув орқали қарздор кредиторга ўз ашёси билан ўз 
вақтида қарзини узишни таъминлаган. Бунга кўра, гаров тўғрисидаги 
шартноманинг тузилиши қарздорнинг асосий мажбуриятига боғлиқ 
бўлган. Гаров шартномалари иккинчи даражали, қўшимча ва акцессор
турларга бўлинган. 
Гаров тўғрисида тузилган акцессор шартномасига асосланган кредитор 
ҳуқуқлари ашёвий-ҳуқуқий табиатга эга: келишув амалда бўлган вақт 
давомида кредитор гаров предметига эга бўлганлиги сабабли барча 
шахслардан ва ҳатто гаров эгасидан ҳам ҳимоя қилинган. Кредитор 
гаров ашёсига эгалик ҳуқуқини қарздор ўз мажбуриятини бажаргандан 
кейингина йўқотган ва гаров эгаси ўз мулкини тасарруф этиш ҳуқуқини 
қўлга киритган. 
Гаров шартномасининг ўзгалар мулкига акцессорлик ҳуқуқлари
манбаи сифатидаги ривожланиш тарихи Рим ҳуқуқининг ривожланиш 
жараёнида 3 алоҳида босқични босиб ўтди. Қадимги даврда гаров 
шартномаси 
сифатида 
fiducia 
cum 
creditore, 
классик 
ҳуқуқ 
ривожланишининг дастлабки пайтида pignus, кейинчалик эса – ипотека
хизмат қилган.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish